Marhamat tumani hokimligi MATBUOT XIZMATI🇺🇿
3.94K subscribers
33.9K photos
3.38K videos
11 files
10.6K links
Marhamat tumani hokimligi Matbuot xizmatining Rasmiy kanali

Web-sayt: www.marhamatpress.uz
Facebook: fb.com/marhamatpress
Youtube: https://youtube.com/@marhamatpresss
Instagram: instagram.com/marhamatpress
Murojaat uchun:
@Marhamat_matbuot_kotibi
Download Telegram
❗️Бугун Ўзбекистоннинг 9 ҳудудида 567 кишида коронавирус аниқланди, 4 бемор вафот этди, 133 нафари оғир аҳволда

Янги беморларнинг барчаси — тана ҳарорати кўтарилган ва бемор билан мулоқот орқали юқтирган

🛏 Даволанаётганлар — 8 265 нафар.

〰️〰️〰️〰️
⚪️ Қаерда (ва нечта) касаллик қайд этилди?
⚪️ Қаерда (ва қанча) бемор соғайди?

Жадвал👆
〰️〰️〰️〰️
Батафсил: @ssvmatbuotkotibi

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Доимий ниқоб тақиб юрилганда, кислород организмга 30 % ўтиши ва натижада пневмония юзага келиши ҳақида интернетда хабарлар тарқалмоқда. Шу тўғрими?

АОКАда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Барно Одилова иштирокида ўтказилган брифингдан

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
#cўраган_эдингиз

Болаларга ниқоб тақиш керакми? Неча ёшли болаларга тақиш зарур?

7 ёшгача бўлган болалар учун асосий тавсия — бу ижтимоий масофа сақлаш.

😷 Катта ёшдаги болалар ва ўсмирлар ниқоб тақишлари мажбурий.

🏃🏻‍♂️ Фаол ҳаракат
ва спорт билан шуғулланишда (айниқса иссиқ ҳавода) ниқоб тез намланади ва инфекциядан ҳимоя қилмайди.

📐 Шунинг учун болалар — ёшидан қатъий назар инфекция ташувчисидан узоқроқ бўлгани, масофа сақлаши ва бирор юзага қўл теккизган бўлсалар, дезинфекция воситасидан фойдаланиши зарур.

〰️〰️〰️〰️〰️

Болалар ҳам коронавирусга чалинишадими?

Ҳа, болалар ҳам коронавирус инфекцияси билан оғришади, лекин статистикага кўра болалар орасида касалланган сони камроқ.

👶🏻 Болалар коронавирус инфекциясини анча енгил ўтказишади, улар орасида симптомсиз касалликни ташувчилар, шунингдек, касалликнинг енгил шакли кўп бўлади. Болалар катталарга нисбатан кўпроқ инфекция манбаси ҳисобланишади.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Times.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Турли дин вакиллари карантин тадбирлари ҳақида.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
«Темир дафтар» — ўзи нима у?

Бугун АОКА ҳузуридаги штабда бўлиб ўтган брифингда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Саодат Боймирзаева муҳим саволларга жавоб қайтарди:

〰️〰️〰️〰️〰️

📕 «Темир дафтар» карантин шароитида ишсиз, даромадсиз қолган эҳтиёжманд, ёрдамга муҳтож оилаларнинг маҳаллада шакллантирилган шаффоф рўйхати;

💼 «Темир дафтар» ўз навбатида фуқаролар йиғинлари раисининг сектор ва ҳудуд раҳбари билан ҳамкорликдаги фаолиятини мустаҳкамлайди;

«Темир дафтар»ни юритишда эҳтиёжманд оилаларнинг 7 тоифаси, жумладан:

кам таъминланган;

ногиронлиги бўлган;

ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар;

якка-ёлғиз кексалар;

доимий ишсиз фуқаролар;

карантин туфайли ишсиз қолган фуқаролар;

оғир эпидемиологик ҳудудлардан қайриб келинган фуқароларни камбағалликдан чиқариш чоралари кўрилади.

🗝 Масъул ходимлар ўзининг кунлик амалга оширган ишлари юзасидан «Темир дафтар»идаги маълумотларни saxovat.argos.uz сайтига рақамли имзо калити орқали электрон шаклда киритиб боради;

🌀 «Темир дафтар»га тушган оиланинг ҳеч бўлмаганда битта аъзосини жорий йилда иш билан таъминланиб, шу орқали уларни муҳтожликдан чиқариш чоралари кўрилади.

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Times.uz
🔹«Темир дафтар» нима?

🔹Рўйхатга эҳтиёжманд оилаларнинг қандай тоифалари киритилади?

🔹Уларга қандай шаклларда ёрдам кўрсатилади?

🔹«Темир дафтар»га киритиш ва чиқариш тартиби?

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
❗️Тест синовлари стадионларда бўлади

Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида олий таълим муассасаларига қабулни ташкил қилиш ва 2020/2021 ўқув йилига тайёргарлик кўриш масалаcи юзасидан ўтказилган йиғилишда маълум қилинди.

🛑 Ёпиқ бинолар эпидемиологик талабга жавоб бермаслигини, ижтимоий масофага риоя қилинган тақдирда имтиҳонлар вақти анчага чўзилиб кетишини инобатга олиб:

📍тест синовларини Тошкент ва Нукус шаҳарлари, вилоятлар марказларидаги стадионларда ташкил этишга топшириқ берилди.

Бунда имтиҳонлар кунига 2 марта (ҳаво салқин пайтда) ўтказилса, барчасини тахминан 12-14 кунда якунлаш мумкин.

@koronavirusinfoandijon
#ниқобтақинг
#масофасақланг
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔰 Кўчадан уйга кирганда нималарга эътибор бериш керак?

Ушбу видеони кўринг ва тавсияларга риоя қилинг. Ўзингизни ва яқинларингизни асранг!

〰️〰️〰️〰️

🔰 На что нужно обращать внимание по возвращении домой?

Посмотрите это видео и следуйте рекомендациям. Берегите себя и своих близких!

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
КОРОНАВИРУС ҲАВО ОРҚАЛИ ҚАНДАЙ ТАРҚАЛАДИ

Олимлар бир неча ой давомида коронавирусни инсонлар мулоқот қилганда ёки аксирганда ҳосил бўладиган бир неча соат давомида ҳавода туриши мумкин бўлган нафас олиш йўлларининг майда томчилари яъни аэрозоллар орқали юқиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирдилар.

Олимларнинг фикрига кўра, Covid-19 билан касалланган инсонлар кўп миқдордаги вирусни олиб юриши мумкинлиги сабабли, яхши шамоллатилмайдиган хонада хавфсиз масофа мавжуд бўлмайди. Вентилятор ёки шамоллатиш тизимидаги ҳаво оқимлари ҳаво томчиларини 2 метрдан кўпроқ масофага ёйиши мумкин.

Вирус ҳаво орқали тарқалиши каби, корхона ва мактабларни қайта очиш масаласида ҳам муаммо ҳисобланади. "Далиллар шуни кўрсатадики, вирусни ҳаво томчилари орқали юқтириш осон содир бўлади ва бу пандемия учун муҳим ҳаракатланувчи куч бўлиши мумкин." - The Conversation

👉
Коротко о главном UZ

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
❗️Россиялик етакчи мутахассислар коронавирус тўғрисида кўп қайд этилган маълумотларни таҳлил қилиб, улар орасидан ТЎҒРИ ва НОТЎҒРИларини саралашди:

«Коронавирус ҳаво томчилари орқали юқади», — дейди Трансмиссив касалликлар институти раҳбари Лукашев. Бу илмий асосланган ТЎҒРИ маълумот.

Эркаклар бу касалликка кўпроқ чалинишади — афсуски, ТЎҒРИ. «Эркаклар касалликни кўпроқ юқтиришлари маълум, аммо фарқ унча катта эмас», — дея таъкидлайди вирусолог Алтштейн. COVID-19 нинг «жинсий» танлови ҳақидаги фикрни Лукашев ҳам тасдиқлади: «Нега бундай бўлишини биз билмаймиз, аммо умумий сонларда бу кўринади».

Катта ёшли авлод хавф гуруҳида — ТЎҒРИ. «Коронавирусни турли ёшдагилар юқтириши мумкин. Аммо катта ёшдагилар орасида вафот этиш ҳолатлари кўпроқ», — дейди Алтштейн.

Кўпчилик коронавирусни юқтирганини билмайди ҳам — ТЎҒРИ. «Жуда кўпчилик коронавирусни бошдан кечиради, аммо касалликка чалинганини ҳатто билмайди ҳам. Аммо симптомсиз беморлар касалликни бошқаларга қай даражада юқтиришлари ҳақида маълумотлар йўқ. Улар асосий юқтирувчилар бўлишмайди, лекин қайсидир даражада вирусни юқтиришади. Шунингдек, улар такроран касалланишдан қанчалик ҳимояланганликлари ҳам номаълум», — дейди Алтштейн.

Ҳид билишнинг йўқолиши коронавирусга чалинганликни билдиради — ТЎҒРИ, аммо доим ҳам эмас. «Коронавируснинг белгиси ҳароратнинг кўтарилиши, йўтал ва ҳид билиш йўқолишининг бирлашувидир. Бироқ кўп ҳолларда ҳид билишнинг йўқолиши психологик характерга эга», — таъкидлайди Алтштейн.

〰️〰️〰️〰️〰️
COVID-19 маҳсулотлар ва кийимлар орқали юқади — деярли АФСОНА. «Вирус юқиши учун муайян доза керак бўлади. Кийим-кечак, дўконлардаги маҳсулотлар, сочга тушган вируснинг концентрацияси ўн ва ҳатто юз баробарга камаяди. Шундай экан, касалликнинг бу тарзда юқиши эҳтимоли жуда паст ва уни кундалик ҳаётда ҳисобга олишнинг ҳожати йўқ», — деб ҳисоблайди Лукашев.

Вакцинадан фойда йўқ — НОТЎҒРИ. «Эмланиш зарур, бу аниқ», — дейди Гамалея маркази раҳбари Гинцбург.

Чекловларга ҳожат йўқ — НОТЎҒРИ. «Касаллик кечишининг оғирлиги юқиш дозасига боғлиқ дейиш учун асослар бор. Демак, бизни 100 фоиз ҳимоя қила олмайдиган чоралар ҳам касаллик оғир кечиши хавфини камайтиради», — дея изоҳлайди Лукашев.

Чекувчилар коронавирусга камроқ чалинишади — НОТЎҒРИ. «Соғлом турмуш тарзига риоя қилиш, ичмаслик ва чекмаслик маъқул. Тоза ҳавода кўпроқ юриш ва иммунитетни мустаҳкамлаш зарур», — дея тавсия қилади Гинцбург.

⁉️ Қўлқопларнинг фойдаси йўқ — бу ҳозирча БАҲСЛИ. «Қўлқоплар касалликни юқтириш хавфини камайтириши мумкин. Аммо биринчидан, фақатгина резина эмас, қишги қўлқопларни тақса ҳам бўлаверади. Иккинчидан, агар қўлқоп кийиб бурнингизни қашисангиз, унда улардан фойда йўқ. Учинчидан, қўлқопларнинг аҳамиятига баҳо бериш шунчалик қийинки, мен уларни қонун доирасида жорий этиш учун сабаб кўрмаяпман», — дейди Лукашев.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔰 Кўчадан уйга кирганда нималарга эътибор бериш керак?

Ушбу видеони кўринг ва тавсияларга риоя қилинг. Ўзингизни ва яқинларингизни асранг!

〰️〰️〰️〰️

🔰 На что нужно обращать внимание по возвращении домой?

Посмотрите это видео и следуйте рекомендациям. Берегите себя и своих близких!

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг