Namangan | Kun.uz
1.68K subscribers
5.05K photos
1.05K videos
5.08K links
Kun.uz’ning Namangan viloyatiga oid xabar va yangiliklar rasmiy kanali.

Reklama: +998 78 113 10 10

Video jo'natish uchun 👉 @kunuzvideo_bot
Download Telegram
#Нарх_наво

Наманган шаҳри Чорсу деҳқон (озиқ-овқат) бозоридаги нархлар

🗓 20 декабр ҳолатида

🥩 Мол гўшти (1 кг) 48.000 – 70.000 сўм
🍖 Қўй гўшти (1 кг) 65.000 – 70.000 сўм
🍗 Товуқ гўшти (1 кг) 22.000 – 24.000 сўм
🌻 Ўсимлик мойи (1 л) 15.000 – 17.000 сўм
🌱 Пахта мойи (1 л) 12.000 –14.000 сўм
🍚 Гуруч (1 кг) 7.000 – 27.000 сўм
🍚 Шакар (1 кг) 7.000 – 7.500 сўм
🍚 Ун (1 кг) 4.000 – 5.500 сўм
🍞 Нон (буханка) 1.500 сўм

🥛 Сут (1 л) 5.000 сўм
🥚 Тухум (10 дона) 10.000 – 12.000 сўм
🍅 Помидор (1 кг) 3.000 – 6.000 сўм
🥒 Бодринг (1 кг) 17.000 – 18.000 сўм
🧅 Пиёз (1 кг) 1.800 – 2.000 сўм
🥔 Картошка (1 кг) 3.500 – 4.500 сўм
🥬 Карам (1 дона) 3.000 – 5.000 сўм
🥕 Сабзи (1 кг) 1.800 – 2.000 сўм
🍏 Олма (1 кг) 3.000 – 10.000 сўм
🍊 Мандарин (1кг) 14.000 – 16.000 cўм

👉 Наманган хабарлари
​​Косонсойда йил якунигача 20 та янги корхона ташкил этилади

Бу ҳақда Халқ депутатлари Косонсой тумани Кенгашининг йигирма биринчи сессиясида маълум қилинди.

Унда туман ҳокими Баҳодир Юсуповнинг йил якуни ва келгуси йилги режаларга бағишланган "Халққа мурожаати" тингланди.

Баҳодир Юсуповга кўра, бугунги кунда туманда 1 декабр ҳолатига 4 025 тадбиркорлик субъекти фаолият кўрсатмоқда. Йил якунигача яна 20 та янги корхона ташкил этиш режалаштирилган.

Саноат ишлаб чиқариш ҳажми 2019 йил йил якуни билан 355,5 млрд сўмни ва аҳоли жон бошига 1723,9 сўмни ташкил қилган бўлса, йил якуни билан 402,7 млрд сўмга (ўтган йилнинг мос даврига 104,0 фоизга кўпайиши) ва аҳоли жон бошига 1,9 млн сўмга етказиш белгиланган.

Шунингдек, 2021 йил 1-ярим йилликда 68,9 млрд сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилишини ёки ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 105 фоизга ошириш режалаштирилмоқда.

2020–2021 йилларда туманда саноат, қишлоқ хўжалиги ҳамда хизматлар соҳасида умумий қиймати 614 млрд 159 млн сўмлик 149 та лойиҳани ишга тушириш ҳисобига 1 821 та янги иш ўрни яратиш белгиланган.

👉 Наманган хабарлари
​​Давлатободда 66 та лойиҳа фойдаланишга топширилиши ҳисобига 5117 та янги иш ўрни яратилди

Халқ депутатлари Давлатобод туман кенгашининг 2-сессияси бўлиб ўтди.

Туман ҳокими Анваржон Тожимирзаевга кўра, 5 та кичик саноат зонаси учун 140,0 гектар ер майдони ажратилган бўлиб, 218 та лойиҳага умумий қиймати 1 трлн 900 мрлд сўм маблағ сарфланиши, 190 млрд сўм солиқ тўловлари туширилиши ва 14000 та янги ишчи ўрни яратилиши режалаштирилган.

Бугунги кунга қадар 688 млрд сўмлик 66 та лойиҳа фойдаланишга топширилиши билан 5117 та янги иш ўрни, 280 миллиард сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқариш, 3 миллион долларлик экспорт, 67 млн долларлик импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ҳамда 50 млрд сўм бюджетга солиқ тушириш имкониятлари яратилди.

2021 йилда ушбу кичик саноат зоналарида қиймати 1 триллион сўмлик 152 та лойиҳа ишга туширилиб, йиллик 950 млрд сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш, 326 миллион долларлик импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар, 20,5 миллион долларлик экспорт ҳажмига эришилиб, 8500 та янги иш ўрни яратилиши кутилмоқда.

Шунингдек, туманидаги “Янги тонг” МФЙ ҳудудидаги 4 та кўп қаватли уйнинг том қисми таъмирланиб, замонавий болалар спорт майдончаси ташкил этилди.

2021 йилда кўп қаватли уйлар олдига 37 та янги болалар спорт майдончаси қурилади, 7 таси капитал таъмирланади, 76 та кўп қаватли уй атрофидаги 6700 погонометр ирригация тармоғи ва 129 та кўп қаватли уй атрофидаги 43400 кв м йўлаклар таъмирланади. 130 та кўп қаватли уй атрофига 286 та ёритиш чироғи ўрнатилади.

Ушбу мақсадлар учун 9 млрд сўм маблағ сарфлаш кўзда тутилмоқда.

👉Наманган хабарлари
🌦 #Об_ҳаво

21 декабр куни кутилаётган об-ҳаво тўғрисида маълумот

Гидрометеорология хизмати марказига кўра, эртага – 21 декабр куни Наманган вилоятида ҳаво ўзгариб туради. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин.

Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади.

Ҳарорат кечаси -5…0 даража совуқ, кундузи 0…+5 даража илиқ бўлади.

👉 Наманган хабарлари
​​Наманганлик спортчилар 252 та олтин медалини қўлга киритган

2020 йил давомида вилоятда жами 1187 та спорт мусобақаси ва оммавий спорт тадбирлари, 251 та оммавий бадантарбия машғулоти, 30 дан ортиқ оммавий «Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам» спорт тадбири ташкил этилди, уларда 314,5 минг нафар вилоят аҳолиси иштирок этди.

Вилоят спортчилари томонидан республика ва халқаро миқёсидаги мусобақаларда (онлайн ва анъанавий) 252 та олтин, 347 та кумуш ва 563 та бронза – жами 1162 та медал қўлга киритилди.

Жумладан, қўл жанги спорт тури бўйича Минск шаҳрида бўлиб ўтган Жаҳон кубоги мусобақаларида Ўзбекистон терма жамоаси сафида иштирок этган Нозимахон Умарова фахрли 1-ўрин ва жаҳон чемпионлигини, белбоғли кураш бўйича Қозон шаҳрида бўлиб ўтган Жаҳон чемпионати мусобақасида Ойбек Ҳамидов олтин медални ҳамда жаҳон чемпионлигини қўлга киритди.

Шунингдек, Токио шаҳрида бўлиб ўтадиган ёзги олимпия ва паралимпия ўйинларига вилоятнинг 4 нафар спортчиси томонидан 5 та йўлланма қўлга киритилди.

👉 Наманган хабарлари
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 «Чустлик аёллар, асосан, дўппи ва белбоғ тикишади, бу менинг учинчи ҳунарим».
Россияга экспорт бўлаётган «Hand made» маҳсулотлари


Чустлик Моҳигул Неъматжонова дўппи, белбоғ тикади, оёқ кийимлар тўқийди. У бу ҳунарларни бувисидан ўрганган.

«Биринчи ишим «сапог» тўқиш бўлган, уни 2,5 ойда битирганман. Шундан кейин ўзимда иштиёқ пайдо бўлди ва янги-янги ғоялар ўйлаб топа бошладим.

Ҳозирда маҳсулотларни ички бозорга етказиб беряпман. Қолаверса, Россия мамлакати билан 30 миллионлик шартнома қилганман, у ерга ҳам қўл меҳнати ёрдамида тайёрлаган маҳсулотларимизни экспорт қиляпмиз.

60 дан ортиқ шогирдим бор. Айни пайтда эркаклар, аёллар ва болалар учун 20 турдан ортиқ маҳсулот тайёрламоқдаман. Айниқса, аёллар учун миллий матоларимизга уйғун ҳолда оёқ кийимлар тайёрлаяпман.

Шу ҳунарим орқали кўплаб танлов ва фестивалларда иштирок этдим, кўп мамлакатларда бўлдим.
Асосий даромадим ҳам мана шу ҳунаримдан. Бир ойда ўртача 2–2,5 атрофида даромад қиламан», – дейди Моҳигул.


👉Наманган хабарлари
#Биласизми

Қора мурч доривор ўсимликлар орасида инсон организми учун энг фойдалиси ҳисобланади.

У кучли антиоксидант сифатида организмдаги тўқималарнинг эрта ўлим топишига йўл қўймайди.

Қора мурч қондаги холестеринни камайтириб туради.

Артрит, саратон ва юрак қон-томир хасталикларини келтириб чиқарувчи шамоллаш жараёнига қарши курашади.

Ошқозон-ичак йўлларида мавжуд иммунитет мустаҳкамланиши учун хизмат қилувчи «яхши» бактериялар ўсиб унишини таъминлайди. Сурункали хасталикларнинг кушандаси саналади.

👉Наманган хабарлари
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Наманганда корхона ва ташкилотлар сони қанча?

Вилоят статистика бошқармасига кўра, 2020 йилнинг 1 декабр ҳолатига Наманган вилоятида рўйхатдан ўтган корхона ва ташкилотлар сони 31540 тани ташкил этиб, бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 20,0 % га ошган.

Бу рақам 2019 йилнинг 1 декабр ҳолатига 26290 тани ташкил этган.

Вилоятда фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар сони эса 30568 та, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 19,5 фоизга ўсган.

Янги ташкил этилган корхона ва ташкилотлар сони 5913 тани ташкил этмоқда.

👉 Наманган хабарлари
Либослар миллий қадриятларимиз асосида яратилади

Жорий йилнинг 17-19 декабр кунлари Марғилон шаҳрида аҳоли, жумладан, ёшлар ўртасида кийиниш маданиятини янада ривожлантиришга қаратилган «Нафосат» фестивали Ўзбекистон Республикаси Гендер тенгликни таъминлаш комиссияси ташаббусига биноан «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, «Ижтимоий фикр» жамоатчилик маркази ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда ўтказилди.

Иштирокчилар “Ишбилармон ва етакчи аёл, “Талаба қиз”, “Ижодкор аёл”, “Ўзбек аёлининг рўмол ўраш санъати” каби асосий йўналишлар ва “Йилнинг энг яхши ёш моделер-дизайнери”, “Миллий йўналишдаги энг яхши моделер-дизайнер” қўшимча номинациялари бўйича тақдирланишди.

👉 Наманган хабарлари
Ўтган 11 ой якуни бўйича Наманган вилоятида экспортёрлар сони 440 га етди

Вилоят статистика бошқармасига кўра, жорий йилнинг 1 декабр ҳолатига кўра вилоят экспортёрлари сони 440 тани ташкил этиб, улар томонидан 348,8 млн доллар (қимматбаҳо металлар экспортидан ташқари) қийматидаги товар ва хизматлар экспорт қилинган.

Ўсиш кўрсаткичи 2019 йилнинг мос даврига нисбатан 8,6 фоизга кўпайди. Наманган вилоят экспортида асосий ҳамкор давлатлар улуши:

🇷🇺 Россия Федерацияси – 34,8 фоиз;
🇰🇬 Қирғиз Республикаси – 25,1 фоиз;
🇰🇿 Қозоғистон – 12,2 фоиз;
🇨🇳 Хитой Халқ Республикаси – 10,3 фоиз;
🇹🇷 Туркия – 4,7 фоиз;
🇺🇦 Украина – 2,2 фоиз;
🇵🇱 Полша – 1,8 фоиз;
▶️ Бошқа давлатлар 8,9 фоиз қайд этилган.

Маълумот ўрнида, экспорт таркибида товарлар улуши 98,5 фоизни ташкил этиб, улар саноат товарлари (44,1 фоиз), озиқ-овқат маҳсулотлари ва тирик ҳайвонлар (28,3 фоиз) ва турли хил тайёр буюмлар (18,4 фоиз) ҳиссасига тўғри келмоқда.

👉Наманган хабарлари
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Наманганда 8 818,9 млрд сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди

Вилоят Иқтисодий тараққиёт бош бошқармасига кўра, Наманганда шу йилнинг январ–ноябр ойларида саноатда 8 818,9 млрд сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 117,0 фоиз ўсишга эришилди (аҳоли жон бошига 3,5 млн сўм).

Жорий йилнинг ўзида 1 414 та янги саноат корхонаси қўшилиб, уларнинг умумий сони 6 490 тани ташкил этмоқда.

👉Наманган хабарлари