Navoiy | Kun.uz
3.26K subscribers
6.44K photos
934 videos
6.52K links
Kun.uz’ning Navoiy viloyatiga oid xabar va yangiliklar rasmiy kanali.

Reklama: +998 78 113 10 10

Video jo'natish uchun 👉 @kunuzvideo_bot
Download Telegram
#Кун_рақами

Навоий вилояти статистика бошқармаси маълумотига кўра, 2020 йилнинг январ-октябр ойларида вилоят корхоналари томонидан 53 091 млрд сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган.

Ушбу муддатда тоғ-кон саноати ва очиқ конларда ишлаш корхоналари томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ҳажми 5 110,4 млрд сўмга тенг. Бу жами ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотлари ҳажмининг 9,6 фоизини ташкил этмоқда.

👉 Навоий хабарлари
#Кун_рақами

Навоий вилоятида 199 та балиқчилик хўжаликлари томонидан 1 та табиий, 450 гектар ярим интенсив ҳамда 35 гектар интенсив ҳавзада балиқ етиштирилмоқда. Шунингдек, 4 та инкубация цехи, 477 гектар майдонда репродуктор ҳавза, 5 та ёпиқ сув айланма тизими (УЗВ) фаолият кўрсатмоқда.

Вилоятда 2019 йилда 13 042 тонна балиқ етиштирилган бўлиб, жорий йил ушбу кўрсаткични 20 минг тоннага етказиш режалаштирилган.

👉 Навоий хабарлари
🔷 #Кун_рақами

Навоий вилояти статистика бошқармаси маълумотига кўра, 2020 йилнинг январ-ноябр ойларида Навоий вилоятида рўйхатдан ўтган корхоналар сони 21 129 тани ташкил этди.

Шунинг энг кўпи Навоий шаҳри (5074 та), Кармана (3323 та), Қизилтепа (2654 та) ва Хатирчи тумани (2631 та) ҳиссасига тўғри келмоқда.

👉 Навоий хабарлари
🔷 #Кун_рақами

Январ-ноябр ойларида Навоий вилоятида саноат ишлаб чиқариш ҳажми 59043,1 млрд сўмни ташкил этди.

Ҳудудлар кесимида саноат ишлаб чиқариш ҳажми қуйидагича: ⬇️

◾️Навоий шаҳри – 49747,8 млрд сўм;
◾️Зарафшон шаҳри – 287,5 млрд сўм;
◾️Кармана тумани – 6269,9 млрд сўм;
◾️Конимех тумани – 360 млрд сўм;
◾️Қизилтепа тумани – 995,6 млрд сўм;
◾️Навбаҳор тумани – 457,3 млрд сўм;
◾️Нурота тумани – 252,2 млрд сўм;
◾️Томди тумани – 40,4 млрд сўм;
◾️Учқудуқ тумани – 132,2 млрд сўм;
◾️Хатирчи тумани – 500,2 млрд сўм.

👉 Навоий хабарлари
#Кун_рақами

Навоий вилояти статистика бошқармаси маълумотига кўра, январ-ноябр ойларида вилоятда чакана савдо товар айланмаси 6 978,2 млрд сўмни ташкил қилган ва ўтган йилнинг шу муддатига нисбатан 1,5 фоизга ошган.

Жумладан, йирик корхоналарнинг чакана савдо товар айланмаси 1 228,4 млрд сўмга, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлариники эса 5 749,8 млрд сўмга етган.

👉 Навоий хабарлари
🔹 #Кун_рақами

Навоий вилояти статистика бошқармасининг маълумотига кўра, 2020 йилнинг январ-ноябр ойларида вилоятнинг ташқи савдо айланмаси 1 млрд 137,7 млн долларни ташкил қилган.

Фаол ташқи савдо баланси кузатилган давлатлар қуйидагилар:⬇️

🇨🇦 Канада – 121,5 млн доллар;
🇫🇷 Франция – 73,6 млн доллар;
🇰🇬 Қирғиз Республикаси – 35,9 млн доллар;
🇹🇲 Туркманистон – 14,9 млн доллар.

👉 Навоий хабарлари
#Кун_рақами

Навоий вилояти статистика бошқармаси маълумотига кўра, 2020 йилнинг январ-ноябр ойларида вилоятда 3 трлн 875,2 млрд сўмлик қурилиш ишлари бажарилган. Шундан 20,6 фоизи йирик қурилиш ташкилотлари, 54,2 фоизи кичик корхона ва микрофирмалар, 25,2 фоизи эса норасмий сектор ҳиссасига тўғри келади.

👉 Навоий хабарлари
#Кун_рақами

◾️ 2020 йилда Навоий вилоятида 9086 та никоҳ қайд этилган. Энг кўп, 1965 та никоҳ Хатирчида қайд этилган бўлса, Томдида 50 та оила никоҳи расмийлаштирилган.

◾️ Ўтган йилда ажралишлар сони 931тани ташкил этди. Шундан суд қарорларига асосан 693 та оила ажралган. Бу ҳолат бўйича энг юқори кўрсаткич Навоий шаҳрида (212 та), энг паст кўрсаткич эса Томди туманида (3 та).

👉 Навоий хабарлари
#Кун_рақами

◾️ 2020 йилда Навоий вилоятида аҳоли ва тадбиркорларга 261 441 та давлат хизматлари кўрсатилган. Бу хизматларнинг 254 058 таси давлат хизматлари марказлари орқали расмийлаштирилган бўлса, 7 883 таси онлайн тартибда олинган.

◾️ Ҳудудлар кесимида олганда давлат хизматлари кўрсатиш бўйича энг юқори кўрсаткич (63 011 та) Навоий шаҳар ДХМ ҳиссасига тўғри келмоқда.

👉 Навоий хабарлари
🔹 #Кун_рақами

Навоий вилояти статистика бошқармасининг маълумотига кўра, 2020 йилнинг январ-сентябр ойларида чорвачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми 5 трлн 325,6 млрд сўмни ташкил қилган. Ушбу муддатда жами ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг 66,7 фоизи чорвачилик ҳиссасига тўғри келди.

👉 Навоий хабарлари
#Кун_рақами

Навоий вилояти статистика бошқармаси маълумотига кўра, 2021 йилнинг 1 январ ҳолатига вилоятда 9 226 та МЧЖ, 3 673 та оилавий корхона, 60 та унитар корхона, 4 889 та хусусий корхона, 21 та акциядорлик жамияти ва 153 та бошқа турдаги корхона фаолият юритмоқда.

👉 Навоий хабарлари
🔹 #Кун_рақами

Навоий вилояти статистика бошқармаси маълумотига кўра, 2020 йилда вилоятда қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжаликларида ишлаб чиқарилган (кўрсатилган хизматлар) маҳсулотлар ҳажми 11 трлн 900,4 млрд сўмни ташкил этган.

Хусусан, деҳқончилик, чорвачилик ва овчилик соҳаларида кўрсатилган хизматлар 11 трлн 405,6 млрд сўмга, ўрмончилик хўжаликларида 324,9 млрд сўмга ва балиқчилик хўжаликларида 169,9 млрд сўмга етган.

👉 Навоий хабарлари
🔷 #Кун_рақами

Навоий вилояти статистика бошқармаси маълумотига кўра, 2020 йилда вилоятда чакана савдо товар айланмаси 7 трлн 775 млрд сўмни ташкил қилди.

Шундан йирик корхоналарнинг чакана савдо товар айланмаси 1 трлн 353,5 млрд сўмга, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлариники эса 6 трлн 421,5 млрд сўмга тенг.

👉 Навоий хабарлари
🔹 #Кун_рақами

Навоий вилояти статистика бошқармасининг маълумотига кўра, 2020 йилда вилоятнинг ташқи савдо айланмаси 1 млрд 312 млн долларни ташкил қилган.

Фаол ташқи савдо баланси кузатилган давлатлар қуйидагилар:⬇️

🇨🇦 Канада – 134,8 млн доллар;
🇫🇷 Франция – 73,5 млн доллар;
🇰🇬 Қирғиз Республикаси – 36,4 млн доллар;
🇹🇲 Туркманистон – 15,3 млн доллар.

👉 Навоий хабарлари
🔹 #Кун_рақами

Навоий вилояти статистика бошқармаси маълумотига кўра, 2020 йилда вилоят корхоналари томонидан 65 трлн 116,7 млрд сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган.

Энг катта улуш ишлаб чиқарувчи саноат ҳиссасига (55 трлн 84 млрд сўм) тўғри келади. Бу жами ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотлари ҳажмининг 84,6 фоизини ташкил этмоқда.

👉 Навоий хабарлари
🔹 #Кун_рақами

◾️ Навоий вилояти статистика бошқармаси маълумотига кўра, 2021 йилнинг 1 январ ҳолатига хизматлар соҳасида фаолият юритаётган корхона ва ташкилотлар сони 13 007 тани ташкил этди. Шундан 10 881 таси кичик бизнес субъектлари ҳиссасига тўғри келади.

◾️ 2020 йилнинг январ-декабр ойларида кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми 5 769,7 млрд сўмга етди. Бу 2019 йилга нисбатан 713,5 млрд сўмга кўп. Бозор хизматларининг умумий ҳажмида Навоий шаҳри (37,1 фоиз), Кармана тумани (14,3 фоиз) ва Зарафшон шаҳри (12,4 фоиз) энг юқори улушга эга бўлди.

👉 Навоий хабарлари
🔹 #Кун_рақами

▪️ Навоий вилояти статистика бошқармаси маълумотига кўра, 2020 йилда вилоятда қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги йўналишида етиштирилган маҳсулот ва кўрсатилган хизматларнинг умумий ҳажми 11 трлн 900,4 млрд сўмни ташкил қилган.

▪️ Шундан 11 трлн 405,6 млрд сўми деҳқончилик ва чорвачилик, овчилик, 234,9 млрд сўми ўрмон хўжалиги, 169,9 млрд сўми эса балиқчилик хўжалиги ҳиссасига тўғри келади.

👉 Навоий хабарлари
🔹 #Кун_рақами

▪️ Навоий вилояти статистика бошқармасининг маълумотига кўра, 2020 йилда вилоятда саноат ишлаб чиқаришининг умумий ҳажмида кичик бизнеснинг улуши 6,6 фоизни ташкил этган.

▪️ Ҳудудлар кесимида кичик тадбиркорлик субъектларининг энг кўп саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми бўйича юқори кўрсаткич Кармана тумани (1 трлн 129,3 млрд сўм), Навоий шаҳри (912,8 млрд сўм), Хатирчи тумани (564 млрд сўм), Қизилтепа тумани (495,5 млрд сўм) ва Навбаҳор тумани (302,7 млрд сўм) ҳиссасига тўғри келмоқда.

👉 Навоий хабарлари
🔷 #Кун_рақами

Жорий йилнинг ўтган муддатида Навоий вилоятида ДХМлар орқали 473 нафар якка тартибдаги тадбиркор, 544 та юридик корхона ва 84 та оилавий корхона рўйхатдан ўтказилди.

◾️ Мазкур тадбиркорлик объектларининг 65 фоизи сайёр хизмат жараёнида маҳаллалар ва овулларда юриб, давлат рўйхатидан ўтказилган.

👉 Навоий хабарлари
🔹 #Кун_рақами

Навоийда ўтган уч ойда 5 000 нафарга яқин чақалоқ туғилди

◾️ ДХА Навоий вилояти бошқармаси маълумотига кўра, вилоятда жорий йилнинг 1-чорагида 4 985 та туғилиш қайд этилган. 36 нафар фуқарога «метрика»лар муддати ўтган туғилиш сифатида расмийлаштирилган. ФҲДЁ бўлимлари орқали эса 1 561 та оилага никоҳ тузилганлиги ҳақидаги гувоҳнома топширилган.

⬇️ Навоий хабарлари
👉
@KunuzNavoiyvil
#Кун_рақами

🏡 Июль ойида нечта кўчмас мулк давлат рўйхатидан ўтказилгани маълум бўлди

Давлат кадастрлари палатаси Навоий вилоят бошқармаси маълумотига кўра, ҳудудда июль ойида жисмоний ва юридик шахсларнинг 1 314 та кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқлари давлат рўйхатидан ўтказилган.

Шундан,
◾️ якка тартибдаги турар жойлар 410 та;
◾️ хусусийлаштирилган квартиралар 494 та;
◾️ якка тартибдаги турар жой қуриш учун берилган ер участкаси 11 та;
◾️ нотурар жой кўчмас мулк объектлари 199 та;
◾️ нотурар жой объектлари учун берилган ер участкалари 200 та.

➡️ Навоий хабарлари