Qaraqalpaqstan | Kun.uz
3.32K subscribers
4.84K photos
972 videos
4.98K links
Kun.uz’dıń Qaraqalpaqstan Respublikasına tiyisli xabar hám jańalıqlar rásmiy kanalı.

Reklama: +998 78 113 10 10

Video jiberiw ushın 👉 @kunuzvideo_bot
Download Telegram
📸 Нукусдаги ягона кўп қаватли меҳмонхона тунги кўринишини ўзгартирмоқда

Олдинроқ Нукусдаги «Тошкент» меҳмонхонасининг ташқи фасад қисми ўзгартирилган эди.

Ҳозирда меҳмонхона ташқи қисми тўлиқ чироқлар билан ўраб олинган. Чироқлар тун бўйи ҳар хил тусга кириб, Нукусга ўзгача жозиба бермоқда.

Маълумот учун, 2018 йилда тўлиқ таъмирланган «Тошкент» меҳмонхонаси 9 қаватдан иборат бўлиб, 70 ўринга мўлжалланган. У бир кунда 112 нафар меҳмонга хизмат кўрсата олади.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
Берунийдаги марказий кўчада автомашиналар ҳаракатланиши тўхтатилмоқда

Бугун Беруний тумани Халқлар дўстлиги кўчасида машиналар ҳаракатланиши тўхтатилади.

Туман ахборот хизматининг хабар беришича, «Ёшлар фестивали» ўтказилиши сабабли Берунийдаги марказий кўчада машинада ҳаракатланиш кун давомида чекланмоқда.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
Қорақалпоғистонда ер силкиниши кузатилди. Вазият юзасидан ФВБ расмий маълумот берди

Ижтимоий тармоқларда кеча, 25 ноябр куни Қорақалпоғистоннинг Тахиатош, Қонликўл, Қўнғирот, Қораўзак, Кегейли, Хўжайли, Шуманай, Чимбой, Бўзатов, Нукус туманлари ва марказ Нукус шаҳрида ҳам зилзила бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Қорақалпоғистон фавқулодда вазиятлар бошқармаси катта лейтенанти Айбек Абдирахмановнинг Тошкентдаги сейсмологларга таяниб маълум қилишича, ҳолат тунги соат 23:30 лар чамаси юз берган.

Қозоғистонда 2,9 магнитуда бўлган ер силкиниши Қорақалпоғистон ҳудудида ҳам кузатилган. Унинг кучи 1 баллга ҳам етмаслиги айтилмоқда. Ҳолатнинг қайталаниши ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
📊 Қорақалпоғистонда сервис соҳаси ҳажми пасайди

Бу ҳақда президент раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.

Қайд этилишича, дунёда сервис соҳасининг ялпи ички маҳсулотдаги улуши ўртача 61 фоизни ташкил этади. Ўзбекистонда бу кўрсаткич 36 фоиздир. Лекин 86 фоиз қўшилган қиймат шу соҳада яратилади.

Таъкидланишича, Қорақалпоғистон, Қашқадарё, Наманган, Сурхондарёда аҳоли жон бошига хизматлар ҳажми мамлакатдаги ўртача кўрсаткичдан 2 баробар пасайган.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
#Биласизми

Физик олим Исаак Нютоннинг тиши 1816 йили Лондонда 3633 долларга сотилган. Харидор олимнинг тишини узукка қимматбаҳо тош ўрнига қўйдирган ва уни умрининг охиригача тақиб юрган. Ҳозирда бу тиш қаердалиги номаълум, лекин шуниси аниқки, унинг қиймати ҳозирги кунда 40 000 долларга яқин.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
Қорақалпоқ тилини ривожлантириш департаменти ташкил этилади

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқарғи Кенгесининг махсус қарорига асосан, Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши ҳузурида Давлат тилини ривожлантириш департаменти ташкил этилмоқда.

Қарорда департаментга бир қатор вазифалар белгилаб берилди. Шунингдек, 2021-2030 йилларда қорақалпоқ тилини ривожлантириш концепцияси ва давлат дастурини ишлаб чиқиш кўзда тутилмоқда.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
💼 #Тайинлов

Нукус туманлараро фуқаролик суди раиси тайинланди

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқарғи Кенгесининг қарорига асосан, ушбу лавозимга Низаматдин Абдакимов тайинланди.

Абдакимов бунга қадар Қўнғирот туманлараро фуқаролик суди раиси лавозимида ишлаган.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
26 ноябр – Халқаро ахборот куни

Халқаро ахборотлаштириш академияси ташаббуси билан 1992 йил 26 ноябр куни ташкил этилган Биринчи халқаро ахборот форуми доирасида ушбу кунни дунё миқёсида халқаро ахборот куни сифатида нишонлаш таклиф этилган.

Бу сана ЮНЕСКО ҳамкорлигида 1994 йилдан бери дунёнинг турли мамлакатларида нишонлаб келинади.

Мазкур кунни нишонлашдан мақсад ҳар бир инсоннинг холис ва ҳаққоний ахборот олиш ҳуқуқини таъминлашга қаратилган.

Маълумотларга кўра, ахборотлар ҳажми дунёда ҳар икки йилда икки бараварга ортиб бормоқда.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
🕯Электр энергияси таъминотида узилишлар бўлади

«Қорақалпоқ ҳудудий электр тармоқлари»
АЖ хабарига кўра, профилактика ишлари ўтказилиши сабабли 26 ноябр куни қуйидаги ҳудудларда турли вақт оралиғида электр энергияси таъминотида вақтинчалик узилишлар бўлиши мумкин:

🔸 Элликқалъа тумани: «Думанқалъа», «Гулдирсин» ОФЙ;
🔸 Нукус шаҳри: «Кутли макан», «Кутли конис», «Таслак» МФЙ;
🔸 Беруний тумани: «Бийбазар», «Алтинсой» ОФЙ;
🔸 Бўзатов тумани: «Алтинсой» ОФЙ;
🔸 Шуманай тумани: «Бирлешик», «Таза базар» ОФЙ;
🔸 Кегайли тумани: «Бахитли», «Гужимтерек», «Алтин тала» МФЙ.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Нукусдаги кўп қаватли уйда 4 киши ис газидан заҳарланди

Нукусдаги 22-кичик туман ҳудудидаги 9-б уйда яшовчи фуқаролар ис газидан заҳарланди. Воқеа 24 ноябр куни тонгда содир бўлган.

Кўп қаватли уйнинг 1-хонадонида ижарада яшовчи оиланинг 4 нафар аъзоси из газидан заҳарланиш натижасида шифохонага ётқизилган.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
🌤 #Об_ҳаво

27 ноябр куни кутилаётган об-ҳаво тўғрисида маълумот

Гидрометеорология хизмати марказига кўра, эртага – 27 ноябр куни Қорақалпоғистон Республикасида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қор ёғади. Айрим ҳудудларга туман тушиши мумкин.

Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиш эҳтимоли бор.

Ҳарорат кечаси −5…0 даража совуқ, кундузи 0…+5 даража илиқ бўлади.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
2019 йил ноябрида бош вазир Абдулла Арипов газ ва электр таъминотида ўта жиддий муаммолар пайдо бўлганини «шармандали ҳолат», деб айтган эди.

2020 йил сентябрида президент бош вазир ва унинг биринчи ўринбосари Очилбой Раматовга куз-қиш мавсумига етарли даражада тайёргарлик кўриш юзасидан алоҳида топшириқлар берди.

Бироқ ҳали қиш бошланмасдан туриб электр ва газ таъминотида муттасил узилишлар кузатила бошланди. Ижтимоий тармоқлар шу муаммо ҳақидаги постлар билан тўлди. Сенат раиси ҳам бу масалага эътибор қаратди.

Энергетика вазири Алишер Султонов муаммоларни бундай вазият олдин кузатилмагани билан изоҳлаган. «Барча мутасаддилар мунтазам ишлашяпти», деган у.

Бироқ бу сўзлар одамларнинг муаммосини ҳал қилиб қўймайди. Муаммо ҳамон мавжуд, саволлар эса очиқ қолмоқда. Мавсумга етарли даражада тайёргарлик кўрилган бўлса, шикоятлар нега камаймаяпти?

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
Ўзбекистон ҳудудига совуқ ва нам ҳаво оқими кириб келади

27-29 ноябрда
Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизи орқали Волгабўйи ҳудудлари устида шаклланган совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келади.

27 ноябрда Қорақалпоғистон, Хоразм, Бухоро ва Навоий вилоятларининг айрим жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, кечқурун эса Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларининг айрим жойларига ёмғир ёғиши мумкин.

28 ноябрда Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларидан ташқари республика ҳудудлари бўйича ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Республиканинг тоғ ҳудудларида қор ёғади. Йўлларда яхвонлик кузатилади.

27-28 ноябрда Республика бўйича шамолнинг тезлиги 17-22 м/с гача, баъзи жойларида 25-27 м/с гача кучайиши кутилмоқда.

28-29 ноябрда барча жойларда ҳарорат кечалари -10... -5 даража совуқ, кундуз кунлари -5 даража совуқ +3 даража илиқ бўлиши мумкин.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
ИИВ ва Uzcard фирибгарлардан эҳтиёт бўлишга чақирди

Ички ишлар вазирлиги ва Uzcard фирибгарлардан эҳтиёт бўлишга чақирди. Қайд этилишича, фирибгарлар инсонларнинг ишончидан ва карталарни ишлатишнинг асосий қоидаларини билмаслигидан фойдаланмоқда.

Фирибгарлардан эҳтиёт бўлиш учун қуйидаги тавсияларга қатъий риоя қилиш сўралган:

🔹 карта PIN-кодини бегоналарга айтмаслик;
🔹 текшириш учун SMS тасдиқ кодини ҳеч кимга кўрсатмаслик;
🔹 шубҳали шахсларга пул ўтказмаслик;
🔹 ижтимоий тармоқларга 16 хонали рақамлари кўриниб турган карта суратини жойлаштирмаслик.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
⚡️ Нукусдаги кўп қаватли уйларнинг бирида аёл ва эркак жонсиз ҳолда топилди

Бугун Нукусдаги 21-кичик туман ҳудудидаги «4-Б» кўп қаватли уйдаги квартираларнинг бирида аёл ва эркак ўлик ҳолда топилган.

Kun.uz мухбирига давлат ташкилотидаги манбаси воқеа 26 ноябр куни, куннинг иккинчи ярмида қайд этилганини айтиб ўтган.

Ҳозирча ушбу воқеа юзасидан бирорта ташкилот расмий маълумот бермади.

Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси матбуот котиби ушбу ҳолат юзасидан ахборот эрталаб маълум қилинишини билдирди.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Тунги Нукус манзаралари

🔮 Нукусдаги марказий кўча ва майдонларга чироқлар ўрнатилмоқда.

💡Савицкий музейи олдида ҳам ҳар хил тусга кирувчи чироқлар пайдо бўлди.

👥 Бу ер одамлар билан гавжум.

🌃Марказий кўча ва бинолар ҳам тунда ўзгача тусга кирмоқда.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
Қораўзак, Тахтакўпир, Мўйноқдан ўқишга кираётган абитуриентлар учун шартнома тузишнинг охириги муддати маълум бўлди

Қорақалпоқ давлат университети раҳбариятининг хабар беришича, ушбу туманлардан 56,7 баллдан кўп тўплаган абитуриентлар жорий йил 1 декабр кунига қадар шартнома тузиш ва контракт пулларини тўлашлари мумкин.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
#Танийсизми

Қонликўл тумани ҳокимини танийсизми?

Kun.uz Қорақалпоғистондаги масъул раҳбар шахслар билан таништиришда давом этади.

Абу-Бакир Ибрагимов 1978 йил Нукус шаҳрида туғилган. 2002 йили Нукус давлат педагогика институтини тугатган.

Фаолиятини 2002 йилда Қорақалпоғистон Республикаси Давлат солиқ бошқармаси катта инспектори вазифасидан бошлаган.

Фаолияти давомида Нукус шаҳри ҳокимининг ўринбосари, Нукус шаҳри ҳокимининг биринчи ўринбосари, Савдо-саноат палатаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи лавозимигача кўтарилган.

Ибрагимов ҳозирги лавозимига қадар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг саноат, қурилиш, транспорт ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси раиси бўлиб ишлаган.

У 2020 йилдан буён Қонликўл тумани ҳокими ҳисобланади.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 Қора уй қандай қурилади?

Ҳаваскор кинорежиссёр Марат Нажибоев Чимбойдаги ҳунармандлар оиласида бўлиб, қора уйни қуриш жараёнини тасвирга олди.

Чимбой Қорақалпоғистондаги қадимги ҳунармандлар шаҳрининг бири. Бу ер қора уй қурувчи усталари билан машҳурдир.

Улар бир неча асрлар давомида ўзгармаган технологиядан фойдаланган ҳолда уй ясайдилар.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари