Toshkent mash’ali - Тошкент машъали🔥
306 subscribers
10K photos
3.02K videos
108 files
9.75K links
ГАЗЕТАГА СИҒМАГАН ГАПЛАР

Ўрта Чирчиқ тумани ва Нурафшон шаҳри ижтимоий-сиёсий нашри – «Машъал» газетасининг телеграм тармоғидаги саҳифаси.

Каналдаги материаллар таҳририят нуқтаи назарини билдирмаслиги мумкин.

Мурожаат учун: @hokimga_murojaatbot
Download Telegram
#Билдириш

Бугун ўтказилган онлайн викторинада Рустам Холматов ёшларга қандай савол йўллади?

Бугун бир гуруҳ фаоллар ижтимоий тармоқларда "Интеллект" лойиҳасини ўтказишди.

@yoshlar_kundaligi блогида интернетнинг ўзбек сегментидаги машҳур блогерлар, фаоллар, ёш журналистлар Тошкент вилояти ёшларига савол йўллашди. Қизиқарли виртуал мусобақада Тошкент вилояти ҳокими Рустам Холматов ҳам иштирок этди ва ёшларга ўз саволини йўллади.

Лойиҳа ташкилотчиларининг таъкидлашларича, мазкур онлайн викторинадан мақсад, ёшлар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб этиш, уларга бу йўлда мотивация беришдан иборатдир. Лойиҳанинг аввалги қисмларида вилоят прокурори, ИИББ бошлиғи, солиқ бошқармаси раҳбари, корхона, ташкилот ва бошқарма бошлиқлари ҳам иштирок этган, ёшларнинг китобхонлик даражасини синовдан ўтказган эдилар.

Ёшлар ўртасида оммалашиб бораётган бундай қизиқарли акциялар яна давом эттирилади.

Лойиҳа тафсилотлари билан тўлиқ танишиш учун
МАЗКУР ҲАВОЛАГА ЎТИНГ
#билдириш

Бугун соат 14:00 да Тошкент вилояти бош имом-хатиби Жасур домла Раупов билан онлайн аудиосуҳбат бўлиб ўтади.

Каналимиз ўқувчилари аудиосуҳбатни тинглашлари ва ўзларини қизиқтирган саволлар билан бевосита домлага мурожаат қилишлари мумкин.

Эслатма!

Суҳбатда қатнашиш учун Telegram ёки Telegram Plus дастурини энг сўнг версиясини ишлатаётган бўлишингиз керак!

Агар сизда эски версиядаги телеграм бўлса, қуйидаги линк орқали янги версиядаги дастурни юклаб олинг.

👉https://play.google.com/store/apps/details?id=org.telegram.messenger

👉https://play.google.com/store/apps/details?id=org.telegram.plus

@oltin_voha ни кузатинг.

Каналга уланиш:
👉 https://t.iss.one/mashal_gzt
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Билдириш

ДИҚҚАТ, ЎЗБЕКОНА БАТЛ – "ҚИЗ БАЗМИ"

🔸"Ёшлар кундалиги"
да ўзбекона батл бошланаяпти. Пискентлик Зилола "Гул базми" деб номланган батлни бошлади. Чақирув Бўка қизларига.

🔥Хўш, тик-токдаги бўкаликлар, срочно "Ёшлар кундалиги"га киринг ва батлда иштирок этинг. Батлга эртага соат 10:00 да старт берилади.

📍Батл бўладиган манзил: Tik Tok ва Инстаграм

Lotin yozuvida o'qish📲

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
Forwarded from ТOSHKENT VILOYATI
#билдириш
#бот_ишга_тушди

📣📣📣ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН!

Сизда кўп қаватли уйлар билан боғлиқ муаммолар юзага келаяптими?

Эҳтимол, сизни ўзингиз истиқомат қилаётган кўп қаватли уйнинг том ва фасад қисми, кириш йўлаклари, иссиқлик тизими, ертўласи ва шу билан боғлиқ коммунал муаммолар ташвишга солаётгандир?🤷‍♂🤷‍♀

🧑‍💻Ундай бўлса, Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи Шамсиддин Манноповнинг аҳоли мурожаатлари учун ташкил этилган телеграммдаги махсус ботига тўғридан-тўғри мурожаат йўллашингиз мумкин.
Ботга яшаш жойингиз манзили, мурожаатингиз ва сиз билан боғланишимиз учун тел. рақамингизни тўлиқ ёзинг.

🔎Унутманг, ҳеч бир мурожаат эътибордан четда қолмайди!

❇️Ботга келиб тушаётган мурожаатлар раҳбарнинг шахсан ўзи томонидан кўриб чиқилиб, муаммони «иссиғида» бартараф этиш юзасидан барча зарурий чора-тадбирлар амалга оширилади.

📲Телеграмм бот манзили бу ерда👇👇👇👇
https://t.iss.one/TOSHVIL_UY_JOY_KOMMUNAL_BOT

Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси Ахборот хизмати
#билдириш
#тезкор

⚡️⚡️⚡️⚡️

⚡️Эртага Ўрта Чирчиқ туманининг 16 та маҳалласида газ ўчирилади

«Ўрта Чирчиқ туман газ» таъминоти бўлими маълум қиладики, «Қорасув» ва «Тинчлик» МФЙ ҳудудидан ўтувувчи ер ости газ қувирининг мукаммал таъмирлаш режаси бўйича қурилиш ишлари якунланиб, ер устидан янгидан д-325мм газ қувури айлантириб ўтказилди.

Ушбу газ қувурини ишга тушириш учун 2022 йил 7 апрель куни, яъни эртага соат 8:00 дан Ўрта Чирчиқ туманининг қуйидаги маҳалаллари табиий газ таъминотидан вақтинча узилади:
«Гулистон» МФЙ;
«Йўнғичқали» МФЙ;
«Кучлук» МФЙ;
«Галаботир» МФЙ;
«Мустақиллик» МФЙ;
«Бунёдкор» МФЙ;
«Фаровон» МФЙ;
«Бойтўпи» МФЙ;
«Бешбой» МФЙ;
«Ёриқ» МФЙ;
«Файзобод» МФЙ;
«Тинчлик» МФЙ;
«Қорасув» МФЙ;
«Уйғур» МФЙ;
«Роватак» МФЙ;
«Тараққиёт» МФЙ.

Бажарилаётган оловли ва таъмирлаш ишлари якунлангандан сўнг, истеъмолчиларга табиий газ таъминоти қайта тикланиши огоҳлантириб ўтамиз.

«Ўрта Чирчиқ туман газ» таъминоти бўлими маъмурияти


Каналга уланиш:
👉
https://t.iss.one/mashal_gzt
👍1
#Сайлов
#Билдириш

🔈Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи комиссия томонидан тасдиқланган режа асосида 2022 йил 16 май куни Ўрта Чирчиқ туманида қуйидаги маҳаллаларда фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови бўлиб ўтади:

✔️1-сектор. "Фаровон" МФЙ, 16 май, соат 10:00да
Манзил:
Ўрта Чирчиқ тумани, Агросаноат ва транспорт касб-хунар мактаби биносида.
Сайлов ёшига етган аҳоли сони: 751, сайловда қатнашадиган вакиллар сони: 90 нафар;
Ишчи гуруҳ раиси: Д.Аширматова.
Бириктирилган туман комиссияси аъзоси: О.Нишонов

✔️2-сектор. "Файзобод" МФЙ, 16 май, соат 11:00да
Манзил:
Ўрта Чирчиқ тумани 3-сонли умумтаълим мактаби биноси.
Сайлов ёшига етган аҳоли сони: 1427, сайловда қатнашадиган вакиллар сони: 174 нафар;
Ишчи гуруҳ раиси: Д.Холбўтаева.
Бириктирилган туман комиссияси аъзоси: Г.Қўшматова.

✔️3-сектор. "Ўртаовул" МФЙ, 16 май, соат 14:00да
Манзил:
Ўрта Чирчиқ тумани 27-сонли умумтаълим мактаби биноси.
Сайлов ёшига етган аҳоли сони: 2302, сайловда қатнашадиган вакиллар сони: 276 нафар;
Ишчи гуруҳ раиси: Ж.Дарханбаева.
Бириктирилган туман комиссияси аъзоси: И.Досбеков.

✔️4-сектор. "Янгилик" МФЙ, 16 май, соат 15:00да
Манзил:
Ўрта Чирчиқ тумани, "Янгилик" махалла фуқаролари йиғини биноси.
Сайлов ёшига етган аҳоли сони: 1375, сайловда қатнашадиган вакиллар сони: 165 нафар;
Ишчи гуруҳ раиси: З.Мирзаева
Бириктирилган туман комиссияси аъзоси: Н.Хаитқулов.


Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи Ўрта Чирчиқ туман комиссияси.
#билдириш

2022 йил 24 август, чоршанба куни соат 12:00 дан 13:30 гача Нурафшон шаҳридаги Ойбек, «Деҳқонобод», «Янгиобод», «Тўйтепа», «Маърфиат», Бобур, «Учқун» ва «Обод» маҳаллаларида таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли электр энергияси вақтинча ўчирилади.

Юзага келаётган ноқулайлик учун узр сўраймиз.

Нурафшон шаҳри Электр таъминоти корхонаси.


Каналга уланиш:
👉
https://t.iss.one/mashal_gzt
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#билдириш

⚡️Тошкент вилояти аҳли ва меҳмонлари диққатига!

Энг улуғ, энг азиз айём – мустақиллигимизнинг 31 йиллик шодиёналари Тошкент вилояти бўйлаб давом этмоқда.

Хусусан, вилоятимиз марказидаги «NURAFSHON SMART CITY» ҳудудида кеча Тошкент вилояти ҳокимлиги томонидан ташкиллаштирилган катта байрам дастури бугун, 31 август ҳамда эртага, 1 сентябрь кунлари ҳам намойиш этилади.

Барчангизни ушбу муаззам майдондаги байрам томошаларига таклиф этамиз.

Байрам тадбирлари соат 19:00 дан бошланиши режалаштирилган. Амфитеатрга кириш эркин.


Каналга уланиш:
👉
https://t.iss.one/mashal_gzt
👍1
#билдириш

Диққат, газ ўчирилади‼️

⚡️2022-2023 йилги куз-қиш мавсумида табиий газ тармоқларини барқарор ишлашини таъминлаш учун табиий газ қувурларида таъмирлаш ишлари олиб борилиши режалаштирилган.

Шу муносабат билан 2022 йил 26 сентябрь куни соатт 8:00 дан 28 сентябрь куни соат 18:00 гача Тўйтепа ГТС орқали табиий газ билан таъминланадиган Чиғириқ, Ҳуррият, Оппоқ, Бирлик, Тараққиёт, Юксалиш, Нурафшон, Ёшлик, Дегантепа, Учқун, Тўйтепа, Бобур, Маърифат, Янгиобод, Обод, Ойбек, Муқимий, Обод турмуш, Наврўз маҳаллаларининг (Шифокорлар, Суғдиёна, Ахтам Саҳоба кўчаларидан ташқари) барча кўчалари ҳамда Деҳқонобод маҳалласининг Ҳ.Йўлдошев, Деҳқонобод, Бобур ва Бахт кўчаларида аҳоли ва улгуржи истеъмолчилари учун табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.

Мурожаат учун тел: (99) 004 81 04 «Нурафшоншаҳаргаз» ГТБ авария диспетчерлик хизмати

Қисқа рақам: 104

Ноқулайликлар учун узур сўраймиз.
@Nurafshonpressa


Каналга уланиш:
👉
https://t.iss.one/mashal_gzt
👍3
#билдириш

⚡️Халқ ёзувчиси билан учрашув

Нурафшон шаҳрида «Нурли қадам» ёш ижодкорлар тўгараги фаолият олиб боради. Жорий ҳафтада унинг навбатдаги машғулоти бўлиб ўтади.

Унда Ўзбекистон халқ ёзувчиси, «Тафаккур» журнали бош муҳаррири, ажойиб сўз санъаткори Эркин Аъзам маҳорат дарси ўтадиган бўлди!

Сана: 30 сентябрь, жума, соат 14:30 да.

Манзил: Нурафшон ш., Ёзувчилар уюшмаси Тошкент вилояти бўлими биноси.

Учрашувга барча адабиёт ихлосмандлари ва қизиққанлар, ёш қаламкашлар таклиф этилади.


Каналга уланиш:
👉 https://t.iss.one/mashal_gzt
🔥1😁1
#билдириш

2022 йил 28 август, пайшанба куни соат 14:00 дан 15:00 гача Нурафшон шаҳридаги Ойбек, «Деҳқонобод», «Янгиобод», «Тўйтепа», «Маърфиат», Бобур, «Учқун» ва «Обод» маҳаллаларида таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли электр энергияси вақтинча ўчирилади.

Юзага келаётган ноқулайлик учун узр сўраймиз.

Нурафшон шаҳри Электр таъминоти корхонаси


Каналга уланиш:
👉
https://t.iss.one/mashal_gzt
Toshkent mash’ali - Тошкент машъали🔥
#билдириш ⚡️Халқ ёзувчиси билан учрашув Нурафшон шаҳрида «Нурли қадам» ёш ижодкорлар тўгараги фаолият олиб боради. Жорий ҳафтада унинг навбатдаги машғулоти бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистон халқ ёзувчиси, «Тафаккур» журнали бош муҳаррири, ажойиб сўз санъаткори…
#билдириш

Ўзбекистон халқ ёзувчиси, "Тафаккур" журнали бош муҳаррири, ажойиб сўз санъаткори Эркин Аъзам билан узоқ кутилган учрашув кутилмаган сабабларга кўра 4 октябрга қолдирилди.

Сана: 4 октябрь, сешанба
Соат:
учрашув соати ҳақида алоҳида маълумот берилади.
Манзил: Нурафшон ш., Ёзувчилар уюшмаси Тошкент вилояти бўлими биноси.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Тошкент вилояти бўлими ушбу ҳолат учун барчадан узр сўрайди.

Умид қиламизки, қўшимча вақтдан унумли фойдаланиб, адиб ижоди билан яқиндан танишасиз ва кутилмаган саволлар билан учрашувда ҳозир бўласиз.


Каналга уланиш:
👉
https://t.iss.one/mashal_gzt
#билдириш

2022 йил 3 октябрь, душанба куни соат 13:00 дан 14:00 гача Нурафшон шаҳридаги Ойбек, «Деҳқонобод», «Янгиобод», «Тўйтепа», «Маърфиат», Бобур, «Учқун» ва «Обод» маҳаллаларида таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли электр энергияси вақтинча ўчирилади.

Юзага келаётган ноқулайлик учун узр сўраймиз.

Нурафшон шаҳри Электр таъминоти корхонаси


Каналга уланиш:
👉
https://t.iss.one/mashal_gzt
#билдириш

⚡️Халқ шоири билан учрашув

Нурафшон шаҳрида «Нурли қадам» ёш ижодкорлар тўгараги фаолият олиб боради. 2022 йил 17 октябрь, душанба куни унинг навбатдаги машғулоти бўлиб ўтади.

Унда Ўзбекистон халқ шоири, «Адабиёт зиёси» газетаси бош муҳаррири, сенатор, ажойиб сўз заргари устоз Маҳмуд Тоир маҳорат дарси ўтади!

Сана: 17 октябрь, душанба, соат 14:00 да.

Манзил: Нурафшон ш., Ёзувчилар уюшмаси Тошкент вилояти бўлими биноси.

Учрашувга барча адабиёт ихлосмандлари ва қизиққанлар, ёш қаламкашлар таклиф этилади.


Каналга уланиш:
👉 https://t.iss.one/mashal_gzt
#Билдириш

Ҳурматли Тошкент вилояти аҳолиси! Кейинги пайтда телеграмда турли сохта канал ва ботлар пайдо бўлмоқда. Эслатиб ўтамиз, Тошкент вилояти ҳокимлигининг телеграмдаги расмий саҳифаси @toshvilpressa.



#Bildirish

Hurmatli Toshkent viloyati aholisi Keyingi paytda telegramda turli soxta kanal va botlar paydo boʻlmoqda. Eslatib oʻtamiz, Toshkent viloyati hokimligining telegramdagi rasmiy sahifasi @toshvilpressa.
#билдириш

2022 йил 29 декабрь, пайшанба куни соат 13:00 дан 14:00 гача Нурафшон шаҳридаги Ойбек, «Деҳқонобод», «Янгиобод», «Тўйтепа», «Маърфиат», Бобур, «Учқун», «Обод» ва «Янгиобод» маҳаллаларида таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли электр энергияси вақтинча ўчирилади.

Юзага келаётган ноқулайлик учун узр сўраймиз.

Нурафшон шаҳри Электр таъминоти корхонаси


Каналга уланиш:
👉
https://t.iss.one/mashal_gzt
#билдириш

2023 йил 3 апрель куни П/С Ўрта Чирчиқ 110/35/6 Т-1 трансформаторини жорий таъмирлаш мўлжалланган.

Шу муносабат билан 2023 йил 3 апрель куни соат 9:00 дан – 17:00 гача Нурафшон шаҳридаги «Янгиобод», «Маърифат», «Обод» (қисман), Ойбек, Бобур, «Учқун», «Тўйтепа», «Деҳқонобод» маҳаллаларида электр энергияси вақтинча ўчирилади.

Ноқулайлик учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.

Нурафшон шаҳри Электр тармоқлари корхонаси
👍1
#билдириш

💫Ҳудудларда ташкил этилаётган "Беш ташаббус олимпиадаси"нинг 2-мавсуми доирасидаги спорт мусобақалари, интеллектуал ўйинлар давом этмоқда.

🔹Жумладан, эртага мазкур ташаббус доирасида қуйидаги ҳудудларда ГИМНАСТРАДА танловининг секторлараро туман (шаҳар) босқичлари ўтказилиши режалаштирилган.

🔘Ҳудуд: Бўстонлиқ тумани
🏫Маҳалла: "Маърифат"
🌐Жой: 3-сонли мактаб
Вақти: 14:00

🔘Ҳудуд: Ангрен шаҳри
🏫Маҳалла: "Дорилфунун"
🌐Жой: 14-сонли мактаб
Вақти: 10:00

🔘Ҳудуд: Бекобод тумани
🏫Маҳалла: "Бўстон"
🌐Жой: Спорт мактаби
Вақти: 14:00

🔘Ҳудуд: Бекобод шаҳри
🏫Маҳалла: "Нурли йўл"
🌐Жой: Ёшлик спорт мажмуаси
Вақти: 11:00

🔘Ҳудуд: Бўка тумани
🏫Маҳалла: "Дўстлик"
🌐Жой: Маданият ва туризм бўлими биноси
Вақти: 10:00

🔘Ҳудуд: Чиноз тумани
🏫Маҳалла: "Соҳибкор"
🌐Жой: 28-сонли мактаби
Вақти: 10:00

🔘Ҳудуд: Чирчиқ шаҳри
🏫Маҳалла: "Гулистон"
🌐Жой: 14-сонли мактаби
Вақти: 14:00

🔘Ҳудуд: Нурафшон шаҳри
🏫Маҳалла: "Наврўз"
🌐Жой:" Нурафшон арена" ўйингоҳи спорт зали
Вақти: 10:00

🔘Ҳудуд: Оҳангарон шаҳри
🏫Маҳалла: Оҳунбобоев
🌐Жой: Спорт мактаби
Вақти: 10:00

🔘Ҳудуд: Оҳангарон тумани
🏫Маҳалла: "Ўзбекистон"
🌐Жой: Туман спорт мактаби
Вақти: 10:00

🔘Ҳудуд: Олмалиқ шаҳри
🏫Маҳалла: Ибн Сино
🌐Жой: Спорт мактаби
Вақти: 10:00

🔘Ҳудуд: Оққўрғон тумани
🏫Маҳалла: "Зарафшон"
🌐Жой: 25-сонли мактаб
Вақти: 10:00

🔘Ҳудуд: Ўрта Чирчиқ тумани
🏫Маҳалла: "Қорасув"
🌐Жой: 72-ИДУМ фаоллар зали
Вақти: 10:00

🔘Ҳудуд: Паркент тумани
🏫Маҳалла: "Истиқбол"
🌐Жой: Спорт мактаби
Вақти: 10:00

🔘Ҳудуд: Пискент тумани
🏫Маҳалла: "Сувти"
🌐Жой: 30-сонли мактаб
Вақти: 10:00

🔘Ҳудуд: Қибрай тумани
🏫Маҳалла: "Олмазор"
🌐Жой: 10-сонли мактаб
Вақти: 10:00

🔘Ҳудуд: Қуйи Чирчиқ тумани
🏫Маҳалла: "Тоқбой"
🌐Жой: 4-сонли мактаб
Вақти: 14:00

🔘Ҳудуд: Тошкент тумани
🏫Маҳалла: "Оқибат"
🌐Жой: Универсал спорт мажмуаси
Вақти: 12:00

🔘Ҳудуд: Янгийўл шаҳри
🏫Маҳалла: "Бахт"
🌐Жой: Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби
Вақти: 10:00

🔘Ҳудуд: Янгийўл тумани
🏫Маҳалла: "Гулбаҳор"
🌐Жой: Спорт мактаби
Вақти: 11:00

🔘Ҳудуд: Юқори Чирчиқ тумани
🏫Маҳалла: "Қорасув"
🌐Жой: Спорт мактаби
Вақти: 10:00

🔘Ҳудуд: Зангиота тумани
🏫Маҳалла: "Ойбек"
🌐Жой: 13-сонли мактаб
Вақти: 10:00
👍2
#билдириш

Бугун, 15 февраль куни соат 15:00 да Ўрта Чирчиқ тумани «Дўстлик» маҳалласидаги 42-хорижий тилларга ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабида Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва муҳтор элчиси иштирокида Янги йил байрами (Аждарҳо йили) тадбири бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Барча қизиққанлар таклиф этилади.
#билдириш

❗️Газета фаолияти тўхтади

Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлиги ва Нурафшон шаҳри ҳокимлиги муассислигида чоп этиб келинаётган «Машъал» ижтимоий-сиёсий газетаси 2025 йил 3 январь кунидан эътибор ўз фаолиятини тўхтатди.

Шу муносабат билан таҳририят жамоаси ўз ҳисобидан таътилга чиқарилди.

Газета фаолияти вақтинча тўхтатилиши таҳририят молиявий аҳволининг ночорлиги ҳамда 2025 йил учун обуна мавсуми уюшқоқликда ташкил этилмагани билан боғлиқдир.

Таҳририят Уставида белгиланган вазифалар муассислар билан ҳамкорликда бажарилишига умид қиламиз.

«Машъал» газетаси таҳририяти.


Каналга уланинг👇
▫️
@mashal_gzt
😱13👎1🔥1😁1😢1