Namangan | Kun.uz
1.81K subscribers
5.05K photos
1.05K videos
5.08K links
Kun.uz’ning Namangan viloyatiga oid xabar va yangiliklar rasmiy kanali.

Reklama: +998 78 113 10 10

Video jo'natish uchun 👉 @kunuzvideo_bot
Download Telegram
Попда 8 та қўшма корхона ташкил этилди

Халқ депутатлари Поп тумани Кенгашининг йигирманчи сессияси бўлиб ўтди.

Поп туман ҳокими Аъзамжон Султоновга кўра, 2020 йилда 724 млрд сўмлик инвестициялар ўзлаштирилиб, ўсиш 108,7 фоизни ташкил этган.

680 млрд сўмлик янги ишлаб чиқариш қувватлари ва 5 млн долларлик маҳсулот экспорт қилиш имконияти яратилган.

Хорижий инвестициялар жалб этилиши, йирик лойиҳалар ишга туширилиши натижасида туманда шу йилнинг ўзида 8 та қўшма корхона ташкил этилиб, уларнинг умумий сони 26 тага етказилди.

👉 Наманган хабарлари
🌦 #Об_ҳаво

18 декабр куни кутилаётган об-ҳаво тўғрисида маълумот

Гидрометеорология хизмати марказига кўра, эртага – 18 декабр куни Наманган вилоятида ҳаво ўзгариб туради. Ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин.

Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади.

Ҳарорат кечаси -7…-2 даража совуқ, кундузи +2…+7 даража илиқ бўлади.

👉 Наманган хабарлари
Наманган туманида 9,1 мингга яқин фуқаро иш ўринларига муҳтож

Бугунги кунда туманда меҳнатга лаёқатли аҳоли сони (меҳнат ресурслари) 100,8 минг кишини ташкил этади.

Шундан 79,4 фоизи ёки 80,2 минг киши иқтисодий фаол аҳоли ҳисобланади.

Иқтисодий фаол аҳолининг 11,4 фоизи ёки 9,1 мингга яқин фуқаро иш ўринларига муҳтож.

Ишсизлик даражаси аёллар ўртасида 11 фоизни ва ёшлар ўртасида 13 фоизни ташкил қилмоқда.

👉 Наманган хабарлари
Уйчи туманининг олий таълим муассасаларига кириш кўрсаткичи 19,9 фоизни ташкил этди

Туманда бугунги кунда жами 46 та умумтаълим мактаби ҳамда 1 та “Баркамол авлод” болалар маркази мавжуд.

Туманда таълим сифатини ошириш, таълим муассасалари моддий-техник базасини яхшилаш мақсадида 2020 йилда бюджет маблағларидан 520,1 млн сўм жорий таъмирлашга, 2,039 млн сўм маблағ иссиқлик тизими учун, 320,1 млн сўм маблағлар ҳомийлик асосида мактаблардаги таъмирталаб ҳожатхоналарни таъмирлашга
ажратилди.

Маълумот учун, 2019–2020 ўқув йилида Уйчида жами 2651 нафар ўқувчи 11-синфни тамомлаб, улардан 524 нафари олий таълим муассасаларига талабаликка қабул қилинди.

👉 Наманган хабарлари
Уйчида боғчаларга болалар қамрови 63,7 фоизни ташкил қилмоқда

Туман мактабгача таълим бўлими тасарруфида жами 141 та, яъни 46 та давлат, 1 та хусусий, 2 та давлат шерикчилик асосидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилоти ва 92 та оилавий нодавлат таълим ташкилоти фаолият олиб бормоқда. Туманда 3–7 ёшли болалар 18 585 нафарни ташкил этади.

Бугунги кунда давлат таълим ташкилотларига 9 565 нафар, нодавлат таълим ташкилотларига 2 275 нафар, жами 11 840 нафар бола мактабгача таълим ташкилотларига қамраб олинган.

Шунингдек, тумандаги 33 та мактабгача таълим ташкилоти ва 7 та умумий ўрта таълим мактабида 6 ёшли болалар учун мажбурий бир йиллик бепул тайёрлов гуруҳлари очилган.

2020 йилнинг ўзида 24 та оилавий, 1 та давлат-хусусий шерикчилик асосидаги МТТ ташкил этилиб, 650 нафар тарбияланувчи қамраб олинди, 80 та янги иш ўрни яратилди.

👉 Наманган хабарлари
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Наманганда содир бўлган, олти киши вафот этган ЙТҲнинг видео тафсилоти

16 декабр куни соат 16:30 ларда, Наманган вилояти, Наманган шаҳар, И.Каримов–Истиқлол кўчалари кесишган «Фазо» чорраҳасида «Ман» юк машинаси ҳайдовчиси катта тезлик оқибатида бошқарувни йўқотиб, чорраҳадан ўтаётган «Нексия» русумли автомобил билан тўқнашгани ва натижада олти киши вафот этгани ҳақида хабар бергандик.

Наманган шаҳрида содир бўлган ЙТҲ юзасидан муҳокама бўлиб ўтди.

👉 Наманган хабарлари
Вилоят ҳокими Тожикистон элчисини қабул қилди

Наманган вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Тожикистоннинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Содиқ Имомийни қабул қилди.

Наманган вилоятида тожик миллатига мансуб 270 мингдан ортиқ фуқаро истиқомат қилмоқда, тожик миллий-маданий маркази фаолият кўрсатмоқда.

Жорий йилда Наманган ва Тожикистон ўртасида 5,3 миллион долларлик товар айланмаси амалга оширилди. Бундан 3,8 миллион доллари Тожикистонга экспортга, 1,5 миллион доллари эса қўшни давлатдан вилоятга импортга тўғри келади.

Намангандан Тожикистонга мева-сабзавотлар, текстил ва трикотаж маҳсулотлари юборилади. Тожикистондан эса асосан цемент ва кимёвий маҳсулотлар келтирилади. 7 та қўшма корхона фаолият кўрсатмоқда.

Вилоят ҳокими элчи билан мулоқот давомида ҳамкорлик ришталарини янада мустаҳкамлаш, ўзаро товар айланмаси ҳажмини бир неча карра ошириш зарурлигини таъкидлади.

👉 Наманган хабарлари
Уйчида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 113,6 фоизга ўсган

Халқ депутатлари Уйчи тумани Кенгашининг ўн саккизинчи сессияси бўлиб ўтди.

Туман ҳокими Муҳаммадаюбхўжа Апақовга кўра, 2020 йил якуни билан саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 113,6 фоизга (762,0 млрд сўм), қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари 101,7 фоизга (14 180,0 млрд сўм), қурилиш ишлари 107,3 фоизга (452,0 млрд сўм), чакана савдо айланмаси 110,5 фоизга (475,0 млрд сўм) ва хизматлар ҳажми 110,2 фоизга (442,0 млрд сўм) ўсган.

2021 йилда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 128,9 фоизга (865,0 млрд сўм), қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари 105,8 фоизга (14 756,3 млрд сўм), қурилиш ишлари 120,5 фоизга (508,2 млрд сўм), чакана савдо айланмаси 119,2 фоизга (512,5 млрд сўм) ва хизматлар ҳажми 487,0 фоизга (512,5 млрд сўм) ўсиши кутилмоқда.

👉 Наманган хабарлари
🚨Қамчиқ довонидан ҳаракатланиб ўтувчилар диққатига!

“Ўзгидромет” берган хабарга кўра, 2020 йил 19-20 декабрда А-373 “Тошкент–Ўш” автомобил йўлининг Қамчиқ довони қисмида қор, вақти-вақти билан кучли қор ёғиши, туман тушиб, кўринувчанлик 50 м.гача пасайиши, шамол тезлиги секундига 17–22 м, шамолнинг бирдан 25–27 м.гача кучайиши, йўлда қор уюмлари, яхмалак ҳосил бўлиши кутилмоқда.

Барча йўл ҳаракати қатнашчиларидан йўлларда эҳтиёткор бўлишларини, белгиланган қоидаларга амал қилиб, оралиқ масофани сақлаган ҳолда ҳаракатланишларини сўраб қоламиз.

👉 Наманган хабарлари
Косонсойда содир этилган жиноятлар ўтган даврга нисбатан 41 тага ортган

2020 йилнинг ўтган 11 ой давомида туманда 137 та жиноят содир этилган, бу ўтган даврга нисбатан 41 тага ортиб кетган.

Шундан унча оғир бўлмаган жиноятлар 12 тага, оғир турдаги жиноятлар 5 тага, ўта оғир турдаги жиноятлар 3 тага ортиб кетишига йўл қўйилган.

Ўтган 11 ой давомида туман ҳудудида ёшлар томонидан 34 та жиноят содир этилган.

👉 Наманган хабарлари
Биласизми

Ироқда китоб дўконлари сотилаётган китобларни йўлакларга ёйиб сотишади ва ўша ерда қўриқчисиз қолдириб кетишади.

Чунки ироқликларда "китоб ўқувчи ўғрилик қилмайди, ўғри эса китоб ўқимайди" деган нақл бор.

👉 Наманган хабарлари
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Савоби тўхтамай ёзилиб турадиган садақаи жория» – Нуротада ёниб кетган масжид тикланишига ҳисса қўшинг

Навоий вилояти Нурота туманидаги «Имом Ҳасан-Имом Ҳусайн» жоме масжидида 2020 йилнинг 28 ноябрь куни электр энергияси тармоғида қисқа туташув содир бўлиб, ёнғин келиб чиққан. Ёнғин оқибатида масжид ҳолати намоз ўқишга яроқсиз ҳолга келиб қолган.

Масжид қурилишига ҳисса қўшмоқчи бўлганлар учун:

Uzcard:
8600 0423 9350 5895 (Дилмурод Акромов номида)
Aгробанкдаги ҳисоб рақами: 2021 2000 9041 8656 3001

Дилмурод Акрамов – «Имом Ҳасан-Имом Ҳусайн» жоме масжиди имом хатиби: +998 93 318-60-81, +998 97 284 88 77

👉 Наманган хабарлари
Уйчида боғчаларга болалар қамрови 63,7 фоизни ташкил қилмоқда

Туман мактабгача таълим бўлими тасарруфида жами 141 та, яъни 46 та давлат, 1 та хусусий, 2 та давлат шерикчилик асосидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилоти ва 92 та оилавий нодавлат таълим ташкилоти фаолият олиб бормоқда. Туманда 3–7 ёшли болалар 18 585 нафарни ташкил этади.

Бугунги кунда давлат таълим ташкилотларига 9 565 нафар, нодавлат таълим ташкилотларига 2 275 нафар, жами 11 840 нафар бола мактабгача таълим ташкилотларига қамраб олинган.

Шунингдек, тумандаги 33 та мактабгача таълим ташкилоти ва 7 та умумий ўрта таълим мактабида 6 ёшли болалар учун мажбурий бир йиллик бепул тайёрлов гуруҳлари очилган.

2020 йилнинг ўзида 24 та оилавий, 1 та давлат-хусусий шерикчилик асосидаги МТТ ташкил этилиб, 650 нафар тарбияланувчи қамраб олинди, 80 та янги иш ўрни яратилди.

👉 Наманган хабарлари
Россияда мигрантларнинг вақтинча қолиш муддати узайтирилди

Коронавирус пандемияси муносабати билан Россия Федерацияси президентининг 2020 йил 15 декабрдаги тегишли фармонига кўра, меҳнат мигрантларининг мамлакатда вақтинча бўлиб туриш муддати 2021 йил 15 июнгача узайтирилди.

Ушбу тартиб, Россия Федерацияси ҳудудида 2020 йил 15 мартгача қонуний бўлган чет эл фуқаролари учун амал қилади.

👉 Наманган хабарлари
Тўрақўрғон маҳаллий бюджети 121 млрд сўмни ташкил этиши кутилмоқда

Жорий йилда туман бюджет даромадлари режаси 115,4 млрд сўмни ташкил этиб, амалда 121 млрд сўмни ёки 5,6 млрд сўмга (105,3 фоиз) ортиғи билан бажарилиши кутилмоқда.

Шунингдек, маҳаллий бюджетнинг харажатлар режаси 145,2 млрд сўмни ташкил этиб, амалда 148,1 млрд сўмга ёки 102,4 фоизга молиялаштирилади.

Туман маҳаллий бюджетининг 2020 йил якуни бўйича ижроси 148 млрд 100 млн сўмни ташкил этиши кутилмоқда.

Бундан ташқари, ижтимоий соҳа объектларини 2020/2021 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлаш мақсадида 1,3 млрд сўм маблағ йўналтирилган.

👉 Наманган хабарлари
​​Наманган шаҳрида КСЗлар ҳисобига 15 926 та иш ўрни яратилади

Халқ депутатлари Наманган шаҳар кенгашининг XVIII сессияси бўлиб ўтди. Унда шаҳар ҳокими Олимжон Исаев йил сарҳисоби ва 2021 йилга мўлжалланган режалар билан халққа мурожаат йўллади.

Маълум қилинишича, шаҳарда 10 774 та тадбиркорлик субъекти мавжуд, ўтган даврда 1 414 та янги тадбиркорлик субъекти ташкил этилган ва бюджетга 3,4 млрд сўмдан ортиқ тушум туширилиб, қўшимча 4 062 та янги иш ўрни яратилган. Йил якунига қадар тадбиркорлик субъектлари сонини 10 850 тага етказиш белгиланган.

Шунингдек, шаҳарда кичик саноат зоналари сони 10 тани ташкил қилмоқда, уларнинг 3 таси шу йилнинг ўзида ташкил этилган. Ушбу КСЗлар 147 гектарни эгаллайди ва қиймати 2,0 трлн сўм бўлган 255 та лойиҳани амалга ошириш ҳисобига 15 926 та иш ўрни яратилади.

Мазкур кичик саноат зоналарида ҳозирги кунга келиб, 729,8 млрд сўмлик 81 та лойиҳани амалга ошириш ҳисобига 6 167 та янги иш ўрни яратилди ва 455 млрд сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилмоқда.

👉Наманган хабарлари
🌦 #Об_ҳаво

19 декабр куни кутилаётган об-ҳаво тўғрисида маълумот

Гидрометеорология хизмати марказига кўра, эртага – 19 декабр куни Наманган вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин.

Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади, 12-17 м/с гача кучайиши мумкин.

Ҳарорат кечаси -7…-2 даража совуқ, кундузи +4…+9 даража илиқ бўлади.

👉 Наманган хабарлари
Мудҳиш ЙТҲ содир бўлган жойда йўл белгилари тартибга келтирилмоқда

16 декабр куни Наманган вилояти, Наманган шаҳар, И.Каримов–Истиқлол кўчалари кесишган «Фазо» чорраҳасида содир бўлган ЙТҲда «Ман» русумли юк машинаси ҳаракатланаётиб, ҳаракатни бошқара олмай чорраҳадан ўтаётган, «Нексия» машинаси устига ағдарилган.

Натижада, машина ичида бўлган 6 киши вафот этган.

Бугун айнан ўша чорраҳа қисмида светофорларни таъмирлаш ҳамда йўл белгиларини қайтадан бўяш ишлари амалга оширилмоқда.

👉 Наманган хабарлари