Namangan | Kun.uz
1.8K subscribers
5.05K photos
1.05K videos
5.08K links
Kun.uz’ning Namangan viloyatiga oid xabar va yangiliklar rasmiy kanali.

Reklama: +998 78 113 10 10

Video jo'natish uchun 👉 @kunuzvideo_bot
Download Telegram
Алиментдан қарзи бор ота ўғлига уй олиб берди

Мажбурий ижро бюроси Уйчи туман бўлими давлат ижрочиси олиб борган тушунтиришлар боис алиментдан қарздор ота бирйўла фарзанди вояга етгунга қадар бўлган давр учун уй олиб берди.

Аниқланишича, фуқаролик ишлари бўйича Учқўрғон туманлараро судининг 2014 йилдаги ижро ҳужжатига кўра, Х.С. ундирувчи Н.С.га ½ қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган.

Олиб борилган тарғибот самараси ўлароқ 5,5 сотих ер майдони ва қурилган 4 хона уй олиб берилди. Ижро ҳужжати амалда тамомланди.

👉 Наманган хабарлари
Уйчилик 65 нафар спортчи Халқаро турнир ва Осиё мусобақаларида фахрли ўринларни қўлга киритган

Улар орасида 3 нафар жаҳон чемпиони, 64 нафар Ўзбекистон чемпиони бор.

Туманда 215 та спорт иншооти мавжуд. 1- ва 2-сонли болалар ва ўсмирлар спорт мактабида 146 та, умумтаълим мактабларида 631 та спорт тўгарагига 18 589 нафар ўқувчи қамраб олинган, 20 269 нафар уйчилик ёш спорт билан мунтазам шуғулланмоқда.

Ҳозирги кунда 1-2-болалар ва ўсмирлар спорт мактабларида 16 та спорт тури бўйича 62 нафар тренер-ўқитувчи фаолият юритиб келмоқда.

👉 Наманган хабарлари
​​Ҳар ой уйига 200 доллардан кам жўнатаётган муҳожирларни ортга қайтариш тарғиб қилинади – Уйчи тумани ҳокими Муҳаммадаюбхўжа Апақов

Ҳозирда 4200 нафар уйчилик меҳнат муҳожири хорижда ишлаяпти.

ИИБга уларнинг ҳолидан хабар олиш ва ойига 200 доллардан кам пул юбораётганларни Ўзбекистонга қайтариш топшириғи берилган.

Унга кўра, Уйчи туманидан кетган ўн икки фуқаронинг иш жойи номаълум бўлиб турибди. Яна 550 киши уйига етарли миқдорда пул жўната олмаётгани аниқланиб, қайтариб келиш бўйича тарғибот бошланди.

Улар ўзимизда иш билан таъминланади. Ушбу ташаббус доирасида икки юздан ортиқ мигрант чақириб олинди. Меҳнат муҳожирлари ҳолати ўрганилиб, уйига умуман пул жўнатмаётган, кам жўнатаётган ва оиласи билан алоқани бузганлар статистикаси аниқланди.

Пандемия шароитида кўплаб меҳнат мигрантлари қайтиб келди. Уларни бандлик билан таъминлаш ишлари олиб борилмоқда. Туман Наманган шаҳри билан чегарадош бўлгани учун аҳолининг кўп қисми шаҳарда ҳам ишлайди. Хорижга кетиш истагида бўлганларни сунъий тарзда қайтариб бўлмайди. Аксинча, ёрдам берилади ва бепул ўқитилади. Ҳозирда Россия ва Қозоғистондагиларни кафолатланган иш ўрни билан таъминлаш бўйича музокара ўтказиляпти. Яқинда Россиядан ўн мингта иш ўрнига таклиф келди. Энг катта муаммо — тил ва касб билмаслик бўлиб турибди. Кимдир тумандан четга чиқадиган бўлса, аввало, касб ва ҳунарга ўргатиш лозим,
– дейди туман ҳокими.

👉 Наманган хабарлари
​​Наманган шаҳри аҳолисининг 90,2 фоизи кенг полосали мобил интернет хизматлари билан қамраб олинди

Шаҳардаги 242 та ижтимоий соҳа объектида оптик толали алоқа линиялари орқали юқори тезликдаги интернет тармоғидан фойдаланиш имконияти яратилди.

Шаҳардаги мавжуд аҳоли масканлари симли интернет қамрови 80 фоизга, мобил интернет хизматлари 90,2 фоизга етказилди.

Жумладан, 91 та умумий ўрта таълим мактабининг 80 таси юқори тезликдаги интернет тармоғига ўтказилди, қолган 11 тасида кабел тортиш ишлари давом этмоқда.

Шунингдек, шаҳардаги 65 та МТТдан 62 таси интернет тармоғига уланган.

Аҳолига қулайлик яратиш мақсадида январ–ноябр ойларида 15 та янги мобил алоқа база станцияси ўрнатилди ҳамда 40 таси модернизация қилинди.

Бу ишларни янада жадаллаштириш мақсадида йил якунига қадар 1000 та интернетга кенг полосали уланиш портларини ўрнатиб, уларнинг умумий сонини ошириш ҳисобига рақамли иқтисодиёт ривожлантирилади.

👉Наманган хабарлари
2020 йилда Мингбулоқда 321 та янги бизнес субъекти ташкил этилган

Туманда йил бошидан буён 321 та янги кичик бизнес субъекти ташкил этилди ва 240 та кичик бизнес субъекти фаолияти қайта тикланиб, 1178 та янги иш ўрни яратилди. Бюджетга 601,6 млн сўм қўшимча солиқ тушумлари туширилди.

Бундан ташқари, коронавирус пандемияси туфайли фаолиятини вақтинча тўхтатган 29 та корхона фаолияти тикланди.

Бугунги кунда туманда 1 902 та тадбиркорлик субъекти фаолият юритиб келаётган бўлиб, уларнинг 197 таси саноат, 38 таси қурилиш, 153 таси қишлоқ хўжалиги, 757 таси савдо ва хизмат кўрсатиш ҳамда 771 та якка тартибдаги тадбиркордан иборат.

👉 Наманган хабарлари
“Косонсой туристлар шаҳарчаси” лойиҳасида 1890 та янги иш ўрни яратилади

Туманда маданий мерос объектлари рўйхатига кирган 21 та тарихий зиёратгоҳ ва муқаддас қадамжо жойлашган. Жумладан, “Муғ-тепа”, “Гунгалак ерости ҳаммоми”, “Султон Малик Зербахш мақбараси харобалари” “Ғўзапоя мазор мажмуи” кабилар зиёратчиларга ҳудуд тарихи билан танишиш имконини яратади.

Туманда туризмни ривожлантириш дастурига мувофиқ умумий қиймати 9,620 млрд сўм бўлган 18 та янги инвестиция лойиҳаси таклифи ишлаб чиқилди. Мазкур лойиҳалар ишга туширилиши натижасида 145 нафардан ортиқ янги иш ўрни яратилади.

Шунингдек, “Косонсой туристлар шаҳарчаси” бош лойиҳаси ишлаб чиқилди. Ушбу лойиҳа 2021–2022 йилларда амалга оширилиши белгиланган бўлиб, умумий ер майдони 153,44 гектардан иборат. У ўз ичига 248 та объектни қамраб олади.

Лойиҳанинг умумий қиймати 86,6 млрд сўмни ташкил этади ва унинг амалга оширилиши натижасида 1890 та янги иш ўрни яратилади.

👉 Наманган хабарлари
#Биласизми

Японияликлар қўлда қўйиладиган имзо ўрнига "инкан" деб номланувчи муҳрдан фойдаланишади.

Кунчиқар юртда ҳар бир одамнинг шундай шахсий "имзоси" бор.

👉 Наманган хабарлари
Уйчи туманининг олий таълим муассасаларига кириш кўрсаткичи 19,9 фоизни ташкил этди

Туманда бугунги кунда жами 46 та умумтаълим мактаби ҳамда 1 та “Баркамол авлод” болалар маркази мавжуд.

Туманда таълим сифатини ошириш, таълим муассасалари моддий-техник базасини яхшилаш мақсадида 2020 йилда бюджет маблағларидан 520,1 млн сўм жорий таъмирлашга, 2,039 млн сўм маблағ иссиқлик тизими учун, 320,1 млн сўм маблағлар ҳомийлик асосида мактаблардаги таъмирталаб ҳожатхоналарни таъмирлашга
ажратилди.

Маълумот учун, 2019–2020 ўқув йилида Уйчида жами 2651 нафар ўқувчи 11-синфни тамомлаб, улардан 524 нафари олий таълим муассасаларига талабаликка қабул қилинди.

👉 Наманган хабарлари
Косонсойда меҳнатга лаёқатли 10,1 мингга яқин аҳоли ишсиз

Туманда меҳнатга лаёқатли аҳоли сони 116,3 минг кишини ташкил этади. Шундан 77,3 фоизи ёки 89,9 минг киши иқтисодий фаол аҳоли ҳисобланади. Бундан 11,3 фоизи ёки 10,1 мингга яқин фуқаро иш ўринларига муҳтож.

Ишсизлик даражаси аёллар ўртасида 45,9 фоизни ва ёшлар ўртасида 17,4 фоизни ташкил қилмоқда.

Шунингдек, 2020 йил 11 ойида 3 057 нафар ишсиз фуқаро доимий иш жойига эга бўлди, 190 нафар фуқаро меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касбларга ўқитилди, 63 нафар ишсизга ишсизлик нафақаси тайинланди, 58 нафар фуқарога меҳнат бандлик масалалари бўйича ҳуқуқий маслаҳат хизматлари кўрсатилди.

2020 йилда банд қилинган 297 та иш ўрнига 126 нафар ижтимоий муҳофазага муҳтож фуқаро ишга жойлаштирилди.

👉 Наманган хабарлари
Қайси вилоятда қанча аҳоли бор?

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2020 йил 1 октябр ҳолатига доимий аҳоли сонининг ҳудудлар бўйича тақсимланиши:

📌 Самарқанд вилояти – 3928,7 минг киши;
📌 Фарғона вилояти – 3802,7 минг киши;
📌 Қашқадарё вилояти – 3318,0 минг киши;
📌 Андижон вилояти – 3172,1 минг киши;
📌 Тошкент вилояти – 2977,8 минг киши;
📌 Наманган вилояти – 2852,3 минг киши;
📌 Сурхондарё вилояти – 2667,3 минг киши;
📌 Тошкент шаҳри – 2654,6 минг киши;
📌 Бухоро вилояти – 1939,6 минг киши;
📌 Қорақалпоғистон Республикаси – 1916,1 минг киши;
📌 Хоразм вилояти – 1884,1 минг киши;
📌 Жиззах вилояти – 1403,2 минг киши;
📌 Навоий вилояти – 1009,3 минг киши;
📌 Сирдарё вилояти – 856,9 минг киши.

👉 Наманган хабарлари
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Тўрақўрғонда ишга тушиши кўзда тутилган «Hyundai» қачон очилади?

Ушбу саволга Тўрақўрғон туман ҳокимлиги биносида бўлиб ўтган матбуот анжуманида туман ҳокими Зулайҳо Маҳкамова жавоб берди.

Унинг сўзларига кўра, пандемия сабабли нафақат ушбу завод, балки чет эл билан ҳамкорликдаги яна 6 та лойиҳа ишлари бошланмаган.

Эслатиб ўтамиз, ушбу заводга биринчи тамал тоши 2018 йил ноябр ойида, иккинчи тамал тоши эса 2019 йил апрел ойида қўйилган.

👉 Наманган хабарлари
​​Наманганда ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми 24,8 трлн сўмни ташкил этиши кутилмоқда

Халқ депутатлари Наманган вилоят кенгашининг 14-сессияси бўлиб ўтди.

Сессияда вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқовнинг 2020 йилда вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари, 2021 йилда кўзда тутилган режалар бўйича мурожаати тингланди.

Сессия Наманган вилоят телерадиокомпанияси томонидан ва вилоят ҳокимлигининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида тўғридан тўғри олиб кўрсатилди.

Вилоят раҳбарига кўра, 2020 йил якуни билан ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми
24,8 трлн сўмни ёки 103,1 фоизни ташкил этиши кутилмоқда.

Жумладан, ўтган йилга нисбатан саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 112,0 фоизни, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари 103,9 фоизни, пудрат ишлари 111,2 фоизни, чакана савдо айланмаси 105,3 фоизни ва жами хизмат ҳажми 103,5 фоизни ташкил этиши кутилмоқда.

Аҳоли жон бошига ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми ўтган йилда 8,4 млн сўмни ташкил этган бўлса, 2020 йил якуни билан ушбу кўрсаткич 8,8 млн сўм ёки ўтган йилга нисбатан 404,7 минг сўмга ортади.

Шу билан бирга, аҳоли жон бошига саноат маҳсулотлари ҳажми 3,9 млн сўмни, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари 5,4 млн сўмни, пудрат ишлари 1,5 млн сўмни, чакана савдо айланмаси 4,2 млн сўмни ва хизмат ҳажми 3,1 млн сўмни ташкил этади.

👉Наманган хабарлари
🌦 #Об_ҳаво

20 декабр куни кутилаётган об-ҳаво тўғрисида маълумот

Гидрометеорология хизмати марказига кўра, эртага – 20 декабр куни Наманган вилоятида ҳаво ўзгариб туради. Ёмғир ва қор ёғиши мумкин.

Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади.

Ҳарорат кечаси -2…+3 даража совуқ, кундузи 0…+5 даража илиқ бўлади.

👉 Наманган хабарлари
Наманганда 351,1 млн долларлик маҳсулотлар экспорт қилинган

Жумладан, саноат маҳсулотлари экспорти ўтган йилга нисбатан 131,0 фоизга ортиб, 185,0 млн долларни ҳамда мева-сабзавот экспорти 110,0 млн долларни ташкил этди.

Бугунги кунда бутун дунёда пандемия шароитига қарамасдан, 44 та хорижий давлатга 598 турдаги маҳсулотлар экспорти амалга оширилди.

Амалга оширилган экспорт амалиётида янги қўшилган экспортёр корхоналар томонидан янги турдаги сув насослари, ички ёнув двигателлари (поршенли), дафтар, журнал, папка, кўзойнак каби бир қатор маҳсулотлар экспорти амалиёти кузатилди.

Биргина мисол, Наманган шаҳридаги “Namangan rezina plast” корхонаси томонидан 133,0 минг долларлик янги турдаги транспорт учун резина лента маҳсулотлари экспорти амалга оширилди.

Жорий йилда экспорт географияси кенгайиши ҳисобига Молдовия, Македония, Гана ва Кипр давлатларига 6,7 млн долларлик маҳсулотлар экспорт қилинди.

👉 Наманган хабарлари
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 «Мардикор бозор деган гап умуман бизда қолмаслиги учун ҳаракат қиляпмиз» – Тўрақўрғон ҳокими

Тўрақўрғон ҳокими Зулайҳо Маҳкамова мева-сабзавотлар пишган пайтда териб олиш, саралаш, юклаш каби ишларга брокерлар томонидан ёллаган мардикорларни шартнома асосида ишлатишга ўтилаётганини айтиб ўтди.

Бунда ёлланган ишчининг ҳақ-ҳуқуқлари, хавфсизлиги таъминланиши кўзда тутилган.

👉 Наманган хабарлари
Наманганга 34 091 нафар турист ташриф буюрган

Вилоятда туризм хизматлар экспорти ҳажми 5,4 млн долларни ташкил этди.

Бундан ташқари, Чортоқ туманидаги “Султон Увайс Қароний” зиёратгоҳи (14,0 млрд сўм), Тўрақўрғон туманидаги “Ахсикент очиқ осмон музейи” (3,4 млрд сўм), Чуст туманидаги “Бибиона” зиёратгоҳи (7,1 млрд сўм), Поп туманидаги “Ҳазрати Боб” зиёратгоҳи (2,3 млрд сўм) қурилиш ва реконструкция ишларига бюджет маблағлари ҳисобидан жами 26,8 млрд сўм сарфланди.

👉Наманган хабарлари
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 «Мақсадимиз, аввало, муносиб иш ўрни яратиб, шуни таклиф этиш, холос, маъқул келса, келиб ишласин» – Шавкатжон Абдураззоқов

Ижтимоий тармоқларда Наманган вилояти Уйчи туман ҳокимининг халққа йўллаган мурожаатида ички ишлар бўлими бошлиғига муҳожирлар ҳолидан хабар олиш ва ойига 200 доллардан кам пул юбораётганларни Ўзбекистонга қайтариш топшириғи берилган мазмунидаги сўзлари кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.

Бу маълумот бўйича Наманган вилояти раҳбари фикрини эшитдик.

Суҳбат давомида бу баёнотни туман ҳокими эмас, туман ИИБ бошлиғи айтганлиги ва ушбу маълумотни тарқатган интернет нашри хатога йўл қўйганлиги маълум бўлди.

Шавкатжон Абдураззоқовнинг айтишича, мигрантларга ўз юртида муносиб иш ўрни яратиш ва уларга тавсия этиш бўйича учинчи сектор раҳбарларига вазифалар юклатилган. Вилоят раҳбари, албатта, бу мигрантлар танлови эканини айтиб ўтди.

👉 Наманган хабарлари
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 «Кўп масала шу орқали ҳал бўлмоқда» – Наманган вилояти ҳокими ижтимоий тармоқда муаммоларни ўрганиши ҳақида гапирди

Тўрақўрғон маданият саройида журналист ва блогерлар иштирокида бўлиб ўтган матбуот анжуманида Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов ижтимоий тармоқларда фаол бўлишни ёқлади.

➡️ Батафсил ўқинг

Маълумот учун, ҳокимнинг ҳудудлардаги ўрганишлари фейсбук тармоғида доимий равишда тўғридан тўғри эфирга узатилади.

👉Наманган хабарлари