#ноёб_топилмалар
Ангренда фуқаро яшаб турган турар жой ҳовлисидан одамларнинг суяк қолдиқлари ва қадимий сопол буюмлар топилди
2020 йил 23 апрел куни Ангрен шаҳри Боғи Сурҳ МФЙ Абай кўчаси № 77 уйда яшовчи Ф.Норматовнинг яшаб турган турар жойи ҳовлисида қазилган чуқурдан қабр очилган.
30 апрел куни фуқаро Ф.Норматов бу ҳақда Ангрен шаҳар тарихи музейига хабар берди. Ангрен шаҳар тарихи музейи ходимлари томонидан 1 май куни Ангрен шаҳар Боғи Сурҳ МФЙ Абай кўчасида яшовчи фуқаронинг мурожаати асосида унинг яшаб турган турар жой ҳовлисидан қазилган чуқурда қазишма ишлари олиб борилди.
Тадқиқот ишлари хулосасига кўра, ушбу қабр “Қовунчи” маданиятига оид бўлиб, у милоддан аввалги 3, милоднинг 3-4 асрларига тегишли эканлиги қайд этилди. Қабрдан шу даврда яшаган одамларнинг суяк қолдиқлари ва 5 хил турли ҳажм ва шаклдаги сопол буюмлари қазиб олинди.
https://t.iss.one/madaniyatvazirligi