Namangan | Kun.uz
1.82K subscribers
5.05K photos
1.05K videos
5.08K links
Kun.uz’ning Namangan viloyatiga oid xabar va yangiliklar rasmiy kanali.

Reklama: +998 78 113 10 10

Video jo'natish uchun 👉 @kunuzvideo_bot
Download Telegram
#Фотогалерея

Тўрақўрғон туманида ҳам тарвузлар пишди

Тўрақўрғон туманида экилган эртапишар тарвузлар ҳам бозорларга етказилмоқда.

➡️ Наманган хабарлари
Прокурор секторидаги махсус дафтардаги аҳолига буғдойдан бўшаган ердан жой ажратилмоқда

Тўрақўрғон туманидаги «Комилов Турсунбой» фермер хўжалиги ҳудудидан махсус дафтарларда турувчи фуқароларнинг ҳар бирига буғдой ҳосили ўриб олинган экин майдонларидан 20 сотихдан ер берилди.

Экин жойи культивация қилиниб, фермердан ажратилган техникалар ёрдамида ерга мош қадаб ҳам берилди. Биздан уларни ўз вақтида суғориб, парваришлаш талаб этиляпти, холос. Албатта, буни уддалаймиз. Оиламиз даромадига даромад қўшиш учун астойдил ҳаракат қиламиз”, дейди чусткўприклик Неъматжон Асқаров.

Чортоқ туманидаги 2-сектор ҳудудидаги “Нурафшон” маҳалласида яшовчи
21 нафар “Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтари”даги ҳамда ишсиз фуқароларга ҳам “Короскон уч қаҳрамони” фермер хўжалигининг ғалладан бўшаган ерларидан 20 сотихдан ажратиб берилди.

➡️ Наманган хабарлари
🗓 17 июн:
📢 Асосий хабар ва янгиликлар

🇺🇿 Шавкат Мирзиёевнинг Андижон вилоятига ташрифи бошланди
👉 https://kun.uz/77391903

🏛 Коррупцияга қарши курашиш агентлигига қўшимча вазифалар юклатилди
👉 https://kun.uz/86646982

🎓 ОТМлар ўқув режаси ва фан дастурларини мустақил белгилайди
👉 https://kun.uz/38427259

🇹🇷🍅🌶 Туркиядан помидор ва қалампир уруғлари импортига талаблар кучайтирилди
👉 https://kun.uz/94160918

🆖 «Эълон ва пешлавҳалар ўзбек тилида бўлиши шарт» — давлат тили бўйича қўйилаётган янги талаб ҳақида
👉 https://kun.uz/81273204

Kun.uz Telegram каналлари:
👉 Ўзбекча | 👉 O‘zbekcha
Попда уй меҳмонхоналари сони йил якунигача 300 тага етади

Поп тумани давлат хизматлари марказининг “Истиқлол” филиалида йил бошидан ҳозирга қадар 110 та уй меҳмонхонаси давлат рўйхатидан ўтказилиб, якка тартибда фаолият бошлаган тадбиркорларга рухсатнома берилди.

Меҳмонхоналарда 320 нафар ишсиз фуқаронинг бандлиги таъминланган.

Жорий йилнинг якунига қадар меҳмонхоналар сонини 300 тага етказиб, яна 700 та янги иш ўрни яратиш мақсад қилинган.

➡️ Наманган хабарлари
Наманган шаҳридаги айрим маҳаллаларда авария сабаб электр таъминоти вақтинча узилди

Наманган шаҳар Навоий кўчасини электр энергияси билан таъминловчи 110/6 кВли «Вокзал» подстанциясидан чиқувчи 6 кВли «Навоий-1» тармоғи «Биринчи таянч» билан «РП Навоий» оралиғида кабель тармоғи шикастланган.

Бунинг натижасида Наманган шаҳар «Сардоба», «Диёр», «Заркент» ва «Алпомиш» МФЙ ҳудудларининг айрим қисмларида электр таъминотида узилиш содир бўлган.

Ҳозирда мутахассис ходимлар томонидан шикастланган кабель тармоғида таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

➡️ Наманган хабарлари
Намангандаги мактабларда ташкил этилган кундузги соғломлаштириш майдончаларига 10 минг ўқувчи қамраб олинди

Вилоятнинг барча шаҳар ва туманларидаги жами 67 та умумий ўрта таълим мактаби қошида ўқувчиларнинг таътил кунларида мароқли ҳордиқ чиқаришлари учун кундузги соғломлаштириш майдончалари ташкил этилиб, 10000 нафар ўқувчи қамраб олинди ва 514 нафар педагог жалб этилди.

Биргина Наманган шаҳрининг ўзида 10 та умумтаълим мактабида ана шундай ёзги соғломлаштириш майдончалари фаолият олиб бормоқда. Уларда 1500 нафар ўқувчи ёзги таътилни ўтказяпти.

Соғломлаштириш майдончаларида маънавий саводхонлик, мусиқа ва санъат, спорт мусобақалари, 5 муҳим ташаббус доирасидаги тадбирлар, беллашувлар, фан ва касб-ҳунар тўгараклари олиб бориляпти.

➡️ Наманган хабарлари
#Кун_сурати

Косонсойлик бола йиғган пулларини тумандаги «Корхона» жоме масжиди қурилишига эҳсон қилди.

➡️ Наманган хабарлари
13 нафар фуқарони сотган одамфурушга жазо тайинланди

Учқўрғонлик шахс 13 нафар Ўзбекистон фуқаросини Қирғизистонда сотиб юборгани сабабли озодликдан маҳрум қилинди.

👉 https://kun.uz/27724126

➡️ Наманган хабарлари
🆕 Ҳудудлардан 3️⃣ хабар

🔹#Янги_Наманган _туманининг "Мингтерак" маҳалласидаги "Саховат" кўчасига ичимлик сув тармоғи тортилиб, кўчани асфальтлаштириляпти. Ҳозирда ушбу кўчада 2 км магистрал тармоқ учун чуқур қазиш ишлари якунланди.

🔹#Мингбулоқ_туманининг 2-секторида жойлашган "Хоразм" ММТП ҳудудидаги "Арт соф текс" кластерига қарашли фермер хўжалигида 24 та оилага 25 сотихдан ер майдони ажратиб берилди.

🔹#Чортоқ_туманида жойлашган таълим муассасалари, зиёратгоҳ, масжидлар ва бошқа аҳоли гавжум бўладиган йўл қисмларида йўл нотекисикларини ташкил этилиб, уларни бўяш ва огоҳлантирувчи 1.31. “Сунъий йўл нотекислиги” йўл белгисини ўрнатиш ишлари амалга оширилмоқда.

➡️ Наманган хабарлари
Косонсойда собиқ битирувчилар ўз мактаби учун янги ўқув биноси  қуриб беряпти

Косонсой туманининг «Янги йўл» маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 33-умумтаълим мактаби 920 ўринли бўлиб, айни пайтга қадар таълим-тарбия жараёнлари 1973 йилда қурилган 300 ўринли ҳамда 1986 йилда барпо этилган 600 ўринли иккита бинода олиб борилаётган эди.

Амалда бу ерда 1277 нафар ўқувчи таҳсил олиб, янги бинога аллақачон эҳтиёж туғилган.

Мактабни 1960–1995 йилларда тамомлаган собиқ битирувчилар 300 ўринли қўшимча ўқув биноси қуриб бериш ташаббуси билан чиқди. Ҳозирда қурилиш ишлари бошлаб юборилган.

Ушбу янги ўқув биноси мамлакат мустақиллигининг 30 йиллиги ва янги ўқув йили арафасида фойдаланишга топширилади.

➡️ Наманган хабарлари
Шимолий Фарғона каналида чўкиб кетган қизнинг жасади топилди

Шимолий Фарғона каналида чўмилиш учун борган вояга етмаган қиз чўкиб кетгани ҳақида хабар тарқалган эди.

Жорий йилнинг 15 июнь куни Поп тумани ФВБга тумандаги «Анҳор» МФЙда яшаган, 2009 йилда туғилган вояга етмаган қиз маҳалла ҳудудидан оқиб ўтган Шимолий Фарғона каналига тенгдошлари билан бирга чўмилиш мақсадида бориб, дарёга тушиб, сувга чўкиб, қайтиб чиқмагани маълум қилинган эди. 12 ёшли қиз Наманган вилояти ФВВнинг қидирув гуруҳи ходимлари томонидан топилди.

Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов хабар беришича, ҳолат юзасидан Поп тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

➡️ Наманган хабарлари
🗓 18 июн:
📢 Асосий хабар ва янгиликлар

🇺🇿 Президент Андижонда: жоме масжидининг янги биносини бориб кўрди, Андижон шаҳридаги бунёдкорлик ишлари билан танишди
👉 https://kun.uz/96718117

🚘 Беш ой давомида энг кўп ишлаб чиқарилган автомобил номи айтилди
👉 https://kun.uz/26530300

💵 Ўзбекистонга юборилган пул ўтказмалари ҳажми маълум қилинди
👉 https://kun.uz/71530191

💰 Солиқ тушумлари ҳажми кескин ошгани «яширин иқтисодиёт» маблағлари легаллаштирилиши билан изоҳланди
👉 https://kun.uz/93769484

💻 Ўзбекистонда қайси турдаги киберҳужумлар кенг тарқалгани ҳақида маълумот берилди
👉 https://kun.uz/07767310

Kun.uz Telegram каналлари:
👉 Ўзбекча | 👉 O‘zbekcha
Наманганда ҳокимлик биноси олдига қўйларни бошлаб борган фуқарога маъмурий қамоқ жазоси тайинлади

👉 https://kun.uz/82547105

➡️ Наманган хабарлари