Kun.uz | Расмий канал
1.26M subscribers
128K photos
11.7K videos
34 files
65.4K links
Kun.uz сайтининг расмий Telegram канали

O'zbekcha 👉 @kunuz
Русский 👉 @kunuzru
English 👉 @kunuzen
Тезкор 👉 @kunonline
Сайт: kun.uz
Бот: @Kunuz_News_Bot
Реклама:
+998 78 113 10 10
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Kun_hadisi

Ёлғон қалбни қорайтиради ва тақвога зарба беради

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким ёлғон гапиришни ва унга амал қилишни қўймаса, унинг таоми ва шаробини тарк қилишига Аллоҳнинг эҳтиёжи йўқ», дедилар».

Бешовларидан фақат Муслим ривоят қилмаган.

🕗 Ифторлик (Тошкент вақти билан): 19:14

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Kun_hadisi

Рамазон саховат ва Қуръон тиловат қилишни кўпайтириш ойи

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам яхшилик қилишда одамларнинг энг сахийси эдилар. У зотнинг энг сахий пайтлари эса Рамазонда ҳузурларига Жаброил келганда бўлар эди. Жаброил алайҳиссалом Рамазон тамом бўлгунича ҳар кеча у зотнинг ҳузурларига келар эди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам унга Қуръонни арз қилар (ўқиб берар) эдилар».

Бошқа бир ривоятда:

«Бас, у билан Қуръонни (бир-бирларига) ўқиб беришар эди. Шунда қачон Жаброил алайҳиссалом у зотнинг ҳузурларига келса, эсган шамолдан ҳам сахийроқ бўлиб кетар эдилар», дейилган.

Икки шайх ривоят қилганлар.

🕗 Ифторлик (Тошкент вақти билан): 19:15

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Kun_hadisi

Рўзадорга ифторлик қилиб беришнинг савоби

Зайд ибн Холид ал-Жуҳаний розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким рўзадорни ифтор қилдирса, унга унинг ажрича ажр бўлур. Шу билан бирга, рўзадорнинг ажридан ҳеч бир нарса кам бўлмас», дедилар».

Термизий ва Аҳмад ривоят қилганлар.

🕗 Ифторлик (Тошкент вақти билан): 19:16

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Kun_hadisi

Умр беҳуда ишларга сарфлаш учун берилмаган

Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Киши Исломининг ҳусни беҳуда нарсаларни тарк қилишидадир», дедилар».

Термизий ривоят қилган.

🕗 Ифторлик (Тошкент вақти билан): 19:17

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Kun_hadisi

Лақмалик мусулмонга хос ишмас!

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳар бир эшитган нарсасини гапиравериш кишининг ёлғончилигига кифоя қилади», дедилар».

Муслим ривоят қилган.

🕗 Ифторлик (Тошкент вақти билан): 19:18

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Kun_hadisi

Инсон айтган ҳар сўзига масъул

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, яхши гап айтсин ёки жим турсин», дедилар».

Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий ривоят қилганлар.

🕗 Ифторлик (Тошкент вақти билан): 19:19

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Kun_hadisi

Ота-она фарзандига одоб беришга масъул!

Саъид ибн Осс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «(Ҳеч бир) ота-она ўз боласига гўзал одобдан афзал ато бера олмайди», дедилар».

Термизий ривоят қилган.

🕗 Ифторлик (Тошкент вақти билан): 19:20

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Kun_hadisi

Ёлғон гапириш, ваъдабоз бўлиш ва хиёнат қилиш мўминларга хос ишлар эмас

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мунофиқнинг аломати учтадир: гапирса, ёлғон гапиради, ваъда берса, устидан чиқмайди ва омонат унга ишонилса, хиёнат қилади», деганлар».

Бухорий, Муслим, Абу Довуд ва Термизий ривоят қилганлар.

🕗 Ифторлик (Тошкент вақти билан): 19:21

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Kun_hadisi

Салом ва ўзаро ҳурматнинг аҳамияти

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Иймон келтирмагунингизча жаннатга кирмайсиз. Бир-бирингизни яхши кўрмагунингизча иймон келтирмайсиз. Сизларга бир нарсани ўргатайми? Агар уни қилсангиз, ўзаро муҳаббатли бўласиз: ораларингизда саломни ёйинглар!»

Имом Муслим ривоят қилган.

🕗 Ифторлик (Тошкент вақти билан): 19:22

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Kun_hadisi

Силаи раҳмнинг аҳамияти

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Кимни ризқининг кенгайтирилиши ва ажалининг ортга сурилиши хурсанд қилса, силаи раҳм қилсин», дедилар».

Бухорий, Муслим ва Абу Довуд ривоят қилганлар.

🕗 Ифторлик (Тошкент вақти билан): 19:23

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Kun_hadisi

Яхши қўшни бўлиш динимиз амри

Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳунинг уйида қўй сўйилди. Бас, у киши:

«Яҳудий қўшнимга ҳадя қилдингларми? Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Жаброил менга қўшни ҳақида шу қадар кўп тавсия бердики, ҳаттоки уни меросга ҳам шерик қилармикан, деб ўйлаб қолдим», деганларини эшитганман», деди».

Абу Довуд ва Термизий ривоят қилганлар

🕗 Ифторлик (Тошкент вақти билан): 19:24

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Kun_hadisi

Яхшилик қилишга ташна бўлиш жаннат эшикларини очиши мумкин

Абу Саъид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мўмин интиҳоси жаннат бўлгунча ўзи эшитган яхшиликка зинҳор тўймайди», дедилар».

Термизий ривоят қилган.

🕗 Ифторлик (Тошкент вақти билан): 19:25

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Kun_hadisi

Фитр садақаси савоби

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам фитр закотини рўзадор учун беҳуда гап-сўз ва ҳаракатлардан покланиш ва мискинлар учун таомланиш бўлсин деб фарз қилдилар. Ким уни намоздан олдин адо қилса, у мақбул закот бўлур. Ким уни намоздан кейин адо қилса, садақалардан бири бўлур».

Абу Довуд, Ибн Можа ва Ҳоким ривоят қилганлар. Ҳоким саҳиҳ деган.

🕗 Ифторлик (Тошкент вақти билан): 19:26

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Kun_hadisi

Қадр кечасининг фазилати

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Лайлатул Қадрни иймон ва савоб умидида қоим бўлиб ўтказса, унинг ўтган гуноҳлари мағфират қилинур», дедилар».

Бешовлари ривоят қилганлар.

🕗 Ифторлик (Тошкент вақти билан): 19:27

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Kun_hadisi

Сўкиниш Аллоҳга хуш келмайдиган одат

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «...албатта, Аллоҳ фаҳш ва сўкишни хуш кўрмайди», дедилар».

Муслим ривоят қилган.

🕗 Ифторлик (Тошкент вақти билан): 19:28

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Kun_hadisi

Овқатланишда тартиб бўлиши керак

Миқдом ибн Маъдийкариб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Одам боласи тўлдирадиган идишларнинг энг ёмони қориндир. Одам боласига қаддини тутадиган емаклар кифоядир. Агар жуда лозим бўлса, таоми учун учдан бир, шароби учун учдан бир ва нафаси учун учдан бир», дедилар».

Термизий, Аҳмад ва Ҳоким ривоят қилганлар.

🕗 Ифторлик (Тошкент вақти билан): 19:29

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Kun_hadisi

Рамазондан кейин Шаввол бор ва у ҳам савобли ой

Абу Айюб ал-Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Рамазон (рўзаси)ни тутиб, кетидан Шавволдан олти (кун рўза) тутса, йил бўйи рўза тутгандек бўлади», дедилар».

Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган.

🕗 Ифторлик (Тошкент вақти билан): 19:31

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Kun_hadisi

Яхшиликка ва ёмонликка сабаб бўлиш

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким бир ҳидоятга чақирса, унга ўзига эргашганларнинг ажрларича ажр бўлади. Бу эса уларнинг ажрларидан ҳеч нарсани камайтирмайди. Ким бир залолатга чақирса,
унга ўзига эргашганларнинг гуноҳларича гуноҳ бўлади. Бу эса уларнинг гуноҳларидан ҳеч нарсани камайтирмайди», дедилар».

Муслим, Абу Довуд ва Термизий ривоят қилганлар.

🕗 Ифторлик (Тошкент вақти билан): 19:32

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Kun_hadisi

Приоритетларни тўғри қўя билиш ҳақида

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
«Беш нарсани беш нарсадан олдин ғанимат бил: ёшлигингни қарилигингдан олдин, соғлигингни беморлигингдан олдин, бойлигингни камбағаллигингдан олдин, бўшлигингни машғуллигингдан олдин ва ҳаётингни ўлимингдан олдин».

Ҳоким ва Байҳақий ривоят қилганлар.

🕗 Ифторлик (Тошкент вақти билан): 19:33

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Kun_hadisi

Қалб поклигига интилиш ва яхши амалларни кўпайтириш

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ сувратларингизга ва молу дунёларингизга назар қилмайди, балки қалбларингизга ва амалларингизга назар қилади», дедилар».

Муслим ва Ибн Можа ривоят қилишган.

🕗 Ифторлик (Тошкент вақти билан): 19:34

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская