MARKAZ XABARLARI
16.7K subscribers
20.5K photos
4K videos
19 files
9.75K links
Respublika Ma’naviyat va ma’rifat markazi rasmiy kanali

Veb-sayt: manaviyat.uz
Facebook: fb.com/manaviyat.uz
Instagram: instagram.com/manaviyat_markaz
Youtube: https://www.youtube.com/@respublikamanaviyatvamarif2968
Download Telegram
#Inson_qadri

🔰Respublika Ma’naviyat va ma’rifat markazi, Oliy Majlis huzuridagi jamoat fondi, “Ma’rifat” targ‘ibotchilar jamiyati

♻️“INSON QADRI” loyihasining Andijon viloyatida istiqomat qilayotgan qahramoni,

🔰 Andijon Yoshlar Texnoparki rahbari, dasturchi Abdulaziz YAKUBOV.

📚 O‘qib izlanishdan, o‘rganganlarini hayotga tadbiq etishdan charchamaydigan Abdulaziz 26 yoshda.

U bugungi kunda 20 nafardan ortiq tengdoshlarini doimiy ish o‘rni bilan ta’minlagan. Abdulaziz Andijonda birinchi marta robototexnika o‘quv kurslarini tashkil etgan va shu bilan birga yosh avlodga IT sohasida ham saboq berib kelmoqda.

https://youtu.be/jIlOmHJBhao?list=PLSzEzGhp5yvlzP4ZBcyXfeWi8wuCAXjhd
АДАБИЁТ ДАРҒАЛАРИ БИЛАН УЧРАШУВ

Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ва Тошкент вилояти ҳокимлиги томонидан жорий йилнинг 30 март куни Паркент туманидаги болалар мусиқа ва санъат мактабида ижод олами дарғалари билан “Адабиёт – халқнинг юраги” мавзусида маънавий-маърифий учрашув ўтказилди.
Юқори Чирчиқ, Қибрай ва Паркент туманлари ёшлари вакиллари ва етакчилари иштирокида ташкил этилган маърифий кечада Ўзбекистон Қаҳрамони, адабиётшунос олим Иброҳим Ғафуров, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси, халқ шоири Сирожиддин Саййид, Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Минҳожиддин Ҳожиматов, Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев, Ёзувчилар уюшмаси Тошкент вилояти бўлими бошлиғи, халқ шоири Маҳмуд Тоир қатнашди.

Батафсил: 👉🏻
www.manaviyat.uz сайтида ўқинг. 👇🏻

https://www.manaviyat.uz/uz/news/detail/adabiet-dargalari-bilan-uchrashuv


@manaviyat_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
30 март куни Паркент туманидаги болалар мусиқа ва санъат мактабида ижод олами дарғалари билан “Адабиёт – халқнинг юраги” мавзусида бўлиб ўтган маънавий-маърифий учрашувдан видеоматериал.

Каналга уланиш:👉🏻
@manaviyat_uz
Forwarded from MA’NAVIYAT va MA'RIFAT
#Ҳудудлардан_хабарлар
#Фарғона

Республика Маънавият ва маърифат маркази Марғилон шаҳар бўлинмаси томонидан шаҳардаги Рақамли технологиялар маркази биносида "Пичоқчи" МФЙ фуқаролари иштирокида "Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида белгиланган мақсад ва устувор вазифалар" мавзуида тарғибот тадбири ўтказилди. Тадбирда бўлинма раҳбари Марьямхон Юлдашева, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоира Ўктамхон Солиева ўз маърузалари билан иштирок этдилар.
"Пичоқчи" МФЙ раиси Баҳодиржон Бобоев ва бир қатор фуқаролар бугунги кунда мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг ислоҳотлар, инсон қадрини улуғлаш йўлида Юртбошимиз томонидан кўрилаётган чора- тадбирлардан руҳланиб сўз юритдилар. Кўрсатилаётган эътибор ва эъзозга, имкониятлар, имтиёзларга жавобан ёшлар тарбиясига масъулиятли бўлишга, қадриятларимизни ва анъаналаримизни ёшларга сингдиришга ва маҳалланинг ҳар бир фуқаросида ислоҳотларга дахлдорлик туйғусини кучайтиришга ўз ҳиссаларини қўшишларини билдирдилар.

@manaviyat_uz
Forwarded from MA’NAVIYAT va MA'RIFAT
#Жараён
#Қашқадарё

Шаҳрисабз шаҳридаги “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейида Республика Маънавият ва маърифат маркази ташаббуси билан “Миллий қадриятлар ва ватанпарварлик тарбияси” мавзусида илмий-амалий анжуман ташкил этилди.

Бу ҳақда батафсил:👇🏻

https://telegra.ph/MILLIJ-%D2%9AADRIYATLAR-VA-VATANPARVARLIK-TARBIYASI-03-31

Каналга уланиш:
@manaviyat_uz
Forwarded from MA’NAVIYAT va MA'RIFAT
#Жараён
#Самарқанд

Нуробод туманида ёшлар фестивали ўтказилди

Мудофаа Вазирлиги қўшинларида ёшларни она юртга садоқат ва ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида, ҳарбий хизматчилар иштирокида учрашувлар, ватанпарварлик машғулотлари, маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилиб келинмоқда.

Ана шундай тадбирлардан бири, Нуробод туманида жойлашган 22-умумий ўрта таълим мактабида ҳарбий маъмурий сектор раҳбарлари, ҳамкорликдаги давлат ва жамоат ташкилотлари иштирокида маҳаллаларда истиқомат қилувчи ёшлар ҳамда ўқувчи ёшлар учун ҳарбий-ватанпарвалик фестивали ўтказилди.

Каналга уланиш:@manaviyat_uz
Forwarded from MA’NAVIYAT va MA'RIFAT
#Жараён

Маҳалла эса ёшлар учун энг катта тарбия майдони ҳисобланади. Айнан шу бўғинда ёшлар ижтимоий ҳаётга мослашади.

Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан “Маҳаллада дув-дув гап” лойиҳаси доирасида маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда.
Куни кеча пойтахтимиздаги “Янги ҳаёт” туманининг “Ал-Фарғоний” маҳалласида “Жаҳолатга қарши маърифат билан” мавзусида давра суҳбати ҳамда маҳалла ёшлари учун Германия Республикаси билан ҳамкорликда ташкил этилган кичик безнис бўйича ўқув семенар ўтказилди.

Мазкур тадбирда Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбарининг “Давлат тили” бўйича маслаҳатчиси Муҳтарама Улуғова, Маърифат тарғиботчилар жамияти аъзоси, юридик фанлари доктори, профессор Феруза Муҳитдинова, Марказ ходими Пардахол Норқобилова, “Ал-Фарғоний” МФЙ раиси Наргиза Исоқовалар ўз маърузалари билан иштирок этдилар.

@manaviyat_uz