Huquqiy axborot | Lex.uz
23.4K subscribers
2.52K photos
20 videos
4 files
2.54K links
LEX.UZ – Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик маълумотлари миллий базаси телеграм канали
Download Telegram
Ҳурматли фуқаролар!

Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 8 апрелдаги қарори билан 2020 йил 9 апрелдан бошлаб автотранспорт воситалари ҳаракатланишига давлат хизматлари марказлари томонидан махсус рухсатнома бериш тўхтатилган эди.

Ушбу қарор асосида транспорт воситаларини ҳаракатланиши бўйича берилган махсус рухсатномаларни ўз кучини сақлаб қолиши масаласида айрим тушунмовчиликлар бўлмоқда.

❗️Шунга кўра, Махсус комиссиянинг юқоридаги қарорига асосан автотранспорт воситаларига 2020 йил 9 апрель кунига қадар тақдим этилган рухсатномалар асосида ҳаракатланиш ҳуқуқи сақлаб қолинганлигини эслатиб ўтамиз.

Таъкидлаш жоизки, ҳозирги пайтда айрим шахслар томонидан берилган махсус рухсатномаларни бошқа шахсларга фойдаланиш учун бериш ёки улардан мақсадсиз фойдаланиш орқали карантин тадбирларини бузиш ҳолатлари учрамоқда.

Шу мақсадда, фуқаролардан махсус рухсатномалардан мақсадли фойдаланиш орқали эълон қилинган карантин тадбирларига қатъий риоя этишларини сўраймиз.
#Адлия_хабари

⚡️Адлия вазирлиги коррупцияга қарши кураш бўйича мувофиқлик сертификатига (37001) эга бўлди

🔍 Адлия вазирлиги фаолиятининг барча йўналишлари бўйича “CERT INTERNATIONAL” халқаро ташкилоти (Словакия) томонидан ўрганилди.

🧾 Ўрганиш натижасида вазирлик Ўзбекистоннинг давлат органлари ичида биринчи бўлиб ISO 37001:2016 фаолиятининг барча йўналиши “Коррупцияга қарши курашиш менежмент тизими” халқаро стандартига мувофиқ деб баҳоланди ва халқаро реестрга киритилди ҳамда буни тасдиқловчи сертификатга эга бўлди.

➡️ Адлия вазирлигининг коррупцияга қарши курашиш менежмент тизими халқаро стандарт талабларига мувофиқ ички ҳужжатлардан ташкил топган бўлиб, у бутун Вазирлик тизимининг доимий назорат остида бўлишини таъминлайди.
#Адлия_хабари

Қонунчилик ҳужжатларини ҳисобга олиш бўйича янги талаблар белгиланди

“Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ҳисобини юритиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги буйруқ Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами 3311, 19.06.2021 й.).

☑️ Қонунчилик ҳужжатларини давлат ҳисобига олишнинг янги тартиби тасдиқланди.

🔰 Унга кўра:

барча турдаги қонунчилик ҳужжатлари Aдлия вазирлиги томонидан марказлаштирилган ҳолда давлат рўйхатидан ўтказилади;

Президент ва Вазирлар Маҳкамаси фармойишлари давлат ҳисобига олинади;

Президентнинг кадрлар масалалари, фуқаролик, афв этиш, сиёсий бошпана бериш, давлат мукофотлари билан тақдирлаш ва олий ҳарбий ва махсус унвонларни бериш ва индивидуал тусдаги бошқа масалалар бўйича фармон ва қарор шаклида қабул қилинган ҳужжатлари ҳам давлат ҳисобига олинади.

🧾 Lex.uz да эълон қилинган барча қонунчилик ҳужжатлари назорат ҳолатида сақланади. Яъни, ҳар бир қонунчилик ҳужжатида унга киритилган ўзгартиришлар ёки қўшимчалар ёки ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисидаги маълумотлар акс эттирилади.

📋 Шу билан бирга, Aдлия вазирлигида қонунчилик ҳужжатларнинг назорат нусхалари қоғоз шаклида ҳам юритилади.

➡️ Бу борада, илгари матнга тегишли ўзгартиришлар тўғрисидаги маълумотлар ёпиштирилган бўлса, эндиликда қонунчилик ҳужжатига ўзгартириш киритишга асос бўлган ҳужжатлар рўйхати (ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ёки бекор қилиш) унга илова қилинади.

☑️ Давлат идоралари ҳам ўз фаолиятига оид қонунчилик ҳужжатларнинг назорат нусхаларини юритишни шу тартибда олиб боради.

🗓 Ушбу ҳужжат 2021 йил 1 июлдан эътиборан кучга киради.

📍Мазкур ҳужжатнинг матни билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин: lex.uz/docs/5461800.

👉 @lexuzofficial
#Адлия_хабари

❗️Ҳуқуқий услубий қўлланмалар билан lex.uz сайтида танишиб боринг

✍️ Адлия вазирлиги томонидан ягона ҳуқуқни қўллаш амалиётини шакллантириш мақсадида турли соҳаларда услубий қўлланмалар ишлаб чиқиш ҳамда уларни lex.uz сайтига жойлаштириб бориш йўлга қўйилди.

➡️ Услубий қўлланмалар тегишли соҳаларда фаолият юритаётган давлат органлари, фуқаро ва тадбиркорлар фойдаланиши учун мўлжалланган бўлиб, уларда соҳани тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга хаволалар ҳамда зарур ҳужжатларнинг намуналари ҳам келтирилган.

🔰Бугунги кунда lex.uz сайтига қуйидаги услубий қўлланмалар жойлаштирилган:

1️⃣ “Фермер хўжалиги бошлиғини ўзгартириш ва расмийлаштириш тартиби”;

2️⃣ “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаcига бўлган ҳуқуқни бекор қилиш ва ер участкаcини ҳокимлик номига давлат мулки сифатида рўйхатидан ўтказиш;

3️⃣ “Кичик қувватдаги қайта тикланадиган энергия манбалари қурилмаларидан фойдаланиш”;

4️⃣ Маҳаллий кенгашлар депутатлари учун амалий қўлланма;

5️⃣ “Медиасаводхонлик ва Fake News: ҳуқуқ ва масъулият чегараси”;

6️⃣ “Ислоҳотлар даврида оммавий ахборот воситалари: ахборот трансформацияси ва касб этикаси муаммолари”.

7️⃣ "Якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкасини ажратиш ва қуриш жараёни билан боғлиқ давлат хизматларини кўрсатиш бўйича услубий қўлланма".

⚠️ Мазкур услубий қўлланмаларнинг тўлиқ матни билан ушбу ҳавола орқали танишишингиз мумкин: https://lex.uz/qollanma

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Адлия_хабари

Сунъий интеллект ёрдамида ҳуқуқий масалаларга жавоб топишга кўмаклашадиган “LexAI” платформаси ишга туширилди

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/lexuzofficial