MARKAZ XABARLARI
14.6K subscribers
21.5K photos
4.5K videos
22 files
10.6K links
Respublika Ma’naviyat va ma’rifat markazi rasmiy kanali

Veb-sayt: manaviyat.uz
Facebook: fb.com/manaviyat.uz
Instagram: instagram.com/manaviyat_markaz
Youtube: https://www.youtube.com/@respublikamanaviyatvamarif2968
Download Telegram
#Эътироф

Республика Маънавият ва маърифат маркази масъул ходими, истеъфодаги подполковник Раззоқ Шаймарданов "Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларига 30 йил" эсдалик нишони билан тақдирланди.

Каналга уланиш:👇
https://t.iss.one/joinchat/8yN8lLOOnqw3M2M6
#Эътироф

Республика Маънавият ва маърифат маркази бўлим бошлиғи Махфират Зикирова, "Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларига 30 йил" эсдалик нишони билан тақдирланди.

Каналга уланиш:👇
https://t.iss.one/joinchat/8yN8lLOOnqw3M2M6
Forwarded from MA’NAVIYAT va MA'RIFAT
#Эътироф

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Азиз Ёқубов 90 ёшга тўлди.

Азиз Ёқубов 1972 йилда Тошкент давлат педагогика институтини тамомлагач, Ўзбекистон давлат телерадиокомпанисида (ҳозирги Миллий телерадиокомпанияси) журналистик фаолиятини давом эттирган. Машаққатли ва шарафли касб эгаси, устоз журналист Азиз Ёқубов телевидение йўналишида узоқ йиллар самарали меҳнат қилиб, кўплаб шогирдлар тайёрлаган.

Бу ҳақда батафсил: www. manaviyat.uz сайтида танишинг.👇🏻

https://www.manaviyat.uz/uz/news/detail/%D1%9Ezbekistonda-hizmat-k%D1%9Ersatgan-zhurnalist-aziz-ekubov-90-eshda

@manaviyat_uz
#Сарҳисоб
#Эътироф

“Ижодий-маданий масалалар бўйича энг фаол тарғиботчи” республика танловининг Бухоро вилоят босқичида фахрли ўринни қўлга киритган Когонлик устозлар эътироф этилди.

Хабарингиз бор “Ижодий-маданий масалалар бўйича энг фаол тарғиботчи” республика танлови жуда қизғин кечди. 21-ИДУМ ўқитувчиси Зилола Қаноатова ушбу танловнинг
туман, вилоят босқичида фаол иштирок этди.

Республика маънавият ва маърифат маркази Бухоро вилоят бўлими раҳбари Марҳабо Пардаева ҳамда Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси Бухоро вилоят бўлими раҳбари Шодмон Сулаймон 21-ИДУМ га ташриф буюриб, Зилола Қаноатовага 1.5 млн сўмлик китоблар жамланмасини топширдилар.

Шунингдек танловнинг туман босқичида фаол иштрок этган иштрокчилар ҳам муносиб эътироф этилиб, эсталик совғалар ҳамда ташаккурнома билан тақдирландилар.

@manaviy_markaz
#Эътироф

Балиқчи тумани “Ғалаба” газетаси бош муҳаррири, тумандаги 33-умумтаълим мактаби "Ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчи"си, Шаҳзодахон Каримова жорий йилнинг 27 июнь кунги Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан соҳа ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида" ги Фармонига асосан "Дўстлик" ордени билан тақдирланди!

Шаҳзодахон Каримова 2018-2019 йиллар “Энг улуғ, энг азиз” кўрик-танловида “Ҳар бир оила – тадбиркор”, “Обод қишлоқ”, “Ёшлар келажагимиз” дастурларининг Балиқчи туманидаги ижросига оид туркум материаллари учун, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси томонидан ўтказилган “Йилнинг энг фаол журналисти-2008” республика танлови ғолиби бўлган.

🌐 @manaviy_markaz
#Эътироф

"Янги Ўзбекистонга қанот бўламиз" шиори остида ўтказилган танловни юқори савияда ташкиллишда қўшган ҳиссаси учун Республика Маънавият ва маърифат маркази Ҳарбий ватанпарварлик бўлими бошлиғи Махфират Зикирова Мудофаа вазирлиги раҳбариятининг ташаккурномаси билан тақдирланди.

🌐
@manaviy_markaz
#Эътироф

Республика Маънавият ва маърифат маркази Давлат божхона қўмитаси билан ҳамкорликда маънавий-маърифий йўналишда бир қатор амалий ишларни йўлга қўйган. Божхона тизимидаги ходимларни, айниқса, тизимдаги ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, миллий қадриятларимизга ҳурмат ҳиссини янада кучайтириш мақсадида ҳамкорликдаги ишлар тахсинга сазовор. Мана шундай масъулиятли вазифани адо этишдаги ташаббускорлиги ва кўрсатган жонбозлиги учун Республика Маънавият ва маърифат маркази Ҳарбий ватанпарварлик бўлими бошлиғи Махфират Зикирова Давлат божхона қўмитасининг эсдалик совғаси билан тақдирланди.

🌐 @manaviy_markaz
#Эътироф
#Тошкент_вилояти

Республика маънавият ва маърифат маркази Ангрен шаҳар бўлинмаси раҳбари Алижон Тоғаевич Юсупов "Ўзбекистонда таълим" журнали таҳририятининг "ТАЪЛИМ ФИДОЙИСИ" кўкрак нишони билан тақдирланди.

🌐 @manaviy_markaz
#Эътироф

Мукофот муборак!

🌱 Буюк бобомиз Абу Али Ибн Сино томонидан юқори баҳоланган доривор ўсимликларни етиштириш, улардан маҳсулотлар ишлаб чиқариш, доривор ўсимликларнинг шифобаҳш хусусиятлари ҳамда улардан фойдаланиш усуллари, шунингдек мавжуд муаммолар ва уларнинг ечимлари бўйича ўтказилган “Avicenna’s Heritage” танловида “Энг яхши видео ролик” номинацияси бўйича Республика Маънавият ва маърифат маркази Мультимедиа бўлими ходими Сайёра Абдуллаева фахрли иккинчи ўринни қўлга киритди. Ҳамда диплом ва қимматбаҳо совға билан тақдирланди.

🌐 @manaviy_markaz
👍1