Namangan | Kun.uz
1.84K subscribers
5.05K photos
1.05K videos
5.08K links
Kun.uz’ning Namangan viloyatiga oid xabar va yangiliklar rasmiy kanali.

Reklama: +998 78 113 10 10

Video jo'natish uchun 👉 @kunuzvideo_bot
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Kun_oyati

Эшитилган ҳар бир нарсани ёявермаслик!

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳиим!

«Kun oyati» туркум кўрсатувларининг бу сонида эшитилган ҳар бир нарсани айтаверишлик, одамлар орасида ёяверишлик нотўғри экани хусусида Аллоҳ таолонинг ўгитларини ўрганишингиз мумкин. Қолаверса, оятда шайтонга эргашиб кетмаслик ҳам Аллоҳнинг фазлидан экани таъкидланади.

Уларга (жанг майдонидан) омонлик ёки хавфли иш (хабари) келса, уни ёйиб юборадилар. Агар уни Пайғамбарга ёки ўзларидан бўлган амирларга етказсалар, уни билиб олишни истовчилар ўшалардан (сўраб) билаверар эдилар. Агар сизларга Аллоҳнинг фазли ва раҳмати бўлмаса эди, озчиликдан ташқари, (кўпларингиз) шайтонга эргашиб кетган бўлар эдингиз.

(Нисо сураси, 83-оят)

🕞 Саҳарлик: 04:06
🕗 Ифторлик
: 18:59
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Kun_oyati

Аллоҳнинг Расули энг гўзал ўрнак-намунадир.

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳиим!

«Kun oyati»нинг ушбу сонида Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам инсонлар учун энг гўзал ўрнак экани уқдирилган оят таълимотидан баҳраманд бўласиз. Аллоҳ Ўз ҳабибига таъриф берар экан, у кишида энг гўзал намуна борлигини таъкидлайди ҳамда Аллоҳ ва охиратдан умидвор мўминлар Пайғамбарларидан ўрнак олишга ундалади.

(Эй имон келтирганлар!) сизлар учун - Аллоҳ ва охират кунидан умидвор бўлган ҳамда Аллоҳни кўп ёд қилган кишилар учун Аллоҳнинг Пайғамбарида гўзал намуна бордир.

(Аҳзоб сураси, 21-оят)

🕞 Саҳарлик: 04:05
🕗 Ифторлик
: 19:00
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Kun_oyati

Холис тавба

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳиим!

«Kun oyati»нинг ушбу сонида мўминларнинг ўз гуноҳларидан холис тавба қилишига буюрилган оят тиловати ҳамда унинг тафсири билан танишасиз. Оятда холис тавба ортидан эришилажак неъматлар ҳақида ҳам сўз боради.

Эй, иймон келтирганлар! Аллоҳга холис тавба қилинглар! Шоядки, Роббингиз гуноҳларингизни ювса ва сизни (дарахтлари) остидан анҳорлар оқиб турган жаннатларга киритса. Бир кундаки, унда Аллоҳ Набийни ва у билан бирга бўлган иймон келтирганларни шарманда қилмас. Уларнинг нурлари олдиларида ва ўнг тарафларида юриб борадир. Улар эса: «Роббимиз, бизга нуримизни батамом қилиб бер, гуноҳларимизни кечир, албатта, Сен барча нарсага қодирсан», - дерлар.

(Таҳрим сураси, 8-оят)

🕞 Саҳарлик: 04:03
🕗 Ифторлик: 19:01
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Kun_oyati

Энг яхши умматнинг васфи!

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳиим!

«Kun oyati»нинг бугунги лавҳасида энг яхши уммат кимлар эканига доир оят тиловатидан баҳра олиб, унинг тафсири билан танишиш имконига эгасиз. Унда, яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтариш мусулмончилик аломатларидан экани таъкидланади.

Одамларга чиқарилган (маълум бўлган) умматнинг энг яхшиси бўлдингиз (Эй мусулмонлар! Зеро, сиз) яхшиликка буюрасиз, ёмонликдан қайтарасиз ва Аллоҳга имон келтирасиз. Агар аҳли китоблар (ҳам) имон келтирганларида эди, ўзлари учун яхши бўлур эди. Улар орасида мўминлари ҳам бор, кўпчилиги эса фосиқлардир.

(Оли Имрон сураси, 110-оят)

🕞 Саҳарлик: 04:01
🕗 Ифторлик: 19:03
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Kun_oyati

Тафаккур!

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳиим!

Бугун Рамазон ойининг 11-куни. Муборак ойнинг иккинчи ўн кунлиги бошланди. Биз сизларга «Kun oyati» туркум кўрсатувларининг навбатдаги сонини ҳавола қиламиз. Унда Аллоҳ таолонинг тафаккур қилишга ундовчи оят тиловати ва тафсиридан бохабар бўласиз.

Осмонлар ва Ернинг яратилишида, тун ва куннинг ўрин алмашиб туришида ақл эгалари учун аломатлар бордир.

(Оли Имрон сураси, 190-оят)

🕞 Саҳарлик: 03:59
🕗 Ифторлик
: 19:04
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Kun_oyati

Силаи раҳим!

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳиим!

Kun.uz сайти муҳтарам ўқувчиларига «Kun oyati» лойиҳасининг навбатдаги сонини тақдим этади. Унда Нисо сурасининг 1-ояти тиловати ҳамда унинг тафсири билан танишасиз. Хусусан, унда инсониятни Одам Ато ва Момо Ҳавводан тарқатган Аллоҳдан қўрқиш ҳамда қариндошлик алоқаларини сақлаш ҳақида сўз боради.

Эй одамлар! Сизларни бир жондан яратган ва ундан унинг жуфтини яратиб, икковларидан кўплаб эркагу аёллар таратган Роббингиздан қўрқинг! Номини ишлатиб бир-бирингиздан сўровда бўладиганингиз Аллоҳдан ва қариндошлик (алоқалари)дан қўрқинг. Албатта, Аллоҳ устингиздан рақобат этувчи зотдир.

(Нисо сураси, 1-оят)

🕞 Саҳарлик: 03:57
🕗 Ифторлик: 19:05
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Kun_oyati

Ўзаро маслаҳат ва унинг фойдалари!

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳиим!

«Kun oyati» туркум кўрсатувларининг ушбу сонида Аллоҳ таолонинг Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга, у орқали мўмин-мусулмонларга насиҳатларидан хабардор бўласиз. Инсонларга нисбатан тошбағир ва дағал бўлмаслик, улар билан маслаҳат қилишдан сўнгра, Аллоҳга таваккал қилиш ҳақида сўз боради.

Аллоҳнинг раҳмати сабабли (Сиз, эй Муҳаммад) уларга (саҳобаларга) мулойим бўлдингиз. Агар дағал, тошбағир бўлганингизда, албатта, (улар) атрофингиздан тарқалиб кетган бўлур эдилар. Бас, уларни афв этинг, (гуноҳлари учун) кечирим сўранг ва улар билан кенгашиб иш қилинг! (Бирор ишга) азму қарор қилсангиз, Аллоҳга таваккул қилинг! Аллоҳ таваккул қилувчиларни севар.

(Оли Имрон сураси, 159-оят)
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Kun_oyati

Намознинг хусусияти!

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳиим!

Аллоҳни зикр қилиш, уни ёд этиш фазилатлидир! Намозни мукаммал адо этиш эса мўминни фаҳш ва ёмонликлардан қайтаради. «Kun oyati»нинг бугунги сонида Анкабут сурасининг 45-ояти тиловати ҳамда унинг тафсири билан танишасиз.

(Эй, Муҳаммад) Сизга Китоб (Қуръон)дан ваҳий қилинган нарсани тиловат қилинг ва намозни мукаммал адо этинг! Албатта, намоз фаҳш ва ёмонликдан қайтарур! Албатта, Аллоҳнинг зикри (барча нарсадан) улуғдир! Аллоҳ қилаётган ишларингизни билиб турур.

(Анкабут сураси, 45-оят)
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Kun_oyati

Кўп яхшилик нима? (Ҳикмат ва унинг фазилати)

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳиим!

Муборак Рамазон ойининг иккинчи ўн кунлиги – мағфират даҳасида турибмиз. Бугун ушбу ойнинг тенг ярми – 15-кунидир. «Kun oyati» туркум кўрсатувларининг навбатдаги сонида ҳикмат бандага берилган кўп яхшилик эканига ойдинлик киритувчи оят мазмун-моҳиятидан баҳраманд бўлишингиз мумкин.

У Ўзи хоҳлаган кишиларга ҳикмат (фойдали илм) беради. Кимга ҳикмат берилган бўлса, демак, унга кўп яхшилик берилибди. Бундан фақат оқил кишиларгина эслатма олурлар.

(Бақара сураси, 269-оят)
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Kun_oyati

Аллоҳ таолонинг чақириғига лаббай дейиш

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳиим!

Kun.uz сайти сиз азиз ўқувчиларига «Kun oyati» лойиҳасининг навбатдаги сонини тақдим этади. Унда Юнус сурасининг 25-ояти тиловатини тинглаб, унинг қисқа мазмуни ва тафсиридан баҳраманд бўласиз. Унда, жумладан, Аллоҳ истаган бандасини тўғри йўлга ҳидоят этиши ҳақида сўз боради.

Аллоҳ (одамларни) салом диёри (жаннат)га чорлайди ва хоҳлаган кишини тўғри йўлга ҳидоят этади.

(Юнус сураси, 25-оят)