Namangan | Kun.uz
1.8K subscribers
5.05K photos
1.05K videos
5.08K links
Kun.uz’ning Namangan viloyatiga oid xabar va yangiliklar rasmiy kanali.

Reklama: +998 78 113 10 10

Video jo'natish uchun 👉 @kunuzvideo_bot
Download Telegram
🆕 Ҳудудлардан 3️⃣ хабар

🔹#Янги_Наманган _туманининг "Мингтерак" маҳалласидаги "Саховат" кўчасига ичимлик сув тармоғи тортилиб, кўчани асфальтлаштириляпти. Ҳозирда ушбу кўчада 2 км магистрал тармоқ учун чуқур қазиш ишлари якунланди.

🔹#Мингбулоқ_туманининг 2-секторида жойлашган "Хоразм" ММТП ҳудудидаги "Арт соф текс" кластерига қарашли фермер хўжалигида 24 та оилага 25 сотихдан ер майдони ажратиб берилди.

🔹#Чортоқ_туманида жойлашган таълим муассасалари, зиёратгоҳ, масжидлар ва бошқа аҳоли гавжум бўладиган йўл қисмларида йўл нотекисикларини ташкил этилиб, уларни бўяш ва огоҳлантирувчи 1.31. “Сунъий йўл нотекислиги” йўл белгисини ўрнатиш ишлари амалга оширилмоқда.

➡️ Наманган хабарлари
🆕 Ҳудудлардан 3️⃣ хабар

🔹#Давлатобод_тумани. Янги «Саховат» интернат уйига водийдаги Андижон ва Фарғона вилоятларида жойлашган «Саховат» интернат уйларида яшовчи 18 нафар (16 нафар Фарғона, 2 нафар Андижон) наманганлик васийликка олинганлар кўчириб ўтказилди.

🔹#Уйчи_тумани. 2-сектор ҳудудидаги «Зарбол толаси» фермер хўжалигининг ғалладан бўшаган ерларидан аҳолига такрорий экин учун ажратиб берилди.

🔹#Янги_Наманган_тумани. «Ҳоким кубоги» учун ўтказилган футбол мусобақаси якунига етди. 24 та маҳалла фуқаролар йиғинидаги уюшмаган ёшлар қатнашган ўйинда «Истиқбол» жамоаси 4:2 ҳисобида «Мингтерак» устидан ғалаба қозонди.

➡️ Наманган хабарлари
🆕 Қисқа хабарлар:

🔸#Тўрақўрғон_туманида «Уч авлод учрашуви» бўлиб ўтди. Исҳоқхон Ибрат мажмуасида ташкил этилган тадбирда меҳнат фахрийлари, фаоллар ва ёшлар вакиллари иштирок этди.

🔸#Янги_Наманган. «Бунёдкор», «Мустақилликнинг 5-йиллиги» ҳамда «Ёшлик» маҳаллаларини узумчиликка ихтисослаштириш ишлари давом этмоқда.

🔸#Косонсой туманидаги 320 ўринли 17-сонли умумий ўрта таълим мактаби 2 млрд 700 млн сўмга мукаммал таъмирдан чиқарилди.

➡️ Наманган хабарлари