Toshkent mash’ali - Тошкент машъали🔥
328 subscribers
9.74K photos
2.84K videos
107 files
9.34K links
ГАЗЕТАГА СИҒМАГАН ГАПЛАР

Ўрта Чирчиқ тумани ва Нурафшон шаҳри ижтимоий-сиёсий нашри – «Машъал» газетасининг телеграм тармоғидаги саҳифаси.

Каналдаги материаллар таҳририят нуқтаи назарини билдирмаслиги мумкин.

Мурожаат учун: @hokimga_murojaatbot
Download Telegram
Toshkent mash’ali - Тошкент машъали🔥 via @like
Ilhom Ibrohimov – Talabalik davrim mening
Айтганча, бугун - байрам!

Бугун - 17 ноябрь - Халқаро Талабалар куни.

Байрам муборак, ўртоқлар! Талабаларни табриклаймиз. Айниқса, журналистикада ўқиётганларини😉
Сўров мана бу манзилда ўтказилаяптикан👇

👉 https://t.iss.one/ZnewsZ/3221
#дарвоқе

Қўшнинг кўр бўлса, кўзингни қис

#йўғе
#сайлов_2019

Янги Ўзбекистон – янги сайловлар

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари сайловига
3⃣3⃣ кун
қолди.
​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​#тафаккур

🇺🇿 Бизни куйдирадиган катта алангадан, иситиб қўядиган кичик олов яхши.

Инглиз халқ мақоли

🇬🇧 Better a little fire to warm us, than a great one to burn us.

English national proverb

👉 Mash’al_gzt
Kun.uz жамоаси шаҳар ҳокими билан учрашди. Ўзаро тушунмовчиликка барҳам берилди

Шуни расман маълум қилмоқчимизки, мазкур мулоқот якунига кўра сайт жамоаси ва пойтахт ҳокимлиги раҳбарияти ўртасидаги барча тушунмовчиликлар барҳам топди. Томонлар бир-бирини тушуниб, ўзаро муросага келди.

Сайт таҳририяти ҳокимнинг ушбу вазият юзасидан билдирган мулоҳазаларини қониқарли, деб топади.

Ҳамкасблар, бошқа нашрларнинг журналистлари ва блогерларга шундай паллада фаол қўллаб-қувватлаганликлари учун миннатдорчилик билдирамиз.

Шу билан биргаликда, улардан бу масалани ортиқ муҳокама қилмасликни сўраймиз, зеро фақат икки тарафгагина тегишли бу низо турли сиёсий кучлар ва шахслар томонидан тор манфаатлар йулида қурол сифатида фойдаланилишини хоҳламаймиз.

Kun.uz таҳририяти
Telegraph.pdf
317.3 KB
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати
сайловини ўтказувчи 94-Нурафшон округ сайлов комиссиясининг
ҚАРОРИ

УЧАСТКА САЙЛОВ КОМИССИЯЛАРИ ТАРКИБИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА

👉 Mash'al_gzt
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Беизоҳ...

Кун.узга вошши алоқаси йўқ буни
#бугуннинг_шеъри

Бурғулар чириган...
занглаган тиғлар...
итлар томоқ ичар олтин тожидан,
мозийга тикилиб муғанний йиғлар,
шеър ёзиб ўтирар лашкарбошилар.


© Шавкат РАҲМОН
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Отабек ИСРОИЛОВ,
«Машъал» газетаси бош муҳаррири ўринбосари,
ЎзЖОКУ талабаси:

- Шундай ўргат қулни, хонни,
Учмас қуш ҳам учар бўлсин.
То байроқдан олдин жонни
Бермоқ осон кечар бўлсин.

Керак бўлса, давлат байроғи ҳар бир хонадонимизнинг пештоқида ҳилпираб туриши керак!

👉 @nurafshanziyo
«Матбуотчилар уйи» яна сотувга қўйилди

Бундан бир ярим йил муқаддам ҳам очиқ аукционга «Матбуотчилар уйи» биноси сотувга қўйилган эди. Бу борада ЎзА сайтида «Қарзга ботирган бошқалар, «уйсиз» қолаётган журналистлар» танқидий материали ҳам эълон қилинганди.

Мақолага Тошкент шаҳри ҳокимлиги бефарқ бўлмай мазкур иш ҳужжатлари қайта кўриб чиқилганини маълум қилиб, муаммони ижобий ҳал этганди.
Яъни, жамоатчиликнинг фаол қаршилиги ва мутасаддиларнинг мавжуд муаммоли масалага ечим топиши оқибатида бино кредит гаров таъминоти сифатида бекор қилинган ва «Матбуотчилар уйи» журналистларда, яъни аввалгидек, Тошкент шаҳри ҳокимлиги тасарруфида (балансида) қолганди.

Эслатиб ўтамиз, «Матбуотчилар уйи» атрофида муаммоларнинг ижобий ҳал этилиши даврида Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи сифатида Жаҳонгир Ортиқхўжаев бошқараётганди.
Бугунга келиб эса E-ijro auksion очиқ аукционда бу бино ҳақида яна маълумот пайдо бўлди.
Forwarded from Zafarbek Solijonov
Ассалому алайкум барчага. Биламан биздан жуда хафасиз. Бунинг учун сизлардан узр сўрайман. Кечаги масалада Kun.uz таъсисчиларига осон тутмаслигингизни ҳам илтимос қилардим. Улар мен кўрган инсонлар ичида энг яхшилари.

Мен эса бу ердан кетишга қарор қилдим. Менимча, биз яхши ишладик. Ҳозир Kun.uz'да ҳаммаси жойида. Оғир кунда ташлаб кетмадим. Уларга номардлик қилмадим. Аввал иш топиб, кейин у ердан кетсам, уларнинг юзига оёқ қўйган бўлардим. Мен энди ишсизман. Ҳозирча қайси ташкилотга ишга ўтишим номаълум. Барчасини нолдан бошлашни хоҳлайман. Ризқим Аллоҳдан. Ҳозир эса уйга бориб, оилам билан бир-икки кун дам олмоқчиман. Жуда ҳам чарчадим.

Жаҳонгир ака Ортиқхўжаевга эса ўша гапни яна қайтараман. Мен итнинг боласи эмасман ва последняя тварь ҳам эмасман. Мен журналистлик билан шуғулланган юристман. Шунчаки, бу давлатда қонун ишлашини хоҳлагандим холос. Ғурурим эса отамдан мерос. У ҳаммасидан устун. Уни топташга ҳаққингиз йўқ. Лекин бир нарсани тушунинг. Бу жангда ҳеч ким ютмади. Айниқса сиз.

Омон бўлинглар!