MARKAZ XABARLARI
17.2K subscribers
20.5K photos
3.95K videos
19 files
9.68K links
Respublika Ma’naviyat va ma’rifat markazi rasmiy kanali

Veb-sayt: manaviyat.uz
Facebook: fb.com/manaviyat.uz
Instagram: instagram.com/manaviyat_markaz
Youtube: https://www.youtube.com/@respublikamanaviyatvamarif2968
Download Telegram
#Илмий_амалий_анжуман
#Фарғона

Юртимизда илк бор “Ўзбек тили” дарслигини яратган атоқли олим, журналист ва таржимон, жамоат арбоби Ашурали Зоҳирий бутун умрини эл-юртни, миллатимизни маърифатли ва маданиятли қилишга бағишлаган. 1937 йили “халқ душмани” сифатида қатағон қурбони бўлган бу бетакрор инсоннинг хотирасини муносиб қадрлаш, номини абадийлаштириш муҳим вазифалардан саналади.
Қўқон шаҳрида “Ашурали Зоҳирий-ўзбек маърифатпарвари” мавзуида республика илмий-амалий анжумани бўлиб ўтди.

Бу ҳақда батафсил:👇🏻
https://telegra.ph/ASHURALI-ZOҲIRIJ-04-28

Каналга уланиш:
@manaviy_markaz
#Жараён
#Фарғона

— Патилахон Эргашева, Лолахон Муротова сингари фермерларимиз том маънода юртимиз фахри, — дейди Республика маънавият ва маърифат маркази Фарғона вилояти бўлими бошлиғи Маъсуджон Сулаймонов. — Сабаби, улар қишлоқ хўжалиги соҳасида тажриба ва маҳорат мактабини яратишди. Уларнинг ҳалол ва сидқидилдан қилаётган меҳнати ҳар қанча эътибор ва рағбатга муносибдир.

Бу ҳақда батафсил: 👇
https://xs.uz/uzkr/post/okhshasak-okhshabmiz-tuprogimizga

Каналга уланиш:@manaviy_markaz
#Жараён
#Фарғона

Қўштепа тумани халқ таълими бўлимига қарашли 9-ИДУМда “Адабиёт дарғалари” номли тадбир бўлиб ўтди. Тадбир болалар адабиётининг йирик вакиллари Анвар Обиджон ва Худойберди Тўхтабоевлар хотирасига бағишланди.

Республика Маънавият ва маэрифат маркази Қўштепа туман бўлинмаси ҳамкорлигида ташкил этилган тадбир давомида ўқувчилари томонидан тайёрланган бадиий чиқишлар намойиш этилди ва фаол иштирокчиларга фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

@manaviy_markaz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Маърифат_карвони
#Фарғона

Фарғонада маданият санъат байрами давом этмоқда.

Каналга уланиш: 🌐
@manaviy_markaz
#Ҳудудлардан_хабарлар
#Фарғона

Республика Маънавият ва маърифат маркази Марғилон шаҳар бўлинмаси ташаббуси билан шаҳардаги умумтаълим мактаблари ўқувчилари ва маҳаллаларда истиқомат қилаётган ёшлар ўртасида эълон қилинган "Увайсий издошлари" танловининг иккинчи босқичи бўлиб ўтди. Танлов шаҳар ҳокимлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази Марғилон шаҳар бўлинмаси, Халқ таълими бўлими ва Ёшлар агентлиги Марғилон шаҳар кенгаши ҳамкорлигида Педагогика коллежида ўтказилди. Танлов иштирокчилари Увайсий ғазалларини ифодали ўқиш, Увайсийга бағишлов шеърлар ва иншолар танлови йўналишлари бўйича беллашдилар. Беллашувлар қизғин тарзда бўлди ва ғолиблар фахрий ёрлиқ ва китоблар жамланмалари билан тақдирландилар . Иккинчи босқич ғолиблари якуний шаҳар босқичига йўлланма олдилар.

🌐@manaviy_markaz
#Ҳудудлардан_хабарлар
#Фарғона

Қувасой шаҳар Маданият марказида "Оналарга эҳтиром" шиори остида концерт дастури бўлиб ўтди.

Анжуман давомида иштирокчилар Қувасой шаҳар ҳокимлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази Қувасой шаҳар бўлинмаси ҳамда "Мунис" мебеларлар тўплами дўкони томонидан эсдалик совғалари ва фахрий ёрлиқлар билан тақдирландилар.

Қувасой Маданият маркази санъаткорлари ўзларининг дилга яқин куй-қўшиқлари билан тадбирга кўтаринки кайфият бағишлади.

🌐 @manaviy_markaz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳудудлардан_хабарлар
#Фарғона

"Ҳеч ким меҳр эътибордан четда қолмайди"

Боғдод тумани

@manaviy_markaz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Жараён
#Фарғона
#Фаол_ва_ташаббускор_ёшлар_ойлиги

Ҳеч ким меҳр-эътибордан четда қолмайди.

Марғилон шаҳри


Каналга уланиш: @manaviy_markaz
#Ҳудудлардан_хабарлар
#Фарғона

Меҳр ва оқибат айёми кунларида 7 нафар эҳтиёжманд, ногиронлиги бўлган оилалар фарзандларининг суннат тўйи ўтказилди.

Қува туманидаги “Муҳаммаджон ота” тантаналар мажмуасида 7 нафар эҳтиёжманд, ногиронлиги бўлган оилалар фарзандларининг суннат тўйи бўлиб ўтди.

Ушбу хайрли тадбир Республика Маънавият ва маърифат маркази Фарғона вилояти бўлими, Ўзбекистон ногиронлар жамияти вилоят бўлими, Қува тумани ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилди.

Тадбирда ҳозир бўлганлар тўй болалар ва ота-оналарини шодиёна билан табриклаб, эл-юртга тинчлик-хотиржамлик, Ватан ободлиги, халқимиз фаровонлигини тилаб, дуога қўл очдилар.

Қува тумани ва Қувасой шаҳридан келган тўй болаларнинг ҳар бирига ҳомийлар томонидан кийим-кечак, велосипед ва бошқа эсдалик совғалари топширилди.

Қўшиқлар ва жозибали рақслар тўй иштирокчиларига янада қўтаринкилик бахш этди.

@manaviy_markaz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Жараён
#Фарғона

Хайрли тадбирга барча бирдек кўмакдош бўлди. Кўчалар, қабристонлар ободонлаштирилди.

@manaviy_markaz
#Ҳуддулардан_хабарлар
#Фарғона

Республика Маънавият ва маърифат маркази Марғилон шаҳар бўлинмаси, 8-Болалар мусиқа ва санъат мактаби жамоаси, "Наврўз" маҳалла фуқаролар йиғини раиси, ёшлар етакчиси ва хотин-қизлар фаоли ҳамкорлигида "Наврўз" маҳалла фуқаролар йиғини аҳолисига хуш кайфият бағишлаш, уларда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларга дахлдорлик хиссини уйғотиш, шукроналик туйғусини кучайтириш мақсадида "Файзли оқшомлар" шиори остида маънавий - маданий тадбир ўтказилди.

🌐 @manaviy_markaz
#Жараён
#Фарғона

Қўштепа туманидаги Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида давлатимиз Мустақиллигининг 31 йиллигига бағишланган “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остида байрам тадбири ўтказилди. Унда туман мактабгача таълим муассасалари ходимлари спортнинг миллий халқ ўйинлари тури бўйича “Маънавият кубоги” учун беллашдилар.

❇️ Тадбирда Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими раҳбари М.Сулаймонов, туман ҳокими ўринбосари А.Юсупов барчани байрам билан қутлади. Иштирокчиларга омад тилади.

🎼 Тадбирда туман маданият бўлимининг хонандалари иштирокида концерт дастури ҳам намойиш этилди.

🏆 Миллий ўйинларда ғолиб бўлган жамоалар эса “Маънавият кубоги” учун спортнинг арқон тортиш тури бўйича беллашдилар.

Мусобақаларда фахрли 1-2 ўринларни эгаллаган жамоалар туман ҳокимлиги томонидан таъсис этилган ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар. “Маънавият кубоги”ни эса 32-мактабгача таълим муассаси жамоаси қўлга киритди.

🌐 @manaviy_markaz
#Жараён
#Фарғона

Республика Маънавият ва маърифат маркази Марғилон шаҳар бўлинмаси ва шаҳар Оила ва хотин қизлар бўлими ҳамкорлигида Мустақиллигимизнинг 31 йиллик байрами муносабати билан "Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!" шиори остида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Анжуманни шаҳар ҳокими кириш сўзи билан очиб, махаллаларда ва хонадонларда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштиришда шаҳримиздаги маҳалла фуқаролар йиғинларида фаолият кўрсатиб келаётган хотин-қизлар фаолларининг ўрнига алоҳида тўхталиб ўтди.

Шунингдек, узоқ йиллар мобайнида маҳалла фуқаролар йиғинларида оила ва хотин-қизлар ижтимоий-маънавий ишлари бўйича раис ўринбосари лавозимида фаолият юритган бир гуруҳ хотин-қизларни байрам билан табриклаб уларга шаҳар ҳокимлигининг фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғаларини топширди.

Республика Маънавият ва маърифат маркази Марғилон шаҳар бўлинмаси томонидан бадиий китоблар туҳфа этилди. Шаҳар Маданият маркази санъаткорлари ижросидаги қўшиқлар даврага файз киритди.

@manaviy_markaz
#Жараён
#Фарғона

“Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!” шиори остидаги байрам тадбирлари доирасида хайру саховат, меҳру мурувватга йўғрилган савобли амаллар ҳам кенг қулоч ёзмоқда.

Ўзбекистон туман ҳокимлиги ва Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси ташаббуси билан бугун Қудаш “Мурувват” ногиронлиги бўлган шахслар учун аёллар интернат уйида яшовчилар учун байрам тадбири ташкилланди.

Унда туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев ва туман прокурори Музаффаржон Абдурахмановлар иштирок этди.

Байрам йўқлови, самимий меҳр, тўкин дастурхон, улашилган байрам совғалари, куй-қўшиқлардан иборат концерт дастури билан муассасада яшовчи мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан бўлган 360 нафар бемор аёллар қалбларига шодлик улашилди.

Шу куни меҳр масканида узоқ йил самарали ишлаб, қарилиқ нафақасига чиқаётган бир гуруҳ соҳа фидойиларига ҳам алоҳида иззат-икром кўрсатилди.

🌐 @manaviy_markaz
#Ҳудудлардан_хабарлар
#Фарғона

Устоз суҳбати - дил озиғи

Сўх тумани Истиқлол МФЙда яшовчи 88 ёшли Субҳиддин-ота Шарофиддинов узоқ йиллар давомида ўқитувчилик фаолиятини олиб борган. Ҳозирги кунда кексалик гаштини сурмоқда. Байрам афафасида Республика Маънавият ва маърифат маркази Фарғона вилояти бўлими раҳбари Маъсуджон Сулаймонов ҳамда туман ҳокими ўринбосари Илҳомжон Абдумажидов нуроний отахондан хабар олдилар.

1-октябр - “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” муносабати билан самимий тилакларни билдирдилар, ҳамда байрам муносабати билан китоблар жамланмаси ҳамда қимматбаҳо эсдалик совғаларни топширдилар.

🌐Каналга уланиш: @manaviy_markaz
#Фарғона

Олтиариқ туманида янги Маънавият ва маърифат маскани биноси фойдаланишга топширилди.

Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида Қувасой, Марғилон шаҳарлари, Данғара, Фурқат туманларида янги Маънавият ва маърифат масканлари очилди. Олтиариқ туманидаги мазкур маскан ҳам ана шу ишларнинг узвий давомидир.

Батафсил:
www.manaviyat.uz сайтида танишинг. 👇🏻

https://manaviyat.uz/uz/news/detail/fargonada-yana-bir-manaviyat-va-marifat-maskani

@manaviy_markaz
#Маънавият_фестивали
#Фарғона

Фарғона вилоятида Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан "Халқ Конституцияси билан халқчил давлат сари!" шиори остида ўтказилаётган Маънавият фестивали Ўзбекистон туманида ҳам жуда қизғин кечди.

Батафсил: https://telegra.ph/7777-04-01

🌐 @manaviy_markaz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Фарғона
#Аждодларга_эҳтиром

Зиёратгоҳ ва қабристонларда ҳашарлар ўтказилмоқда

Республикамиз бўйлаб барча зиёратгоҳлар ва қабристонларда 9 май - Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан "Аждодларга эҳтиром" лойиҳаси доирасида ҳашарлар ўтказилмоқда. Унда мазкур ҳудудларда кенг кўламли ободонлаштириш тшлари бажарилмоқда.

Республика Маънавият ва маърифат маркази шаҳар бўлинмаси ташаббуси билан Фарғона шаҳридаги "Жаннат мозор" қабристонида ҳам ҳашар ташкилланди.

🌐 @manaviy_markaz