Forwarded from Bahodir Ahmedov (Bahodir)
Дўстлар! Kun uz да ўтган вақтим давомида кўплаб хулосаларга эга бўлдим. Ҳаётнинг паст-баланди борлигини, яхши-ёмон одамларни кўрдим. Балким бу тажрибани кўп инсонлар бошидан ўтказмас.
Таъсисчиларга, яъни раҳбарларимизга, Kun.uz жамоасига каттакон раҳмат. Биз оддий ишхона эмас, оиладек вақт ўтказдик, ишладик, бирга футбол ўйнадик. Лойиҳада фаолият юритган юрагимга яқин инсонларни учратдим. Тажрибали инсонлардан дарс олдим. Бугун биз ютказмадик. Бугун энди уйғонаётган сўз эркинлиги, матбуот ютқазди.
Жаҳонгир ака сизга айтаман, ўшанда ҳам қарши борганман - мен итнинг боласимасман, последный твар хам эмасман. Сиз ютганингизни эмас, давлат имиджига путур етказганингизни ўйланг.
Мен ризқимни топишимга ишонаман! Сизлардан илтимос - журналистларни ҳуқуқлари ҳимояланмаган, кучсиз матбуот даврида Kun.uz ни айбламанг!
Ҳурмат билан Баходир Ахмедов
Дўстларга улашинг👉 @tarixzarvaraqlari

Forwarded from Shahnoza Soatova blogi
"Кун.уз"ни журналистлар тарк этяпти.
Қолганларни тушунаман, кетганларга ҳавас қиламан.
Қаҳрамонликни ёшликда қилмаса, қачон қилади?
Ўзига қарши бормаслик – қаҳрамонлик!
Уларнинг телеграмдаги каналларига қўшилинг:
Зафарбек Солижонов: 👉https://t.iss.one/zafarbeksolijonov
Баҳодир Аҳмедов: 👉https://t.iss.one/tarixzarvaraqlari
@shahnozxon

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи қабул қилинганига 28 йил тўлди
Лавҳада Нурафшон шаҳридаги 9-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари

Forwarded from Toshkent viloyati hokimligi / Хокимият Ташкентской области
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Нурафшон йўллар(и)дан байроқдорлар ўтди...
Қадим замонларда қўшиннинг олд сафида байроқдорлар юрган – улар ҳукмдорнинг энг ишончли, сараланган аскарий қўшинидан саралаб олинган жангчилар эди.
Бугунги тадбирларда қўлида байроқ, қалбида Ватан туйғуси билан қаддини тик тутиб юрган ёшларимизни ана ўша жасур аскарларга менгзаш мумкин.
Бугун Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи қабул қилинганининг 28 йиллигига бағишлаб вилоятимиз бўйлаб бир қатор тадбирлар ўтказилди. Хусусан, Нурафшонда тантанали марш садолари остида миллий гвардия хизматчилари йўлбошчилигида тантанали юриш ўтказилди. Юзлаб ёшлар Ватан байроғини сарбаланд кўтариб, "Тошкент йўли" кўчаси бўйлаб юриб ўтишди.
Шунингдек, Олмалиқ, Қибрай туманларида ҳам шу каби тадбирлар ўтказилди.
Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.

#айни_дамда
«Наво» телеканалида Ортиқ Отажонов куйлаяпти.
🎼 Дилга яқин қўшиқлардан баҳраманд бўлинг!..

#сайлов_2019
Янги Ўзбекистон – янги сайловлар
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари сайловига
3⃣3⃣ кун
қолди.

Дунёдаги энг баланд флагштоклар
1 - Жидда, Саудия Арабистони (170 метр);
2 - Душанбе, Тожикистон (165 метр);
3 - Боку, Озарбайжон (162 метр);
...
15 - Урганч, Ўзбекистон.
Мамлакатимиздаги энг баланд флагштоклар:
1 - Гулистон, Сирдарё вилояти (65 метр);
2 - Тошкент шаҳри (65 метр);
3 - Бухоро, Бухоро вилояти (60 метр);
4 - Нукус, Қорақалпоғистон Республикаси (55 метр).
👉 Mash’al_gzt

#жиноят_ҳақиқати_ва_адолат
Пора боғча мудирасини пароканда қилди
– Ҳай, укажон, келинг... шуни ёзмай тура-қолинг. Атиги олти боланинг қайд қилинмагани билан осмон узилиб ерга тушармиди? Олти нафар бола экан-ку...
– Опа, сиз мени ким деб ўйладингиз?! Нима демоқчисиз бу билан?
– Укажон, мана буни олинг. Кам бўлсаям кўп ўрнида кўрасиз.
– Опа, буни нима қиламан?
– Ҳа, энди чой пули, дегандай... Бензин-пензин қуясиз. Ўттиз йиллик педстажимга доғ тушмасин, дейман-да...
– Мен сизга тушунолмадим, опа...
Тўлиқ ўқиш учун👇
https://telegra.ph/Pora-bo%D2%93cha-mudirasini-parokanda-%D2%9Bildi-11-19
Каналга уланиш учун👇

Telegraph
Пора боғча мудирасини пароканда қилди
#жиноят_ҳақиқати_ва_адолат – Ҳай, укажон, келинг... шуни ёзмай тура-қолинг. Атиги олти боланинг қайд қилинмагани билан осмон узилиб ерга тушармиди? Олти нафар бола экан-ку... – Опа, сиз мени ким деб ўйладингиз?! Нима демоқчисиз бу билан? – Укажон, мана буни…
#тафаккур
🇺🇿 Шер бошқараётган қўйлар қўшини қўй бошқараётган шерлар қўшинидан кучлироқ.
Африка мақоли
🇬🇧 An army of sheep led by a lion can defeat an army of lions led by a sheep.
African proverb

Ғарб уйғонди:
АҚШ, Буюк Британия, ЕХҲТ Ортиқхўжаевнинг таҳдидига изоҳ талаб қилаяпти
Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг журналистларга қарата айтган таҳдиди аудиоси нафақат мамлакатда, балки дунё ҳамжамиятида катта шов-шувга сабаб бўлди.
Аудио тарқалганидан бироз вақт ўтиб ҳоким Kun.uz таҳририяти мухбирларига таҳдид қилгани маълум бўлди ва бу масала томонлар ўртасида ҳал қилинди.
Бироқ, вазиятни кузатиб турган Ғарб давлатлари ва халқаро ташкилотларнинг ОАВ ҳимоясига отланган вакиллари Ортиқхўжаевнинг аудиосига муносабат билдирмай қолмади.
Дастлаб, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг ОАВ эркинлиги масалалари бўйича вакили Арлем Дезир Twitter орқали муносабат билдирди.
- Ўзбекистонда юқори лавозимли амалдорнинг Kun.uz ахборот агентлиги журналистларига таҳдидлари ҳақидаги хабарлар мени хавотирга солмоқда. Прокуратурани ушбу масалага тезкор муносабат билдиришга чақираман ва умид қиламанки, улар вазиятни синчковлик билан ўрганиб, журналистларнинг хавфсизлигини таъминлайди, - деди Арлем Дезир.
Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчиси Тим Торлот эса Жаҳонгир Ортиқхўжаев билан ҳеч учрашмагани, аммо учрашгудек бўлса, у билан журналистлар хавфсизлиги масаласини муҳокама қилмоқчилигини билдирди.
- Афсуски, мен ҳали Тошкент ҳокими билан учрашмаганман. Унинг сўнгги изоҳлари мени хавотирга солмоқда. Журналистларнинг хавфсизлиги ОАВ эркинлигининг асосий принципидир. Буюк Британия доим журналистларнинг хавфсизлиги ва оммавий ахборот воситаларининг эркинлигини ҳимоя қилишни қўллаб-қувватлайди. Учрашганимизда ушбу масалани муҳокама қилишни орзиқиб кутаман, - деди элчи Twitter’даги саҳифасида.
АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси шаҳар ҳокими Ортиқхўжаевнинг ҳаракатларини қоралаб чиқди:
- Америка Қўшма Штатлари #сўзэркинлиги ва #изоҳэркинлигини тўлиқ қўллаб-қувватлайди ва эркин жамиятда бу нарсалар катта аҳамиятга эга деб ҳисоблайди. Биз журналист ва блогерларга қилинаётган таҳдидларни қоралаймиз, - дейилади элчихонанинг ижтимоий тармоқдаги расмий саҳифасида.
Эслатиб ўтамиз, пойтахт ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев журналистларга таҳдид қилиш асносида уларни гей деб эълон қилиши ва йўқ қилиб юбориш билан қўрқитишга уринган.

ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИДА ҲАР ЖУМА "ЧОРВАЧИЛИК КУНИ" ДЕБ ЭЪЛОН ҚИЛИНДИ
Чорвачилик - сермаҳсул соҳа. Бу соҳани ривожлантириш аҳолининг сут, гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш, даромадларини ошириш, қолаверса янги иш ўринларини яратиш орқали бандлигини таъминлаш мумкин. Шунинг учун мамлакатимизда мазкур соҳани ривожлантиришга катта эътибор қаратилмоқда.
Тошкент вилояти ҳокими Рустам Холматов раҳбарлигида ўтказилган йиғилиш ҳам айни шу соҳадаги долзарб вазифаларга бағишланди.Танқидий-таҳлилий руҳда ўтган йиғилишда вилоят ҳокими туманларда қорамолчилик йўналишида олиб борилаётган ишлар талаб даражасида эмаслигини таъкидлади.
Бугунги кунга Тошкент вилоятидаги барча тоифадаги хўжаликларда қорамоллар бош сони - 887 минг 760 бошни, шундан 670 та чорвачилик субъектларида 113 минг 570 бош, аҳоли ва деҳқон хўжаликларида 774 минг 190 бошни ташкил этади.
Вилоятда жами 670 та чорвачилик субъектларидан сутчилик йўналишида 574 та ва гўшт йўналишида 96 та субъект фаолият юритмоқда. Ушбу субъектларга 30 минг гектар озуқа майдони ажратилган. Мазкур майдонларнинг 12 минг 120 гектари (40,3%) га беда, 16 минг 527 гектари (55%) га маккажўхори ва 1 минг 387 гектари (4,6%) га хашаки лавлаги экилган.
Барча тоифадаги хўжаликларда бугунги кун ҳолатига гўшт ишлаб чиқариш жами 226 минг 280 тонна, шундан чорвачилик субъектларида 27 минг 153 тонна, аҳоли ва деҳқон хўжаликларида 199 минг 127 тоннани ташкил этади. Йил якунига қадар барча тоифадаги хўжаликларда жами 274 минг 280 тонна гўшт ишлаб чиқариш кутилмоқда.
Маълумки, чорвачиликда сифат ва маҳсулдорликка эришишда озуқа билан таъминлаш муҳим ўрин тутади. Йиғилишда мавжуд қорамолчилик йўналишидаги субъектларга озуқа учун ажратилган экин майдонларидан унумли фойдаланиш, ҳосилдорлиги юқори бўлган уруғ навларидан экиб, юқори ҳосил олишни йўлга қўйиш кераклигини айтиб ўтилди.
Жараёнда озуқа экин уруғликларини етиштириш ва арзон нархларда етказиб бериш, йил якунига қадар чорвачилик субъектларига ажратилган озуқа майдонларини чорва салмоғига нисбати амалдаги меъёрларга мутаносиблиги бундан буён қатъий назоратга олиниши таъкидланди.
Йиғилиш якунида юқоридаги масалалар юзасидан жойларда илмий-амалий семинар ўтказишга келишиб олинди.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг хабарига кўра, Ўзбекистон Ҳиндистонда бўлиб ўтган «India’s Best Awards – 2019» туризм тадбирининг «Маданий-тарихий мерос бўйича энг яхши туристик йўналиш» номинациясида ғолиб бўлди.
Бор экан-у яхши хабарлар ҳам!
Олға, Ўзбекистон!😊👍
👉 Mash’al_gzt
Бор экан-у яхши хабарлар ҳам!
Олға, Ўзбекистон!😊👍
👉 Mash’al_gzt
Audio
«Ман нимадан қўрқаман. Манам ҳамма қатори одамман. Ман халққа нима ёмонлик қилдим...?»
Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг мухбирлар билан мулоқотидан батафсил аудио ва стенограмма эълон қилинди.
👉 Mash’al_gzt
Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг мухбирлар билан мулоқотидан батафсил аудио ва стенограмма эълон қилинди.
👉 Mash’al_gzt
Toshkent mash’ali - Тошкент машъали🔥
Улкан ахборот хуружи қурбони бўлдик...
Садқаи журналист кетинглар-э...
Ёлғон хабар - Fake news:
ЗАМОНАВИЙ АХБОРОТ МАКОНИДА АЛДАНИБ ҚОЛМАНГ!
Даставвал «Машъал»да, сўнг «Ҳуррият»да босилган эди бир неча ҳафта муқаддам. #бугуннинг_гапи деймиз-ку.
https://bit.ly/2olbzYt

Uza.uz
Ёлғон хабар (Fake news) маконида алданиб қолманг!
Бугунги ахборот асрида деярли ҳар кимнинг қўлида телефон, деярли ҳар телефонда ками билан ўнтасининг тўққизтасида бир, и
Ўзбекистонда ҳаво кескин совиб, айрим жойларда қор ёғади
Мамлакатимиз ҳудудига 21-24 ноябрда Волгабўйи орқали Россиянинг Европа ҳудуди марказий туманлари (Москва вилояти) устида шаклланган совуқ ва нам ҳаво оқими кириб келади.
Ўзгидромет хабарига кўра, 21-24 ноябрда Ўзбекистон бўйича вақти-вақти билан ёғингарчилик бўлади (ёмғир айрим жойларда қорга айланади).
21 ноябрда шамолнинг тезлиги кучайиб, секундига 15-20 метрга етади.
22-24 ноябрда республика ҳудуди бўйича ҳаво ҳарорати кечаси 0-5 даража совуқ, айрим жойларда 8 даража совуққача тушади, кундузи ҳарорат 2 даража совуқдан 3 даража илиққача бўлади.
Ўзбекистон шимолида 21-24 ноябрда ҳаво ҳарорати кечаси 10-15 даража совуқ, кундузи 2-7 даража совуқ бўлиши кутилмоқда.

Forwarded from Олтин воҳа
Нурафшон шаҳри автобекати. Бир ёқда турли таомлар, тузламалар бозори авжида, уларнинг ёнидан эса машиналар гуриллаб қатнаб туришибди. Бу егуликларга тушаётган чангу микробларни ўзингиз тасаввур қилаверинг...
ДЭСНМ деган ташкилотни бундай жойда учратиш, излаш бефойда...
@oltin_voha