Namangan | Kun.uz
1.79K subscribers
5.05K photos
1.05K videos
5.08K links
Kun.uz’ning Namangan viloyatiga oid xabar va yangiliklar rasmiy kanali.

Reklama: +998 78 113 10 10

Video jo'natish uchun 👉 @kunuzvideo_bot
Download Telegram
🆕 Ҳудудлардан 3️⃣ хабар

🔹#Янги_Наманган _туманининг "Мингтерак" маҳалласидаги "Саховат" кўчасига ичимлик сув тармоғи тортилиб, кўчани асфальтлаштириляпти. Ҳозирда ушбу кўчада 2 км магистрал тармоқ учун чуқур қазиш ишлари якунланди.

🔹#Мингбулоқ_туманининг 2-секторида жойлашган "Хоразм" ММТП ҳудудидаги "Арт соф текс" кластерига қарашли фермер хўжалигида 24 та оилага 25 сотихдан ер майдони ажратиб берилди.

🔹#Чортоқ_туманида жойлашган таълим муассасалари, зиёратгоҳ, масжидлар ва бошқа аҳоли гавжум бўладиган йўл қисмларида йўл нотекисикларини ташкил этилиб, уларни бўяш ва огоҳлантирувчи 1.31. “Сунъий йўл нотекислиги” йўл белгисини ўрнатиш ишлари амалга оширилмоқда.

➡️ Наманган хабарлари
Косонсойда собиқ битирувчилар ўз мактаби учун янги ўқув биноси  қуриб беряпти

Косонсой туманининг «Янги йўл» маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 33-умумтаълим мактаби 920 ўринли бўлиб, айни пайтга қадар таълим-тарбия жараёнлари 1973 йилда қурилган 300 ўринли ҳамда 1986 йилда барпо этилган 600 ўринли иккита бинода олиб борилаётган эди.

Амалда бу ерда 1277 нафар ўқувчи таҳсил олиб, янги бинога аллақачон эҳтиёж туғилган.

Мактабни 1960–1995 йилларда тамомлаган собиқ битирувчилар 300 ўринли қўшимча ўқув биноси қуриб бериш ташаббуси билан чиқди. Ҳозирда қурилиш ишлари бошлаб юборилган.

Ушбу янги ўқув биноси мамлакат мустақиллигининг 30 йиллиги ва янги ўқув йили арафасида фойдаланишга топширилади.

➡️ Наманган хабарлари
Шимолий Фарғона каналида чўкиб кетган қизнинг жасади топилди

Шимолий Фарғона каналида чўмилиш учун борган вояга етмаган қиз чўкиб кетгани ҳақида хабар тарқалган эди.

Жорий йилнинг 15 июнь куни Поп тумани ФВБга тумандаги «Анҳор» МФЙда яшаган, 2009 йилда туғилган вояга етмаган қиз маҳалла ҳудудидан оқиб ўтган Шимолий Фарғона каналига тенгдошлари билан бирга чўмилиш мақсадида бориб, дарёга тушиб, сувга чўкиб, қайтиб чиқмагани маълум қилинган эди. 12 ёшли қиз Наманган вилояти ФВВнинг қидирув гуруҳи ходимлари томонидан топилди.

Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов хабар беришича, ҳолат юзасидан Поп тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

➡️ Наманган хабарлари
🗓 18 июн:
📢 Асосий хабар ва янгиликлар

🇺🇿 Президент Андижонда: жоме масжидининг янги биносини бориб кўрди, Андижон шаҳридаги бунёдкорлик ишлари билан танишди
👉 https://kun.uz/96718117

🚘 Беш ой давомида энг кўп ишлаб чиқарилган автомобил номи айтилди
👉 https://kun.uz/26530300

💵 Ўзбекистонга юборилган пул ўтказмалари ҳажми маълум қилинди
👉 https://kun.uz/71530191

💰 Солиқ тушумлари ҳажми кескин ошгани «яширин иқтисодиёт» маблағлари легаллаштирилиши билан изоҳланди
👉 https://kun.uz/93769484

💻 Ўзбекистонда қайси турдаги киберҳужумлар кенг тарқалгани ҳақида маълумот берилди
👉 https://kun.uz/07767310

Kun.uz Telegram каналлари:
👉 Ўзбекча | 👉 O‘zbekcha
Наманганда ҳокимлик биноси олдига қўйларни бошлаб борган фуқарога маъмурий қамоқ жазоси тайинлади

👉 https://kun.uz/82547105

➡️ Наманган хабарлари
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Тошбулоқ шаҳарчасининг марказий йўлини сув босди

Наманган тумани Тошбулоқ шаҳарчасининг марказий йўлини ариқ ва зовурлар тўлиб қолганлиги сабабли сув босди.

Ҳозирда носозликни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.

➡️ Наманган хабарлари
Наманганнинг айрим ҳудудларида уч кун ичимлик суви хлор билан ювилади

2021 йил 22 июнь соат 8.00 дан 23 июнь соат 8.00 гача Қизил-Ровот, Жийдакапа ва Курашхона сув иншоотлари орқали сув тармоқларини юқори дозали хлор билан ювиш ишлари олиб борилади. Бу ҳақда «Наманган Сув таъминоти» МЧЖ маъмурияти хабар бермоқда.

Шу муносабат билан Наманган шаҳри, Давлатобод тумани, Уйчи, Чортоқ туманлари, Наманган туманининг шаҳар билан чегарадош ҳудудларидаги истеъмолчиларга уч суткалик ичимлик суви захирасини яратиб қўйишлари лозимлиги маълум қилинади.

➡️ Наманган хабарлари
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Чортоқда 23 млн долларлик паррандачиликка ихтисослаштирилган лойиҳа амалга оширилади

Чортоқ туманидаги бўш ётган адир жойларда паррандачиликка ихтисослаштирилган лойиҳа амалга оширилади. Бу ҳақда Чортоқ туман ҳокими Анваржон Отахўжаев туманга уюштирилган медиа тур давомида журналистларга сўзлаб берди.

Лойиҳанинг йиллик қуввати 6 млн долларни ташкил этиб, экспорт миқдори 4 млн долларни ташкил қилиши мўлжалланмоқда.

Лойиҳа доирасида 500 та коттежни ичига олган янги қишлоқ ҳам барпо этилади.

Аҳоли яшаш хонадони ва паррандачилик заводидан ташқари, интенсив усулда ёнғоқ боғи ташкил этилади.

Ушбу ишлар 600 гектар ер майдонида амалга оширилади.

➡️ Наманган хабарлари
Янгиқўрғондаги 63-умумтаълим мактаби спорт зали қайта таъмирланди

Мактаб спорт зали 184 миллион сўм маҳаллий бюджет маблағи ҳисобидан тўлиқ таъмирдан чиқарилиб, фойдаланишга топширилди.

Иншоотнинг тантанали очилиш маросимида Ички ишлар вазирининг ўринбосари Бекмурод Абдуллаев ва туман ҳокими Асадилла Нажмиддинов қатнашди.

Мазкур спорт мажмуасига вилоят ички ишлар бошқармаси ҳамда туман ҳокимлиги 21 млн сўмдан зиёд маблағ эвазига 8 хилдаги спорт инвентарларини топширишди.

➡️ Наманган хабарлари
ИИВ вазири ўринбосарига янгича пиёдалар йўлаги тақдимот қилинди

Ички ишлар вазирининг ўринбосари полковник Бекмурод Абдуллаев Наманганда сайёр қабул ўтказиш мақсадида ташриф буюрди. Вазир ўринбосарига янгича пиёдалар ўтиш йўлаги тақдимот қилинган.

Ички ишлар вазири ўринбосари Янгиқўрғон туманида тажриба тариқасида йўлга қўйилган намунали, хавфсиз пиёдалар ўтиш йўлагини кўздан кечирган.

Вазир ўринбосари келгусида пиёдалар, айниқса, болалар билан боғлиқ ЙТҲларни олдини олиш, ҳайдовчиларда ҳушёрликни ошириб, тезликни меъёрлаштиришда бу каби амалий ишлар албатта ўзининг ижобий натижасини беришини таъкидлаган.

➡️ Наманган хабарлари
🍇 #Нарх_наво

Наманган шаҳар Чорсу деҳқон (озиқ-овқат) бозоридаги нархлар


🗓 20 июнь ҳолатига

🥩 Мол гўшти (1 кг) 48.000 – 70.000 сўм
🌻 Ўсимлик мойи (1 л) 19.000 – 21.000 сўм
🍚 Гуруч (1 кг) 7.000 – 25.000 сўм
🍚 Шакар (1 кг) 9.500 – 10.000 сўм
🍚 Ун (1 кг) 4.500 – 5.500 сўм
🥚 Тухум (1 дона) 900 – 1.100 сўм
🍅 Помидор (1 кг) 2.000 – 3.000 сўм
🥒 Бодринг (1 кг) 1.000 – 1.500 сўм
🥔 Картошка (1 кг) 3.000 – 4.000 сўм
🧅 Пиёз (1 кг) 1.000 – 1.500 сўм

➡️ Наманган хабарлари
Наманган ҳокими олимпиадага йўлланма олган 2 нафар спортчи қизга «Nexia-3» совға қилди

Токио-2020 олимпия ва паралимпия ўйинларида иштирок этиш йўлланмасини қўлга киритган, шунингдек, Жаҳон ва Осиё чемпионатларида муносиб иштирок этиб, юқори натижаларга эришган наманганлик спортчиларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов олимпиадада иштирок этиш йўлланмасини қўлга киритган боксчи Шаҳноза Юнусова ва ўқ отиш спорти вакиласи Мухтасар Тоҳировани юксак натижа билан қутлаб, «Nexia-3» автомобили билан тақдирлади.

Шунингдек, Осиё ва Жаҳон чемпионатларида юқори натижаларни қайд этган спортчиларга пул мукофотлари тақдим этилди.

Туризм ва спорт вазири ўринбосари Авазбек Каримов Наманган вилояти раҳбарига спорт ривожига қўшган ҳиссаси учун «Спорт аълочиси» кўкрак нишонини топширди.

➡️ Наманган хабарлари
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 Наманган шаҳридаги Қўқон (Хамза) кўчаси қачон таъмирланади?

Наманган шаҳри, Қўқон кўчаси узоқ йиллардан бери таъмир талаб ҳолга келиб қолган эди.

Ушбу кўча давлат раҳбарининг вилоятга ташрифи давомида дастурга киритилган.

Ҳозирда кўчанинг янги ичимлик суви таъминоти ҳамда канализация тизимини тортиш ишлари бошланмоқда.

Ушбу ишлар якунлангандан сўнг, кўчани асфальтдаш ишлари олиб борилади.

➡️ Наманган хабарлари
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Журналистлар нега қўлига қурол олди?

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилоти вилоят кенгаши томонидан ОАВ ҳодимлари ва блогерлар ўртасида ўқ отиш мусобақаси ташкиллаштирилди.

Наманган вилоятида фаолият юритаётган журналист ва блогерлар мерганлик борасида бахс олиб боришди.

Мусобақада учинчи ўринни ЎзА вилоят фотомухбири Хотам Мамадалиев, 2-ўринни вилоят АОКБ бошлиғи Алибек Эргашев, биринчи ўринни эса Наманган вилоят телерадиокомпанияси оператори Дилмурод Мусаев қўлга киритди.

➡️ Наманган хабарлари
Forwarded from SUBYEKTIV
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Instagram'даги “ўйинлар”. Give-away – кимга фойда, кимга зарар?

Ижтимоий тармоқларнинг оммалашиши билан, қисқа вақтда мўмайгина пул топишнинг янги усуллари пайдо бўла бошлади. Шундай усуллардан бири – give-away.

Кўплаб ҳолатларда ғирромликка айланиб кетаётган Instagram'даги “лотереялар” – SUBYEKTIV'нинг навбатдаги мавзуси.

👉 ТЎЛИҚ ВИДЕО

🤝 Ҳамкорлик учун Умид Гафуровга миннатдорчилик билдирамиз.