#сизучунфойдали
Коронавирус пандемияси даврида аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари қўллаб-қувватланади.

Маҳалла томонидан бериладиган нафақа ва моддий ёрдам пуллари фуқаролар йиғини қошидаги Махсус комиссия томонидан қуйидаги тартибда берилади:
📨 Биринчи босқичда, махсус комиссия ариза берилган санадан бошлаб уч кун муддатда ариза берувчи томонидан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига тақдим этилган маълумотлар асосида оиланинг аъзосига тўғри келадиган ўртача ойлик жами даромад миқдорини аниқлайди.
Агар оила аъзосига тўғри келадиган ўртача ойлик жами даромад миқдори ўрнатилган меъёрдан кам бўлса, махсус комиссия оиланинг моддий ва мулкий ҳолатини текшириш санасини белгилайди.
🧮 Иккинчи босқичда, махсус комиссия ариза берилган санадан бошлаб ўн кун муддатда оиланинг моддий ва мулкий ҳолатини ўрганиб чиқади, шундан кейин тегишли нафақа ёки моддий ёрдамни тайинлаш ёки тайинлашни рад этиш тўғрисидаги хулосани фуқаролар йиғинига ёки фуқаролар йиғини томонидан ваколат берилган Комиссияга киритади.
🗓 Учинчи босқичда, ариза берилган ойнинг охирги кунидан кечикмай, Махсус комиссиянинг хулосаси инобатга олинган ҳолда, ариза тегишли нафақа ёки моддий ёрдамни тайинлаш ва тўлаш ёки тайинлашни рад этиш тўғрисидаги масалаларни ҳал этиш учун фуқаролар йиғини ёки Комиссия томонидан кўриб чиқилади.
Каналга уланиш | Facebook | Instagram