MARKAZ XABARLARI
17.2K subscribers
20.5K photos
3.95K videos
19 files
9.68K links
Respublika Ma’naviyat va ma’rifat markazi rasmiy kanali

Veb-sayt: manaviyat.uz
Facebook: fb.com/manaviyat.uz
Instagram: instagram.com/manaviyat_markaz
Youtube: https://www.youtube.com/@respublikamanaviyatvamarif2968
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳудудлардан_хабарлар
#Наманган

Истиқлол байрами арафасида Наманган вилояти Тўрақўрғон туманида “Маънавият ва ёшлар маркази" фойдаланишга топширилди.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Жараён
#Наманган

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОНДА ЭЛ АЗИЗ, ИНСОН АЗИЗ!

Республика Маънавият ва маърифат маркази шаҳар бўлинмаси ташаббуси билан бир қатор ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда Наманган шаҳрида жойлашган 4-сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабида “Чинор”, “Чорсу”, “Шарқ тонги”, “Бўстон” ва "Ҳақиқат" МФЙларида истиқомат қилувчи аҳоли вакиллари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан, “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!” шиори остида фестивал ташкил этилди.

🌐 @manaviy_markaz
#Ҳудудлардан_хабарлар
#Наманган

МАКТАБЛАРДА МУСТАҚИЛЛИК ДАРСЛАРИ ЎТИЛДИ

Наманган шаҳридаги 27-сонли умумтаълим мактабида “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остида “Мустақиллик дарси” ўтилди.

Унда иштирок этган Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими раҳбари М.Аппаков мактабнинг 1- ва 11-синфлари билан суҳбат олиб бориб, уларни давлатимиз мустақиллигининг 31 йиллик байрами билан чин дилдан қутлади ҳамда сўнги йилларда муҳтарам Президентимиз бошчиликларида таълим соҳасига берилган эътибор натижасида бугун таълим-тарбия сифати сезиларли даражада ўсгани, жамиятда ўқитувчиларнинг нуфузи ошганини айтиб ўтди.

Шунингдек, бўлажак битирувчилар ҳамда ўқувчиларга бугунги берилаётган имкониятлардан тўлиқ фойдаланишлари лозимлигини таъкидлаган ҳолда, муваффақиятга эришишнинг сири танланган касбда, соҳада энг яхшиси бўлишга интилиш эканини қайд этиб ўтди.

🌐 @manaviy_markaz
#Ҳудудлардан_хабарлар
#Наманган

Давлатобод туманидаги жойлашган “Янги Ўзбекистон Ёшлар Зиё” маърифат масканида республика Ёшлар ишлари Агентлиги ташаббуси билан ҳар бир тўплам 8 та китобдан иборат 23 минг нусхада чоп этилган “Жадидлар” номли китоблар тўпламининг тақдимоти бўлиб ўтди.

Унда Республика Маънавият ва маърифат маркази Наманган вилоят бўлими раҳбари Мусохон Аппаков, Давлатобод тумани ҳокими Анвар Тожимирзаев, Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бўлими раиси Бахтиёр Мирзатов, вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи ўринбосари Хайрулло Абдураҳмонов, сектор раҳбарлари шунингдек, жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.

Тадбир давомида «Жадидлар» китоби тўпламини ёшлар ўртасида кенг тарғиб қилиш орқали маърифатпарвар жадид боболаримиз ҳақида ҳар бир ёшнинг хабардорлигини ошириш асосий мақсад қилинганлиги таъкидлаб ўтилди. Якунда вилоятдаги 711 та умумтаълим мактабларининг кутубхоналарига тўпламнинг мутлақо бепул тарқатилиши ташкил этилди.

🌐 @manaviy_markaz
#Ҳудудларданхабарлар
#Наманган

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Наманган вилояти филиали ҳамда Республика Маънавият ва маърифат маркази Наманган вилоят бўлими томонидан Россия Федерациясига турли йўналишлар бўйича ташкилий ишга юборилаётган фуқаролар билан тарғибот ишлари ўтказилди

Тадбирда Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими раҳбари М.Аппақов ҳамда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Наманган вилояти филиали масъул ходимлари иштирок этиб, ташриф буюрган фуқароларга сўнги йиллардаги ислоҳотлар натижасида юртдошларимизнинг ҳаёт даражасини яхшилаш бўйича тизимли ишлар йўлга қўйилганлиги, меҳнат мигрантлари учун белгиланган имтиёзлар, миграция тартиб-қоидаларини ҳамда сўнги кунларда ижтимоий тармоқларла урчиётган турли хил хунрезликка чорловчи хабарларга учмасликлари тушунтириб ўтилди.

🌐 @manaviy_markaz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Жараён
#Наманган
#Китоб_тақдимоти

🔰Республика Маънавият ва маърифат маркази Наманган вилоят бўлими ташаббуси билан "Нодирабегим номидаги вилоят ахборот-кутубхона маркази" биносида “Ортда қолган из яхши...” китоби тақдимотига бағишланган маънавий-маърифий тадбири бўлиб ўтди.

🌐 Каналга уланиш: @manaviy_markaz
#Ҳудудлардан_хабарлар
#Наманган

Китоб – маънавият сарчашмаси

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, Абай номли давлат мукофоти совриндори Исоқжон Нишоновнинг асарлари ўқувчига Ватанни асраш, тинчликни қадрлаш, ҳаётни севиш туйғуларини бахш этади. Китоблари нафақат Ўзбекистон, балки қўшни давлатлар, хорижий мамлакатларда ҳам ихлосмандларини топгани шу боисдан бўлса керак.

Тўрақўрғон маданият марказида ўтказилган “Китоб - маънавият сарчашмаси” деб номланган тадбир Исоқжон Нишоновнинг навбатдаги “Довон” романи тақдимотига бағишланди.

Батафсил: www.manaviyat.uz сайтида танишинг.👇🏻

https://manaviyat.uz/uz/news/detail/nigo%D2%B3

Каналга уланиш: @manaviy_markaz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Маънавият_карвони
#Наманган_Тв

🔰Нманган вилоятида “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остида турли маданий-маърифий тадбирлар ҳамда “Маънавият фестивали” бўлиб ўтмоқда. Аҳоли вакиллари пойтахтдан келган 200 нафарга яқин олимлар, санъат вакиллари, адабиёт намоёндаларини кўтаринки кайфият билан кутиб олишди.Аҳоли орасида китобхонлик маданиятини ошириш, ёш авлодни мутолаага бўлган меҳрини юксалтириш мақсадида Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, “Маърифат” тарғиботчилар жамияти томонидан жаҳон ва миллий адабиётимиз дурдоналаридан иборат 10 мингдан зиёд китобларни ўз ичига олган “Китоб карвони” _ шаҳридан Дамас автомашиналарида 13 та туманларга йўл олди.


@manaviy_markaz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Маънавият_фестивали
#Наманган

"ЗУККО БОЛАЖОН" тақдимоти Давлатобод туманида

🔰“Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остида Наманган вилоятида бўлиб ўтаётган “Маънавият фестивали” доирасида Давлатобод тумани 46-сонли ДМТТда “Зукко Болажон” фотоалбомининг тақдимоти бўлиб ўтди.

🌐 @manaviy_markaz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Наманган_вилояти
#Маънавият_кубоги

🏆  “Янги Ўзбекистон – инсон қадри улуғланган юрт”
шиори остида
Наманган вилоятида бўлиб ўтаётган “Маънавият фестивали” доирасида Наманга шаҳридаги Баркамол авлод спорт мажмуасида маънавий-маърифий тизимда фаолият юритаётган соҳа ходимлари, мутахассислар, тарғиботчилар иштирокида “Маънавият кубоги” ўтказилди.

⚽️Унда спорт турларининг минифутбол ҳамда  стол тенниси бўйича эркакалар ва аёллар ўртасида мусобақасида ғолиб бўлганлар Республика Маънавият ва маърифат маркази "Маърифат" тарғиботчилар жамияти томонидан эсдалик совғалари ва диплом билан тақдирланди.


@manaviy_markaz
#Маънавият_фестивали
#Наманган

Орзуманд ва яратувчанлик кайфиятида жўшиб турган беғубор кўнгиллар билан яқиндан сирлашиш “Маънавият” фестивалининг кун тартибидаги муҳим масалалардан бири сифатида бундан кейин ҳам янги-янги марраларни забт этажак.

Батафсил:
www.manaviyat.uz сайтида танишинг.👇🏻

https://manaviyat.uz/uz/news/detail/bolazhonlar-kuvonchi

🌐 @manaviy_markaz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳудудлардан_хабарлар
#Наманган

Республика Маънавият ва маърифат маркази Янгиқўрғон тумани

🌐
@manaviy_markaz
#Жараён
#Наманган

Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳамда Ўзбекистон Республикаси миллий гвардияси раҳбарлари имзолаган Қўшма қарор асосида вилоят бўйлаб болалар уйларида маънавий-маърифий тадбирлар амалга оширилмоқда.

Тадбирлар Норин туманидаги Алиханова Зулхумор ташкил этган оилавий болалар уйи, Уйчи туманидаги Муҳаммадали Қамбаров ташкил этган "Ёрқин келажак" номли оилавий болалар уйи ҳамда Давлатобод туманидаги Қўлдашев Баҳодиржон ташкил этган оилавий болалар уйида бўлиб ўтди. Унда жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.

Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими раҳбари М.Аппақов, Миллий гвардия Наманган вилояти бўйича бошқарма бошлиғи ўринбосари, Майор А.Абдиуалиевлар болалар уйлари тарбияланувчилари билан дилдан суҳбатлашдилар.

Якунда ҳонадон эгалари меҳнати ва ёшларга ғамҳўрликлари эътироф этилиб, РМММ вилоят бўлимининг бир миллион сўмлик китоблар жамланмаси, Миллий гвардия вилоят бошқармаси, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлимининг эсдалик совғалари топширилди.
#Инсон_қадри
#Наманган

"Инсон қадри" лойиҳаси доирасида Кекса авлод вакилларига ҳурмат ва эҳтиром кўрсатилди

🔰Бугун, Республика Маънавият ва маърифат маркази Наманган вилояти бўлими ташаббуси билан Наманган давлат университетининг талаба-ёшлари, Бошхона бошқармаси ҳамда Ижтимоий бошқарма билан ҳамкорликда  Давлатобод туманидаги "Саховат" уйида яшаб истиқомат қилаётган ёлғиз кекса-нуронийлар ҳолидан хабар олинди.

🔰"Инсон қадри" лойиҳаси асосида ўтказилган ушбу маънавий-маърифий ҳамда маданий тадбир аввалида кекса-нуронийларимиз учун дастурхон тузалди ҳамда уларни кайфиятини кўтариш мақсадида маданий-мусиқий концерт дастури ташкил этилди..

🔰Ушбу даргоҳда жорий йилнинг 24 октябрь куни ўтказилган "Маънавият фестивали" доирасида  ташкил этилган тадбирда кекса авлод вакиллари мусиқа асбобларига қизиқишларини билидириб ўтган эдилар. Шу маносабат билан, тадбир сўнгида, мутасаддилар томонидан кекса-нуронийларга турли чолғу асбоблари ҳамда сочиқлар тўплами эсдалик совға сифатида тақдим этилди.

🌐 @manaviy_markaz
#Наманган

Давлат мадҳияси қабул қилинган кун тантаналари давом этмоқда

Давлатобод туманидаги вилоят маданият марказида Ўзбекистон Республикаси давлат мадҳияси қабул қилинганининг 30 йиллигига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.

Унда нуронийлар, талаба-ёшлар, вилоят ҳокимлиги котибият мудирлари, ҳарбийлар, миллий гвардия ходимлари, ОАВ, шоир ва ёзувчилар, санъат ва спорт вакиллари қатнашди.

Тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосари Ботир Нуриддинов иштирок этди ва йиғилганларни ушбу сана муносабати билан табриклади.

- Бугун жаҳоннинг турли мамлакатларида Ўзбекистонимиз мадҳияси баралла янграмоқда. Мана шундай дақиқаларда буюк юрт фарзанди эканлигингдан, мамлакатинг мадҳияси эса дунёдаги энг улуғвор ва бетакрор тароналардан бири эканлиги билан фахрланасан, — дея таъкидлади у ўз сўзида.

Тадбирда вилоят санъаткорлари ҳамда ҳарбий оркестрларнинг она-юртни тараннум этувчи қўшиқлари янгради.

🌐 @manaviy_markaz