Сизлар билмайсиз:
Ушбу Китобнинг чиқишига беш йил ҳаракат қилдим. Аслида ўтган беш йил мобайнида чин кўнгилдан истаганимда чиқиши мумкин бўлган. Бироқ Турмуш ўртоғим Мавлуда Самариддинова билан биргаликда чиқаринг зўр бўлади, гўзал бўлади, деган таклифдан сўнг, чин кўнгилдан ушбу гўзалликни истадим. Балки ҳақиқатда Биринчи китобим лойиҳасида илк оилавий китоб бўлгандир, гўзал бўлгандир.
Чин гўзаллик бўлса Ботир ака билан Маъмура опага ташаккур. Уларни ҳар қанча ҳурмат қилса кам.
Сиз билмаганингиз ҳақида:
Тадбирнинг менга ёқмагани нимада эди? Балки аламзада ушбу сўзларни айтяпти, деб ўйларсиз. Балки! Аммо қуйида келтирадиган мисолларим айни мантиққа асосланади. Кимнидир ҳурматсиз қилиш учун эмас.
Биринчи китобда 18та китоб чиқди. Муаллиф эса 19нафар. Уюшмага янги ўринбосар этиб тайинланган Фарида Афрознинг қўлидан Гонорар олдим. Олар чоғим "Қозон битта, қозон битта!" Деган гапни эшитдим. Худди ўтган йилги китобларга топширилган сумма 2млн 25минг сом!
Ҳа, бизнинг китобимизга битта гонорар тўланди. Айнан шу опанинг истаклари билан. Унгача бўлган Фурсатда кутилгани иккита бўлган. Ҳар қанақа ҳолатда. Чучварани ҳом санагансан Освальд дерсиз) ҳа ҳом санапман.
Бу Йилги ўринбосарнинг янги вазифаси ҳам бор. Ёшлар ва эътибор беринг хотин-қизлар масалалари бўйича.
Гонарар ҳақидаги шартномага имзо чекарман у ердаги рўйҳатда фақат менинг Исмим турар эди. Сумма 2млн25минг. Агар ҳам муаллиф бўлсак нима учун иккита исм ва 1млн12 минг суммадан келтирилмаган? Хотин-қизларни қўллаб-қувватласа агар, нима учун мени эмас хотинимни ёзмади?
Сенга нима қизиқ дерсиз. Чунки турмуш ўртоғимники эди бу Гонорар. Агар у бўлмаса шу китобни чиқартирмаган бўлардим. Яна шундай кўринишда.
2минг ададда чиқибти шу йил.
Уюшмадагиларга ҳеч бир сўзим йўқ. Улар катта одамлар. Эконом қилгилари келган бўлса манга келганда шу иш жуда ўринли бўлипти. Чунки ўша қолган 2млн25мингни ўқишимнинг контрактига ёки квартиранинг ижарасига исроф этишим аниқ эди.
Китоб 18та эди. Муаллиф 19та. Гонорар 18та эди. Букет 19та.
Яна тадбирнинг баъзи мантиқий камчиликлари тўғрисида.
Шу куни бизнинг кунимиз, деб ўйлагандим. Чунки барчамизнинг ҳаётимиздаги унутилмас кун шу. Аммо қаердандир уюшма аъзолигига қабул қилинганлар биринчи планга ўтиб кетди. Тушунаман бу ҳам катта ҳодиса. Қўшиқларга эса гап йўқ. Аммо бизчи? Кимларнингдир Ота-оналари келганди. Зал тўлганди. Дўстларимиз бор эди. Натижада бизга навбат келгунча зал бўшаб қолди. Тадбирнинг бизга тегишли жойи бўм-бўш ўриндиқ учун соврилди. Бунинг учун албатта, яна катта раҳмат.
Шу биринчи китобимиз учун фақат Ботир ака билан Маъмура опанинг олдида жавобгармиз(миннатдорчилик ва саломатлик)
Ман Ҳикоячиман. Ниҳоят ушбу мақомни расмийлаштириб олдим.
Қолганига "қўлимни ювиб қўлтиққа урдим."
@literaman

Таъсирчан ўйлар
Биз Халқ сифатида таназзулга юз тутдик!
Ҳозир тушунтириб бераман:
Мен нима учун Давлат ва сиёсат даражасида рўй бераётган мантиқсизликларга фуқаро ёки шахс сифатида аралашмайман?
Чунки содир бўлаётган муаммоларнинг барчаси ҳақиқат-да чуқурроқ томир отган. Шунинг учун!
Даврлар ва минтақалар ёйингки қарашлар аро таққослаш жуда ўринли жойга келдик.
Биз бирдан ортиқ Ҳукумат, бирдан ортиқ Ҳукмдор ва бирдан ортиқ сиёсий тузумни кўрдик. Аммо у нарсалар оддий омил эди. Халқ сифатида эса ҳар доим бир-бутун бўлганмиз.
Тарихда Халқни бошига бугунгидан ҳам оғир кунлар тушган. Шунга қарамай барча қийинчиликни енгганмиз. Чунки биз ҳар ким бўлмайлик, ҳар қанча қийналмайлик, бир бутун Халқ эдик.
Аввал боши орамизни орият тарк этди.
Агар ориятимиз кучли бўлганда Жадидларни ҳам қаҳрамондек кўрмасдик.
Орияти кучли одамлар оиласидаги аёлларни ўрисга ташлаб қўймайди. Овулидаги аёлларни эри қулоқ бўлди деб никоҳига олмайди.
Кейин бизларни жасорат тарк этди.
Агар жасур бўлганимизда барчасини тан олиб янгитдан ҳаёт бошлардик. Исломни танладикми, ҳалол билан ҳаромни ўртасидан чўғдек чизиқ тортардик. Совуққонлик билан охиригача борардик.
Аммо, шу алфоз ҳам биз Халқ эдик. Тарих барча айбларимизни яширди. Хатоларимизни кечирди. Бизга яна имкон берилди. Бизчи?
Бизни Халқ сифатида ушлаб турган сўнгги омилни нобуд қилдик. Ниҳоят орамиздаги оқибат ҳам кўтарилди.
Энди, ибодатда ҳам мақомга ўчмиз. Ислоҳотда ҳам энг-энг бўлишимиз шарт.
Ижтимоий онг йўқ.
Маънавий бойлик фалокат қошида.
Кўнгил иши, ҳеч кимга қизиқ эмас.
Одам омили, буюмдек ҳам эмас.
Ейиш учун яшамоқдамиз.
Иттифоқ бизнинг урф-одат ва маданиятимизни ўлдирди. Эски Ўзбекистон эса онгимизни. Сўз эркинлиги катта бойлик тўғри. Ана ўша бойликка биз Янги Ўзбекистонда эришдик. Бироқ бу бизларга ташланган хўрак бўлиб чиқса агар, унда биз буткул енгилдик. Чунки сўз эркинлиги ҳам нобуд бўлади. Ҳеч вақомиз қолмайди.
Давлат ва сиёсат даражасидаги гап эмас бу. Халқ сифатида таназзулга юз тутдик.
Чунки авваллари бир болага етти маҳалла ота-она эди. Яхши қиз маҳалласида қоларди. Бир кўчада камбағал бўлса, унинг ҳолидан етти девор қўшнисигача ҳабар олган. Маккага боришга уялишган, одамлар. Камбағали бор кўчаларнинг бойлари ҳам камтар эди. Қўли очиқ эди. Бирортаси бетоб бўлса рўзғорига бир коса овқат кирарди. Иккита нон, хўл мева берарди. Чорваси бўлса бир одам ҳаммани қўйларини ўзиникидек етаклаб далага кетарди. Кимдир уй солса уста деган гап бўлмасди. Фақат ҳашар, ҳашардан кейин гузар бўларди. Кичиклар ҳам катталар ҳам бир-бирига қўлини кўксига босиб салом берган. Бир-бирини вақтига хиёнат қилмаган. Ёшларнинг орасида чекадигани ҳам ичадигани ҳам бўлмаган. Ҳар битта қўшнисидан қўрқарди. Бировнинг боласини урипти деган гап бўлмаган. Шунинг учун айб иш қилмаганмиз. Бўйи етган ҳар битта йигит қизга ўқи дейишарди. Саводли бўлиш ҳамма учун обрў бўлган. Уят эмас, айнан ҳавас эди.
Ўшанда Халқимиз барча соҳа вакилларини бирдек ҳурмат қилган. Ёши катталарни эъзозлаб бошида кўтариб юришган. Катталар адашса тўғрилаб ўтсангиз, ақл ёшда эмас бошда деб ўрганишган.
Афсуски, ҳозир ҳамма ақлли. Ҳамма ўзидан маъбуд ясаб олган. Ҳаммада асос ва ўз эътиқоди бор. Ҳамма психолог. Ҳамма ақлли. Минг пушаймонларки, яна ҳамма бефарқ. Бе тараф.
Мантиқий гапирсанг, кимдир ўзининг емаган матиғини тиқиштиради. Тўғри гапирсанг, едириб қўйганидан миннат қилади. Ўтириб қўйган курсисига сиғинади, сажда қилади. Сен бошингни эгмасанг, ношукур дейди.
Кўчада қишин-ёзин хизмат қилаётган зобитларни ҳеч ким қадрига етмайди. Шифохонада ишлаётган, тобора камайиб кетаётган ҳалол шифокорларга аччиқланади. Деҳқонларни нарҳ кўтарилса қарғайди. Маккага мақом учун боради. Олимлари ҳам ўз ватанини ривожлантирмай четга интилади. Ҳаммаси ориятсиз, жасоратсиз ва оқибатсиз. Ҳаммаси!
Саводлиларчи дейсизми? Савод йўқ. Агар савод бўлганда, биз ҳозир ривожланиб кетган бўлардик. Талашиб ўтирмай Аэсни аллақачон қурардик. Коинотга йўлдош чиқарардик. Вилоятларга ҳам Метро қурардик. Етимлар ва беваларга бепул уйлар тарқатардик.

Telegram
Literaman 📚
Таъсирчан ўйлар, Мактублар ва таржималар ...
Ҳатто Ёзувчи ва Шоирлари ҳам лоқайд юртмиз. Улар ҳам ўзига тўғри келган билан оқибат қилади. Бир-бирини менсимайди. Истеъдодлисини кўролмайди. Ҳатто улар ҳам ўзини ўйлайди.
Биз Халқ сифатида таназзулга юз тутдик!
Ўзингчи? Деб сўрасангиз, мен ҳаракат қиляпман. Оёғи оғриқ бир шоир акам бор. Ошқозони оғриқ бир шоир дўстим бор. Вилоятда аста қобиқларни бузиб чиқаётган ёзувчи акам бор. Зобит дўстим ва шоир укам бор.
Олдига мақсад қўйган олима хотиним бор. Униб келаётган фарзандларим бор.
Насиб бўлса шуларни кунига ярасам, яхши-ёмонида елкама-елка тура олсам мен ҳам Халқ бўламан.
Давлат ва сиёсат ҳақида гаплашишдан аввал Халқ бўлайлик.
Навоий бобомиз, Амир Темур бобомиз, Ибн Сино авлодимиз, Бухорий бобомиз дейишни биламиз-ку.
Фаҳрий ёрлиқ, мақтов ёрлиқ, ташаккурнома ва сертификат беришларни ҳам четга сурайлик. Уйғонайлик. Ўзимиздан бошлайлик. Ватанни севиш унақа бўлмайди азизлар. Ватанни севишни ўрганиш керак. Юришни, гапиришни, ёзишни ўргангандек. Халқни бирлаштириш учун аввал ўзингиз бўйин эгасиз!
t.iss.one/literaman

Танишинг – Бомж!
Ижтимоий тармоқларда таралла-бедот ундан сиёсий ва ижтимоий мақсадда фойдаланишяпти.
Аммо мен ким камина Ҳикоянависингиз, эътиборингизни ўзимнинг кўзларим кўраётган томондан бироз чалғитмоқчиман.
Сўнгги вақт оралиғида одамларнинг назди ҳамда фикрида "Оддий Халқ" деган тушунча урчиб кетди.
Ушбу атамани ёдда сақлаб туринг. У ҳақида охирида ёдингизга соламан.
Демак, Бомж. Қандайдир тушунтириб бўлмайдиган аҳвол туфайли Бомжнинг тақдири устида турли фикрлар янгради. Кимдир сиёсий томондан яна кимдир ижтимоий.
Азизлар киши хатоларга йўл қўйгани, кимгадир ишонгани ёки алдангани учун Бомж бўлиб қолмайди. Буни англаш учун сиёсий-ижтимоий онг ҳам камлик қилади. Ва сизнинг у ҳақидаги фикрингизни ҳам, шахсан унга қизиғи йўқ. Чунки у, жамият ва давлатнинг муқобил аъзоси эмас. У барчасига қўл силтаб тупириб кўйган. Англашингиз учун битта гап. Улар яшаш учун ейди. Ейиш учун яшамайди. Ўткинчи дунёда ҳеч нарсага муҳаббат боғламаган. Тизимга тушиш учун қайғурмаган ҳам. Аслида у бизни устимиздан кулади, ишонаверинг. Чунки ризқ ва барака нималигини улар яхши англайди. Ҳаром ва ҳалолни эса фарқлайди. Ундан фойдаланмоқчимисиз, марҳамат. Уни айбламоқчимисиз, бош устига. Унга эҳсон қилмоқчимисиз, сизни ишингиз. Алал-оқибат у барчасига сокин жавоб қайтаради. Балки озроқ кўнгли юмшаб йиғлар ҳам. Бизларга ачиниб!
Оддий Халқ деган тушунча ўзимизга берилган баҳодир балки. Чунки биз шунақа Оддий ва майда нарсалар устида бош қотирадиган одамларга айланиб қолдик.
Ҳақиқатни кўзига тик қарашга эса ичагимиз торлик қилади.
Соғ бўласизлар!

Узоқ йиллар илгари, ўн бир ёшимдан бошлаб, Бокс билан машғул бўлганман.
Ушбу спорт тури туфайли илк бор Америка Промоушонларига муҳаббат қўйдим. Джорж Форман ва Рой Джонс кичкина жангларини кўриб улғайдим. Кун келиб ўшаларга ўхшаган қўлқоп устаси бўлишимга қаттиқ ишонар эдим.
Олти йил давомида ҳар кун шу орзу учун меҳнат қилдим. Бир кунда икки марта шуғулланар эдим. Очиғини айтсам Китобга бўлган меҳрни ҳам Бокс уйғотган. Чунки мураббийим ўта донишманд инсон эди. Китоб ўқишимизни тайинларди. Интизом ва мустақил фикрлаш биз учун боксчида бўлиши керак бўлган энг муҳим фазилатлардан бўлган.
Ўша ўспиринлик давримда, бокс билан бирга ҳаётимда ва миямда гўзал тартиб бор эди.
Афсуски бу орзуларни кўмишга тўғри келди. Қўлимдан келмагани учун эмас. Шароитни ҳам баҳона қилмоқчи эмасман. Шунчаки вазият мураккаб бўлган.
Ҳозир, умрнинг қайси поғонасидаман билмайман. Аммо ўз соям билан жанг қилаётган боксчига ўхшайман. Ўн етти ёшимда барчаси тугаган эди. Мана ўн тўрт йилдирки, ўзлигимни унутиб яшадим. Энди яна қўлқопларимни киймоқчиман. Яна орзу йўлига қайтмоқчиман. Балки бу чиниқмкган тана ва танбал жусса аввалгидек навқирон эмасдир. Лекин мендаги ҳаваскор ҳали тирик! Руҳим ҳамон жанг майдонида!
Гарчи Боксдан кетган бўлсам ҳам, у мендан кетмаган. Бир зум бўлса-да, қоним совугани йўқ.
Ушбу дил изҳорининг ҳозир Юртимизда содир бўлаётган ўсиш ва ўзгаришга умуман алоқаси йўқ. Ўзбекистон азалдан Полвонлар юрти. Мен Боксни спорт эмас санъат тури деб қаровчи ҳаваскорман холос.

Forwarded from 𝘼𝙣𝙫𝙖𝙧 𝙎𝙖𝙮𝙤𝙝𝙖𝙩𝙘𝙝𝙞 🌤 (BeBahoInson 🇺🇿)
𝕐𝔸ℕ𝔾𝕀 𝕋𝔸ℕ𝕃𝕆𝕍
𝕀𝕊ℍ𝕋𝕀ℝ𝕆𝕂ℂℍ𝕀𝕊𝕀𝔾𝔸
𝕆𝕍𝕆ℤ 𝔹𝔼ℝ𝕀ℕ𝔾!
#13-𝗶𝘀𝗵𝘁𝗶𝗿𝗼𝗸𝗰𝗵𝗶
𝗔𝗕𝗗𝗨𝗟𝗟𝗔𝗫𝗢𝗡 𝗘𝗦𝗛𝗢𝗡𝗢𝗩
(2 ёшда, Марғилондан)
🔊🗣 ОВОЗ БЕРИНГ!!
Ғолибни эмодзали реакция
(👍👎🏼) тўплаш йўли
билан аниқлаймиз..
𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕘𝕒 𝕠𝕓𝕦𝕟𝕒 𝕓𝕠'𝕝𝕚𝕟𝕘!
https://t.iss.one/Anvar_traveler
𝕀𝕊ℍ𝕋𝕀ℝ𝕆𝕂ℂℍ𝕀𝕊𝕀𝔾𝔸
𝕆𝕍𝕆ℤ 𝔹𝔼ℝ𝕀ℕ𝔾!
#13-𝗶𝘀𝗵𝘁𝗶𝗿𝗼𝗸𝗰𝗵𝗶
𝗔𝗕𝗗𝗨𝗟𝗟𝗔𝗫𝗢𝗡 𝗘𝗦𝗛𝗢𝗡𝗢𝗩
(2 ёшда, Марғилондан)
🔊🗣 ОВОЗ БЕРИНГ!!
Ғолибни эмодзали реакция
(👍👎🏼) тўплаш йўли
билан аниқлаймиз..
𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕘𝕒 𝕠𝕓𝕦𝕟𝕒 𝕓𝕠'𝕝𝕚𝕟𝕘!
https://t.iss.one/Anvar_traveler
Таъсирчан ўйлар
Китоб ўқимаган одамларнинг ҳаётини бошқа касб эгалари идора қилади: Психолог, Полиция ёки Прокурор...
Журналистнинг тайёрлайдиган мақоласи ўлим жазосидан ҳам кучлироқ бўлиши мумкин.
Ҳозирги аҳволимизга кунлар исиб қолиши малҳам бўлади. Яқинда Рамазон ойи, Наврўз, Хайит. Кейинги Қишгача қуруқ гаплар мавсумини ёпиш мумкин)
t.iss.one/literaman
Китоб ўқимаган одамларнинг ҳаётини бошқа касб эгалари идора қилади: Психолог, Полиция ёки Прокурор...
Журналистнинг тайёрлайдиган мақоласи ўлим жазосидан ҳам кучлироқ бўлиши мумкин.
Ҳозирги аҳволимизга кунлар исиб қолиши малҳам бўлади. Яқинда Рамазон ойи, Наврўз, Хайит. Кейинги Қишгача қуруқ гаплар мавсумини ёпиш мумкин)
t.iss.one/literaman
Telegram
Literaman 📚
Таъсирчан ўйлар, Мактублар ва таржималар ...
Forwarded from Sog‘inch...
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#𝑻𝒂𝒏𝒍𝒐𝒗_𝒖𝒄𝒉𝒖𝒏
#𝑺𝒉𝒆𝒓_𝒗𝒂_𝒕𝒂𝒔𝒗𝒊𝒓
#8_иштирокчи
#Мавлуда_Самариддинова
* * *
Ва қайтма, хатойинг йўлинг ёритсин,
Тахмин, гумонларга берма ихтиёр.
Унут бир куй каби умидвор исмим
Хаёлинг юртидан кўчириб юбор.
Қайтма, пушаймонлар лабин тишласин,
Тавбангни Ўзидан ўзгага айтма.
Тақдир айирганни йўллар қўшмасин
Ва қайтиб келганлар севилмас,
Қайтма.
Дилора Холиқова
https://t.iss.one/Aytolmagan_dilim

"Сиз менга кераксиз..."
#𝑻𝒂𝒏𝒍𝒐𝒗_𝒖𝒄𝒉𝒖𝒏 #𝑺𝒉𝒆𝒓_𝒗𝒂_𝒕𝒂𝒔𝒗𝒊𝒓
#9_иштирокчи
#Фарҳод_Эшон
* * *
Қадамингиз етган, етмаган йўллар,
Сиз кетиб, сиз билан кетмаган йўллар,
Қўл тутсангиз титраб, мушт тугилган-у,
Истаб, қўлингизни тутмаган қўллар
титроғи ҳаққи
Сиз менга кераксиз...
Боқиб кўзингизга тўкилмаган кўз,
Сиз деб туғилган-у, айтилмаган сўз,
Хато боғлаб пушмон бўлган тақдирдўз
йўл қўйган хато ҳаққи
Сиз менга кераксиз...
Кафтга тўкилмайин қолган исмлим,
Исми жаҳоний-у, руҳи жисмлим,
Заминни соғинган кўкдай тўзимлим,
Ҳеч қачон юз бермас орзулар ҳаққи
Сиз менга кераксиз...
Исми ҳовучимга тўлмаган дуо,
Исми замин, ер, сув, тириклик, ҳаво,
Исмки, руҳимга шивирлаб Худо
Айтган дилимда бўй етган ҳис ҳаққи
Сиз менга кераксиз!..
Дилора
https://t.iss.one/Aytolmagan_dilim
#𝑻𝒂𝒏𝒍𝒐𝒗_𝒖𝒄𝒉𝒖𝒏 #𝑺𝒉𝒆𝒓_𝒗𝒂_𝒕𝒂𝒔𝒗𝒊𝒓
#9_иштирокчи
#Фарҳод_Эшон
* * *
Қадамингиз етган, етмаган йўллар,
Сиз кетиб, сиз билан кетмаган йўллар,
Қўл тутсангиз титраб, мушт тугилган-у,
Истаб, қўлингизни тутмаган қўллар
титроғи ҳаққи
Сиз менга кераксиз...
Боқиб кўзингизга тўкилмаган кўз,
Сиз деб туғилган-у, айтилмаган сўз,
Хато боғлаб пушмон бўлган тақдирдўз
йўл қўйган хато ҳаққи
Сиз менга кераксиз...
Кафтга тўкилмайин қолган исмлим,
Исми жаҳоний-у, руҳи жисмлим,
Заминни соғинган кўкдай тўзимлим,
Ҳеч қачон юз бермас орзулар ҳаққи
Сиз менга кераксиз...
Исми ҳовучимга тўлмаган дуо,
Исми замин, ер, сув, тириклик, ҳаво,
Исмки, руҳимга шивирлаб Худо
Айтган дилимда бўй етган ҳис ҳаққи
Сиз менга кераксиз!..
Дилора
https://t.iss.one/Aytolmagan_dilim
Forwarded from MASTURA ABDURAIM IJODI. (MASTURA)
Илҳомнинг дунёга келиши.docx
9.3 KB
#TANLOVDAN_TASHQARIDA
"Ilhomning dunyoga kelishi" essesi
Muallif: Mastura Abduraim qizi.
Taqriz muallifi: Osvald.
Ijodkor do'stlardan sovg'a, to'g'rirog'i qo'llab-quvvatlash maqsadida tanlovdan tashqari materiallar kelib boshladi. Juda xursandman. Do'stlar bor bo'lsin!
(Nazarimda, Osvaldimizni ijodkor do'stlar allaqachon tanib olishdi.Tashakkur, "kamgap" do'stim Osvald!)😊
@Adabiyot_falsafasi
"Ilhomning dunyoga kelishi" essesi
Muallif: Mastura Abduraim qizi.
Taqriz muallifi: Osvald.
Ijodkor do'stlardan sovg'a, to'g'rirog'i qo'llab-quvvatlash maqsadida tanlovdan tashqari materiallar kelib boshladi. Juda xursandman. Do'stlar bor bo'lsin!
(Nazarimda, Osvaldimizni ijodkor do'stlar allaqachon tanib olishdi.Tashakkur, "kamgap" do'stim Osvald!)😊
@Adabiyot_falsafasi
Forwarded from Sog‘inch...
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#𝑻𝒂𝒏𝒍𝒐𝒗_𝒖𝒄𝒉𝒖𝒏 #𝑺𝒉𝒆𝒓_𝒗𝒂_𝒕𝒂𝒔𝒗𝒊𝒓
#12_иштирокчи
#Фарҳод_Эшон
* * *
Эриб битаётган шамдек умидвор,
-Қол, деб садо берган абадий видо.
Эриб битаётган шамдек хокисор,
Қисматида собит, қисматига жо.
Ортингдан кўз тикар тўрттала томон,
Истаб-истамасанг ўтаверар вақт.
Келишинг омонат, кетишинг армон,
Борлигинг, борлигинг, борлигинг - Жаннат.