G‘allaorol Muslim
223 subscribers
1.05K photos
710 videos
121 files
1.15K links
Jizzax viloyati
G'allaorol tumani
Nurulislom jome masjidi rasmiy kanali

@Nurulislomaloqabot
masjid ma'muriyati rasmiy aloqa boti
https://t.iss.one/Nurulislommasjid
https://t.iss.one/masjidnurulislom
https://youtube.com/channel/UC
Download Telegram
Тақводор ва ихлосли қалбларга берилувчи неъматлар

Парвардигорга ихлос билан солиҳ амаллар қилган ва тақво ила ибодат қилган қалбларни Аллоҳ қирқ неъмат билан мукаррам қилур. Бу кароматларнинг йигирматаси бу дунёда, йигирматаси охиратда берилади. Шунингдек, мазкур неъматлар ортида неча-неча ҳикматлар яширингандир. Бу дунёда берилувчи неъматлар:
1. Холис ибодат қилувчи банда доим Аллоҳни зикр қилади ва ҳамд-сано айтади. Аллоҳ азза ва жалла ҳам доим у бандасини балолардан асрайди.
2. Аллоҳ сендан рози бўлади, сени улуғлайди.
3. Аллоҳ мўминнинг вакили бўлади. Барча ишларнинг тадбирини Аллоҳ ҳукм қилади ва мўминнинг ишлари ривож олишини таъминлайди.
4. Аллоҳ сени яхши кўради. У меҳрибон Зотга суюкли банда бўлишдан ортиқ улуғ саодат йўқдир.
5. Аллоҳ ризқ-насиба, ҳар нарсанинг чиройлиси, яхшисини сенга ато қилади.
6. Аллоҳ сенга яқин бўлади, доим мададкор бўлади. Ҳидоят йўлида адашишингдан сени асрайди.
7. Роббим инояти туфайли зафарга эришасан. Душманларнинг ёмонлигидан Ўзи сени асрайди.
8. Аллоҳ сенга иззат ва шараф беради. Дунё зиллатини сенга муносиб кўрмайди.
9. Юксак мартабалар соҳиби қилади.
10. Аллоҳ сени қалбан бошқалардан бой, комил ва оилада саодатли қилади. Қалбингга ҳузур-ҳаловат беради.
11. Аллоҳ қалбингга ҳидоят нури, ҳикмат, маърифат ато этади.
12. Қалбингга бахт, қувонч нашидасини берадики, мусибат, инсонларнинг адовати, шайтон васвасаси туфайли қайғуга тушмайсан.
13. Аллоҳ инояти ила инсонлар сендан ҳайиқади ва иззат-икром қиладилар.
14. Қалбларнинг меҳри бўласан. Шафқатингдан неча-неча инсонлар меҳр-муҳаббатни ҳис этадилар.
15. Аллоҳ ризқ-насибангга насиба, покизалик беради.
16. Ер-у кўкдаги барча мавжудот сенинг измингда бўлади.
17. Ҳатто ёввойи ҳайвонлар ҳам сенга итоат қилади. Меҳр-ла парваришласанг, сенга дўстлик қилади.
18. Дунёнинг калити қўлингга берилади. Аллоҳ лутфи ила истасанг хазина, истасанг сув чиқарасан.
19. Аллоҳ ила инсонлар орасида ришта пайдо қиласан. Инсонлар ҳам сендан яхшилик, тақво, маърифатни ўрганади. Сен Аллоҳдан мадад оласан. Инсонлар эса сендан.
20. Сенинг дуоларинг ижобат бўлади. Аллоҳ наздида ибодатинг мақбул бўлади ва қилган ниятларингга эришасан. Кимни мағфират сўраб, гуноҳларини кечиришини сўрасанг, Аллоҳ ўша банданинг ҳам гуноҳидан ўтади.

"Обидлар йўли" китобидан.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari

📹 ТАЪЛИМ-ТАРБИЯЛИ ЁШЛАР ЖАМИЯТ ТАЯНЧИДИР
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
​​Беҳуда нарсалардан сақланиш

Имом ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ деди: «Ўнта зое бўладиган, беҳуда нарса борки, улардан манфаат йўқдир:
1. Амал қилинмайдиган илм.
2. Ихлос бўлмаган ва (суннатга) иқтидо қилинмаган амал.
3. Ундан инфоқ қилинмайдиган мол-дунё. Унинг жамловчиси дунёда (бахиллик қилиб) баҳраманд бўлмайди ва охирати учун ҳам ўзидан олдинга (садақотлар кўринишида) тақдим этмайди.
4. Аллоҳнинг муҳаббатидан холи бўлган, Унга интилиб шавқ қилмайдиган ва У билан сирдош бўлмайдиган қалб.
5. Унинг тоати ва хизматидан ажралган жисм.
6. Маҳбубнинг ризосига боғланмаган ва унинг амрларига мувофиқ юрмайдиган муҳаббат.
7. Беҳуда кетаётгани идрок қилинмаган, яхшилик ва қурбатни ғанимат билинмаган вақт.
8. Бекорчи, фойдаси бўлмаган нарсаларга машғул бўлган фикр.
9. Унга хизмат қилиш сени Аллоҳга яқинлаштирмайдиган ва дунёингга салоҳият бўлиб қайтмайдиган инсонни хизматини қилиш.
10. Тутқичи Аллоҳнинг қўлида бўлган бир бандадан қўрқишинг ва умид қилишинг. У Унинг қабзасида асир бўлса ва ҳатто ўзигада зарар ёки фойда, ўлим ёки ҳаёт бера олмаса. Буларнинг бари фойдасиз ва зое нарсалардир.
Бировнинг оёқ кийимини босгандан кўра оёғинг тупроққа қорилсин!

🏄‍♀️Издиҳом жойларда, хусусан, жамоат намозларида оёқ кийимлар тўп бўлиб туради. Намоздан чиққан аксар инсонлар ўз поябзалларига етиб олишлари учун камида беш-олтита оёқ кийимнинг бурнини ерга ишқалаб ўтмаса ҳисоб эмас. Азизлар! Бировнинг оёқ кийими ҳам пулга келган, унинг пули неча кун ишлаб топилади. Дарҳақиқат, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бировга зарар бериш ҳам, зарар кўриш ҳам йўқ” деганлар (Аҳмад ривояти). Бошқа ҳадисда: “Мусулмон – бошқа мусулмонлар тилидан ва қўлидан омонда бўлган киши” деганлар (Бухорий ривояти).
Оёқ кийимингизга етиб олиш учун оёқни ерга қўйинг, зотан тупроққа тегиб бироз чанг бўлса ҳеч нима қилмайди, қоқса ёки ювса кетади. Ер жинси нажосат эмас, пок. Бировнинг мулкига зарар етказиш эса ҳалол эмас. Бинобарин, номаи аъмолимизга шу ҳам ёзилади: “Бу қандоқ китобки, на кичик ва на катта (гуноҳни) қолдирмай, барчасини ҳисоблаб, битиб қўйибди” (Каҳф сураси, 49-оят).

®️Абдулбосит Абдулвоҳид, ҲИМ матбуот котиби
#Ҳадис

«Исломнинг нимаси яхши?»

Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан: «Исломнинг нимаси яхши?» деб сўради. «Таом бермоғинг ҳамда таниган ва танимагангга салом бермоғинг», - дедилар».
Бешовларидан фақат Термизий ривоят қилмаган.


Ушбу ҳадиси шарифдан олинадиган фойдалар:

1. Муҳтож кишиларни таом билан таъминлаш энг фазилатли иш экани ва бунга тарғиб.
2. Танигану танимаган мусулмонларга салом беришни йўлга қўйиш зарурлиги.
3. Энг яхши нарсаларни билганлардан сўраб ўрганиш кераклиги.
4. Исломдаги амаллар бир-биридан афзал бўлиши.
🗣Абу Исҳоқ Сабиъий:
«Ёшликни ғанимат билиб, кечалари кўпроқ таҳажжудда қоим бўлинглар. Мен қариб қолганим учун таҳажжуд намозида фақат Бақара, Оли Имрон ва Нисо сураларини ўқий оляпман, холос».

Изоҳ: Бақара, Оли Имрон ва Нисо суралари юз саҳифадан кўпроқ. У зот қариб қолганлари учун намозда юз бетдан кўпроқ ўқиганлар, ёшларга ундан ҳам кўп ўқиб олинглар, деб насиҳат қилмоқдалар.

Абдуллоҳ Абдулвоси, ҲИМ талабаси
#Ҳадис

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“...Менга агар уни қилсам, жаннатга киритадиган амал ҳақида айтиб беринг”, дедим. Расулуллоҳ алайҳиссалом: “Таом бер, саломни ёй, силаи раҳм қил, одамлар уйқудалигида тунда намоз ўқи, шунда жаннатга саломат кирасан”, дедилар”.

Аҳмад ва Ибн Ҳиббонлар ривоят қилишган. Лафз Ибн Ҳиббонники.
#Ҳадис

Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Роббимиз табарока ва таоло ҳар кеча туннинг охирги учдан бири қолганда бу дунё осмонига тушади. Сўнгра: "Ким Менга дуо қилади, Мен уни ижобат қилсам? Ким Мендан сўрайди, Мен унга сўраганини берсам? Ким Менга истиғфор айтади, Мен унинг гуноҳларини кечирсам", дейди", - дедилар".
Имом Муслим ва Имом Аҳмад ривоятлари.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Гўзал ҳаётни истаганларга 10 тавсия

1. Саҳар вақтларида истиғфор айтишни одат қилмоқ.
"
(Улар) сабрли, садоқатли, итоатли, саховатли ва саҳар чоқларида Аллоҳдан мағфират сўрайдиган кишилар эди" (Оли Имрон сураси 17-оят).

2. Фикрлаш учун хилватда қолмоқ.
"...ва осмонлару ернинг яратилиши ҳақида фикр юритадилар"
(Оли Имрон сураси 191-оят).

3. Яхшилар билан суҳбатдош бўлмоқ.
"Сиз ўзингизни эртаю кеч Парвардигорлари "юзи"ни истаб, Унга илтижо қиладиган зотлар билан бирга сабр қилишга унданг!" (Каҳф сураси 2-оят).

4. Ҳамиша Аллоҳни эсда тутмоқ.
"Эй имон келтирганлар; Аллоҳни кўп эслангиз" (Аҳзоб сураси, 41-оят).

5. Хушуъ билан намоз ўқимоқ.
"Улар намозларида ўзларини камтар тутувчидирлар"
(Муъминун сураси, 2-оят).

б. Тадаббур билан Қуръон ўқимоқ.
"Қуръон (оятларининг маънолари) ҳақида (чуқурроқ) фикр юритмайдиларми? (Нисо сураси, 82-оят)

7. Қаттиқ иссиқ кунларда нафл рўзалар тутмоқ.
Аллоҳ таоло фахрланиб айтади: "Бандам ўзининг таоми, ичимлиги ва шаҳватини Мен учун тарк қилди".

8. Садақани яширинча бермоқ.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: "Ўнг қўл берганни чап қўл билмасин".

9. Мусулмоннинг биронта ғамини кетказмоқ.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Мусулмондан ғамни кетказган инсонни Аллоҳ ҳам қиёмат кунида ғамини кетказади", деганлар.

10. Бу ўткинчи дунёдан зуҳд билан ўтмоқ.
"Ҳолбуки, охират яхшироқ ва боқийроқдир"
(Аъло сураси, 17-оят).

«Ўкинма» китобидан


https://t.iss.one/Qorirovotuz
​​ #БИЛАСИЗМИ

Қуръон карим суралари номи:

١ - Фотиҳа - Очувчи
٢ - Бақара - Сигир
٣ - Оли Имрон - Имрон оиласи
٤ - Нисо - Аёллар
٥ - Моида - Дастурҳон
٦ - Анъом - Чорвалар
٧ - Аъроф- Жаннат билан Дўзахни ажратувчи девор
٨ - Анфол - Ўлжалар
٩ - Тавба - Тавба
١٠ - Юнус - Юнус (ном) алайҳиссалам
١١ - Ҳуд - Ҳуд (ном) алайҳиссалам
١٢ - Юсуф - Юсуф (ном) алайҳиссалам
١٣ - Раъд - Момақалдироқ
١٤ - Иброҳим - Иброҳим (ном) алайҳиссалам
١٥ - Ҳижр - Мадина ва Шом ортасидаги водий
١٦ - Наҳл - Асалари
١٧ - Исро - Тунги сайр
١٨ - Каҳф - Ғор
١٩ - Марям - Марям (ном) розиАллаҳу анхо
٢٠ - Тоҳо - Тохо ҳарф
٢١ - Анбиё - Пайғамбарлар
٢٢ - Ҳаж - Ҳаж
٢٣ - Муминун - Мўминлар
٢٤ - Нур - Нур
٢٥ - Фурқон - Ҳақ билан ноҳақни ажратиб бергувчи
٢٦ - Шуаро - Шоирлар
٢٧ - Намл - Чумоли
٢٨ - Қасас - Қисса
٢٩ - Анкабут - Ўргимчак
٣٠ - Рум - Рум (давлат номи)
٣١ - Луқман - Луқмон
٣٢ - Сажда - Сажда
٣٣ - Аҳзаб - Фирқалар
٣٤ - Сабаъ - Сабаъ (қабила номи)
٣٥ - Фатир - Илк Яратгувчи
٣٦ - Ясин - Ясин, ҳарф
٣٧ - Вас-саффат - Саф тортиб тургувчилар
٣٨ - Сод - Сод, ҳарф
٣٩ - Зумар - Гуруҳлар
٤٠ - Ғофир - Мағфират қилгувчи
٤١ - Фуссилат - Муфассал баён қилинган
٤٢ - Шўро - Маслаҳат
٤٣ - Зуҳруф - Зеб зийнат
٤٤ - Духон - Тутун
٤٥ - Жасия - Тиз чўкувчилар
٤٦ - Аҳқоф - Қумтепалар
٤٧ - Муҳаммад - Муҳаммад солаллаҳу алайҳи васаллам
٤٨ - Фатҳ - Ғалаба
٤٩ - Ҳужурот - Ҳужралар
٥٠ - Қоф - Қоф, ҳарф
٥١ - Ваззарият - Суриб кетувчи шамоллар
٥٢ - Тур - Тур тоғи
٥٣ - Нажм - Юлдуз
٥٤ - Қомар - Ой
٥٥ - Роҳман - Меҳрибон
٥٦ - Вақеа - Воқеа
٥٧ - Ҳадид - Темир
٥٨ - Мужадала - Мунозара
٥٩ - Ҳашр - Жамлаб сургун қилиш
٦٠ - Мумтаҳана - Имтиҳон қилингувчи аёл
٦١ - Саф - Саф, қатор
٦٢ - Жума - Жума куни
٦٣ - Мунафиқун - Мунофиқлар
٦٤ - Тағобун - Бир бирини алдаш- зиён келтириш куни
٦٥ - Талақ - Талоқ
٦٦ - Таҳрим - Ҳаром қилиб олиш
٦٧ - Мулк - Бойлик
٦٨ - Қолам - Қалам, ёзув асбоби
٦٩ - Алҳаққо - Аниқ рўй бергувчи
٧٠ - Мааъриж - Осмон қаватлари
٧١ - Нуҳ - Нуҳ (ном) алайҳисалам
٧٢ - Жин - Жинлар
٧٣ - Муззаммил - Кийимларига ўралиб олган зот
٧٤ - Муддассир - Либосларига бурканиб олган зот
٧٥ - Қиямат - Қиёмат
٧٦ - Инсон - Инсон
٧٧ - Мурсолат - Юборилган шамоллар
٧٨ - Набаъ - Ҳабар
٧٩ - Назият - Жон олгувчи фаришталар
٨٠ - Абаса - Қошини чимирди, юзини буриштирди
٨١ - Таквир - Ўралиш
٨٢ - Инфитор - Ёрилиш
٨٣ - Мутаффифун - Бошқалар ҳаққидан уриб қолгувчи
٨٤ - Иншиқоқ - Ёрилиш
٨٥ - Буруж - Осмондаги буржлар
٨٦ - Ториқ - Тунги йўлчи
٨٧ - ЪАла - Энг олий зот
٨٨ - Ғошиа - Ўраб олгувчи
٨٩ - Фажр - Тонг
٩٠ - Балад - Шаҳар
٩١ - Шамс - Қуёш
٩٢ - Лайл - Кеча, тун
٩٣ - Зухо - Чошгоҳ вақти
٩٤ - Шарҳ - Очмоқ, кенг қилмоқ
٩٥ - Тийн - Анжир
٩٦ - Алақ - Лаҳта қон
٩٧ - Қодр - Қадрли кеча
٩٨ - Баййина - Аниқ ҳужжат
٩٩ - Залзала - Зилзила
١٠٠ - Адият - Чопқир отлар
١٠١ - Қориа - Қалбларни қаттиқ қўрқитувчи, қиёмат
١٠٢ - Такасур - Тўплаб кўпайтиришга берилмоқ
١٠٣ - Аср - Аср намоз вақти
١٠٤ - Ҳумаза - Бўҳтончи
١٠٥ - Фил - Фил, ҳайвон
١٠٦ - Қуройш - Қурайш, қабила
١٠٧ - Маъун - Идиш тавоқ
١٠٨ - Кавсар - Кавсар, Ховуз
١٠٩ - Кафирун - Кофирлар
١١٠ - Наср - Ёрдам
١١١ - Масад - Пишиқ тола
١١٢ - Иҳлас - Иҳлос қилиш
١١٣ - Фалақ - Тонг
١١٤ - Нас - Одамлар
#мунозара_одоби

"Кимдир мен билан тортишиб қолса, ундан уч нарсанинг бирини олдим:
– У мендан юқори бўлса, унинг қадрини билдим.
– У мендан паст даражада бўлса, унга жавоб қайтаришдан тийилиб, нафсимга икром кўрсатдим.
– У ўзимдек бўлса, ундан фазилатли бўлиб олдим".

Ахнаф ибн Қайс раҳимаҳуллоҳ