Forwarded from MA’NAVIYAT va MA'RIFAT
#Жараён
#Қашқадарё
#Узлуксиз_маънавий_тарбия
МИЛЛИЙ АЛЛА ФЕСТИВАЛИ
Китоб туманида Республика Маънавият ва маърифат маркази Қашқадарё вилоят бўлими, туман ҳокимлиги, туман маданият бўлими ҳамда туман мактабгача таълим ташкилоти ҳамкорликда “Миллий алла фестивали” ўтказилди.
Фестивални ўтказишдан мақсад, Мактабгача таълим ташкилотларида Узлуксиз маънавий тарбия концепцияси асосида ёш болаларни маънавий тарбиялаш, уларда шахсий фазилатлар, яъни миллий анъаналарга қизиқтириш, ўз туйғуларини бошқариш ҳамда баркамол авлод қилиб вояга етказишдан иборатдир.
Туманда фаолият юритаётган 18 та Давлат мактабгача таълим ташкилоти ходимлари “Энг яхши алла матни”, “Энг яхши алла ижроси”, “Энг яхши алла ҳақида ривоят” ҳамда “Энг яхши алла кўргазмаси” номинацияларида иштирок этишди. Тумандаги 3-МТТ “Энг яхши алла ижроси”, 11-МТТ “Энг яхши алла кўргазмаси”, 13-МТТ “Энг яхши алла ҳақида ривоят” ҳамда 18-МТТ ташкилоти “Энг яхши алла матни” номинациялари билан эътироф этилди.
@manaviyat_uz