Kun.uz | Расмий канал
1.23M subscribers
128K photos
11.5K videos
34 files
65K links
Kun.uz сайтининг расмий Telegram канали

O'zbekcha 👉 @kunuz
Русский 👉 @kunuzru
English 👉 @kunuzen
Тезкор 👉 @kunonline
Сайт: kun.uz
Бот: @Kunuz_News_Bot
Реклама:
+998 78 113 10 10
Download Telegram
😷 Ўзбекистондаги #эпидемиологик_вазият'га оид сўнгги янгиликлар

🔹23 апрелда бирйўла 111 киши тўла соғайиб, реабилитацияга ўтказилди, жами тузалганлар 561 нафарга етди. Шундан 300 нафари охирги уч кунга тўғри келади.

🔹Зарарланиш ҳолатлари 42тага ортиб, 1758тани ташкил этмоқда. 6 киши ўта оғир аҳволда экани маълум қилинган.

🔹Вирус аниқланган кейин ўтган 40 кун ичида 210 мингдан ортиқ киши коронавирусга текширилди. Ҳозирда кунига ўртача 10 минг кишидан тест олинмоқда.

🔹Махсус комиссия карантинни тугатиш устида ишламоқда, вазият яқин орада ойдинлашади.

🔹Ўрта аҳволдаги беморларнинг ҳар бирини даволашга 32 млн сўмдан, жонлантириш бўлимидаги беморлар учун 64 млн сўмдан сарфланмоқда.

🔹"Меҳр-шафқат ва саломатлик" жамғармасига 71 млрд сўмдан ортиқ пул йиғилди. Зироат Мирзиёева раислигидаги фонд муҳтож аёллар учун 5 млрд сўм йўналтирди. Алишер Усмонов $20 млн.га қўшимча яна 5 млн доллар ажратган.

🔹Тиббий ниқоб хомашёсини экспорт қилиш тақиқланди. Президент Европа Иттифоқи бозорлари учун GSP+ мақомини олиш вазифасини қўйди.

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
😷 Ўзбекистондаги #эпидемиологик_вазият'га оид сўнгги янгиликлар

🔹24 апрель куни вирус юқтирганлар сони 1804 нафарга (+46), тузалганлар 621 нафарга (+60) етди.

🔹Қурбонлар 8 нафар. Тошкент шаҳрида даволанган ангренлик аёл вафот этди. Марҳумнинг ёши маълум қилинмади, у 5 кун олдин ўта оғир аҳволда шифохонага ётқизилган, текширувлардан кейин коронавирус аниқланган.

🔹Тойлоқ туманига кириш ва чиқиш чекланди.

🔹Ўнга яқин йўналишлардаги тадбиркорлик субъектларининг ўз ишини давом эттиришига рухсат берилмоқда.

🔹«Саховат ва кўмак» жамғармаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари ташкил этилди. Саховат тадбирларида қатнашаётган тадбиркорлар учун солиқ имтиёзлари ҳозирча маълум эмас.

🔹Ғалладан бўшаган майдонларнинг 40-50 фоизи карантинда вақтинча ишсиз қолган ва кўмакка муҳтож аҳолига бўлиб берилади.

🔹Аҳоли жон бошига ЯИМ ўсиши деярли икки баробарга секинлашди.

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
😷 Ўзбекистондаги #эпидемиологик_вазият'га оид сўнгги янгиликлар

🔹 25 апрель куни вирус юқтирганлар сони 1862 нафарга етди. Кунлик ўсиш сони 58тага тенг бўлди.

🔹 Бугун яна 86 беморга жавоб берилди ва жами тузалганлар сони 707 нафарга етди.

🔹 Президент коронавирус пандемиясига оид янги қарорни имзолади.

🔹 Атом энергияси бўйича халқаро агентлик Ўзбекистонга коронавирусни аниқлашда ёрдам берадиган ускуналар етказиб беради.

🔹 Қурилишда бир-биридан 2 метрдан кам масофада жойлашган иш жойлари ҳимоя экранлари билан ажратилади.

🔹 Жаҳон банки Ўзбекистонда фавқулодда чораларни қўллаб-қувватлаш учун 95 млн долларлик молиялаштириш дастурини тасдиқлади.

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
😷 Ўзбекистондаги #эпидемиологик_вазият'га оид сўнгги янгиликлар

🔹26 апрель куни 7 кишига Covid-19 ташхиси қўйилгани хабар қилинди, жами зарарланиш ҳолатлари 1869тага етди.

🔹Беморларнинг 42 фоизи (789 киши) тузалиб чиқди. Бугун 82 бемор соғайгани тасдиқланди.

🔹26 апрель соат 13:00 ҳолатига кўра: Навоийда март ойи охиридан буён, Қашқадарёда эса 18 кундан бери бирорта ҳам янги ҳолат қайд этилмади. Жиззахда эса 9 кундан буён янги бемор аниқланмаган. Навоийда 1, Қашқадарё ва Жиззах вилоятларида 2 нафардан бемор даволаняпти.

🔹Коронавирус энг кўп аниқланган ҳудудлар учлиги ўзгармаган: Тошкент (жами беморларнинг деярли учдан бири), Бухоро ва Хоразм вилоятлари. Кейинги ўринларда – водийнинг уч вилояти.

🔹25 апрелда 8579та тест ўтказилгани маълум қилинди (шундан 58таси мусбат натижа берган). Ўтказилган жами тестлар сони 240 мингдан ошган.

🔹81 мингдан ортиқ киши карантинда, шулардан 63 мингга яқини уй карантинида.

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
😷 Ўзбекистондаги #эпидемиологик_вазият'га оид сўнгги янгиликлар

🔹27 апрель куни 35 кишига Covid-19 ташхиси қўйилди. Жами зарарланиш ҳолатлари 1904тага етди

🔹Кун давомида 103 бемор тўла соғайиб чиқди, тузалганлар сони 892 нафарни ташкил этмоқда

🔹Жиззахда коронавирус аниқланган учала бемор ҳам тузалиб чиқди

🔹Янгийўл туман поликлиникаси ходимида вирус қайд этилгач, шифохонанинг 198 нафар ходими ва улар билан алоқада бўлганлар карантин зонасига жойлаштирилган

🔹Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича Президент фармони эълон қилинди. Пенсионерларнинг ортиқча ҳисобланган пенсия бўйича қарзларидан воз кечилади

🔹Ҳақ тўланмайдиган меҳнат таътилига чиқарилган бюджет ташкилотлари ходимларига компенсация берилиши мумкин

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
😷 Ўзбекистондаги #эпидемиологик_вазият'га оид сўнгги янгиликлар

🔹29 апрель куни касалланганлар сони икки мингдан, тузалганлар сони мингдан ошди. Жами зарарланиш ҳолатлари 2002тани, соғайиб чиққанлар 1096 нафарни ташкил этмоқда.

🔹Бугун 104 нафар, охирги 3 кунда 307 нафар бемор соғайиб чиқди.

🔹29 апрелда 63 кишига Covid-19 ташхиси қўйилди. Бу – сўнгги 10 кун ичидаги энг юқори кунлик касалланиш кўрсаткичи.

🔹Қурбонлар 9 кишига етди. Тошкентлик 61 ёшли бемор инсульт билан шифохонага ётқизилиб, 2 ҳафта сунъий нафас олиш аппаратида бўлгач, вафот этди.

✈️ Хорижий давлатлар билан авиақатновлар 30 июнгача тикланмайди.

30 апрелдан бошлаб:

🚙 07:00-10:00 ва 17:00-20:00 оралиғида
барча турдаги шахсий транспорт воситаларидан фойдаланишга;

🌆Кўп қаватли уйлар ҳовлисида масофа сақлаган ва ниқоб таққан ҳолда сайр қилишга (14 ёшга тўлмаганлар ота-онаси ҳамроҳлигида) рухсат берилмоқда.

🏛ОТМ ва ИТИларда лаборатория ва кафедралар фаолияти тикланади.

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
😷 Ўзбекистондаги #эпидемиологик_вазият'га оид сўнгги янгиликлар

🔹30 апрель куни Covid-19'дан даволанаётган беморлар сони (897) ўзгармади: 37 киши тузалди (жами 1133), яна шунча янги бемор аниқланди (жами ҳолатлар 2039).

🔹Бугун аниқланган 37та янги ҳолатнинг 13таси Бухоро, 10таси Тошкентда кузатилди. Шунингдек, Самарқанд (+6), Наманган (+3), Сурхондарё (+3) ва Андижонда (+2) ҳам янги беморлар аниқланди.

🔹Жиззахдан кейин Қашқадарё ва Навоий ҳам коронавируссиз ҳудудга айланиши мумкин. Навоийдаги икки бемордан бири бир ойдан буён соғайганича йўқ.

🔹Тузалишлар сони бўйича сўнгги ўринда қолаётган Самарқанд вилоятининг айрим туманларида карантин қоидалари юмшатилмади.

☀️Вирус тарқалиши секинлашганига ҳаво исий бошлагани ҳам сабаб бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.

🚕Йирик шаҳарларда шахсий автомобилларда ҳаракатланиш қўйилган тақиқ роппа-роса 1 ой амал қилгач, бугундан сутканинг маълум вақтида ҳатто таксида ҳам юриш мумкин бўлди.

🔹Йилнинг I чорагида Ўзбекистонга келган туристлар сони ўтган йилга нисбатан 12 фоизга камайди.

✈️ТИВ чет элдаги Ўзбекистон фуқароларини қайтариш бўйича чартер рейслар жадвалига эга эмаслигини маълум қилди.

👨‍🏫Кириш имтиҳонлари соддароқ шаклда ўтказилади.

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
😷 Ўзбекистондаги #эпидемиологик_вазият'га оид сўнгги янгиликлар

🔹1 май куни 79 киши тузалиб чиқди, 47 нафар янги бемор аниқланди.

🔹Жами зарарланиш ҳолатлари 2086тани ташкил этмоқда. Шундан 1212 киши соғайган. Айни пайтда 865 бемор даволанмоқда.

🔹Қашқадарёда ҳам коронавирусга чалинган бемор қолмади: 6 кишининг барчаси соғайди. Бундан олдин Жиззахда ҳам вирус тасдиқланган учала бемор тузалган эди.

🔹Энг кўп вирус аниқланаётган ҳудудлар Бухоро ва Тошкент бўлиб қолмоқда. Сўнгги 4 кун ичида Бухорода 33та, Тошкентда 31та янги ҳолат қайд этилди.

🔹Тошкентда коронавирусга чалиниб, оғир аҳволда туғруқхонага ётқизилган аёл фарзандли бўлди. Самарқандда 70 ёшли бемор тузалди.

🔹Инфляция суръати апрель ойида 1,7 фоизни ташкил этди. Жаҳон банки Ўзбекистонга 200 млн доллар ажратди

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
😷 Ўзбекистондаги #эпидемиологик_вазият'га оид сўнгги янгиликлар

🔹 Ўзбекистонда 2 май куни коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 32тага ошди ва жами ҳолатлар сони 2118тага етди.

🔹 Бугун жами 59 бемор соғайди ва тузалганлар сони 1271 нафарга етди. Бу 60 фоизлик кўрсаткич.

🔹 Айни вақтда Бухорода ҳам беморлар сони тезлик билан камаймоқда - 76 фоиз

🔹 Сўнгги бир кунда Тошкент, Бухоро, Қорақалпоғистон ва Сурхондарёда янги беморлар қайд этилмади

🔹 Президентнинг коронавирус пандемияси даврида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга доир қарори қабул қилинди

🔹 Такси ҳайдовчиларига йўловчи ташиш фаолиятини олиб боришга рухсат берилмаган — ЙҲХББ

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
😷 Ўзбекистондаги #эпидемиологик_вазият'га оид сўнгги янгиликлар

🔹3 май куни
31та янги ҳолат тасдиқланди. Бу — якунланаётган ҳафтадаги энг яхши кўрсаткич. Жами ҳолатлар — 2149та

🔹
Бугун 48 бемор тузалиб чиқди. Жами тузалганлар — 1319 нафар (63%)

🔹Қурбонлар ўн нафарга етди: Наманганлик эркак икки ҳафта олдин реанимацияга ётқизилган, таҳлиллардан кейин унда коронавирус ҳам аниқланган. 1-гуруҳ ногирони бўлган марҳум 29 йилдан буён ётоқда бўлгани маълум қилинди.

🔹Қайд этиш керак, сўнгги уч қурбондан икки нафарининг ёши, бирининг жинси ҳақида маълумот берилмади.

🔹«Аҳволимиз тобора оғирлашмоқда, пулларимиз тугаб бўлди», дейди Ҳиндистонга даволанишга бориб, Ўзбекистонга қайтолмаётган ўзбеклар.

🔹4 май, душанбадан бошлаб Тошкентда «паспорт стол»лар очилади.

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
😷 Ўзбекистондаги #эпидемиологик_вазият'га оид сўнгги янгиликлар

🔹4 май ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирусдан жами зарарланиш ҳолатлари 2189тани (+40), тузалганлар 1405 нафарни (+86), қурбонлар 10 нафарни ташкил этмоқда.

🔹Самарқанд вилоятининг айрим ҳудудларида карантин қоидалари юмшатилмаган эди. 4 майдан Тойлоқда назорат янада кучайтирилди. Вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов мурожаат билан чиқди.

🔹Ниҳоят, Навоий вилояти ҳам коронавируссиз ҳудудга айланди. Вилоятда икки бемор март ойи охирида аниқланган эди. Бундан олдин Жиззах ва Қашқадарёда ҳам коронавирус беморлари қолмаганди.

🔹Андижонда маълум талаблар асосида сартарошхона ва меҳмонхоналар, 4700дан ортиқ таксилар фаолиятига рухсат берилмоқда.

🔹Таҳлиллар пандемиянинг Ўзбекистондаги кечиши Хитойдаги билан жуда ҳам ўхшашлигини кўрсатмоқда.

🚙ИИВ карантин вақтида автомобилда ҳаракатланиш билан боғлиқ айрим саволларга жавоб берди.

💲Долларнинг расмий курси кетма-кет иккинчи ҳафта пасайди.

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
😷 Ўзбекистондаги #эпидемиологик_вазият'га оид сўнгги янгиликлар

🔹5 май ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирусдан жами зарарланиш ҳолатлари 2207тани (+18), тузалганлар 1501 нафарни (+96), қурбонлар 10 нафарни ташкил этмоқда.

🔹Сўнгги 3 кунда энг кўп касалланиш ҳолатлари Самарқанд (+35) ва Тошкентда (+29) кузатилди. Андижонда 3, Қорақалпоғистонда 6 кундан буён бирорта ҳам янги ҳолат қайд этилмади.

🔹4 май куни 10,5 мингта тест ўтказилган. Жами 335 мингдан ортиқ киши коронавирусга текширилди.

Карантин янада юмшатилмоқда: Барча транспорт воситалари ҳаракатланишига рухсат берилади. Эпидемиологик вазият яхши ҳудудларда ўнга яқин фаолият турлари (жумладан, таксилар ҳам) тикланади.

🚦Ҳудудлар "яшил", "сариқ" ва "қизил"га ажратиладиган бўлди.

🔹Сўнгги воқеалардан кейин 2020 йилги бюджет тўғрисидаги қонунга ўзгартириш киритилмоқда. Инқирозга қарши кураш жамғармасидан 2,25 триллион сўм сарфланди. Йил бошидан бери солиқ тушумлари прогнози ортиғи билан бажарилган.

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
😷 Ўзбекистондаги #эпидемиологик_вазият'га оид сўнгги янгиликлар

🔹7 май куни
65 кишига Covid-19 ташхиси қўйилди. Бу — охирги 18 кун давомидаги энг юқори кўрсаткич. Сўнгги 5 кун давомида кунлик зарарланиш ҳолатлари 40тадан ошмаётган эди.

🔹Бугун жами 65 кишида вирус аниқланди - Тошкент, Самарқанд, Қорақалпоғистон ва Сирдарёда ўсиш кузатилди.

🔹Жами кейслар 2298 тага, тузалганлар 1656 нафарга (+79) етди.

🔹Қорақалпоғистонда тузалганларнинг улуши бир кунда 80 фоиздан 91 фоизга ошди: Covid-19 ташхиси қўйилган 111 кишидан 101 нафари соғайди.

🔹Коронавирусга қарши курашда қатнашаётган 15 825 нафар тиббиёт ходимига қўшимча маош тўланди. "Мукофот маблағлари ўз эгасига етиб бориши тўлиқ назоратга олинган", деди Молия вазири Тимур Ишметов.

🔹«Уларнинг 11 мингга яқини қийин аҳволда» — Шавкат Мирзиёев хориждаги ўзбекистонликларни олиб келиш ҳақида гапирди.

🔹"Яшил" вилоятдаги бирор бир туманда касаллик аниқланса, бутун вилоятнинг тоифасини ўзгартириш шарт эмас", деди президент.

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
😷 Ўзбекистондаги #эпидемиологик_вазият'га оид сўнгги янгиликлар

🔹8 май куни
Ўзбекистонда Covid-19'дан тузалганлар сони бўйича кунлик рекорд қайд этилди — бир кунда 119 бемор соғайиб чиқди. Жами тузалганлар 1775 нафарни ташкил этмоқда

🔹Жами кейслар сони 2325та (+27). Тузалиш кўрсаткичи 76 фоизга етди

🔹Тошкент вилоятидаги
шаҳар ва туманлар «яшил», «қизил» ва «сариқ» тоифаларга бўлинди

🔹Ўзбекистон коронавирусга қарши курашда ёрдамлашиш учун Тожикистонга шифокорлар гуруҳи ва кўчма тиббий контейнерлар жўнатди

🔹Тадбиркорларга хайрия эвазига тақдим этилаётган солиқ имтиёзлари ҳақида маълумот берилди

🔹Йилнинг илк тўрт ойида хориждан пул жўнатмалари ҳажми 11 фоизга камайди

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
😷 Ўзбекистондаги #эпидемиологик_вазият'га оид сўнгги янгиликлар

🔹Соғайиш кўрсаткичи 80 фоизга етди —
11 май куни 107 бемор тузалиб чиқди

🔹21 апрель — 10 май оралиғида кунлик тузалганлар янги ҳолатлардан кам бўлмай келаётган эди. Аммо 11 майда 69 кишида вирус аниқланиб, 35 бемор соғайди.

🔹Жами кейслар сони 2486тани (+68), тузалганлар 1988 нафарни (+107) ташкил этмоқда.

🔹Шу пайтгача коронавирус энг кам аниқланган ҳудуд бўлиб келган ва бир ҳафта олдин коронавирусдан холи ҳудудга айланган Навоий вилоятида янги ҳолатлар қайд этилиб, Зарафшон шаҳри "қизил" тоифага ўтказилди.

🔹8-10 май кунлари Дубай, Минск, Сеул ва Деҳли шаҳарларига чартер рейслар ташкил этилди

🔹«Билайн»нинг 91 ходими карантинга олинди.

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
😷 Ўзбекистондаги #эпидемиологик_вазият'га оид сўнгги янгиликлар

🔹Жами зарарланиш ҳолатлари 2612та (+65), тузалганлар 2076 нафар (+36), вафот этганлар 11 (+1) кишига етди

🔹Самарқандда Covid-19'дан илк ўлим юз берди. Тойлоқлик эркак (марҳумларнинг ёши очиқланмаяпти) 9 май куни реанимацияга ётқизилгач, текширувлардан сўнг коронавирус аниқланган.

🔹Беморлар сони ортаётгани карантин юмшатилиши билан боғлиқ эмаслиги айтилди.

🔹Ҳудудлараро транспорт алоқаси тикланиши режалаштирилмоқда. Шаҳарлар ичида шахсий автомобиллар ҳаракати бўйича чекловларни бекор қилиш масаласи ҳам ўрганиляпти.

🔹Пенсиялар нақд пулда бериладиган бўлди. Аҳоли ва тадбиркорларга навбатдаги имтиёзлар эълон қилинди.

🔹Самарқандда 34 кишига коронавирус юқишига сабабчи бўлган шифокорга жиноят иши очилди.

🔹Россияда оғир вазиятга тушиб қолган ўзбекистонликларга бир марталик моддий ёрдам тўлаб берилади.

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
😷 Ўзбекистондаги #эпидемиологик_вазият'га оид сўнгги янгиликлар

🔹14 май куни
жами зарарланиш ҳолатлари 2645тага (+33), тузалганлар 2136 нафарга (+60) етди.

🔹ССВ ахборотига кўра, 13-14 май кунлари аниқланган 98 беморнинг барчаси – карантиндагилар бўлган. Лекин 14 май куни Мирзо Улуғбек тумани ҳокимлиги тумандаги «Улуғбек» маҳалласида коронавирусга чалинганлар сони ортгани, ҳудуд тўлиқ ёпилганини маълум қилди.

🔹Фарғонада 158 беморнинг 157 нафари тузалиб, вилоят коронавирусдан холи ҳудудга айланди (беморлардан бири вафот этганди)

🔹«Яшил» ва «сариқ» ҳудудлардаги судларда барча тоифадаги ишлар кўрилиши бошланди. «Яшил» ҳудудлардаги судларда фуқароларнинг шахсий қабулига рухсат берилди.

🔹65 минг ўзбекистонлик Россиядан қайтиш истагини билдирган.

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
😷 Ўзбекистондаги #эпидемиологик_вазият'га оид сўнгги янгиликлар

🔹 30 май куни жами 58та янги зарарланиш ҳолати қайд этилиб, 55 беморга жавоб берилди

🔹 «Ўрикзор» бозори сотувчисининг оила аъзоларида ҳам вирус аниқланди, вазирлик Тошкент шаҳрида вазият оғирлашиши мумкинлигидан огоҳлантирди

🔹 «Фарҳод» бозори ёпилиши тўғрисида тарқалган хабарлар рад этилди

🔹 ССВ ахборотига кўра, Ўзбекистонда бир кунда 2600дан ортиқ киши карантинга олинди

🔹 ИИВ карантин қоидаларига риоя қилинмаётгани юзасидан ўзбекистонликларга видеомурожаат билан чиқди

🔹 Самарқанднинг Пайариқ туманида асосан шифокорларга коронавирус юққани маълум бўлди

🔹 Наманганнинг Тўрақўрғон туманида аҳоли орасида 2та касалланиш ҳолати қайд этилган

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская