МАЪНАВИЯТ ЗИЁСИ
136 subscribers
5.42K photos
743 videos
197 files
926 links
Каналда Тошкент вилояти туман ва шаҳарларида ташкил этилаётган
📚маънавий-маърифий ишлар,
📚хабарлар ёритиб борилади.
Download Telegram
#kitobxonlik
#Toshkent_viloyati
#Chirchiq_shahri

ЯНГИ УЙҒОНИШ ДАВРИ КИТОБ ВА КУТУБХОНАЛАРДАН БОШЛАНАДИ

Республика Маънавият ва маърифат маркази Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳар бўлинмаси ҳамда шаҳардаги 4-сонли умумий ўрта таълим мактаби ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиси Г.Аблязова ҳамкорлигида ёзги таътил даврида ўқувчиларнинг бўш вақтларини самарали ташкил этиш, уларнинг маънавий-маърифий ва ижодий билимларини ошириш мақсадида "Бир ҳафтада бир китоб" номли доимий икитобхонлик акцияси йўлга қўйилди.

Акция доирасида иқтидорли ўқувчилар ҳар ҳафтада бир дона китоб ўқиб мактабнинг ахборот-ресурс марказида ўзлари ўқиган китобларнинг мазмун-моҳиятини, китобдан олган янгиликлари ва билимларини тенгдошлари билан бўлишишлари режалаштирилган.

✍️Республика Маънавият ва маърифат маркази Тошкент вилояти бўлими Ахборот хизмати
#kitobxonlik
#Toshkent_viloyati
#Parkent_tumani

БОЛАГА КИТОБ БЕРИНГ

Pеспубликамизда китобхонлик бугунги кунда жамиятимизнинг муҳим ижтимоий ҳамда маънавий воқелигига айланмоқда. Китобга ошно бўлган киши ҳеч қачон замондан ортда қолмайди. Китоб инсон камолотида беназир маънавий қанот ҳисобланади.

Республика Маънавият ва маърифат маркази Паркент туман бўлинмаси томонидан тумандаги ёшларнинг барча қатламларини китоб ўқишга жалб қилиш борасида қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан 14 июнь куни “Болага китоб беринг” ойлиги доирасида Паркент тумани Сўқоқ қишлоғи, Чашма маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи кам таъминланган оила фарзандлари ва якка тартибда таълим олувчи ўқувчиларга турли китоблар совға қилинди.

✍️Республика Маънавият ва маърифат маркази Тошкент вилояти бўлими Ахборот хизмати
#Toshkent_viloyati
#Angren_shahri

ЁЗУВЧИ ВА ШОИРЛАР ЎҚУВЧИЛАР ҲУЗУРИДА

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Болалар ва ўсмирлар адабиёти кенгашининг сайёр йиғилиши Тошкент вилояти Ангрен шаҳрида ўтказилди.

Тадбирда Ангрен шаҳридаги 27-мактабда болалар адабиёти ихлосмандлари - ўқувчилар, ота-оналар, ўқитувчилар, тарғиботчилар, ёш ижодкорлар иштирок этдилар.

Тадбирга келганлар болаларнинг севимли шоирлари Дилшод Ражаб, Ориф Тўхташ, Набижон Эрмат, Зикрилла Неъмат ҳамда шоир ва тележурналист Сойиб Мирзо билан учрашдилар.

Республика Маънавият ва маърифат маркази Ангрен шаҳар бўлинмаси раҳбари Алижон Юсупов Президент қарори билан умумтаълим мактабларида янги иш бошлаган ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчилар фаолиятини жонлантиришда шоир ва ёзувчилар билан яқин ҳамкорлик катта самара беришини алоҳида таъкидлади.

✍️Республика Маънавият ва маърифат маркази Тошкент вилояти бўлими Ахборот хизмати
#Toshkent_viloyati
#Piskent_tumani

ИЖОДКОР ЎҚУВЧИЛАР ТЎГАРАГИ

Республика Маънавият ва маърифат маркази Тошкент вилояти Пискент тумани бўлинмаси ташаббуси билан ўқувчиларнинг таътил давридаги вақтларини самарали ва фойдали ташкил этиш мақсадида анъанавий тарзда ўтказиб келинадиган "Музайяна Алавия" номли адабиёт тўгарагининг навбатдаги машғулоти ташкил этилди.

Машғулотда тумандаги умумий ўрта таълим мактабларида таҳсил олаётган ижодкор ўқувчилар ва Ёзувчилар уюшмаси аъзолари иштирок этдилар.

Машғулот давомида иштирокчилар томонидан ўзларининг ижод наъмуналари – ҳикоялар ва шеърлар ўқилди, ижод наъмуналарининг турли жиҳатлари муҳокама қилинди.

устозлар томонидан ёш ижодкорларга адабиётга оид кўрсатмалар ва фойдали маълумотлар берилди.

✍️Республика Маънавият ва маърифат маркази Тошкент вилояти бўлими Ахборот хизмати
#oliyaviy_muhit
#Toshkent_viloyati
#Yangiyol_shahri

ОТА-ОНАЛИК – БАХТ ВА БУРЧ

Республика Маънавият ва маърифат маркази Янгийўл шаҳар бўлинмаси томонидан шаҳар ҳудудидаги Сабо маҳалласида "Ота-она фарзандларини вояга етгунга қадар боқиш ва тарбиялаш учун жавобгар" принципига асосланган "Ота-оналик – бахт ва бурч" номли тарғибот тадбири ўтказилди.

Тадбирда шоир М.Қўчқоров ҳамда "Маърифат" тарғиботчилар жамияти аъзоси Э.Акром иштирок этиб, оиладаги маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш мақсадида ёшларнинг оилавий ҳаётга тайёрлаш, оиладаги низолик ҳолатларни ҳал этишнинг ҳуқуқий ва педагогик-психологик асосларини ўргатиш, ажримларни олдини олиш масалалари бўйича аирофлича тушунча беришди.

✍️Республика Маънавият ва маърифат маркази Тошкент вилояти бўлими Ахборот хизмати
#mehr_ulashib
#Toshkent_viloyati
#Yangiyol_tumani

ҲЕЧ КИМ МЕҲР ВА ЭЪТИБОРДАН ЧЕТДА ҚОЛМАЙДИ

Жорий йилнинг 15 июнь куни Республика Маънавият ва маърифат маркази Тошкент вилояти Янгийўл туман бўлинмаси ташаббуси билан туман Ахборот-кутубхона маркази билан ҳамкорликда "Болага китоб беринг" лойиҳаси доирасида "Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмайди" номли акция ўтказилди.

Акция доирасида тумандаги ижтимоий ҳимояга муҳтож ва имконияти чекланган ўқувчиларни уйига ташриф буюриб, уларга бўш вақтларида севиб ўқишлари учун китоблар, шахмат ва шашка тўпламлари тақдим этилди.

✍️Республика Маънавият ва маърифат маркази Тошкент вилояти бўлими Ахборот хизмати
#Toshkent_viloyati
#Yangiyol_tumani

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОНДА ЭРКИН ВА ФАРОВОН ЯШАЙЛИК!

15 июнь куни Республика Маънавият ва маърифат маркази, Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги жамоатчилик Кенгаши ва бир қатор ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда туманда жойлашган 83384-сонли ҳарбий қисмда "Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!" шиори остида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Тадбирда маҳалла фаоллари, меҳнат фахрийлари, нуронийлар, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари иштирок этишди.

✍️Республика Маънавият ва маърифат маркази Тошкент вилояти бўлими Ахборот хизмати