MARKAZ XABARLARI
17.2K subscribers
20.5K photos
3.96K videos
19 files
9.68K links
Respublika Ma’naviyat va ma’rifat markazi rasmiy kanali

Veb-sayt: manaviyat.uz
Facebook: fb.com/manaviyat.uz
Instagram: instagram.com/manaviyat_markaz
Youtube: https://www.youtube.com/@respublikamanaviyatvamarif2968
Download Telegram
#Жараён
#Фарғона

“Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!” шиори остидаги байрам тадбирлари доирасида хайру саховат, меҳру мурувватга йўғрилган савобли амаллар ҳам кенг қулоч ёзмоқда.

Ўзбекистон туман ҳокимлиги ва Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси ташаббуси билан бугун Қудаш “Мурувват” ногиронлиги бўлган шахслар учун аёллар интернат уйида яшовчилар учун байрам тадбири ташкилланди.

Унда туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев ва туман прокурори Музаффаржон Абдурахмановлар иштирок этди.

Байрам йўқлови, самимий меҳр, тўкин дастурхон, улашилган байрам совғалари, куй-қўшиқлардан иборат концерт дастури билан муассасада яшовчи мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан бўлган 360 нафар бемор аёллар қалбларига шодлик улашилди.

Шу куни меҳр масканида узоқ йил самарали ишлаб, қарилиқ нафақасига чиқаётган бир гуруҳ соҳа фидойиларига ҳам алоҳида иззат-икром кўрсатилди.

🌐 @manaviy_markaz
#Жараён
#Cамарқанд

Республика маънавият ва маърифат маркази Самарқанд вилоят бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз бир йиллик байрами арафасида вилоятдаги алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларни маънавий қўллаб-қувватлаш мақсадида Қўшработ, Оқдарё туманлари ва Самарқанд шаҳрида уйида таҳсил олаётган ўқувчи ёшларга китоблар жамланмаси, ўқув қуроллари ва эсдалик совғалари топширилди.

🌐 @manaviy_markaz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Жараён
#Наманган

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОНДА ЭЛ АЗИЗ, ИНСОН АЗИЗ!

Республика Маънавият ва маърифат маркази шаҳар бўлинмаси ташаббуси билан бир қатор ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда Наманган шаҳрида жойлашган 4-сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабида “Чинор”, “Чорсу”, “Шарқ тонги”, “Бўстон” ва "Ҳақиқат" МФЙларида истиқомат қилувчи аҳоли вакиллари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан, “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!” шиори остида фестивал ташкил этилди.

🌐 @manaviy_markaz
#Жараён
#Қашқадарё

“Энг яхши китобхон” танлови бўлиб
ўтди

Китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда уни тарғиб қилиш бўйича Республика Маънавият ва маърифат маркази Қашқадарё вилоят бўлими томонидан “Энг яхши китобхон” танлови ўтказилди.

Унда, жорий йилнинг 15 августигача ўтказилган викторинада ғолибликни қўлга киритган иштирокчилар “Бадиий асарлар билимдони” ва “Тезкор савол-жавоб” шартлари бўйича билимларини синовдан ўтказишди.

Якуний натижаларга кўра, Қамаши тумани вакили Наргиза Рўзиева 1-ўринни, Қарши туманидан Ойбек Қурбонов 2-ўринни ва фахрли 3-ўринни Косон туманидан Жобир Исматиллоев эгаллади. Ғолибларга диплом ва эсталик совғалари топширилди.

🌐 @manaviy_markaz
#Жараён
#Тошкент_вилояти

📚Республика маънавият ва маърифат маркази Бекобод шаҳар бўлинмаси томонидан "Ал Хоразмий" маҳалласида жойлашган "Ўзметкомбинат" АЖ тасарруфидаги "Саҳоват интернат уйи" да яшовчи нуронийлар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
📌Тадбирда Бекобод шаҳар ҳокими Н.Бабаев бошчилигида барча сектор раҳбарлари, "Нуроний" жамғармаси Тошкент вилояти бошқармаси бўлим бошлиғи Р.Раджапов, Республика маънавият ва маърифат маркази шаҳар бўлинмаси раҳбари М.Қўзибаев ва Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими раҳбари А.Усманқулов ҳамда маҳалладаги нуроний оқсоқоллар, умумий ўрта таълим мактабинининг иқтидорли ўқувчилари иштирок этдилар.
Анжуман якунида ташкилотчилар томонидан совға-саломлар улашилди.

🌐 @manaviy_markaz
#Жараён
#Қашқадарё

Улар ҳаёти барчамизга ибрат

📚 Ғузор туманидаги 1-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабида тарих фанлари доктори, профессор Убайдулла Уватов ҳаёти ва илмий фаолиятига бағишланган давра суҳбати ташкил этилди.

✍🏻 Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси, ахборот-кутубхона маркази ҳамкорлигида ўтган тадбирда Убайдулла Уватовнинг 300 дан зиёд илмий мақола, элликка яқин китоб ва рисолалари чоп этилгани, асарлари рус, араб ва турк тилларига таржима қилингани, юзлаб диний-маърифий йўналишдаги адабиётларда заҳматкаш олим масъул муҳаррир ва тақризчи бўлгани таъкидланди.

Давра суҳбати иштирокчилари тарихчи илмий меросини ёш ўғил-қизлар орасида янада кенг тарғиб қилиш бўйича фикрлашишди.

🌐 Каналга уланиш: @manaviy_markaz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Жараён
#Наманган
#Китоб_тақдимоти

🔰Республика Маънавият ва маърифат маркази Наманган вилоят бўлими ташаббуси билан "Нодирабегим номидаги вилоят ахборот-кутубхона маркази" биносида “Ортда қолган из яхши...” китоби тақдимотига бағишланган маънавий-маърифий тадбири бўлиб ўтди.

🌐 Каналга уланиш: @manaviy_markaz
#Жараён

⚜️ “Кексалар ҳафталиги”: “Ёриқ” маҳалласида Нуронийлар билан  бир дастурхон атрофида ўтириб юртимизга тинчлик осойишталик тилаб дуо фотиҳа қилинди.

“Кексаларни эъзозлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш – халқимизга хос эзгу фазилат” ғояси остида мамлакатимизнинг барча ҳудудларида “Кексалар ҳафталиги” ўтказилмоқда. 

Ҳафталик давомида  маҳаллаларда ҳам турли тадбир ва учрашувлар ташкил этилмоқда.


🌐 Каналга уланиш: @manaviy_mark
#Жараён
#Қашқадарё

Фаол тарғиботчи тақдирланди

Республика маънавият ва маърифат маркази Нишон тумани бўлинмаси томонидан фаол тарғиботчи Гулнора Сатторова тақдирланди.

Таькидлаш жоизки, айни вақтда Нишон туманидаги 3-сонли умумий ўрта таълим мактабида ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчи лавозимида ишлаб келаётган Гулнора Сатторова иш фаолиятида самарали натижа кўрсатиб, мактабда ижодкор ўқувчиларнинг салоҳиятини намоён қилишда ўз ҳиссасини муносиб қўшганлиги алоҳида эътироф этилди.

Шунингдек, 3-сонли умумий ўрта таълим мактабида таҳсил олаётган ижодкор ёшларга ҳам китоблар совға қилинди.

🌐 @manaviy_markaz
#Жараён
#Жиззах

Янгиобод туманида "Нуронийларни қўллаб-қувватлаш ойлиги" доирасида 55 йил мобайнида бирга умргузаронлик қилиб, мазмунли умр кечириб, фарзандлари, набираларини олий маълумотли қилиб, эл корига ярайдиган, ватанпарвар инсонлар этиб тарбиялаб, барчага ибрат бўлиб келаётган Абдужаббор ота ҳамда Хуморой она Исроиловлар оиласи иштирокида "Қўша қариш саодати" номли тадбир бўлиб ўтди.

🌐 @manaviy_markaz
#Жараён
#Сурхондарё

АҚШ халқаро тарақиёт агентлиги (USAID) гендир зўравонлигини бошдан кечирган ёки унга дуч келиши мумкин бўлган мингдан зиёд қишлоқ аёллари учун мўлжалланган касбий таълим ва тадбиркорлик соҳасида ўқув дастурини бошлади.

⚡️ Бойсун тумани "Тузбозор" маҳалласи ҳудудида жойлашган "Маънавият масканида" АҚШ халқаро тарақиёт агентлиги (USAID), туман Маънавият бӯлинмаси ҳамда Оила ва хотин қизлар бӯлими ҳамкорлигида ижтимоий ҳимояга мухтож бўлган ҳамда тазйиқ ва зўравонликга дучор бўлган аёлларнинг, Ўзбекистонда гендер тенглиги, аёллар ва эркакларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини, жумладан аёлларнинг меҳнат ҳуқуқлари ва иқтисодий ҳуқуқларини кенгайтириш, шунингдек қатор муаммолар, хусусан, аёлларнинг камбағаллик ҳолатлари, ҳамда гендер стереотипларининг ушбу ҳолатларга салбий таъсири бўйича хабардорлик даражасини ошириш мақсадида “Гендер тенглиги ва аёлларнинг меҳнат ҳуқуқлари, гендер зўравонликни олдини олиш” мавзуси бўйича ӯқув дастури бошланди.

🌐 @manaviy_markaz
#Жараён
#Наманган

Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳамда Ўзбекистон Республикаси миллий гвардияси раҳбарлари имзолаган Қўшма қарор асосида вилоят бўйлаб болалар уйларида маънавий-маърифий тадбирлар амалга оширилмоқда.

Тадбирлар Норин туманидаги Алиханова Зулхумор ташкил этган оилавий болалар уйи, Уйчи туманидаги Муҳаммадали Қамбаров ташкил этган "Ёрқин келажак" номли оилавий болалар уйи ҳамда Давлатобод туманидаги Қўлдашев Баҳодиржон ташкил этган оилавий болалар уйида бўлиб ўтди. Унда жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.

Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими раҳбари М.Аппақов, Миллий гвардия Наманган вилояти бўйича бошқарма бошлиғи ўринбосари, Майор А.Абдиуалиевлар болалар уйлари тарбияланувчилари билан дилдан суҳбатлашдилар.

Якунда ҳонадон эгалари меҳнати ва ёшларга ғамҳўрликлари эътироф этилиб, РМММ вилоят бўлимининг бир миллион сўмлик китоблар жамланмаси, Миллий гвардия вилоят бошқармаси, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлимининг эсдалик совғалари топширилди.
#Жараён
#Наманган

Ижодий-маданий тарғиботчининг илғор тажрибалари амалда

Республика Маънавият ва маърифат маркази Наманган вилояти бўлими ва туман бўлинмаси ташаббуси ҳамда ҳамкорлар иштирокида Чуст туман халқ таълими бўлимига қарашли 35-сонли умумтаълим мактабида Ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиси A.Темировнинг инновацион илғор тажрибалари бўйича семинар тренинг ташкил этилди.

Батафсил: www.manaviyat.uz сайтида танишнг. 👇🏻

https://manaviyat.uz/uz/news/detail/namangan-2

🌐
@manaviy_markaz
#Жараён
#Сирдарё

Сайхунободда Маънавият маскани иш бошлади

Батафсил: https://telegra.ph/st-05-20-15

🌐 @manaviy_markaz