Literaman 📚
42 subscribers
169 photos
6 videos
3 files
107 links
Таъсирчан ўйлар, Мактублар ва таржималар ...
Download Telegram
Таъсирчан ўйлар

Шамс Қамарнинг Жайдари Мартинига тушгандаги таассуротларим:
Ушбу саҳнада икки Мартин бор эди. Учинчиси мен эдим. Эшитяпсизми Қамариддин ака учинчиси менман.
Ўша ёзув машинкасини "Бир юз ўттиз биринчи", деб номлаганман. Унинг тепасида "Всемогущий Брюс" каби ё "Шопен"дек бармоқ ўйнатаман гўё... Аёвсиз олишаман ҳақиқатларим билан. Бўйин эгмайман лек. Тушунмайман, нега одамлар бунақа? Нега улар қабул қилолмайди? Бош чангаллайман. Ўлим ва даҳшат ҳақида кўп ўйлайман. Тушларимда қандайдир қўрқинч йўқлаб келаверади, ўнгимда тез зерикиб қоламан. Қоғоз устида эса ўзимни қудратли ҳис этаман. Яратаман. Яксон қиламан. Ҳукмронман ҳуллас!
Аммо реаллик... Биласизми у жудаям соҳта.
– Севгичи? Шу саволни эшитгач, беихтиёр қўлларимга қарадим. Алал-оқибат шу қўлларимга суянаман. Ахир менинг қўлларим ўзимники эмас-ку. Саҳна ўртасидаги тупроққа чўмилгим келди. Денгизга талпинганим учун ундан кечирим сўрагим келди. Ахир тупроқ ҳам поклашга қодир. Кун келиб бағрига босса армонларимни сўроқлашидан қўрқаман. Зулматга чўкиш ортида энг тоза ёруғлик борлигини фақат шу қўлларим билади. Аммо юрак қурғур яшашни истайди. Дунёни забт этиб ижара уйларнинг қаловига олов ёққиси келади. Дунё хурларининг бағрида лаззатга чўмгиси, машҳурликнинг ташналигига тўйингиси келади. Барчаси ҳақиқат. Қорни оч ва яланғоч сўзлар. Давримни кутиб эмас, дардимни ютиб яшаяпман.
Мени денгизда муаллақ ушлаб турган куй эса ўша гўзал хилқатнинг қўшиқлари эди. Унинг куйлаши менга ҳотиржамлик беради. Дардларимга эса таскин.
Учинчи Мартинман, ёки Жайдари Мартиннинг айнан ўзи мендир.
Шохона шаробни эса ҳеч қачон очмайман.

t.iss.one/literaman
Таъсирчан ўйлар

Агар мендан:
– нима учун шифокор бўлмоқчисан, деб сўрашса
– пули йўқ одамларни даволаш учун. Аборт қилмоқчи бўлганларни қайтариш учун, дердим.
– нима учун ошпаз бўлмоқчисан, деб сўрашса
– пули йўқ одамларни таомлантириш учун. Ширин овқат егиси келганларни қойил қолдириш учун, дердим.
– нима учун қурувчи бўлмоқчисан, деб сўрашса
– пулсиз одамларга текинга уй қуришига кўмаклашиш учун. Сифатли ва мустаҳкам уйлар қуришга ўз ҳиссамни қўшиш учун, дердим.
– нима учун киракаш бўлмоқчисан, дейишса
– пули йўқ одамларни манзилига элтиш учун. Машина миниш хавфсиз ва самарали эканини ўргатиш учун, дердим.
– нима учун полициячи бўлмоқчисан, деб сўрашса
– пулсизликдан ўғрилик қилиб қўйган ўспиринларга имкон бериш учун. Қонунларни аввал танитиб кейин талаб қилиш учун, дердим.
– нима учун ўқитувчи бўлмоқчисан, дейишса
– пули йўқ болаларга билим бериш учун. Дунёдаги барча ечим илм ортида эканини ўргатиш учун. У илмдан қандай қилиб самарали ва ўз фойдамиз йўлида фойдаланиш кераклигини ўргатардим.
– нима учун ёзувчи бўлмоқчиман? Нега? Ҳар битта касб эгасига ушбу саволларни бериш учундир балки. Агар сиз ўз касбингизни ўзгалар манфаати учунмас, ўзингизнинг фойдангизга ишлатаётган бўлсангиз билингки, эртага қайсидир пулсиз кимса пулингизни оламан деб белингизга пичоқ уриши мумкин. Қайсидир ойимча болангизни туғмасдан аборт қилдириши. Эҳтимол болангиз оч қолиб, кўчада бир бурда нонга зор бўлиб тиланиши мумкин. Жилла қурса шифохонада хушсиз ётаркансиз, пул қистирмаганингиз, ёки кимлигингизни айтолмаганингиз учун ўлиб кетасиз. Навбат кутиб. Ёки машина уриб кетар. Ёки кўприк босиб қолар. Бу ёғи энди бойга ҳам камбағалга ҳам бир хил кулиб боқадиган Фалакнинг иши.

t.iss.one/literaman
Ниҳоят биз кутган натижа.
Ботир ака Эргашевнинг тавсияси билан битта китоб қилдик.
Устоз Орзиқул Эргашдан Сўз боши олдик.
Маъмура опа Зоҳид қизи Муҳаррирлик қилдилар.
Барчангизга ташаккур.
2024-йилнинг 25-декабр куни 15:00да қадрдонларни Ёзувчилар Уюшмасида кутамиз.
@literaman
Forwarded from Jadid.uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Сизлар билмайсиз:
Ушбу Китобнинг чиқишига беш йил ҳаракат қилдим. Аслида ўтган беш йил мобайнида чин кўнгилдан истаганимда чиқиши мумкин бўлган. Бироқ Турмуш ўртоғим Мавлуда Самариддинова билан биргаликда чиқаринг зўр бўлади, гўзал бўлади, деган таклифдан сўнг, чин кўнгилдан ушбу гўзалликни истадим. Балки ҳақиқатда Биринчи китобим лойиҳасида илк оилавий китоб бўлгандир, гўзал бўлгандир.
Чин гўзаллик бўлса Ботир ака билан Маъмура опага ташаккур. Уларни ҳар қанча ҳурмат қилса кам.
Сиз билмаганингиз ҳақида:
Тадбирнинг менга ёқмагани нимада эди? Балки аламзада ушбу сўзларни айтяпти, деб ўйларсиз. Балки! Аммо қуйида келтирадиган мисолларим айни мантиққа асосланади. Кимнидир ҳурматсиз қилиш учун эмас.
Биринчи китобда 18та китоб чиқди. Муаллиф эса 19нафар. Уюшмага янги ўринбосар этиб тайинланган Фарида Афрознинг қўлидан Гонорар олдим. Олар чоғим "Қозон битта, қозон битта!" Деган гапни эшитдим. Худди ўтган йилги китобларга топширилган сумма 2млн 25минг сом!
Ҳа, бизнинг китобимизга битта гонорар тўланди. Айнан шу опанинг истаклари билан. Унгача бўлган Фурсатда кутилгани иккита бўлган. Ҳар қанақа ҳолатда. Чучварани ҳом санагансан Освальд дерсиз) ҳа ҳом санапман.
Бу Йилги ўринбосарнинг янги вазифаси ҳам бор. Ёшлар ва эътибор беринг хотин-қизлар масалалари бўйича.
Гонарар ҳақидаги шартномага имзо чекарман у ердаги рўйҳатда фақат менинг Исмим турар эди. Сумма 2млн25минг. Агар ҳам муаллиф бўлсак нима учун иккита исм ва 1млн12 минг суммадан келтирилмаган? Хотин-қизларни қўллаб-қувватласа агар, нима учун мени эмас хотинимни ёзмади?
Сенга нима қизиқ дерсиз. Чунки турмуш ўртоғимники эди бу Гонорар. Агар у бўлмаса шу китобни чиқартирмаган бўлардим. Яна шундай кўринишда.
2минг ададда чиқибти шу йил.
Уюшмадагиларга ҳеч бир сўзим йўқ. Улар катта одамлар. Эконом қилгилари келган бўлса манга келганда шу иш жуда ўринли бўлипти. Чунки ўша қолган 2млн25мингни ўқишимнинг контрактига ёки квартиранинг ижарасига исроф этишим аниқ эди.
Китоб 18та эди. Муаллиф 19та. Гонорар 18та эди. Букет 19та.
Яна тадбирнинг баъзи мантиқий камчиликлари тўғрисида.
Шу куни бизнинг кунимиз, деб ўйлагандим. Чунки барчамизнинг ҳаётимиздаги унутилмас кун шу. Аммо қаердандир уюшма аъзолигига қабул қилинганлар биринчи планга ўтиб кетди. Тушунаман бу ҳам катта ҳодиса. Қўшиқларга эса гап йўқ. Аммо бизчи? Кимларнингдир Ота-оналари келганди. Зал тўлганди. Дўстларимиз бор эди. Натижада бизга навбат келгунча зал бўшаб қолди. Тадбирнинг бизга тегишли жойи бўм-бўш ўриндиқ учун соврилди. Бунинг учун албатта, яна катта раҳмат.
Шу биринчи китобимиз учун фақат Ботир ака билан Маъмура опанинг олдида жавобгармиз(миннатдорчилик ва саломатлик)
Ман Ҳикоячиман. Ниҳоят ушбу мақомни расмийлаштириб олдим.
Қолганига "қўлимни ювиб қўлтиққа урдим."

@literaman
Таъсирчан ўйлар

Биз Халқ сифатида таназзулга юз тутдик!
Ҳозир тушунтириб бераман:
Мен нима учун Давлат ва сиёсат даражасида рўй бераётган мантиқсизликларга фуқаро ёки шахс сифатида аралашмайман?
Чунки содир бўлаётган муаммоларнинг барчаси ҳақиқат-да чуқурроқ томир отган. Шунинг учун!
Даврлар ва минтақалар ёйингки қарашлар аро таққослаш жуда ўринли жойга келдик.
Биз бирдан ортиқ Ҳукумат, бирдан ортиқ Ҳукмдор ва бирдан ортиқ сиёсий тузумни кўрдик. Аммо у нарсалар оддий омил эди. Халқ сифатида эса ҳар доим бир-бутун бўлганмиз.
Тарихда Халқни бошига бугунгидан ҳам оғир кунлар тушган. Шунга қарамай барча қийинчиликни енгганмиз. Чунки биз ҳар ким бўлмайлик, ҳар қанча қийналмайлик, бир бутун Халқ эдик.
Аввал боши орамизни орият тарк этди.
Агар ориятимиз кучли бўлганда Жадидларни ҳам қаҳрамондек кўрмасдик.
Орияти кучли одамлар оиласидаги аёлларни ўрисга ташлаб қўймайди. Овулидаги аёлларни эри қулоқ бўлди деб никоҳига олмайди.
Кейин бизларни жасорат тарк этди.
Агар жасур бўлганимизда барчасини тан олиб янгитдан ҳаёт бошлардик. Исломни танладикми, ҳалол билан ҳаромни ўртасидан чўғдек чизиқ тортардик. Совуққонлик билан охиригача борардик.
Аммо, шу алфоз ҳам биз Халқ эдик. Тарих барча айбларимизни яширди. Хатоларимизни кечирди. Бизга яна имкон берилди. Бизчи?
Бизни Халқ сифатида ушлаб турган сўнгги омилни нобуд қилдик. Ниҳоят орамиздаги оқибат ҳам кўтарилди.
Энди, ибодатда ҳам мақомга ўчмиз. Ислоҳотда ҳам энг-энг бўлишимиз шарт.
Ижтимоий онг йўқ.
Маънавий бойлик фалокат қошида.
Кўнгил иши, ҳеч кимга қизиқ эмас.
Одам омили, буюмдек ҳам эмас.
Ейиш учун яшамоқдамиз.
Иттифоқ бизнинг урф-одат ва маданиятимизни ўлдирди. Эски Ўзбекистон эса онгимизни. Сўз эркинлиги катта бойлик тўғри. Ана ўша бойликка биз Янги Ўзбекистонда эришдик. Бироқ бу бизларга ташланган хўрак бўлиб чиқса агар, унда биз буткул енгилдик. Чунки сўз эркинлиги ҳам нобуд бўлади. Ҳеч вақомиз қолмайди.
Давлат ва сиёсат даражасидаги гап эмас бу. Халқ сифатида таназзулга юз тутдик.
Чунки авваллари бир болага етти маҳалла ота-она эди. Яхши қиз маҳалласида қоларди. Бир кўчада камбағал бўлса, унинг ҳолидан етти девор қўшнисигача ҳабар олган. Маккага боришга уялишган, одамлар. Камбағали бор кўчаларнинг бойлари ҳам камтар эди. Қўли очиқ эди. Бирортаси бетоб бўлса рўзғорига бир коса овқат кирарди. Иккита нон, хўл мева берарди. Чорваси бўлса бир одам ҳаммани қўйларини ўзиникидек етаклаб далага кетарди. Кимдир уй солса уста деган гап бўлмасди. Фақат ҳашар, ҳашардан кейин гузар бўларди. Кичиклар ҳам катталар ҳам бир-бирига қўлини кўксига босиб салом берган. Бир-бирини вақтига хиёнат қилмаган. Ёшларнинг орасида чекадигани ҳам ичадигани ҳам бўлмаган. Ҳар битта қўшнисидан қўрқарди. Бировнинг боласини урипти деган гап бўлмаган. Шунинг учун айб иш қилмаганмиз. Бўйи етган ҳар битта йигит қизга ўқи дейишарди. Саводли бўлиш ҳамма учун обрў бўлган. Уят эмас, айнан ҳавас эди.
Ўшанда Халқимиз барча соҳа вакилларини бирдек ҳурмат қилган. Ёши катталарни эъзозлаб бошида кўтариб юришган. Катталар адашса тўғрилаб ўтсангиз, ақл ёшда эмас бошда деб ўрганишган.
Афсуски, ҳозир ҳамма ақлли. Ҳамма ўзидан маъбуд ясаб олган. Ҳаммада асос ва ўз эътиқоди бор. Ҳамма психолог. Ҳамма ақлли. Минг пушаймонларки, яна ҳамма бефарқ. Бе тараф.
Мантиқий гапирсанг, кимдир ўзининг емаган матиғини тиқиштиради. Тўғри гапирсанг, едириб қўйганидан миннат қилади. Ўтириб қўйган курсисига сиғинади, сажда қилади. Сен бошингни эгмасанг, ношукур дейди.
Кўчада қишин-ёзин хизмат қилаётган зобитларни ҳеч ким қадрига етмайди. Шифохонада ишлаётган, тобора камайиб кетаётган ҳалол шифокорларга аччиқланади. Деҳқонларни нарҳ кўтарилса қарғайди. Маккага мақом учун боради. Олимлари ҳам ўз ватанини ривожлантирмай четга интилади. Ҳаммаси ориятсиз, жасоратсиз ва оқибатсиз. Ҳаммаси!
Саводлиларчи дейсизми? Савод йўқ. Агар савод бўлганда, биз ҳозир ривожланиб кетган бўлардик. Талашиб ўтирмай Аэсни аллақачон қурардик. Коинотга йўлдош чиқарардик. Вилоятларга ҳам Метро қурардик. Етимлар ва беваларга бепул уйлар тарқатардик.
Ҳатто Ёзувчи ва Шоирлари ҳам лоқайд юртмиз. Улар ҳам ўзига тўғри келган билан оқибат қилади. Бир-бирини менсимайди. Истеъдодлисини кўролмайди. Ҳатто улар ҳам ўзини ўйлайди.
Биз Халқ сифатида таназзулга юз тутдик!
Ўзингчи? Деб сўрасангиз, мен ҳаракат қиляпман. Оёғи оғриқ бир шоир акам бор. Ошқозони оғриқ бир шоир дўстим бор. Вилоятда аста қобиқларни бузиб чиқаётган ёзувчи акам бор. Зобит дўстим ва шоир укам бор.
Олдига мақсад қўйган олима хотиним бор. Униб келаётган фарзандларим бор.
Насиб бўлса шуларни кунига ярасам, яхши-ёмонида елкама-елка тура олсам мен ҳам Халқ бўламан.
Давлат ва сиёсат ҳақида гаплашишдан аввал Халқ бўлайлик.
Навоий бобомиз, Амир Темур бобомиз, Ибн Сино авлодимиз, Бухорий бобомиз дейишни биламиз-ку.
Фаҳрий ёрлиқ, мақтов ёрлиқ, ташаккурнома ва сертификат беришларни ҳам четга сурайлик. Уйғонайлик. Ўзимиздан бошлайлик. Ватанни севиш унақа бўлмайди азизлар. Ватанни севишни ўрганиш керак. Юришни, гапиришни, ёзишни ўргангандек. Халқни бирлаштириш учун аввал ўзингиз бўйин эгасиз!
t.iss.one/literaman
Таъсирчан ўйлар

Танишинг – Бомж!
Ижтимоий тармоқларда таралла-бедот ундан сиёсий ва ижтимоий мақсадда фойдаланишяпти.
Аммо мен ким камина Ҳикоянависингиз, эътиборингизни ўзимнинг кўзларим кўраётган томондан бироз чалғитмоқчиман.
Сўнгги вақт оралиғида одамларнинг назди ҳамда фикрида "Оддий Халқ" деган тушунча урчиб кетди.
Ушбу атамани ёдда сақлаб туринг. У ҳақида охирида ёдингизга соламан.
Демак, Бомж. Қандайдир тушунтириб бўлмайдиган аҳвол туфайли Бомжнинг тақдири устида турли фикрлар янгради. Кимдир сиёсий томондан яна кимдир ижтимоий.
Азизлар киши хатоларга йўл қўйгани, кимгадир ишонгани ёки алдангани учун Бомж бўлиб қолмайди. Буни англаш учун сиёсий-ижтимоий онг ҳам камлик қилади. Ва сизнинг у ҳақидаги фикрингизни ҳам, шахсан унга қизиғи йўқ. Чунки у, жамият ва давлатнинг муқобил аъзоси эмас. У барчасига қўл силтаб тупириб кўйган. Англашингиз учун битта гап. Улар яшаш учун ейди. Ейиш учун яшамайди. Ўткинчи дунёда ҳеч нарсага муҳаббат боғламаган. Тизимга тушиш учун қайғурмаган ҳам. Аслида у бизни устимиздан кулади, ишонаверинг. Чунки ризқ ва барака нималигини улар яхши англайди. Ҳаром ва ҳалолни эса фарқлайди. Ундан фойдаланмоқчимисиз, марҳамат. Уни айбламоқчимисиз, бош устига. Унга эҳсон қилмоқчимисиз, сизни ишингиз. Алал-оқибат у барчасига сокин жавоб қайтаради. Балки озроқ кўнгли юмшаб йиғлар ҳам. Бизларга ачиниб!
Оддий Халқ деган тушунча ўзимизга берилган баҳодир балки. Чунки биз шунақа Оддий ва майда нарсалар устида бош қотирадиган одамларга айланиб қолдик.
Ҳақиқатни кўзига тик қарашга эса ичагимиз торлик қилади.
Соғ бўласизлар!

t.iss.one/literaman