Qaraqalpaqstan | Kun.uz
2.95K subscribers
4.84K photos
972 videos
4.98K links
Kun.uz’dıń Qaraqalpaqstan Respublikasına tiyisli xabar hám jańalıqlar rásmiy kanalı.

Reklama: +998 78 113 10 10

Video jiberiw ushın 👉 @kunuzvideo_bot
Download Telegram
🌤 #Об_ҳаво

25 ноябр куни кутилаётган об-ҳаво тўғрисида маълумот

Гидрометеорология хизмати марказига кўра, эртага – 25 ноябр куни Қорақалпоғистон Республикасида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин.

Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади.

Ҳарорат кечаси −13…−8 даража совуқ, кундузи 0…+5 даража илиқ бўлади.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
Икки йилда Нукус туманида 399 млрд сўмлик лойиҳалар амалга оширилади

«2020-2023 йилларда Қорақалпоғистон Республикасини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент қарори ижроси юзасидан Қорақалпоғистоннинг шаҳар ва туманларига масъуллар бириктирилди.

Нукус туманига бириктирилган масъуллар – Олий Мажлис Сенати аъзоси Қутбиддин Бурханов, Қонунчилик палатаси депутати Лейла Сейтова, Жўқорғи Кенгеси депутати Дуйсенбай Утамбетов бугун туманга ташриф буюрди.

Кенгайтирилган йиғилишда туманнинг истиқболдаги ривожланиши ҳақида маълум қилинди. Унга кўра, 2020-2023 йилларда Нукус тумани саноатини ривожлантириш дастури доирасида 399 млрд 234 млн сўмлик 84 та лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган. Шундан саноатда 18 та, қишлоқ хўжалигида 44 та, хизмат кўрсатишда эса 22 та лойиҳа амалга оширилади.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
Об-ҳаво қандай бўлишидан қатъи назар, аҳолига суюлтирилган газ етказиб берилади

Ҳозирги кунда 45 кунга бир дона газ баллон етказиб бериш таъминланади. Газ график асосида туман ҳокимлари билан тасдиқланган жадвалларга асосан етказиб берилади.

Бугунги кунда аҳолига сотилаётган суюлтирилган газнинг нархи республика бўйича 22 минг 400 сўм.

➡️ Батафсил ўқинг

«Яна бир хизмат турини жорий қилдикки, аҳолига ажратилган газ баллонни уйига олиб кириб ўрнатиб, хавфсизлигини таъминлаб, текшириб бериш ҳисобига 3000 сўм қўшимча ҳақ олинади. Бу мажбурий эмас, ихтиёрий равишда. Буни аҳоли тўғри қабул қилиши керак», — деди «Ҳудудгазтаъминот» АЖ бошқарув раиси ўринбосари.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
Тахтакўпирда биринчи оилавий меҳмон уйи фаолият бошлади

Тахтакўпир туманида янги оилавий меҳмон уйи очилди. Шинам жиҳозланган бу оилавий меҳмон уйи 5 та хонадан иборат бўлиб, 10 кишига мўлжалланган. Бу ерда меҳмонларга ҳамёнбоп нархлар, бепул Wi-Fi ва барча шароитлар тақдим этилади.

Оилавий меҳмон уйига ташриф буюрувчилар тунаб қолиш билан бирга, маҳаллий аҳолининг урф-одатлари билан ҳам танишиш имкониятига эга бўлади.

24 ноябр куни оилавий меҳмон уйи эгаси Сейдеметова Галяга Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Қорақалпоғистон ҳудудий бошқармаси томонидан оилавий меҳмон уйлари ягона реестридан кўчирма тақдим этилган.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
Туман ва шаҳарлардаги маъмурий судлар ўрнида туманлараро маъмурий судлар ташкил этилади

Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан судлар фаолиятига бир қатор ўзгартиришлар киритилган қонун лойиҳаси қабул қилинди.

Қонун билан, 2021 йил 1 январдан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида туман ва шаҳар маъмурий судлари тугатилиб, туманлараро маъмурий судлари ташкил этилади.

➡️ Батафсил ўқинг

Натижада фуқароларнинг судма-суд сарсон бўлиб юришига барҳам берилиб, муаммоларнинг бир жойда ҳал этилишига эришилади. Вилоят ва унга тенглаштирилган судларни ташкилий, молиявий ва моддий-техник жиҳатдан таъминлаш янада яхшиланади.

❗️Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судлари сақлаб қолинади.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
🔥 Қорақалпоғистонда журналистга ҳужум уюштирилди

Қорақалпоғистондаги журналистларнинг хабар беришича, бундан бир неча кун олдин «Ел хизметинде» газетаси бош муҳаррири Даулетмурат Тажимуратовга ўзга шахслар томонидан ҳужум уюштирилган. Унинг қўл телефони талаб қилиниб, жисмоний куч кўрсатилган, моддий тарафдан зиён етказилган.

Воқеа содир бўлганда атрофдаги қурилишда ишлаётган йигитлар ёрдами билан ҳуқуқбузар қўлга олинган.

Нукус шаҳар маъмурий суди томонидан журналистга босим ўтказган шахсга 15 сутка қамоқ жазоси берилган.

Газетанинг Telegram каналида ёзилишича, бунгача Даулетмурат Тажимуратовнинг машинасига бир неча марта турли даражада шикаст етказилган ҳолатлар кузатилган.

«Ел хизметинде» газетаси сўнгги вақтлар Қорақалпоғистонда ноқонуний шоли экилиши бўйича журналистик суриштирувлар олиб бормоқда эди.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Тажимуратов Қорақалпоғистонда ОАВ вакилларининг тунда олиб кетилишига ким буйруқ берганини маълум қилганди.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
#Биласизми

Боку шаҳридан 27 км шимолда, Каспий денгизида Апшерон яримороли жойлашган. Ана шу яриморолда салкам 4 минг йилдан буён бир дақиқа ҳам ўчмай, ёнаётган тепалик мавжуд. Халқ тилида бу тепалик Ёнартоғ дейилади.

Озарбойжон Геологик хизматининг хабарига кўра, оловнинг ёниши ер пўстлоғига яқин жойлашган газларнинг ташқарига чиқиши билан боғлиқ.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
Хўжайлида депутат нафақадаги ўқитувчининг уйига газ тортиб берди

Халқ депутатлари Хўжайли тумани кенгаши депутати Светлана Мамутованинг амалий ёрдами билан «Водник» шаҳарча фуқаролар йиғинида яшовчи Гулсара Сейбуллаеванинг хонадонига табиий газ тармоғи тортиб берилди.

Гулсара Сейбуллаева 35 йил мобайнида мактабда ўқитувчи бўлиб ишлаган. Ҳозир нафақада.

Уйи атрофига газ тармоғи келган бўлса ҳам уни хонадонига тортишга фуқаронинг моддий шароити бўлмаган. Депутат тегишли ташкилотлар билан боғланиб, газ тармоғидан мутахассис чақирган ҳамда овул оқсоқоли Кўптилеу Оспанов билан биргаликда ўз ҳисобидан керакли қувурларни олиб берган.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
Январ ва октябр ойларида ёғоч ва ёғоч маҳсулотлари импорти камайган

🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, жорий йилнинг 10 ойида Ўзбекистон хорижий давлатлардан қиймати 471,8 млн долларига тенг бўлган ёғоч ва ёғоч маҳсулотларини импорт қилган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 37,7 млн долларига кам.

Ўтган 10 ой мобайнида импорт қилинган ёғоч ва ёғоч маҳсулотларининг энг катта улушига эга бўлган давлатлар:

🔸 Россия – 433,7 млн;
🔸 Хитой – 14,6 млн;
🔸 Туркия – 5,2 млн;
🔸 Белорусь – 3,5 млн;
🔸 Италия – 2,7 млн доллари.

❗️Маълумот ўрнида, бу йил Ўзбекистон 49 та хорижий давлатлардан ёғоч ва ёғоч маҳсулотларини импорт қилган.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
Қорақалпоғистонда ўзганинг мулкини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган фуқарога нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Фуқаро Д.Д. бир нечта якка тартибдаги тадбиркорлар номидан юк хатлари ва бошқа ҳужжатларни расмийлаштириш орқали “D.C.” МЧЖдан 112,7 млн сўмлик колбаса ва товуқ гўшти маҳсулотларини олгани маълум бўлди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувида Д.Д. гўшт маҳсулотларини тадбиркорларга етказмасдан, ўзганинг мулкини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланди.

Ҳолат юзасидан Д.Д.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
Хўжайли туманига янги прокурор тайинланди

Ушбу лавозимда Даўлетбай Елмуратов иш бошлади. Бу ҳақда туман матбуот хизмати хабар бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, туманнинг аввалги прокурори Мансур Қаршиев 2020 йилнинг 13 августида лавозимидан озод қилинганди.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Бир асрлик тегирмонда ун чиқариб, 73 ёшида зоғора нон ёпадиган ая

73 ёшли Жузимгул ая Чимбойнинг чекка Қизил ўзек маҳалласида яшайди.

19 ёшида келин бўлиб тушган ая рўзғор юмушларини онасидан ўрганган. 73 ёшида ҳам зоғора нон ёпадиган онахоннинг ҳозир 7 фарзанди, 21 невара, 11 эвараси бор.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
🌤 #Об_ҳаво

26 ноябр куни кутилаётган об-ҳаво тўғрисида маълумот

Гидрометеорология хизмати марказига кўра, эртага – 26 ноябр куни Қорақалпоғистон Республикасида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин.

Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади.

Ҳарорат кечаси −8…−3 даража совуқ, кундузи +2…+7 даража илиқ бўлади.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Хўжайлида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида мактаб ўқувчиси ҳаётдан кўз юмди

Хўжайли тумани «Сариқ шингил» МФЙ ҳудудидан ўтувчи йўлда қўнғиротлик ҳайдовчи 33-мактабнинг 1-синф ўқувчисини уриб кетди.

«Lacetti» мактаб ўқувчисини йўлнинг пиёдалар йўлагидан ҳаракатланаётганда уриб кетган.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
Амалдорларнинг қимматбаҳо машиналари нима бўлади?

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги масъул ходими Баҳром Бурхониддинов давлат бюджети таъминоти ҳисобидан хизматда фойдаланиш учун қимматбаҳо автомобил сотиб олаётган амалдорлар масаласига муносабат билдирди.

«Давлат ташкилотларида фойдаланишда мавжуд, яъни қарор амалиётга татбиқ этилгунга қадар харид қилинган барча автотранспорт воситалари хатловдан ўтказилади.

Белгиланган нормативдан ортиқча қийматда харид қилинган ҳар бир автомобил онлайн аукцион орқали сотилиши таъминланади. Сотувдан тушган маблағлар машина хариди учун ресурс қайси бюджетдан олинган бўлса, шу жойга туширилади», — дея қайд этди у.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари