Toshkent viloyati | Kun.uz
1.29K subscribers
5.15K photos
706 videos
5.64K links
Kun.uz’ning Toshkent viloyatiga oid xabar va yangiliklar rasmiy kanali.

Reklama: +998 78 113 10 10

Video jo‘natish uchun 👉 @kunuzvideo_bot
Download Telegram
Вилоят спортчилари республика мусобақасида биринчи ўринни қўлга киритди

Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилотининг Бухоро вилояти ташкилотида ҳаволи қуролдан ўқ отиш спорт тури бўйича ёшлар ўртасида Ўзбекистон чемпионатининг биринчи босқичи ўтказилди.

Эътиборлиси, мазкур чемпионатда муносиб иштирок этган Тошкент вилояти жамоаси биринчи ўринга сазовор бўлишган. Шунингдек, иккинчи ва учинчи ўрин Тошкент шаҳри ҳамда Наманган вилояти жамоаларига насиб қилган. Мусобақада барча вилоятлардан жами 16 та жамоа иштирок этиб, 100 нафардан ортиқ спортчи ўз омадини синаб кўришган.

⬇️ Тошкент вилояти хабарлари
👉 @KunuzToshvil
2021 йилнинг ўтган даврида вилоятда 9 163 нафар норасмий ишлаётган фуқаро иш жойига расмийлаштирилган

Вилоят давлат солиқ бошқармаси томонидан жорий йилнинг ўтган даврида вилоятда 385 та корхонада 9 163 нафар норасмий ишлаётган фуқаро иш жойига расмийлаштирилишига эришилган. Жумладан, савдо ва умумий овқатланиш соҳасида 811 та, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳасида 5 376 та, қурилиш соҳасида 308 та, қишлоқ хўжалигида 2 668 та, жами 9 163 тадан ортиқ яширин иш жойлари доимий ўринларга айлантирилган.

Амалга оширилган ишлар ва тарғибот натижасида бюджетга қўшимча 6 844,7 млн сўм солиқ ҳисобланган. Хусусан, вилоятнинг Оҳангарон шаҳрида 210 та ҳамда Оҳангарон туманида 331 та яширин иш ўрни легаллаштирилган.

⬇️ Тошкент вилояти хабарлари
👉 @KunuzToshvil
Бўстонлиқ туманидаги «Амирсой» тоғ-чанғи курорти 12 мартгача ёпилди

Бунга сабаб қилиб йўл қатнов қисмида кўчкининг олдини олиш мақсадида курортга олиб борадиган кириш йўлида таъмирлаш ишлари олиб борилиши келтирилган. Шу туфайли Амирсой Ресортга олиб борувчи йўл ФВВ ва ЙҲХББ томонидан вақтинчалик ёпилади.

Курорт иши 9 мартдан 12 мартгача, ҳаракатланиш тиклангунга қадар тўхтатилади. Айни пайтда «Шале» услубидаги ёғоч уйларда бўлиб турганлар учун ушбу уйлар ва Алпина ресторани, шунингдек, квадроцикллар ва снегоходлар ишлашда давом этади.

⬇️ Тошкент вилояти хабарлари
👉 @KunuzToshvil
Даврон Ҳидоятов илк бор электрон тарзда қарорларни имзолади

Эндиликда Тошкент вилояти ҳокими Даврон Ҳидоятовнинг барча қарорлари электрон рақамли имзо орқали, яъни “E-qaror” электрон тизими орқали қабул қилинади.

Хусусан, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 апрелдаги қарори асосида, Адлия вазирлиги томонидан ҳоким қарорларини ишлаб чиқиш, келишиш ва рўйхатдан ўтказишнинг ягона электрон “E-qaror” тизими татбиқ этилди. Мазкур тизим жорий йил бошидан Қашқадарё вилоятида эксперимент тариқасида синовдан ўтказилмоқда. Шу тарзда аниқланган камчилик ва муаммолар бартараф этилиб, ушбу амалиёт 2021 йил 1 июлдан республикадаги барча ҳокимликлар фаолиятига жорий этилиши кўзда тутилган.

Шу мақсадда Адлия вазирлиги Ишчи гуруҳи томонидан Тошкент вилоятида масъул ташкилот ходимлари учун Zoom дастури орқали онлайн тарзда семинар-тренинглар ташкил этилди. Шунингдек, мавжуд имкониятлардан келиб чиқиб, муддатидан олдин вилоят ҳокимлиги ва вилоят даражасидаги 44 та ташкилот томонидан белгиланган ҳужжатлар тайёрланиб, “E-qaror” тизими жорий этилди.

Бу йўналишдаги ташкилий ишлар вилоят раҳбари Д.Ҳидоятов ташаббуси билан муддатидан олдин амалга оширилгани боис, бугун илк бор 4 та қарор электрон тарзда имзоланди. Мазкур тизимнинг узвий давоми сифатида барча туман-шаҳар ҳокимликларида жорий этилиши кўзда тутилган бўлиб, ҳозирда саъй-ҳаракатлар бошлаб юборилган.

⬇️ Тошкент вилояти хабарлари
👉 @KunuzToshvil
⚽️ Олмалиқнинг ОКМК жамоаси мавсумни ғалаба билан бошлади

Ўтган мавсумда бронза медалларини қўлга киритган ОКМК жамоаси 2021 йилги мавсумнинг илк турида ўз уйида «Локомотив»ни қабул қилиб, 3 очкони қўлга киритди.

Мезбонлар баҳснинг 3-дақиқасидаёқ ҳисобни очди. Чап қанотдан ҳаволатиб етказилган узатмани ОКМКнинг нидерландиялик ҳужумчиси Элвин Фортес бош билан дарвозага йўллади. «Локомотив» биринчи бўлимнинг ўзидаёқ мувозанатни тиклади. 36-дақиқада меҳмонлар футболчиси томонидан етказилган узатма натижасида Қодирқулов дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқиб, ҳисобни тенглаштирди.

Баҳс тугашига 14 дақиқа қолганида ОКМК футболчиси чиройли узатма билан Жокични жарима майдончасига бошлади. Унинг узатмасини Касьян яқин масофадан «Локомотив» дарвозасига жойлаб қўйди.

Шу тариқа, ОКМК жамоаси мавсумни муҳим ғалаба билан бошлади.

⬇️ Тошкент вилояти хабарлари
👉 @KunuzToshvil
Тошкент вилоятида ҳафта охирида қор ёғиши мумкин

«Ўзгидромет» хабарига кўра, Тошкент вилоятида ҳафта давомида ҳаво ўзгариб туради. Ҳафта охирида айрим ҳудудларда ёмғир ва қор ёғиши мумкин.

➡️ 11-12 мартда ёғингарчилик кутилмайди, 13 мартда ёмғир ёғади, 14 мартда баъзи жойларда ёмғир ва қор ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 13-14 мартда баъзи жойларда 15-20 м/с.гача кучайиши мумкин.

Ҳарорат:
🔹11 март кечаси +4..+9° илиқ, кундузи +12...+17° илиқ;
🔹12 март кечаси +2...+7° илиқ, кундузи +17...+22° илиқ;
🔹13 март кечаси ва кундузи +10...+15 даража илиқ;
🔹14 март кечаси -2...+3 даража, кундузи 0...+5 даража илиқ бўлади.

⬇️ Тошкент вилояти хабарлари
👉 @KunuzToshvil
Чиноздаги нефт базада ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар тарқалди. «Ўзбекнефтгаз» ёнғин қамишзорда рўй берганини маълум қилди

Бугун, 10 март куни ижтимоий тармоқларда Чиноз туманидаги “Пахта Нефтбазаси”да ёнғин содир бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Kun.uz мухбири вазиятга аниқлик киритиш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” АЖ матбуот хизмати билан боғланди. Ташкилот матбуот хизматининг маълум қилишича, ёнғин “Пахта Нефтбазаси” ҳудудидан анча узоқда, қамишзорда содир бўлган. Видеолавҳада тасвирланган ёнғиннинг базага ҳеч қандай алоқаси йўқ.

“Бугун ижтимоий тармоқларда тарқалган ёнғин ҳақидаги видеолавҳа кеча, 9 март куни “Пахта Нефтбазаси”дан анча узоқликдаги қамишзорда рўй берган. Ёнғин натижасида осмонга қора тутун кўтарилган, бунинг бизга алоқаси йўқ. Аслида, воқеа кеча содир бўлган”, - деди “Пахта Нефтбазаси” раҳбари Элдор Бердиқулов.

⬇️ Тошкент вилояти хабарлари
👉 @KunuzToshvil
Ўзбекистонга март ойи давомида 660 минг доза AstraZeneca вакцинаси олиб келинади

Ўзбекистонда эмланган аҳолига эмланганлик ҳақида тегишли сертификат ҳам берилади. Бу ҳақда Covid-19’га қарши вакцинация билан боғлиқ долзарб масалалар юзасидан ўтказилган брифингда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи Баҳодир Юсупалиев маълум қилган.

Маълум қилинишича, март ойининг иккинчи қисмида – 15-20 март кунларида Ўзбекистонга COVAX дастури бўйича 660 минг доза AstraZeneca вакцинаси келтирилади. Кейинги босқичда Россиянинг «Спутник V» вакцинасидан 1 млн доза миқдорида харид қилиш ишлари олиб борилмоқда.

«Ҳозирда тақдим этилган шартнома Россия томонидан кўриб чиқиляпти. Март ойида Ўзбекистон ҳаммуаллиф бўлган ZF-UZ-VAС 2001 вакцинасидан ҳам 1 млн доза олиб келиниши режалаштирилган», - деган у.

⬇️ Тошкент вилояти хабарлари
👉 @KunuzToshvil
Қибрайдаги ариқдан қонли сув оқаётганди. Сув қаердан келгани аниқланди

Қибрай туманининг Ўнгқўрғон маҳалласидаги фермер хўжаликларининг ўртасидан ўтган ариқдан ҳар куни икки маҳал қонли сув оқаётгани ҳақида видео тарқалганди. Вазият тегишли ташкилотлар томонидан вазият ўрганилган.

Ўрганиш давомида бу қонли сув «Обод Савдо Бизнес» МЧЖга қарашли кушхонадан чиқаётгани маълум бўлган. Корхонада жониворлар сўйилгач пайдо бўладиган қонли сув айнан видеода кўринган ариққа оқизилган. Ушбу ҳолат юзасидан 2021 йил 26 феврал куни Экология ва атроф-мухитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича Қибрай тумани инспекцияси томонидан огоҳлантириш хати берилган.

Корхона томонидан «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги қонуннинг 19-моддаси, «Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида»ги қонуннинг 18, 19 ва 99-моддаси талаблари бузилгани аниқланиб, шу асосда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 72-моддаси 1-қисми билан маъмурий жазо белгиланган.

⬇️ Тошкент вилояти хабарлари
👉 @KunuzToshvil
Ўзбекистон ва Тожикистон Бекобод–Конибодом–Қўқон темир йўлини электрлаштиради – ОАВ

Ўзбекистон ва Тожикистон темир йўл компаниялари Тожикистон шимолидаги темир йўл участкаси – Бекобод–Конибодом–Қўқон йўналиши бўйлаб электр узатиш линиясини қуриш тўғрисида битим имзолашни режалаштирмоқда.

Компания вакили ушбу лойиҳани икки мамлакат мутахассислари томонидан амалга ошириш бўйича дастлабки ишлар ўтган йили бошлангани, тегишли режаларни амалга ошириш имкониятлари кўриб чиқилганини таъкидлаб ўтган.

«Тожикистон темир йўллари»дан маълум қилишларича, электровозларга ўтиш икки томоннинг манфаатларига мос келади: ташувчи харажатлари камаяди, кўмир ёқилишидан атмосферага чиқадиган зарарли моддалар йўқ бўлади, поездлар ҳаракати сони кўпаяди, бу эса томонлар даромади ортишига олиб келади.

⬇️ Тошкент вилояти хабарлари
👉 @KunuzToshvil
Боқувчисини йўқотган аёлларнинг фарзандини боғчага бериш xаражатлари бюджетдан қопланади

Қарорга кўра, 2 ой муддатда боғчалар мавжуд бўлмаган маҳаллаларда мактабгача таълим билан қамраб олинмаган болалар рўйхати шакллантирилади. Мактабгача таълим вазирлиги 1 ой муддатда Молия вазирлиги билан биргаликда қуйидагиларни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқади:

🔹 Ижтимоий ҳимояга муҳтож ёлғиз аёлларнинг фарзандларини боғчаларга имтиёзли рўйхатга киритиш орқали қабул қилиш;

🔹 Боқувчисини йўқотган аёлларга фарзандини боғчалар, шу жумладан, оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаларига бериш харажатларини бюджетдан қоплаш.

⬇️ Тошкент вилояти хабарлари
👉 @KunuzToshvil
Бу йил кириш имтиҳонларида тест топшириладиган фанлар расман тасдиқланди

🔹Бу йил максимал балл 280,5 балл бўлади. 3 та мажбурий фан блокидан имтиҳон олиниши аниқ бўлди: она тили, математика ва Ўзбекистон тарихидан жами 45 та савол бўлиб, уларнинг ҳар бирига 2,1 баллдан берилади, деб хабар қилди ДТМ.

🔹Таълим йўналишига мос фанларга 3,1 баллдан берилади. Бу блокда 2 тадан фан бор. Масалан, юриспруденция йўналишида имтиҳон тарих ва чет тили ҳамда 3 та мажбурий фандан бўлади.

⬇️ Тошкент вилояти хабарлари
👉 @KunuzToshvil
Вилоят ҳудудида Ўзбекистон-Қирғизистон ҳамкорлиги асосида умумий қиймати 1,5 миллион долларга тенг йирик чорвачилик комплекси қурилади

Тошкент шаҳрида Ўзбекистон-Қирғизистон бизнес форуми ва биринчи ишбилармонлар кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Мазкур бизнес форумда вилоят ҳокимининг ўринбосари Жамшид Абдусаломов ҳам иштирок этиб, Бишкек шаҳрида фаолият юритаётган «Индастрил Корпорейшн» компанияси вакиллари билан музокаралар олиб бориб, 2 та янги, йирик лойиҳанинг ташкилий ишлари, ҳамкорлик истиқболлари юзасидан келишув имзолаган. Бу ҳақда вилоят Инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси ахборот хизмати маълум қилди.

Унга кўра, вилоят ҳудудида умумий қиймати 1,5 миллион АҚШ долларига тенг йирик чорвачилик комплекси ва 1,5 миллион долларлик юқори даражадаги оловга чидамли ғишт маҳсулотлари ҳамда қувурлар ишлаб чиқариш лойиҳаси устида иш олиб борилиб, ҳар иккала давлат мутахассислари ўртасида яқин ҳамкорлик алоқалари кенг йўлга қўйилади.

⬇️ Тошкент вилояти хабарлари
👉 @KunuzToshvil
Бўстонлиқни комплекс ривожлантириш дастури тасдиқланди

Вазирлар Маҳкамасининг «2021-2022 йилларда Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Norma’нинг ёзишича, дастурни амалга оширишнинг устувор йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланган:
🔹хизматлар соҳаси, хусусан, туризм инфратузилмасини ривожлантириш ва барча мавсумда фаолиятини таъминлаш, янги ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этиш, мавжуд ишлаб чиқариш қувватларини модернизация қилиш орқали саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтириш;
🔹туманни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан янада ривожлантириш, аҳоли, хусусан, хотин-қизлар, ёшлар ва кам таъминланган фуқаролар бандлигини таъминлаш орқали уларнинг даромади ва турмуш даражасини ошириш;
🔹аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш ва оилавий тадбиркорликни янада ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва бошқалар.

➡️ Батафсил ўқинг

⬇️ Тошкент вилояти хабарлари
👉 @KunuzToshvil
Ўзбекистонда умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади

Ҳукумат фармойиши билан 13 март куни мамлакатнинг барча ҳудудларида «Обод ва кўркам маҳаллам» ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш умумхалқ хайрия ҳашарини ўтказиш белгиланди.

⬇️ Тошкент вилояти хабарлари
👉 @KunuzToshvil
Forwarded from SUBYEKTIV
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Яширин камера кўрсатган реаллик. Шифокорлар нега пулга рецепт ёзади?

Фармкомпаниялар шифокорларни "сотиб олиб", келишилган дорини беморларга тавсия этгани учун пул тўлаши – янгилик эмас. Лекин бундай ҳолатлар шу пайтгача тасдиғини топмаган эди.

SUBYEKTIV'нинг янги сонида биз "медпредставитель" қиёфасига кириб, шифокорларга рецепт учун пул таклиф қилдик ва буни яширин камерага ёзиб олдик. Хўш, муаммо илдизи қаерда?

➡️📹 Тўлиқ видео
Кадастр агентлигининг Янгийўл тумани бўлими бошлиғи пора билан ушланди

Кадастр агентлигининг Янгийўл тумани бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчиси тадбиркордан пора талаб қилиб олаётганда ушланди.

Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департамент томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан тезкор тадбир ўтказилган.

Маълум қилинишича, Кадастр агентлигининг Янгийўл туман бўлими бошлиғи вазифасини вақтинча бажарувчи С.Ж. “R.M.” МЧЖ томонидан қурилган “Автомобилларга газ тўлдириш компрессор” шохобча биносининг кадастр ҳужжатларини тайёрлаб бериши эвазига, жамият раҳбаридан 10 тонна цемент олиб беришни талаб қилган.

С.Ж. цементни бозор нархида ўртача 10 млн. сўмга ҳисоблаб, дастлаб “Cobalt” русумли автотранспорт воситаси учун аккумулятор ҳамда 500 долларни пора тариқасида олган вақтида ушланган.

⬇️ Тошкент вилояти хабарлари
👉 @KunuzToshvil
Оҳангаронда “Ласетти”дан 108 миллион сўмлик тропикамид топилди

Тошкент вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан Оҳангарон тумани ҳудудида тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида фуқаро Б.А. бошқарувидаги “Ласетти” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб, ўрнатилган тартибда кўздан кечирилган. Натижада, автомашинада тегишли ҳужжатлари бўлмаган, хорижда ишлаб чиқарилган умумий қиймати 108 миллион сўмлик 900 дона “Тропикамид 10 мг” номли дори воситаси борлиги аниқланган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

⬇️ Тошкент вилояти хабарлари
👉 @KunuzToshvil
Аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш учун ажратилган пулларни талон-торож қилган шахслар аниқланди

Вилоятда аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш учун ажратилган маблағларни талон-торож қилган МЧЖ раҳбарларига нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Бекобод туман бўлими томонидан терговга қадар текширувлар ўтказилган.

Текширувларда “S.” ҳамда “Е” МЧЖ томонидан “Сувоқова” ДУК Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси билан аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш юзасидан тузилган пудрат шартномасига асосан тузилган ҳужжатларга сохта маълумотлар киритиб “S.” МЧЖ томонидан 489 млн сўм, “Е” МЧЖ томонидан 233 млн сўм бюджет маблағлари талон-торож қилингани аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан “S.” ва “Е” МЧЖ раҳбарлари ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси (талон-торож қилиш), 228-моддаси (ҳужжатларни қалбакилаштириш) ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят ишлари қўзғатилган.

⬇️ Тошкент вилояти хабарлари
👉 @KunuzToshvil
🆕 Ҳудудлардан 4️⃣ хабар

🔹
#Олмалиқ_шаҳри. Зарбулоқ ва Абдулла Қодирий маҳаллаларидаги 10- ва 8-сонли умумтаълим мактабларида "Янги Ўзбекистон – дилларда достон" шиори остида маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилди.

🔹#Ангрен_шаҳри. "Кўктерак" МФЙ даги 7-умумий ўрта таълим мактабида ўқувчи-ёшлар иштирокида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар мавзусида тарғибот тадбири ўтказилди.

🔹#Бўка_тумани. Вилоят ҳокими Даврон Ҳидоятовнинг кўмаги билан феврал-март ойларида туманнинг 42 та маҳалласи ички кўчаларига 45 км масофага шағал ётқизилди. Кейинчалик бу кўчалар асфальт қилиниши режалаштирилган.

🔹#Ўрта_Чирчиқ_тумани. 2-сонли касб-ҳунар мактабида Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси "Кучлик" бекати хавфсизликни таъминлаш бўлими профилактика инспекторлари томонидан ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар мавзусида тарғибот учрашуви ўтказилди.

⬇️ Тошкент вилояти хабарлари
👉 @KunuzToshvil
Тошкент ва Янгийўл туманларида жуда кўп миқдордаги дори воситаларининг муомалага киритилиши олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ҳамда Давлат божхона қўмитасининг Тошкент вилояти бошқармалари томонидан ҳамкорликда тезкор тадбирлар ўтказилган.

Тадбирлар давомида Тошкент туманида фуқаро Х.Н. ноқонуний даромад орттириш мақсадида 5 минг дона “Гепарин” дори воситасини дорихона ва унинг филиалларидан ташқарида харидорга 20 минг долларга, худди шундай Янгийўл туманида фуқаро И.И. 8 минг дона “HepaCare” номли дори воситасини 148,8 млн сўмга сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Х.Н. ва И.И.га нисбатан Жиноят кодексининг 186³-моддаси (дори воситаларини дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш) билан жиноий ишлар қўзғатилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

⬇️ Тошкент вилояти хабарлари
👉 @KunuzToshvil