Mass-media fondi
2.29K subscribers
958 photos
56 videos
1 file
208 links
Milliy mass-mediani qo'llab-quvvatlash va rivojlantirish jamoat fondining rasmiy Telegram kanali

👉 www.massmedia.uz

👉 fb.com/massmediafond

👉 instagram.com/massmediauz

👉 linkedin.com/company/massmediauz/

👉 youtube.com/@massmediauz

👉 x.com/massmediauz
Download Telegram
Mass-media fondi
@massmediauz #MendirmanJaloliddin #JaloliddinManguberditaqdimoti #Bizuddaladik #Massmediauz
«Мендирман Жалолиддин» сериалининг тақдимоти

2020-йил 3-октябрь куни "Tashkent City‘" даги Конгресслар холида Хоразмшоҳ Жалолиддин Мангубердига бағишланган тарихий сериалнинг тақдимоти бўлиб ўтди.

Тақдимотнинг очилиш маросимида Масс-медиа фонди Васийлик кенгаши раиси ўринбосари, лойиҳа раҳбари Саида Мирзиёева сўзга чиқди. У ушбу кунда ўзбек миллий кинематографиясида янги саҳифа очилганини қайд этиб ўтди.

«... Тўсатдан пайдо бўлган COVID-19 пандемияси бизнинг ишга ҳам жиддий зарар келтирди. Карантин даврида суратга олиш ишлари режадан чиқиб кетди. Очиғини айтаман, мен бу лойиҳамиз бу йил якунланишига шубҳа қила бошладим. Лекин биз нима бўлганида ҳам, олдимизга қўйган ҳар бир режамизни охирига етказамиз. Бу лойиҳани ҳам уддалай олдик», деди Саида Мирзиёева.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати, дипломатик корпус вакиллари, Ўзбекистон ва Туркия маданият ва санъат ходимлари, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси олимлари, ҳамкор ташкилотлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Маълумот учун: Сериални суратга олиш ишлари тарихий фильмлар ишлаш борасида катта тажрибага эга Туркиянинг “Bozdag film” компаниясига топширилди. Сериалда иштирок этиш учун Ўзбекистон ва Туркиядан тажрибали актёрлар жалб қилинди. Суратга олиш учун Туркияда 30 гектар майдонда қадимги Гурганч шаҳрининг кўчалари қайта тикланди: турар жой бинолари, марказий бозор, бошқа бинолар, ажойиб тарзда безатилган Хоразмшоҳ саройи хоналари. Чўлдаги жанг саҳналари Истанбулдан 750 км узоқликда жойлашган Оқсаройда суратга олинди.

Сериалнинг биринчи фасли 13 қисмдан иборат бўлиб, премьераси 2021- йилнинг январида бўлиб ўтиши режалаштирилган.

«Мендирман Жалолиддин» сериали ҳақида маълумот Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг www.madaniyat.uz веб-сайтида ва MILLIY TV эфирларида бериб борилади.

@massmediauz

#MendirmanJaloliddin #JaloliddinManguberditaqdimoti #Bizuddaladik #Massmediauz
Mass-media fondi
@massmediauz
Медиа ва коммуникация мактаби
 
Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди янги таълим лойиҳасини бошламоқда. Бу тўғридан-тўғри оммавий ахборот воситалари соҳасида ишлайдиган мутахассислар учун ҳам, оммавий ахборот воситалари билан ишлайдиган ёки улар билан ўзаро алоқада бўлганлар — матбуот котиблари ва расмийлар учун ҳам малака ошириш жараёни амалга ошириладиган платформа.
 
Ҳар бир таклиф қилинадиган курс бир-бирини такрорламайди ва тайёргарлик даражасини ҳисобга олган ҳолда аниқ мақсадли аудитория учун мўлжалланган.
 
Журналистлар ва блогерлар учун ўқув курсларининг асосий мақсади — касбий ва ижодий салоҳиятни ошириш, контентни визуализация қилиш, янги усуллардан фойдаланган ҳолда маълумотлар тақдим этиш, СММ менежменти кўникмаларини ошириш. Оммавий ахборот воситаларида ҳуқуқий саводхонликни оширишга алоҳида эътибор қаратилади.
 
Матбуот котиблари замонавий медиа-контентни, оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар учун тегишли ва тезкор материалларни тайёрлаш, информацион сабаблар яратиш, шунингдек PR материаллари ва диджитал форматдаги пресс-релизларни тайёрлаш учун онлайн воситалардан фойдаланиш бўйича янги билимларга эга бўлишлари мумкин.
 
Вазирлик ва идоралар ходимлари учун курслар ахборот маданияти соҳасидаги билимларини ошириш, жамоатчилик билан ва оммавий ахборот воситалари вакиллари билан ишлаш бўйича амалий кўникмаларни, жамоат олдида сўзлашиш, шунингдек инқирозли коммуникациялар бўйича билимларни шакллантиришга мўлжалланган.
 
#massmediauz
Школа медиа и коммуникаций
 
Общественный фонд поддержки и развития национальных массмедиа запускает новый образовательный проект. Это платформа, на которой будет проходить повышение квалификации как специалистов, которые непосредственно работают в сфере медиа, так и тех, кто работает или взаимодействует со СМИ — пресс-секретари и государственные служащие.
 
Каждый предлагаемый курс уникален и рассчитан на определённую целевую аудиторию с учётом уровня её подготовки.
 
Конечной целью обучающих курсов для журналистов и блогеров является повышение профессионального и творческого потенциала, улучшение навыков по визуализации контента, подачи информации с использованием новых методов, SMM менеджмента. Особое внимание будет уделено повышению юридической грамотности в сфере СМИ.
 
Пресс-секретари смогут приобрести новые знания по использованию онлайн-инструментов для подготовки современного медиаконтента, актуальных и оперативных материалов для СМИ и соцсетей, по созданию инфоповодов, а также подготовки PR-материалов и пресс-релизов диджитал формата.
 
Курсы для сотрудников министерств и ведомств призваны усовершенствовать их знания в области информационной культуры, предоставить практические навыки по работе с общественностью и с представителями СМИ, знания по ораторскому искусству, а также по кризисным коммуникациям.
 
#massmediauz
Журналистлар малакасини ошириш курслари учун пилот гуруҳга қабул эълон қилинади.

Ўтказилиш санаси: 2020-йил 12-14 октябрь

Курслар ўзбек тилида олиб борилади

Рўйхатдан ўтиш: 2020-йил 10- октябрь соат 23:00 гача.

Рўйхатдан ўтиш учун ҳавола: https://docs.google.com/forms/d/e/1FAIpQLSfLjbHJG2YqUlKUjDxvHppXsFcuDxD2HEnqqVREK4bBsekU9A/viewform?usp=sf_link

Қўшимча маълумотлар учун: [email protected]
@massmediainfo

#massmediauz
Mass-media fondi
Журналистлар малакасини ошириш курслари учун пилот гуруҳга қабул эълон қилинади. Ўтказилиш санаси: 2020-йил 12-14 октябрь Курслар ўзбек тилида олиб борилади Рўйхатдан ўтиш: 2020-йил 10- октябрь соат 23:00 гача. Рўйхатдан ўтиш учун ҳавола: https://docs…
Школа массмедиа и коммуникаций объявляет набор в пилотную группу на курсы по повышению квалификации журналистов

Дата проведения: 12–14 октября 2020 г.

Курсы будут проводиться на узбекском языке

Регистрация: до 10 октября 2020 года 23:00.

Для дополнительной информации: [email protected]
@massmediainfo

#massmediauz
Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди барча Ўзбекистон фуқароларини Конституция куни билан муборакбод этади.

8 декабрь — мамлакатимизнинг энг муҳим саналаридан бири. Конституция — ҳуқуқ ва эркинликларимизнинг асосий кафилидир. У сабабли барчанинг қонун олдида тенглиги, виждон ва дин эркинлиги, ижтимоий ҳимоя, таълим олиш, тиббий ёрдам, фикр ва сўз эркинлиги ҳуқуқлари давлат миқёсида тасдиқланган.

Барчангизга соғлик, бахт ва фаровонлик, шунингдек, юртимизда сўз эркинлиги мустаҳкам бўлиши ва юқори даражада амалга оширилишини тилаб қоламиз.

#massmediauz #8dekabr
Общественный фонд поддержки и развития национальных масс-медиа поздравляет всех граждан Узбекистана с Днём Конституции.

8 декабря — одна из самых значимых государственных дат. Конституция — главный гарант наших прав и свобод. Благодаря ей утверждены на государственном уровне равенство всех перед законом, свобода совести и вероисповедания, право на социальную защиту, образование, медицинскую помощь, свобода мысли и слова.

Желаем всем здоровья, счастья, благополучия, и чтобы свобода слова была в нашей стране незыблемой и максимально реализованной.

#massmediauz #8dekabr
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
2020 йилнинг октябрь ойида фонднинг «Медиа ва коммуникация мактаби» ўқув лойиҳаси ишга туширилганидан буён 70 дан ортиқ мутахассислар: журналистлар, матбуот хизмати раҳбарлари ва ходимлари, вазирлик ва идоралар, шунингдек бошқа ташкилотлар вакиллари ўз касбий малакасини оширдилар.
___

С момента запуска в октябре 2020 года образовательного проекта фонда «Школа медиа и коммуникаций», свою профессиональную квалификацию повысили более 70 специалистов: журналисты, руководители и сотрудники пресс-служб, представители министерств, ведомств и других организаций.

#massmediauz #medialiteracy #медиасаводхонлик #медиаграмотность

@massmediauz
«Заковат» интеллектуал клуби нодавлат нотижорат ташкилот сифатида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтди.

Клуб фаолиятининг асосий мақсади ёшларнинг билимга бўлган интилишларини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, интеллектуал соғлом рақобатни юзага келтириш, ёшлар орасида китобхонликни тарғиб қилиш ва ривожлантириш, республиканинг турли ҳудудларидаги заковатли ёшлар учун фикр алмашиш имкониятини яратиш, таълим муассасаларида интеллектуал тўгараклар фаолиятини йўлга қўйиш ва такомиллаштириш, профессионал ва ҳаваскор билимдонлар иштирокида интеллектуал лойиҳаларни амалга оширишдан иборатдир.

#zakovat #massmediauz
«Интеллектуальный клуб Zakovat» как негосударственная некоммерческая организация зарегистрирован Министерством юстиции Республики Узбекистан.

Основная цель клуба — популяризация чтения, поддержка и поощрение стремления молодёжи к знаниям, создание условий для развития её интеллектуального потенциала.

Для достижения поставленных задач Клуб будет способствовать расширению образовательной деятельности среди молодёжи в регионах страны, организации интеллектуальных кружков в учебных заведениях, реализации других интеллектуальных проектов с участием профессиональных учёных и любителей, увлекающихся научной деятельностью.

#zakovat #massmediauz