Toshkent mash’ali - Тошкент машъали🔥
328 subscribers
9.74K photos
2.84K videos
107 files
9.34K links
ГАЗЕТАГА СИҒМАГАН ГАПЛАР

Ўрта Чирчиқ тумани ва Нурафшон шаҳри ижтимоий-сиёсий нашри – «Машъал» газетасининг телеграм тармоғидаги саҳифаси.

Каналдаги материаллар таҳририят нуқтаи назарини билдирмаслиги мумкин.

Мурожаат учун: @hokimga_murojaatbot
Download Telegram
#инсон_қадри_учун

⚡️Олий судда мустабид совет тузуми даврида қатағон қурбони бўлган ва ҳозиргача оқланмаган 120 нафар шахсга оид жиноят ишлари бўйича очиқ суд мажлиси бошланди.


Каналга уланиш:
👉 https://t.iss.one/mashal_gzt
#тезкор
#инсон_қадри_учун

⚡️Ўзбекистон Қозоғистондаги бир гуруҳ талабаларни эвакуация қилди

Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчихонаси маълумотига кўра, Нарикбаев номидаги Қозоғистон давлат юридик университетида таҳсил олаётган 35 нафар ўзбекистонлик талабалар «Uzbekistan Airways» ОАЖ самолёти орқали Ўзбекистонга қайтарилди. Ота-оналар миннатдор!


Каналга уланиш:
👉 https://t.iss.one/mashal_gzt
#инсон_қадри_учун

17-мактаб обод бўлдими?

«Обод қишлоқ» давлат дастури
доирасида Ўрта Чирчиқ туманидаги 17-умумий ўрта таълим мактаби биноси мукаммал таъмирдан чиқарилиши лозим эди.

😱Мактаб атрофи ойдала эди, ҳеч қанақа девор ё тўсиқ мавжуд эмасди ва бу табиийки, ўқувчилар ва мактаб хавфсизлигини кафолатламасди. Қолаверса, уй ҳайвонлари ҳам бор...

Дастур доирасида мактаб атрофи 140 метр девор билан ўралди. Шунингдек, яп-янги фаоллар зали ва ошхона бинолари қурилди.

❗️Қурилиш-таъмирлаш ишлари учун 2,1 млрд сўм маблағ ажратилган.


Каналга уланиш:
👉 https://t.iss.one/mashal_gzt
#инсон_қадри_учун
#аёллар_дафтари

❗️Нурафшон шаҳридаги 30 ёшдан ошган барча хотин-қизлар рўйхатга олинмоқда

#айни_дамда бутун республикамизда бўлгани каби Тошкент вилояти маъмурий марказида ҳам барча маҳаллаларда яшовчи 30 ёшдан ошган хотин-қизларни хонадонма-хонадон юриш орқали қайта рўйхатдан ўтказиш ишлари бошланган.

2022 йил 31 январга қадар давом этиши белгиланган мазкур жараёнлар ҳар бир маҳаллада ташкил этилган 8 кишидан иборат ишчи гуруҳ аъзолари томонидан олиб борилади.

«Аёллар дафтари» бўйича махсус штаб ташкил этилган.


Каналга уланиш:
👉 https://t.iss.one/mashal_gzt
#инсон_қадри_учун

⚡️Украинадан эвакуация қилинган ва Нурафшон шаҳри «Тараққиёт» маҳалласида яшовчи фуқаро Кўп тармоқли шаҳар марказий поликлиникасига шифокор вазифасида ишга қабул қилинди.


Каналга уланиш:
👉
https://t.iss.one/mashal_gzt
#инсон_қадри_учун

🌺«Шаббона»!
Бу сўз энди наинки Нурафшонда, балки бутун Тошкент вилоятида, вилоят маданий муҳити ва санъат тадбирларию фестивалларида тез-тез тилга олинади.

«Шаббона» ижро этган рақслар кўпларга манзур бўлиши турган гап. Хуллас, Нурафшон ўзгаришлар манзилига айланган ва инсон қадри улуғланаётган кент бўлади.


Батафсил:👇
👉
https://t.iss.one/mashal_gzt
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#тошойна
#инсон_қадри_учун

‼️Бизга – косиблар, косибларга – бошпана керак!

Тезкор замон шиддати айрим касб-корга эҳтиёж қолдирмаяпти. Бироқ бизга – косиблар керак! Саид Аҳмаднинг «Келинлар қўзғолони» спектаклида Боқи амакининг косиб бўлганини эсланг...

«Машъал» газетасининг 2024 йил 8 мартдаги 7-8-сонида журналист Маъмуржон Бозоралиевнинг «Бизга – косиблар, косибларга – бошпана керак!» мақоласи эълон қилинган эди. Журналист ўз мақоласида Тошкент вилоятининг маъмурий маркази ҳисобланган Нурафшон шаҳри марказида косибларга қулай меҳнат шароитлари яратилмаётгани ёзилган.

Орадан бир ойдан зиёд вақт ўтди. Таассуфки, бу масалага Нурафшон шаҳри ҳокимлиги тегишли бўлими мулозимлари, шаҳар Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими масъуллари беэътибор қараб келмоқда.

Ушбу юзасидан матбуотга муносабат билдирилади ва нурафшонлик косибларга етарлича хизмат шароитлари яратилади, деб умид қиламиз.

Таҳририят


Каналга уланинг👇
▫️
@mashal_gzt
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#инсон_қадри_учун

⚡️Ихтиёр Қосимов фахрий журналистни табриклади

Ўрта Чирчиқ тумани ҳокими Ихтиёр Қосимов Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими, фахрий муҳаррир Муҳаммаджон Отақуловни табриклаб, унинг хонадонига ташриф буюрди.

М. Отақулов 1944 йил 5 май куни Ўртасарой қўрғонида туғилган. 1968 йил ҳозирги Ўзбекистон Миллий университетининг журналистика факультетини тамомлаган. 1966 йилдан «Машъал» газетасида журналистик фаолиятини бошлаган. Турли йиллар масъул лавозимларда меҳнат қилган. 1982 йил «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими» фахрий унвони билан мукофотланган.

Кеча М. Отақулов таваллудига 80 йил тўлди. Шу муносабат билан туман раҳбари И. Қосимов фахрийни йўқлаб, Нурафшон шаҳри «Тўйтепа» маҳалласидаги хонадонига ташриф буюриб, самимий табриклади.


Каналга уланинг👇
▫️
@mashal_gzt
#инсон_қадри_учун

⚡️Нурафшон шаҳридаги «Ўзбегим» тўйхонасида суннат тўйлари бўлиб ўтди.

Нурафшон шаҳри ҳокимлиги ва бошқа ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ташкил этилган тантанани Нурафшон шаҳри ҳокимининг биринчи ўринбосари Аҳрор Эшбоев ҳамда Нурафшон шаҳри ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Нодира Жуманова табрик сўзи билан очиб берди.

Тўй болаларга шаҳар ҳокимлигининг, тўй болаларнинг оналарига Республика Маънавият ва маърифат маркази Нурафшон шаҳри бўлими ҳамда «Оқила аёллар» ҳаракати фаолларининг эсдалик совғалари тантанали равишда топширилди.

Суннат тўйи Нурафшон шаҳри Маданият бўлими хонандаларининг қўшиқларига уланиб, файзли тус олди.

Тўй болалар миллатнинг қадрини, Ватаннинг байроғини юксакка кўтарадиган йигитлар бўлишига ишонч билдирилди.

©️«Машъал» газетаси


Каналга уланинг👇
▫️
@mashal_gzt
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#инсон_қадри_учун

⚡️Нурафшон шаҳридаги «Ўзбегим» тўйхонасида суннат тўйлари бўлиб ўтди.

Тантана Нурафшон шаҳри ҳокимлиги ташаббуси билан бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда ташкил этилгани билан аҳамиятлидир.

Батафсил.

©️«Машъал» газетаси


Каналга уланинг👇
▫️
@mashal_gzt