“Соат миллари имиллаб ўтишига қараб бепарво бўлма, у имиллагандай кўринса-да, бир сония ҳам тўхтамайди”, деган экан бир донишманд ўғлига насиҳат қилиб.
Forwarded from Орзиқул ЭРГАШ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ТУНИНГИЗ ХАЙРЛИ ЎТСИН, АЗИЗЛАР. ЯХШИ ДАМ ОЛИНГ.
Forwarded from Орзиқул ЭРГАШ
Муҳаммадризо Огаҳий (1809-1894)
* * *
Мушкин қошингнинг ҳайъати ул чашми жаллод устина,
Қатлим учун нас келтирур нун элтибон сод устина.
Қилғил томошо қомати, зебоси бирлан оразин,
Гар кўрмасанг гул бўлғонин пайванд шамшод устина.
Нозу адо-ю ғамзаси қасдим қилурлар дам-бадам,
Ваҳ, мунча офатму бўлур бир одамизод устина.
Ман хастаға жон асрамоқ эмди эрур душворким,
Қотил кўзи бедод этар ҳар лаҳза бедод устина.
Ул гул юзи шавқи била шайдо кўнгул шому саҳар,
Булбулдек айлар юз наво минг навъи фарёд устина.
Бошимға ёғғон ғам тоши мингдин бирича бўлмағай,
Гардун агар минг бесутун ёғдурса Фарҳод устина.
Эй шаҳ, карам айлар чоғи тенг тут ямону яхшини –
Ким,меҳр нури тенг тушар вайрону обод устина.
Хоки танинг барбод ўлур охир жаҳонда неча йил,
Сайр эт Сулаймондек агар тахтинг қуруб бод устина.
Не журъат ила Огаҳий очғай оғиз сўз дергаким,
Юз хайли ғам қилмиш ҳужум ул зор ношод устина.

***
Ашкима гар канора йўқ, бўлмаса бўлмасун, нетай,
Оҳима ҳеч шумора йўқ, бўлмаса бўлмасун, нетай.
Ҳардам улусға лутф ила боқғуси қаҳр ила, вале
Ман сори бир назора йўқ, бўлмаса бўлмасун, нетай.
Ишқ эли кўнгли дардиға чора қилур,вале менинг
Дарди дилимга чора йўқ, бўлмаса бўлмасун, нетай.
Ҳажрида заъфим ўйлаким, оҳи ҳазиним ўтиға,
Шуъла била шарора йўқ, бўлмаса бўлмасун, нетай.
Жон лабидин чу бермади жисмима,ваҳки қошидин
Қатлима бир ишора йўқ, бўлмаса бўлмасун, нетай.
Кўйига борсам этгуси васлиға ваъда, ул доғи
Бўлғуси бора-бора йўқ, бўлмаса бўлмасун, нетай.
Толейи равшан ўзганинг лутфи қуёши нуридин,
Мен киби бахти қора йўқ, бўлмаса бўлмасун,нетай.
Бўлди ситораси исиқъ хулқға меҳр ёр карам,
Манда исиғ ситора йўқ, бўлмаса бўлмасун, нетай.
Дедим ўлубтур Огаҳий ашки канорасиз, деди:
Ашкима гар канора йўқ, бўлмаса бўлмасун,нетай.

Audio
МУШКИН ҚОШИНГНИНГ...(Феруз-1) ОГАҲИЙ ҒАЗАЛИ. НИГОРА АБДУАЗИЗОВА ИЖРО ЭТАДИ
Forwarded from Орзиқул ЭРГАШ (Эргашев Орзикул)
АССАЛОМ АЛАЙКУМ, АЗИЗЛАР. САЙЙИДУЛ АЙЁМ МУБОРАК. ЮРТИМИЗ ТИНЧ, БАҒРИМИЗ БУТУН, ИМОНИМИЗ САЛОМАТ БЎЛСИН.
Audio
ТОНГГИ ТАРОНА: СЎЗИНГНИНГ ШАРПАСИ ТЕККАНДА ОЛАМ БОБ-БОБ КУЙГАЙ. ДЕНГИЗЛАР, ДАРЁЛАР, ҲАТТО-КИ КЎЛЛАРДА ҲУБОБ КУЙГАЙ... ❤️❤️❤️(Ҳамид ОЛИМЖОН)
Forwarded from Орзиқул ЭРГАШ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЭРОННИНГ МАШҲУР ОЗАРИЙ ХОНАНДАСИ САМИ ЮСУФДАН ТОНГГИ МУСИҚИЙ ТУҲФА. КУНИНГИЗ ХАЙРЛИ ЎТСИН, АЗИЗЛАР.
ФЕЙСБУК САҲИФАЛАРИДАН
Лейла Мустафасайяр
ҚАБРИСТОННИНГ БУЗИЛИШИ
(давоми)
Қуёшда жимир-жимир товланиб оппоқ бир нарса келарди биз томон. Гавдалироқ одамнинг белидай қалин, узунлиги икки, икки ярим қулоч чамаси келади. Юриб келяпти деса юрибмас, учиб келяпти деса ерда, судраляпти деса судралишга ўхшамайди. Яқин келган сари "Шшшшшшш" деган паст, лекин қўрқинчли овоз эшитила бошлади. Тилим танглайимга ёпишиб қолди. Бу номаълум мавжудот қатор турган бульдозерларга қараб борарди. Ишини тугатиб, ҳали пастга тушиб улгурмаган икки бульдозерчи эшигини жон ҳолатда ёпиб олишди. Уларнинг ранги докадек оқариб кетган, бири ростакамига йиғлай бошлаган эди. Ҳаммамиз жон ҳолатда ким тахта уюмлари, овқатланиш учун ясалган қўлбола тахта столлар, ким бульдозерлар устига сакраб чиқди. Худди бир қучоқ оппоқ кўпикдек вишиллаб келаётган нарса бу орада анча яқин келиб қолди. Бу бир бирига чирмашиб ўралган оппоқ илонлар эди!

Қўҳна қабристонда макон топган бу жонзотлар теп-текис яйдоқдек қилиб ташланган ердан инини тополмагач ини ва оромини бузган душманига қарши ҳужумга бирлашган эди чамамда. Лекин темир тракторни уларнинг ўзидек Аллоҳ яратган жонзот бошқаришини билмагани учун бульдозерларга томон судралмоқда эди. Бир ҳафтадан ошиқ беҳаловатлик, егуликсизликдан ҳолдан тойган шекилли баъзилари ўрамдан тушиб ҳам қоларди. Сутдек оппоқ, бир ярим, икки қулочлик йўғонлиги беш ёшли гўдак билагидек келадиган илонлар! Бунақа чиройли илонни кўрмаганман на бирор китоб, на телевизорда. Лекин айни дамда бундан завқланадиган ҳолда эмас эдим. Заҳарлими, йўқми ноаниқ илонлар уюмининг вишиллашининг ўзи даҳшат эди! Бирдан тириллаб бульдозерлардан бирининг матори ўт олди ва илонлар уюми устига йўл солди...
Бульдозер занжирининг айланма ҳаракатларидан қолган изларда янчилиб тупроққа қоришган илонларнинг оппоқ териси бўлаклари аллақандай ёқимсиз ҳис уйғотиб кўнгилни ғашларди... Бу воқеани Қори Асрорхонга айтиб бердим.
– Ҳадисда илон, чаён ва арини ўлдириш айтилган. Лекин қабр илонлари... Билмадим болам, билмадим... Илон арвоҳ дейишади. Арвоҳнинг қасди ёмон бўлади, – деди у киши. Юрагим шув этиб кетди. Ўша куни, ундан кейин қарийб ўн кун тушимда илонлар талашди мени. Ёмон қийналдим. Мана шу Қори Асрор бир ҳафта дам солиб халос қилдилар бу азобдан. Кейин билсам ҳаммамизда бўлган экан бу ҳолат. Илонларни мажақлаган бульдозерчи эса терисида оқ доғлар пайдо бўлди. Ҳам қаттиқ қўрққан, ҳам кучли руҳий зўриқиш натижасида бўлди манимча.
Мозор ўрнида иш икки ой давом этди. Охири теп-текис бўлиб мозорлигидан нишон ҳам қолмади. Фақат кун ботарда Ҳазрати Аюб, қоқ марказида Исмоил Сомоний мақбараси қаққайиб қолди. Гўё икки буюк сиймо қавми, Бани одамнинг қилар ишларидан ҳайрату сукутда тош қотганга ўхшарди назаримда. Бу ернинг ўрнига нима қуриш устида кўп баҳс, тортишувлар бўлди. Автобаза, мактаб, олийгоҳ... хуллас кўп таклифлар бўлди. Ўша биз билган бадқовоқ рус беш юлдузли меҳмонхона қуриш таклифи билан чиқиб жон-жаҳди билан шу лойиҳани илгари суришга уринарди. Гап тез тарқалади. Буни эшитган Бухоро халқи бир қалқиб тушди. Авлиё-анбиёлар хокини ажнабийлар топтасинми? Аллоҳ раҳмат қилган бўлсин, Ражабзода қаттиқ қаршилик қилди. Унинг ташаббуси ва ҳаракати билан бозор қуриладиган бўлди. Лекин барибир Талипоч дарвозаси томонида кўл ва унинг бўйида истироҳат боғи ташкил қилинадиган бўлди. Дарахтлар ўтқазиш бошланди. Ерга суқилган ҳар ниҳол бехато кўкардией!.. Яна шунчалик тез гуркираб ўса бошлашдики, улар билан бир вақтда ўтқазилган ниҳоллар бир қарич ўсганда бу ниҳоллар тарвақайлаб қолган эди. Турли аттракционлар олиб келиб ўрнатишди. Уч йилга қолмай дарахтчалар бинойидек соя бериб боғ бўлиб қолди. Шунақа қилиб ота-боболар тупроғининг бир қисми устида барибир сайилгоҳ, истироҳатгоҳ, ҳаммасидан ҳам ҳаром-ҳаришлар номаъқулчиликлар қиладиган жой барпо қилинди... Нима қуриш мумкин эди дейишинг мумкин. Мактаб ва боғча қурса дуруст бўларди манимча....

Қайнотам раҳматли ҳикояларини тугатдилар. Анча кун у кишининг айтиб берганлари таъсирида юрдим. Ўзим эса Исмоил Сомоний мақбарасига ис, қанд-қурс ва патир олиб борганман бир марта ва қизиқ воқеа бўлган ўшанда. Хуллас эндигина турмушга чиққан, янги келинчакман. Холида қизим бироз инжиқроқ эди. Уни ухлатаётиб кўзим илинибди. Бир пайт танамдаги титроқдан уйғониб кетдим. Уйғондим, лекин кўзимни очолмайман. Тилим танглайимга ёпишган, овозим чиқмайди. Ўнг ёнбошимда ётибман, чап қўл-оёғим, юзим, умуман ҳамма жойим тортишиб титраяпти. Хаёлан Калимайи Шаҳодат, Исми Аъзамни қайтара бошладим. Аста секин ўтиб кетди. Шундан кейин қачон бир ўзим бир хонада ёлғиз ухласам шунақа бўларди. Бир куни тунда жудаям қўрқдим. Болаларимнинг отаси Қоровулбозорда, Нефть заводи қурилаётгани сабаб жудаям кеч келар эдилар. Болаларни ухлатиб ўзим ошхонага чиқдим. Ёзнинг туни, ойналар очиқ. Кўрпачага шунчаки чўзилдим. Уйқу элита бошлади. Кўзим юмилиши баробарида яна ўша титроқ бошланди менда. Ўрнимдан амаллаб турдим. Дереза рахида мушугимиз мендан кўз узмай қараб турибти. Уйга, болаларимнинг олдига кириб ётмоқчи эдим. Кўрпачани йиғиб қўяй деб қарасам.... Ўзим ётибман кўрпачада! Бақирганим эсимда бор, гурсиллаб йиқилганим эсимда бор, қолганини эслолмайман. Хўжайиним келганда ҳушимга келдим.
– Нима бўлди сенга? – деди у киши эшикдан кирган заҳоти. – Қўрқдингми? Рангингда қон йўқ.
Гапиролмай ҳиқиллаб қолдим. Кейин бор гапни айтиб бердим. Хўжайиним ҳайрон бўлиб қолдилар.
– Сенга шундай туюлгандир. Онамга айтиб бер эрталаб. Расм-русмини қилса қўрқувинг тарқалади, – деб мени тинчлантирдилар. Эртасига раҳматли ойижонимга айтиб берган эдим у киши мандан бадтар қўрқдилар.
– Тезда кийиниб чиқинг, фолбинга борамиз!
Раъноми, Шаҳломи деган фолбинга бордик. Бир менга, бир ойнага қараб, бир нималарни пичирлаб ўқиди. Бирор нима сўрамади ҳам. Бироздан сўнг
– Бу қизингизни бахти икки ойдан сўнг очилади. Узоқ йўлдан совчи келади, – дейди.
– Опа мен турмушга чиққанман опа, – дедим мен бироз асабийлашиб. Ойижоним эса босиқлик билан келишимиз сабабини тушунтирдилар. Фолбин опа қайтиб ойна ва китоб очиб дуо ўқий бошлади. На фолга, на фолбинга ишонмаганим учун мен тобора асабийлашиб борар эдим. Ниҳоят "ул ҳар нени билгувчи салкам валий" нима дейдилар денг?
– Бу келинчакка дев ошиқ бўлган. Тезда ўқиб қайтариш, девдан халос қилиш керак. Бўлмаса дев рўзу рўзғоридан айириб дунёнинг нариги чеккасига чирпирак қилади. (Баъзан рост айтганмикан деб ўйланиб ҳам қоламан).
– Дев мани қаерда кўрибти? Товба! Ўзи Аҳриман девга турмушга чиққанман! – дедим жаҳл билан ва ўрнимдан туриб ойжонимга қатъий дедим. – Кетдик, ойижон!
Қайнонам индамай туриб чиқдилар. Лекин йўлда мени койидилар.
– Бунақа нарсалар билан ҳазиллашиб бўлмайди қизим. Бесабрлик қилдингиз!
Эртаси куни эрталаб хўжайиним ўзлари Жўрабек домуллога олиб бордилар. Домулла десалар кекса отахон деб ўйлабман. Ўн тўрт-ўн беш ёшлардаги ўспирин экан. Бошида печи орқасига туширилган оқ салла, оппоқ кийимда, юзини ҳали болалик беғуборлиги тарк этмаган домулло кўп чўзиб ўтирмади. Бир икки савол бериб жавобимни эшитгач, қалин китобни очиб узоқ термилди. Менга эмас турмуш ўртоғимга қараб гапирарди.
– Ака, шанба куни отнинг ёлидан бир тутам топиб янгани олиб келинг. Кейин бирга Сомоний мақбарасига борамиз.
Отнинг ёлини олиб айтилгандек бордик. Домулло бизни кутиб ўтирган экан. Хўжайиним икковлари ичкарига кириб кетишди. Бир соатнинг нари-берисида чиқиб келишди улар. Кейин Сомонийлар истироҳат боғига, Исмоил Сомоний мақбараси олдига келдик. Мақбара ўнтача пиллапоя билан тушиладиган нишабликда жойлашган. Оёқ кийимимизни ечиб тушдик. Домуллони кўриб олтмиш ёшлардаги отахон суюниб келиб кўришди.
– Жўрабекжон, бахай? Хуш омадет (хуш келибсиз) отажон! – деб қўл олишиб кўришгач, домулло у кишидан мақбаранинг қулф урилган панжарали эшигини очиб беришни илтимос қилди.
– Қўрқмай киринг, янга. Шу ерда бир тиловат қиламиз, – деди Жўрабек. Қуръон тиловатидан кейин отахон чой ва тақсимчада парварда, ис, қатлама олиб келдилар. Уччовлон тарихдан суҳбатлашиб гап гапга уланаверди.

Бир соатча Исмоил Сомоний ва у тузган империя, унинг қудрати ва подшоҳлик даври ҳақида суҳбат қуришди. Мен сағананинг бу томонида, у томонида улар учовлари ўтиришибти. Ерда тўшалган шолча устига солинган кўрпачада домла айтгандек орқамни сағанага суяб суҳбатга қулоқ тутиб ўтирибман. Қўрқув ҳисси умуман йўқ. Қовоғим оғирлашиб уйқу боса бошлади. Бир пасгина кўзим илинибти. На туш кўрдим, на босинқирадим. Лекин оппоқ булутдай ялтироқ пар ичида кезиб юрдим. Шунчалик енгил тортиб уйғондимки, сизга таърифлаб беролмайман. Шу бўлди, қайтиб ўша "ошиқ дев" бошқа безовта қилмади. На тушимда, на ҳушимда бу ҳолат қайтарилмади. Орадан анча йиллар ўтиб Жўрабек домуллога савол бердим:
– Исмоил Сомоний шифо бердиларми манга ўшанда?
Домулло сирли кулди.
– Аввало ихлосу халос! Азалдан ота боболаримизнинг бир гапи бор: Руҳинг оғирлашса мозорга бориб ёт! Сизга ўшанда бирор қабристонга бориб ётинг десам талхакаф (ўтим ёрилди дейишади-ку, шу маънога яқин) бўлардингиз. Ўзим сизга билинтирмай ҳам зиёрат, ҳам шафоат дегандай Сомонийнинг қабри ёнида бир ухлатдим-да сизни!
Эшитганимни ҳам, бошимдан ўтганини ҳам борича ёздим. Хулоса ўзингиздан. Лекин Исмоил Сомонийга ўша кундан бошлаб ихлосим кучли. Руҳ абадий дейишади. Руҳий мадад бор дейишади. Абадий ҳам, мадад ҳам фақат иродаси ва руҳияти кучлиларнинг руҳ-арвоҳи бўлса керак.
Барчангизга Тенгри ўзи ёр, пирлар мададкор, Қуръон нигаҳдор бўлсин.
Зейл Лейла Mustafasayar
(ТУГАДИ)

Forwarded from Muhammad Sodiq
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Орзиқул ЭРГАШ
Тавалло (1882-1937)
ОЛАМГА БИР НАЗАР
Осмондаги тайёралар, боқғил қаёнга боралар,
Эй нафс ила оворалар, нечун кўролмайсиз ҳануз.
Симсиз бировлар сўйлашиб, миллат ғамини ўйлашиб,
Юрганда сиз тўй-тўйлашиб, ҳеч бир уёлмайсиз ҳануз.
Аскар отиб ел замбурак, борларни қилди бод(па)рак,
Сиз боғда чолиб тартарак, сопқон отолмайсиз ҳануз.
Ғирромофўн айлар садо, бир игна бирла минг наво,
Фатнус олуб, эй бедаво, тинч ухлаёлмайсиз ҳануз.
Гимнозу симнорга боруб, таҳсил улум этти ўқуб,
Сизлар ҳамон занбил тўқуб, адрес ёзолмайсиз ҳануз.
Мактабни қадрин билмайин, инсон каби иш қилмайин,
Ҳозирда ўзга келмайин, ҳеч ибрат олмайсиз ҳануз.
Ўрусдин ибрат олмайин, ёшларни йўлга солмайин,
Тўй-маъракадин қолмайин, ҳеч бир туролмайсиз ҳануз.

Чиқди бировлар осмон, мошинаси — айруплон,
Сизлар трамвайдин ҳамон, нечун тушолмайсиз ҳануз?
Эй Тошканд аҳли, бугун, сизлар ўқунг илми фунун,
Илмсиз киши бўлғай забун, ёким билолмайсиз ҳануз?!
Ғафлатда кўр чойхоналар, боқур кўринг бедоналар,
Билмам қачон уйғоналар, сиз уйғотолмайсиз ҳануз.
Кўр, Еврупо аҳли, недан, тинмай ўқурлар илму фан,
Кўкрак очиқ сизлар чапан, инсон бўлолмайсиз ҳануз.
Ёзди Тавалло ҳасратин, билдурди сизга ниятин,
Суйган аё ўз миллатин, деманг ёзолмайсиз ҳануз.

ҲАҚҚОНА БИР СЎЗ
Фош ўлди олам ичра бул, эй дўстлар, аҳволимиз,
Ҳайратда қолди кўрган эл, бизни қилан афъолимиз.
Ғурбатда ранги сарғайиб, беҳуда умрин ўтказиб,
Ёшлар такаллуф ахтариб, нафсониятда чолимиз.
Қилғон иши доим зиён, ҳеч бир кушода кўрмагон,
Кетти недан, билмам, қаён аввалдаги иқболимиз.
Ғафлаткашида биз каби, ғам бирла кулфат ҳамдами,
Шод ўлмадик биз бир даме, ҳасратда қадди долимиз.
Мактабни қадрин билмаюр, бир эзгу ишни қилмаюр,
Ҳаргиз кўчадин келмаюр, нодон бизи атфолимиз.
Босмай тараққига қадам, ўткузсамиз бизлар бу дам,
Ғафлат бизи айлар адам, бўлмаски қилу қолимиз.
Кўргил замона ёшларин, не ерга урди бошларин,
Олди ўзин қардошларин, бизни тўқулсун ёлимиз.
Тушсак кураш, тиксоқ ямоқ, буми ҳунар чопсоқ улоқ,
Исриқ супурги бойламоқ, йўқтур бўлак аъмолимиз.
Йўқ бизда бир фикр ўйласак, арзир букун қон йиғласак,
Тил йўқки, бир сўз сўйласак, дунёда гунгу лолимиз.
Ёзса Тавалло, турмади, мактаб сариға юрмади,
Сўзлар қулоқға кирмади қирқ йилги ёткон шолмиз.