Audio
ОЗОДЛИК КУРАШЛАРИ
Бўлғуси
✍🏻Мирзо Кенжабек шеъри
🎙 Дадахон Ҳасан ижроси
⏳Шеър ёзилган ва қўшиқ қилинган йил: 1985.
@m_kenjabek |
Бўлғуси
✍🏻Мирзо Кенжабек шеъри
🎙 Дадахон Ҳасан ижроси
⏳Шеър ёзилган ва қўшиқ қилинган йил: 1985.
@m_kenjabek |
Dadaxon Hasan - Qora Ro'yhat
Dadaxon Hasan
ОЗОДЛИК КУРАШЛАРИ
Қора рўйхат
✍🏻Мирзо Кенжабек шеъри
🎙 Дадахон Ҳасан ижроси
⏳Шеър ёзилган йил: 1991 йил, март.
@m_kenjabek
Қора рўйхат
✍🏻Мирзо Кенжабек шеъри
🎙 Дадахон Ҳасан ижроси
⏳Шеър ёзилган йил: 1991 йил, март.
@m_kenjabek
УЛДИР ХОЙИННИ УЛДИР
ДАДАХОН Х
ОЗОДЛИК КУРАШЛАРИ
Ичингдаги хоинни ўлдир
✍🏻Мирзо Кенжабек шеъри
🎙 Дадахон Ҳасан ижроси
⏳Шеър ёзилган ва қўшиқ қилинган йил: 1987.
@m_kenjabek
Ичингдаги хоинни ўлдир
✍🏻Мирзо Кенжабек шеъри
🎙 Дадахон Ҳасан ижроси
⏳Шеър ёзилган ва қўшиқ қилинган йил: 1987.
@m_kenjabek
👍11🔥1
Turkiston. M.Kencabek.wma
4.4 MB
ОЗОДЛИК КУРАШЛАРИ
✍️Мирзо Кенжабек шеъри.
🎼 Дадахон Ҳасан ижроси.
⏳Шеър ёзилган ва қўшиқ қилинган йил: 1986.
@m_kenjabek
✍️Мирзо Кенжабек шеъри.
🎼 Дадахон Ҳасан ижроси.
⏳Шеър ёзилган ва қўшиқ қилинган йил: 1986.
@m_kenjabek
👍11🔥2
Forwarded from Yozuvchilar uyushmasi | Rasmiy
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
O‘zbekiston Yozuvchilar uyushmasida uyushma aʼzosi, “Mehnat faxriysi” ko‘krak nishoni sohibi, hofiz va bastakor Dadaxon Hasan tavalludining 85 yilligiga bag‘ishlangan ijodiy uchrashuv bo‘lib o‘tdi.
O‘zbekiston Yozuvchilar uyushmasi Axborot xizmati
📱Rasmiy sahifalarimizga obuna bo‘ling!
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
O‘zbekiston Yozuvchilar uyushmasi Axborot xizmati
📱Rasmiy sahifalarimizga obuna bo‘ling!
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
👍12
ИЖОДИЙ УЧРАШУВ
2025 йил, 23-июль, ҳижрий 1447 йил, 28-муҳаррам, чоршанба куни Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида шоир, ҳофиз ва бастакор, “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони соҳиби Дадахон Ҳасан таваллудининг 85 йиллигига бағишланган ижодий учрашув бўлиб ўтди.
Анжуманни Ёзувчилар уюшмаси раиси ўринбосари, шоир Минҳожиддин Мирзо бошқарди. Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси, шоир Мирзо Кенжабек Дадахон Ҳасан куй басталаб, қўшиқ қилиб кулаган шеърларидан парчалар ва намуналар ўқиди. Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Шер дўстлик хотираларидан сўзлаб, ҳофизга бағишланган шеърини ўқиб берди. “Нуроний” жамғармаси раиси ўринбосари Шароф Убайдуллаев ва бошқа шахслар ўтмиш эсдаликларидан сўзладилар.
Мирзо Кенжабек:
“Дадахон Ҳасан – ижодда ҳам, ҳаётда ҳам ватансевар бир инсон. Унинг ватанпарварлиги сохталикдан холи, самимий ва ҳақиқийдир. Мустамлака даврида у ўзи жону дилдан суйган Ватаннинг – Она Ўзбекистоннинг озодлигини орзу қилди, қўшиқ ва шеър санъати кўтарадиган даражада, ва албатта, ўз иқтидорига яраша, гоҳ имо-ишоралар, гоҳ ошкора нидолар билан инсонларни ғафлатдан уйғонишга ундади. Асл истиқлол ҳар бир фикрли, зиёли инсоннинг, жумладан, Дадахон Ҳасаннинг ҳам дарди, орзу-истаги эди...”
“Дадахон Ҳасаннинг бир хислатини алоҳида таъкидламоқчиман. У киши умрининг кўп қисмини қўшиқлар орақали эрк ва озодлик курашлари билан ўтказган бўлса-да, лекин мумтоз қўшиқ санъатида Расул Қори Мамадалиев, Фаттоҳхон Мамадалиев, Таваккал Қодировлардан асло қолишмайдиган асл санъаткор ҳофиздир. У киши санъаткор ҳофиз сифатида даврмиздаги баъзи машҳур қўшиқчилардан анча устундир. Ҳофизнинг бу истеъдоди ҳалигача муносиб баҳоланган эмас, деган фикрдаман...”.
“...Бизнинг ижодий дўстлик ва ҳамкорлигимиз натижаси ўлароқ, бу кун эрк ва озодлик курашлари деб айтиш мумкин бўлган қўшиқлар дунёга келди. Мустамлака йилларида, 1984–1986 саналарда Дадахон Ҳасан каминанинг ҳам бир қанча шеърларимни қўшиқ қилиб куйлади.
1984 йилда “Андижон томонларда”, “Халқим қасидаси” (“Ўзбекнинг”), 1985 йилда “Бўлғусидир бўлғуси...”, 1986 йилда “Туркистон”, 1987 йилда “Ўлдир, ичингдаги хоинни ўлдир”, 1991 йилда ҳато “Қора рўйхат” каби шеърларимни қўшиққа солди”...
ПАРЧАЛАР
“Андижон томонларда” шеъридан:
…«Анда жоним» деган сўз тарихларда баёндир,
Гар қадаминг бежодир, гар ниятинг ёмондир,
Оёқ боссанг, парча ер чинқирмоғи аёндир –
Бобур Мирзо жони бор Андижон томонларда.
“Ўзбекнинг” шеъридан:
«Олтун ёруқ» сочган туркий садолар,
«Хўби битик» тошидаги нидолар,
Бу кун буюк тилсим бўлган имлолар –
Кечмишлардан бир нишони ўзбекнинг...
...Неча овул, кентлардаги шеваси –
Бу «Девону луғатит-турк» меваси,
Олисларни кўзлаб-кўзлаб теваси,
Бораётир зўр карвони ўзбекнинг.
“Бўлғуси” шеъридан:
Янги тонгданки садолар бўлғуси,
Кўҳна ғамларга видолар бўлғуси.
Ёр, муҳаббат юртига нурлар ёғиб,
Тозаю тоза ҳаволар бўлғуси.
...Элу юрт қадрини ким хор айласа,
Ул ўзи хору гадолар бўлғуси.
“Туркистон” шеъридан:
Қай кунким, жаҳонга келди Туркистон,
Жаҳон шул майдонга келди Туркистон.
Азиз тупроғингни бир бор кўрганлар
Дингаю иймонга келди, Туркистон.
“Ўлдир, ичингдаги хоинни ўлдир” шеъридан:
Хоин жаҳолатдир, илинж, тамаъдир,
Хоин кўрқоқликдан бошқа нимадир!
Тобакай юрагим қийма-қиймадир:
Ҳақиқат, адлу эрк муқаддас йўлдир –
Ўлдир, кўсингдаги хоинни ўлдир.
“Қора рўйхат” шеъридан:
Замонлар ўзгарди, шоҳлар ўзгарди,
Умидлар чақнади асрий зулматдан.
Шудгор юрагимда оҳлар ўзгарди,
Мен ҳаргиз тушмадим қора рўйхатдан.
Токи кунчиқарда кун чиқмас, барҳақ,
То тушмас тахтидан каззоб ва ноҳақ,
Зулмат зиндонидан чиқмас экан халқ,
Мен ҳаргиз тушмасман қора рўйхатдан!..
Маъмурият
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

👍12🔥2
ДУНЁ ЎЗБЕКЛАРИ" кўрсатуви раҳбари
Исмат Хушевга йўлланган мактуб.
Бўстон Туропова,
Қашқадарё:
"МИРЗО КЕНЖАБЕКНИНГ УШБУ ШЕЪРИ ("ЕРУ ОСМОН МАНЗУМАСИ") ЖУДА ТАЪСИРЛИ, ГЎЗАЛ, БЕТАКРОРДИР. ЕРУ ОСМОННИ ШУ ҚАДАР ТАЪРИФ ЭТГАНЛАРКИ, ИНСОН ЮРАГИДАН ЖОЙ ОЛАДИ. ИЛОҲИМ, УМРЛАРИ УЗОҚ БЎЛСИН. ИСМАТ АКА, СИЗГА МИНГ РАҲМАТ.

👍10🙏4
****
Ассалому алайкум ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!
БУГУН:
Пайшанба.
Ҳижрий 1447 йил.
Муҳаррам ойининг 29-куни.
Милодий 2025 йил, 24-июль.
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Ассалому алайкум ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!
БУГУН:
Пайшанба.
Ҳижрий 1447 йил.
Муҳаррам ойининг 29-куни.
Милодий 2025 йил, 24-июль.
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
👍11🤝5🔥1
СЎФИ_АЛЛОҲЁР_УСТОЗ_МИРЗО_КЕНЖАБЕК
<unknown>
****
🎙УСТОЗ МИРЗО КЕНЖАБЕК.
ҲАЗРАТИ СЎФИ АЛЛОҲЁР ҲАЁТИ, ФАОЛИЯТИ ҲАҚИДА.
m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
🎙УСТОЗ МИРЗО КЕНЖАБЕК.
ҲАЗРАТИ СЎФИ АЛЛОҲЁР ҲАЁТИ, ФАОЛИЯТИ ҲАҚИДА.
m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
👍11🔥3
Ҳазрати Сўфи Аллоҳёр
(раҳматуллоҳи алайҳ)
МУНОЖОТ
Холиқо!
Қойилман ўз нуқсонима,
Кўб жафо қилдим ўзумни жонима.
Зоти покингдан иноят бўлмаса,
Ҳеч ишончим йўқ амал қилғонима.
Холиқо!
Қилдим фаоли гандани,
Қилмоғил расво мани - шармандани.
Сен агар раҳмат ниқобин ёпмасанг
Айби кўб,нуқсони кўбдур бандани.
Холиқо!
Тўктум ибодат тосини,
Сан тузарсан бандани кам-кўсини.
Қўлларинг булғонса исён лойиға
Оқизурсан мағфират дарёсини.
Холиқо!
Қилдим гуноҳи беадад,
Жон берар ҳолатда сан бергил мадад.
Нафси шайтон илкидин қутқормасанг,
Бўлди мушкул ҳолимизға,ё аҳад!
Холиқо!
Ё аввало,ё охиро,
Нафси шайтон жонима бўлди бало.
Гарчи Оллоёр Ўтарчидур ёмон,
Қўймоғил душман қўлида мубтало.
Холиқо!
Тутдим фароғат хобини,
Истадим дойим жаҳон асбобини.
Гарчи Оллоёр эрур ғарқи гуноҳ,
Оч анго ўлганда раҳмат бобини.
Холиқо!
Умр айладим фоний билан,
Энди банданг зор йилор жони билан.
Гарчи Оллоёр эрур зору забун,
Жонини ол нури имони билан.
Холиқо!
Поишларим бош айласанг,
Хирмани раҳмат манго чош айласанг.
Мунда тавфиқим,чироғим қўлга бер,
Онда имонимни йўлдош айласанг.
Холиқо!
Афв айла ўтган ёшима,
Яхши қулларни ато қил қошима.
Гўр ичинда келса икки сўрғувчи
Онда сен раҳм айла ёлғуз бошима.
Холиқо!
Дийдамға ашки зори бер,
Кўнглума доим муҳаббат ёри бер,
Оби кавсардин мани сероб этиб,
Ҳам манға кўпрук ўтарда ёри* бер.
Холиқо!
Лутф эт гадойи зоринға,
Бандадурман,зорман ҳар бир коринға.
Мағфират дарёсиға ғарқоб этиб,
Кўзларим шояста қил дийдоринға.
Холиқо!
Туз айлагайсан роҳимиз,
Мустажоб этгил дуои оҳимиз.
Тонгла ҳайрон бўлса халқ ўз ҳолиға,
Мустафони қил шафоатхоҳимиз.
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
https://youtu.be/0Gz-J5VwHaQ?si=zMBMSEqT1iX36DS5

YouTube
Сўфи Аллоҳёр рубоийлари устоз шоир Мирзо Кенжабек ўқиган
Ҳазрат Сўфи Аллоҳёр рубоийларини устоз шоир Мирзо Кенжабек ўқиган.
МУНОЖОТ
Холиқо!
Қойилман ўз нуқсонима,
Кўб жафо қилдим ўзумни жонима.
Зоти покингдан иноят бўлмаса,
Ҳеч ишончим йўқ амал қилғонима.
Холиқо!
Қилдим фаоли кундани,
Қилмоғил расво мани -…
МУНОЖОТ
Холиқо!
Қойилман ўз нуқсонима,
Кўб жафо қилдим ўзумни жонима.
Зоти покингдан иноят бўлмаса,
Ҳеч ишончим йўқ амал қилғонима.
Холиқо!
Қилдим фаоли кундани,
Қилмоғил расво мани -…
👍17🔥2😢1
Хуршид Даврон ҳазрати Сўфи Аллоҳёр ва Мирзо Кенжабек шеърлари ҳақида:
****
"Бундан роппа-роса 32 йил аввал бевақт вафот этган катта салоҳият эгаси бўлмиш танқидчи Баҳодир Содиқ мендек эски қўлёзма ёзувни ўқиёлмайдиган саводсиз учун атайлаб тайёрлаб,тақдим этган эди. Бу ғазаллар билан танишгач, уларга, айниқса, оҳангларига шу қадар маҳлиё бўлган эдимки, буни ўша йиллари ёзган "Девону луғатит-турк" оҳанглари” туркумидаги шеърларимни ўқиган одам сезиб олиши мумкин.
Баҳодирнинг қўлёзмаларини бошқа шоирларга ҳам тақдим этган эдим. Улар билан танишганлардан бири – Мирзо Кенжабек ҳам Сўфи Аллоҳёр “Муножот”идан таъсирланиб, унинг оҳангида ўз “Муножот”ини ёзган эди.
Ҳазрати Сўфи Аллоҳёр ва уни бизга илк таништирган дўстим Баҳодир Содиқни Меҳрибон Оллоҳ ўз раҳматига олсин”.
2015 йил.
Хуршид ДАВРОН,
Ўзбекистон халқ шоири
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
ОХИРАТ ДИЁРИ
(Шайх Сўфи Аллоҳёр
ҳазратларига татаббуъ)
1
Холиқо! Сенсан азал, Сенсан абад,
Бўлди даҳрингда гуноҳим беадад.
Тавбани танҳо Ўзинг этгунг қабул,
Мағфират қилгувчи зот Сенсан фақат!
2
Холиқо! Куч бер, муножот айлайин,
Энди вайронимни обод айлайин.
Бир гуноҳ хавфи туғилса, ҳар қачон
Сен билан ёлғиз мулоқот айлайин.
3
Холиқо! Пок нур - Сенинг килкинг эрур,
Энг гўзал хулқ ҳам Сенинг хулқинг эрур.
Банданинг сарҳадлари беҳудадир,
Қай томон боқсам, Сенинг мулкинг эрур.
4
Холиқо, хосдир Сенга бахшандалик,
Баски, касб ўлмиш менга шармандалик.
Холиқо! Қалбимни нуринг бирла юв,
Токи банданг Сенга қилсин бандалик.
5
Холиқо! Мангу ҳидоятсан Ўзинг,
Ояту ҳифзу ҳимоятсан Ўзинг.
Душманим минг-мингта лашкар тўпласин,
Холиқо, менга кифоятсан Ўзинг!
6
Холиқо! Оламда мен мастман, ахир,
Охират мулкида бекасман, ахир.
Кўп кулиб дунёда мен оз йиғладим,
Оҳ, Расул билганни билмасман, ахир!
7
Холиқо! Ким Сенга дўстдир, бизга дўст,
Бас, Сенинг сўзинг сабаб мен сўзга дўст.
Бул куни йўқдир ўзимдан ўзга ёв,
Ул Куни йўқдир Ўзингдан ўзга дўст!
8
Холиқо! Мулкингда бор ростлик фақат,
Мен кечикканман, ишим мастлик фақат.
Бор эди бир бегуноҳликнинг йўли,
Ушбу йўл – дунёга келмаслик фақат.
9
Холиқо! Бандангни ҳақ роҳингга ол,
Бул ўтардин ул қароргоҳингга ол.
Холиқо! Жисмимни тупроғингга бер,
Холиқо! Руҳимни даргоҳингга ол!
10
Холиқо! Огоҳу холиссан Ўзинг,
Сендан олисларга олиссан Ўзинг.
Хор бўлиб банданг умрбод йиғса ҳам,
Давлату дунёга вориссан ўзинг.
11
Холиқо! Сабру тўзимсан, Холиқо.
Жанг, кураш урфин тузибсан, Холиқо!
Қай томон, қай эл, қаю куч енгса ҳам,
Оқибат ғолиб Ўзингсан, Холиқо!
12
Холиқо! Васлингни хоҳлайман ўзим,
Оҳ уриб лек ғорда ухлайман ўзим.
Йиғламасман ўз ғариб ҳолимга ҳеч,
Ўз ўжар феълимга йиғлайман ўзим.
13
Холиқо! Боқсанг-чи оҳ-зоримга, Ҳув!
Дард олиб келдим бу бозорингга, Ҳув!
Нолалиғ найман, мени кесмиш гуноҳ,
Бас, мени қайтар у найзоримга, Ҳув!
14
Холиқо! Ҳеч ҳасратим хоҳловчи йўқ,
Ул Диёрда бандани йўқловчи йўқ.
Мен гуноҳкорман, Ҳакам Сенсан Ўзинг,
Лек Ўзингдан ўзга ҳам оқловчи йўқ!
15
Холиқо! Қутқар гуноҳзордан мени,
Ёрдам эт, этма жудо Ёрдан мени,
То тирикман, энди йиғлаб ёлборай:
Қилмағил маҳрум дийдордан мени!..
1990 йил.
Мирзо КЕНЖАБЕК
(“ХУШХАБАР” китобидан)

👍16😢7🔥2
****
Ассалому алайкум ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!
БУГУН:
ЖУМЪА.
Ҳижрий 1447 йил.
Муҳаррам ойининг 30-куни.
Милодий 2025 йил, 25-июль.
КУНЛАРНИНГ САЙЙИДИ - ЖУМЪА КУНИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

👍11🤝3🔥2
МИРЗОЖОН, ҚАЧОН КЎЧИБ КЕЛАСИЗ?..
Кўплаб ижодкорлар қатори мен ҳам Тошкентда уйсизлик-жойсизлик синовларини, ижарама-ижара кўчиб юриш роҳатларини бошимдан кечирганман. Бир дафъа Қўйлиқ мавзеида икки қаватли ғиштин бинонинг иккинчи қаватида, уч хонали бир уйда ижарада турганмиз.
Бу ижара уй Рауф Парфи, Шукур Қурбон, Одил Ҳотамов, Назар Шукур, Эшқобил Шукур, Абдумажид Азим каби кўплаб уй-жойсиз шоирларнинг мулоқот маскани эди.
Баъзан қўни-қўшниларимиз уй-жой ҳақида сўраб қолишса: “Менга Пушкин майдонидан уй беришяпти!” – дер эдим. Во ажаб, тақдирни кўрингки, 1983 йилда бизга Дархондан, Пушкин майдонига туташ Пушкин-Салор кўчасидан уй насиб этди! (Ҳозирги Мирзакалон Исмоилий кўчаси бу.)
Бу вақтда оилам билан такроран Тақачи маҳалласида, Чевар кўчаси, 1-гузаргоҳида, 25-уйда ижарада турар эдим.
Уйсизлик-жойсизлик зада қилиб юборганиданми, декабрь ойидаёқ ҳали газ ва истиқичлар ишга тушмай туриб, 5-қаватдаги 70-уйга кўчиб ўтдим.
Бир муддатдан кейин таниқли ёзувчи, диёнатли шахс Эминжон Усмон бизга қўшни бўлиб оиласи билан қаршимиздаги 69-уйга кўчиб келдилар. Бу киши ўша маҳалда “Меҳригиё” асари билан Ўзбекистон раҳбари Шароф Рашидовнинг назарига тушган, адабий муҳитда эътибор топган адиб эдилар.
Қўшничилик бўлиб, ҳар замонда эшигимизни тақиллатиб, йўлакка кирар, ичкарига назар ташлаб:
– Мирзожон, қачон кўчиб келасиз? – дер эдилар. Бу ҳол бир-икки марта такрорланди. Мен ҳайрон бўлар эдим.
Ахир, янги уйга энг биринчилардан бўлиб кўчиб келган бўлсам, анчадан бери қўшни бўлиб яшаётган бўлсак, яна қандай “кўчиб келишим” керак?
Гап шундаки, ўша вақтда оилада уч кишимиз: ўзим, аёлим, Бобур ўғлим; бисотимиз битта 19 сўмлик шолча, зарурий тўшак ва зарурий кўрпадан иборат. Булар ётоқ бўлмасига жойланган.
Каттакон залда эса деворга ёпиштирилиб, девор бўйи баланд қилиб китоб тахлаб чиқилган. Китобдан бошқа нарса йўқ. Уй яланг, деразалар пардасиз, пол яланғоч.
Ҳарбий газетада хизмат қиладиган Азимжон деган журналист укамиз пишиқ ғиштга сим ўрнатиб, электр қиздирғич ясаб берган. Иситкич ҳам шу, пиширгич ҳам шу. Бу йигит Хоразм хони, маърифатли шахс, мумтоз шоир Муҳаммадраҳимхон Фируз авлодидан бўлган.
Эминжон ака яна бир кун эшикни тақиллатиб, йўлакка кирдилар-да:
– Мирзожон, қачон кўчиб келасиз? Энди кўчиб келавермайсизми?! – дедилар. Мен таажжуб билан:
– Эминжон ака, кўчиб келиш дегани нима дегани? – дедим.
– Ахир, кўрпа-тўшак, гилам-палос, жавону сервант, холодилник, радио-телевизорларингизни олиб келмайсизми?! – дедилар. Мен кулгудан ўзимни тиёлмай:
– Эминжон ака, менинг бор бисотим мана шу! – деб, ётоқ бўлмаси ва китобларимга ишорат қилдим.
Улуғ адибимиз ниҳоятда хижолат бўлдилар. У кишининг ўша пайтдаги хижолатли ҳолати ҳалигача қалбимга изтироб беради.
Ўша кундан кейин қайси бир газета-журнал, радио-телевидение ёки нашр идорасига борсам, мендан фаол иштирокимни сўрашар, долзарб мавзуларда ижодий буюртмалар қилишар, ҳар ойда менга кўп-кўп қалам ҳақи ёзишар эди.
Сабаби шуки, диёнатли, ибодатли, виждонли ва заковатли, жонкуяр адибимиз Эминжон Усмон ҳар бир идорада менинг аҳволимни гапирган, “Сизлар Мирзо Кенжабекка ёрдам бермайсизлар!” деб уларни койиган, ижодкор ходимларга танбиҳ бериб чиққан эди.
Лекин мен... қалам енгил ва савияси нолойиқ ёзувларга ўрганиб қолмасин, пулнинг орқасидан қувиш одат бўлмасин, деб буюртмалар бажаришни секин тўхтатдим.
Ҳақ таолонинг лутфу карами ва эҳсонлари билан аста-секин ҳамма нарса бор бўлди. Барча эҳтиёжлар раво топди. Раббимиз менга яхши умр берди, кутганимдан зиёда неъматларни ато этди.
Лекин... Атоқли адбимиз Хайриддин Султоннинг “Йўқчилик ва тўқчилик” деган мумтоз ҳикояси бор. У беназир ҳикояни кўп эслайман. Ҳар замонда ҳаётимнинг ўша йўқчилик давридаги файз ва ҳикмат тўқчилик давридагидан кўпроқ бўлганмикин, деб ўйлаб қоламан...
Мирзо Кенжабек
2025 йил, 24-июль, пайшанба;
ҳижрий 1447 йил, Муҳаррам ойининг 29-куни.

👍33😢6🔥3🙏2
ТЎРТЛИКЛАР
* * *
Қувончим, тинчим йўқ Ўзингдан ўзга,
Ҳеч кимга ишим йўқ Ўзингдан ўзга,
Бағримни эзолмас дунё қайғуси,
Ҳеч нарса, ҳеч ким йўқ Ўзингдан ўзга.
* * *
Ўлим асли недир? Вуслат чоғидир,
Иймон байрамидир, бахт чироғидир,
Ҳаётнинг ўтмишга айланмоғимас,
Ўтмишнинг ҳаётга айланмоғидир.
* * *
Мен кўрган таҳқирни ҳеч ким кўрмаган,
Катта қалб – майда гап сари юрмаган.
Сўз ва адабиёт кўчаларида
Бирор ит қолмади менга ҳурмаган.
* * *
Гоҳи ўт, гоҳи кул, гоҳи чақинсан,
Нимани истайсан, кўнглим, тағин сан?
Инсон фироқига мотам тутмагил,
Халқдан узоқ бўлсанг, Ҳаққа яқинсан.
Мирзо КЕНЖАБЕК
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
* * *
Қувончим, тинчим йўқ Ўзингдан ўзга,
Ҳеч кимга ишим йўқ Ўзингдан ўзга,
Бағримни эзолмас дунё қайғуси,
Ҳеч нарса, ҳеч ким йўқ Ўзингдан ўзга.
* * *
Ўлим асли недир? Вуслат чоғидир,
Иймон байрамидир, бахт чироғидир,
Ҳаётнинг ўтмишга айланмоғимас,
Ўтмишнинг ҳаётга айланмоғидир.
* * *
Мен кўрган таҳқирни ҳеч ким кўрмаган,
Катта қалб – майда гап сари юрмаган.
Сўз ва адабиёт кўчаларида
Бирор ит қолмади менга ҳурмаган.
* * *
Гоҳи ўт, гоҳи кул, гоҳи чақинсан,
Нимани истайсан, кўнглим, тағин сан?
Инсон фироқига мотам тутмагил,
Халқдан узоқ бўлсанг, Ҳаққа яқинсан.
Мирзо КЕНЖАБЕК
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
👍28🔥5😢1
****
Ассалому алайкум ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!
БУГУН:
Шанба.
Ҳижрий 1447 йил.
Сафар ойининг 1-куни.
Милодий 2025 йил, 26-июль.
БОШЛАНГАН ЯНГИ ОЙ -- САФАР ОЙИ БИЗ УЧУН, СИЗ УЧУН ВА БУТУН УММАТ УЧУН ХАЙРЛИ ВА БАРАКОТЛИ БЎЛСИН!

👍12🤝5🔥2
****
Бир киши Фузайл ибн Иёз раҳматуллоҳи алайҳ ҳазратларининг ҳузурига келди.
Фузайл:
– Нега келдинг? – деб сўрадилар.
У:
– Сизнинг суҳбатингизни тингламоққа, –деди.
Шайх айтди:
– Валлоҳ, менга ёлғизлик афзалдир! Шунинг учунки, биз бирга бўлар эканмиз, сен менинг, мен сенинг истагингча бўлмоқни хоҳлаймиз.
Ўртада Аллоҳ истаги қолмайди.
***
Мен миннатдор бўлурман ул кишиданки, агар мен бетоб бўлсам, мени кўргани келмаса...
***
Истайманки, кеч тушса, бутун халқ ухласа, мен хилватда қолсам.
***
Ҳар ким Ҳақдан қўрқса, халқдан узилгай, Холиққа қайтгай...
***
Ҳақ таъоло қайси қулини севса, уни охират андишасига туширгай, қайси қулини севмаса, уни дунё андишасига туширгай...
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Шайх Фаридуддин Аттор ҳазратларининг
"Тазкират ул-авлиё" асаридан.
Форс тилидан Устоз Мирзо Кенжабек таржимаси.

👍10😢7🙏3🔥2
ОҲУВА
«Оҳува» – «Оҳу вой», халқ қўшиқларининг томоққа
чертиб айтиладиган бир тури.
Келганим бир чангли, энсиз йўл эди,
Қўлларим қуруғ-у, кўзим ҳўл эди,
Юрак пойтахтимда меҳр мўл эди,
Хўш, дедим, хуш ўтган чоғлар, оҳува.
Дардимга сабаб йўқ бу хазон фасли,
Балки, дилгир қилди одамзод насли,
Ё дунё ранглари қоришди асли –
Қизиллар, қоралар, оқлар, оҳува?..
Руҳимда бир ҳайрат қуюни тўзар,
Боғларнинг лашкари яланғоч кезар,
Жисмимда андуҳдан бир дарахт ўсар –
Бағримни тешадир шохлар, оҳува.
Оламда менинг ҳам куйим бўладир,
Қуёшга қараган уйим бўладир,
Ҳовлимда ғаройиб ўйин бўладир –
Буралиб куладир токлар, оҳува.
Қўл чўзиб юрагим тошин тутарман,
Бу юмшоқ тошни мен кимга отарман?
Беш кунлик дунёда билмай ўтарман –
Телба ким, ким ўзи соғлар, оҳува!
Ер юзин мунаввар этмагунча, то.
Фарёдим фалакка етмагунча то,
Мен ернинг юзидан кетмагунча то,
Кетмас юрагимдан доғлар, оҳува!
1984

👍15🔥3😢2
****
Ассалому алайкум ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!
БУГУН:
Якшанба.
Ҳижрий 1447 йил.
Сафар ойининг 2-куни.
Милодий 2025 йил, 27-июль.
ЯНГИ ОЙ -- САФАР ОЙИ БУТУН ДУНЁ УЧУН ХАЙРЛИ ВА БАРАКОТЛИ БЎЛСИН!

👍8🤝2🔥1
ҲАЗРАТИ АБУ ҲОЗИМИ МАДАНИЙ
қуддиса сирруҳу зикри
****
Ул мухлиси муттақий, ул пешволар пешвоси, ул пешқамлар машъали, ул содиқлар тонги, ул беҳожат фақир – Абу Ҳозим Маданий раҳматуллоҳи алайҳ – мужоҳада ва мушоҳада бобида беназир эди. Шайхларнинг пешвоси эди. Узоқ умр кўрди.
Ул тобиъийннинг улуғларидандир. Саҳобалардан кўпларни кўрган, жумладан, Анас бин Молик ва Абу Ҳурайра розийаллоҳу анҳумо билан суҳбат тутгандир.
Унинг сўзи жумла кўнгиллар мақбули, ўзи жумла мушкуллар калити эди. Китобларда сўзлари кўпдир, ким зиёда талаб қилса, кўп сўзи топилур. Биз эса (мухтасар қилиб) табаррукан бир неча сўзларини нақл қилурмиз.
****
Нақлдирки, Ҳишом ибн Абдулмалик Абу Ҳозимдан сўради:
– Биз нима билан нажот топгаймиз?
Айтди:
– Ҳалоллик билан пул топиб, ҳалол жойга сарф этиш билан.
– Буни ким қила олур? – деди.
– Буни дўзахдан қочувчи, жаннатни истовчи, ризо ва раҳматни талаб қилувчи киши қила олур! – деб жавоб берди.
****
Айтди: “Дунёдан сақланингки, Фиръавн, Намруд ва Шаддоднинг сарқитидир. Бу дунё карвонсаройга ўхшар: шом тушгач, карвон қўнар, эртаси тонг отгач, кўчар-кетар”.
****
"Менинг назаримда оқил улдурки, қўлига бойлик кирса, севинмагай, қўлидан чиқарса, қайғурмагай. Оқил яна улдурки, икки нарса учун ғам чекмас: биринчиси ул нарсадирки, ўзи унга келгайдир, келмаса, истамоққа ҳожат йўқдир. Иккинчиси ул нарсадирки, ўзи келадиган эмас, бўлсин дея юз минг жаҳд этса ҳам, у келмас".
****
Ундан сўрадилар:
Сенинг давлатинг нимадир?
– Менинг давлатим Ҳақ ризосидир ва халқдан бениёз бўлмоқдир.
****
Бир кун Абу Ҳозим қассобнинг ёнидан ўтар эди. Қассобнинг семиз (лаҳм) гўшти бор эди.
– Ол! деди. Ҳозим:
– Пулим йўқ,– деди.
Қассоб:
– Ҳозир ол, пулини кейин берасан, сабр қиламан! – деди.
Ҳозим:
– Менинг нафсимга сабр қилмоғим сенинг менга сабр
қилмоғингдан кўра яхшироқдир, – деди.
****
Бир киши ҳажга бормоқчи бўлди. Фақат кекса бир онаси бор эди, уни ташлаб кета олмас эди.
"Абу Ҳозимга бораман, нима деса, шуни қиламан”,– деди. Абу Ҳозимнинг ҳузурига келди, уни ухлаётган ҳолда топди. Уйғонгунича сабр қилди. Абу Ҳозим уйғонди-да:
– Ушбу соатда тушимда ҳазрати Пайғамбаримиз алайҳиссалоту вассломни кўрдим. (Салом қилдилар.) Сендан хабар бериб: «Ҳажга кетмоқдан кўра она ҳақини сақламоқ яхшироқдир...», дедилар. Энди, эй фарзанд, бор, онангнинг ризосини истаки, Аллоҳнинг ризоси шундадир», – деб насиҳат қилди. Мен Маккага бормасдан, изимга қайтдим."

👍8🔥5
****
НОҚИСДАН КОМИЛ ИШ ЧИҚМАЙДИ
Тасаввуф буюклари айтадилар:
Нима учун маънавият раҳнамолари тасаввуф йўлини инсоннинг янги бир ҳаёти деб атаганлар? Чунки бу руҳий тарбия йўлидир. Чунки бу йўл комиллик йўлидир. Комил иш комил инсонлардан чиқади. Ноқис инсондан комил иш чиқмайди.
Тасаввуф бўлмагунча маънавий юксалиш бўлмайди, ноқисдан комил иш чиқмайди.
Гўзал ахлоққа қараб келаётир инсонлар.
Демакки, юмшоқ қалблиликка, муҳаббатга қараб келаётир. Мана, тасаввуф аҳлининг усули ана шудир.
Зафар қозонмоқ учун икки шарт илгари қўйилади: биринчиси – сабр, иккинчиси – тақво.
Тақво – исломий тасаввуфнинг ғояси.
Муҳаббат – исломий тасаввуфнинг ғояси.
Гўзал ахлоқ – исломий тасаввуфнинг ғояси.
Тасаввуф бўлмагунча, маънавий юксалиш бўлмайди, азиз биродарларим! Мумкин эмас.
Руҳий тарбия бўлмаса, инсон инсон бўла олмайди, инсони комил бўла олмайди.
Комил бўлмаган инсонлардан эса комил иш чиқмайди, ҳамиша ноқис иш чиқади...
ИЖОДДА НУР БЎЛМОҒИ ЛОЗИМ
Сўз санъати, ижод шавқи инсон қалбидан нур талаб қилади.
Ижодда нур бўлмоғи лозим. Ижодкорнинг қалбида нур бўлса, у нур унинг асарларига, ундан китобхоннинг қалбига ўтади.
Чингиз Айтматов асарларида нур бор – қалб нури, гўзал ахлоқ нури бор.
Лев Толстой асарларида нур бор – адолат, ҳаққоният нури бор.
Абдулла Қодирий, Чўлпон асарларида нур бор – маърифат нури бор.
Абдулла Ориф шеъриятида нур бор – ҳақиқат нури бор.
Эркин Воҳидов ижодида нур бор – зарофат ва латофат нури бор.
Иброҳим Ғафур ижодида нур бор – тафаккур ва эҳсос нури бор.
Рауф Парфи шеъриятида нур бор – санъат нури бор.
Эркин Аъзам ижодида нур бор – тўғрилик нури бор.
Усмон Азим шеъриятида нур бор – ростгўйлик ва жўшқин туйғулар нури бор.
Абдували Қутбиддин ижодида нур бор – руҳият нури бор.
Барча мумтоз шоирлар шеъриятида нур бор – муҳаббат нури бор...
Руҳсиз ва нурсиз адабиёт – адабиёт бўлмайди.
Асл ғаввос бўлсанг, дурни кўргайсан,
Соф бўлсанг, кетар чоғ ҳурни кўргайсан.
Ҳамма ёқ зулмат деб шикоят қилма,
Ўзингда нур бўлса, нурни кўргайсан...
Устоз Мирзо КЕНЖАБЕК,
"Ёшларга дил сўзларим" китобидан.

👍22😢4🙏3🔥2