#Бугун_онлайн
#Нукус_Бахшичилик_фестивали
Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида II Халқаро бахшичилик санъати фестивали старт олди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 апрелдаги «II халқаро бахшичилик санъати фестивалига тайёргарлик кўриш ва бахшичилик санъатини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига асосан 17-20 сентябрь кунлари Нукус шаҳрида II Халқаро бахшичилик санъати фестивали ўтказилмоқда.
Айни дамда эса анжуман ўтказиладиган манзил - Нукус бахшичилик санъати фестивали шукуҳи билан яшамоқда.
Анжуман муносабати билан кўплаб мамлакатлардан бахшилар, сайёҳлар ва бошқа меҳмонлар Нукусга ташриф буюришган. И.Савитский музейи қаршисида ҳар бир вилоят павильони ташкил этилган бўлиб ташриф буюрувчи меҳмонлар ҳудудларнинг миллий қиёфаси, қадрият ва анъаналари билан танишиш имконига эга бўлишмоқда.
Жараёнлар билан таништириб борамиз.
https://t.iss.one/madaniyatvazirligi

#Нукус
#Маданият_вазирлиги
Маълумки, ўзбек халқининг тўй-тантаналари бахшиларнинг достону-термаларисиз ўтмайди. Достонларда асосан халқимизнинг орзу-умидлари, эзгу-мақсадлари куйланиб, инсоний фазилатлар улуғланади. Шу боис, турли ғоявий-бадиий ечимга эга достонлар ҳамиша одамлар қалбидан чуқур жой олади.
Юртимизнинг Қашқадарё, Сурхондарё, Самарқанд, Хоразм вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудларида бахшичилик санъати азал-азалдан сақланиб, сайқалланиб келмоқда.
Айни кунларда республикамизда да иккинчи маротаба ўтказилаётган Халқаро бахшичилик санъати фестивали халқ оғзаки ижодини улуғлаш, унинг мазмун-моҳиятини аслича сақлаш ва келгуси авлодларга етказишда муҳим аҳамият касб этади.
Халқаро миқёсдаги мазкур фестивални ӯтказишдан асосий мақсад, бахшичилик санъатининг беқиес ижро намуналарини жаҳон ҳамжамиятига намойиш этиш, бадиий жиҳатдан бой бўлган ушбу санъат турини республика ва халқаро миқёсда кенг тарғиб қилишдан иборат.