Toshkent viloyati | Kun.uz
1.29K subscribers
5.15K photos
706 videos
5.64K links
Kun.uz’ning Toshkent viloyatiga oid xabar va yangiliklar rasmiy kanali.

Reklama: +998 78 113 10 10

Video jo‘natish uchun 👉 @kunuzvideo_bot
Download Telegram
Тошкент вилоятида қурилиш корхоналари 3 641 тага етди

Давлат статистика қўмитаси маълумотига кўра, 2021 йилнинг 1 март ҳолатига республикада 41 929 та қурилиш корхонаси фаолият кўрсатмоқда.

Қўмита хабарида айтилишича, бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 4 712 тага кўп. 2021 йил январь-февраль ойида 1 251 та янги қурилиш корхонаси ташкил этилган.

Ҳудудлар кесимида фаолият юритаётган қурилиш корхоналари сони қуйидагича:
🔹Тошкент шаҳри – 8 191 та;
🔹Тошкент вилояти – 3 641 та;
🔹Қашқадарё вилояти – 3 383 та;
🔹Фарғона вилояти – 3 303 та;
🔹Андижон вилояти – 3 163 та;
🔹Самарқанд вилояти – 3 150 та;
🔹Бухоро вилояти – 2 795 та;
🔹Сурхондарё вилояти – 2 550 та;
🔹Қорақалпоғистон Республикаси – 2 329 та;
🔹Наманган вилояти – 2 322 та;
🔹Жиззах вилояти – 2 058 та;
🔹Хоразм вилояти – 1 939 та;
🔹Навоий вилояти – 1 595 та;
🔹Сирдарё вилояти – 1 510 та.

⬇️ Тошкент вилояти хабарлари
👉 @KunuzToshvil
Русланбек Давлетов Юқори Чирчиқда тадбиркорлар билан учрашди

Адлия вазири Русланбек Давлетов Юқори Чирчиқ туманидаги «Гулистон» МФЙда тадбиркорлар билан учрашув ўтказди. Унда турли соҳа ва йўналишларда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари вакиллари, янги бизнес лойиҳа ва режалар устида изланаётган ташаббускор ёш тадбиркорлар иштирок этган.

Учрашув давомида Давлат хизматлари маркази ходимлари тадбир иштирокчилари учун 20га яқин сайёр давлат хизматларини кўрсатган. 2 нафар фуқаро якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтиш учун ариза берган бўлса, ичимлик суви ва кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш бўйича ҳам сайёр давлат хизматлари кўрсатилган.

⬇️ Тошкент вилояти хабарлари
👉 @KunuzToshvil
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Аллоҳ сиз учун жаннатда бир уй бино қилади» – Иттифоқ масжиди қурилишига ҳисса қўшинг

Хайрли ишга ҳисса қўшмоқчи бўлганлар учун:
Масжид имом-хатиби Ислом Нормуродов номига очилган карталар:
Uzcard: 8600060949306253
Visa: 4790912210668093
Sberbank: 4276380115016516 (Бахтиёр Абдурашидович номида)

Телефонлар: +998945870786, +998903721566

👉 https://kun.uz/23238986

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
Тошкент туманида фуқаронинг хонадонидан 1 млрд сўмлик гиёҳвандлик ва психотроп дори воситалари топилди

3 март куни Тошкент тумани ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси тезкор ходимлари томонидан ўтказилган тадбирда “Бунёдкор” МФЙда яшовчи 1984 йилда туғилган М.К. ва шериги 1988 йилда туғилган Л.А. назоратдаги аризачига 15 та конвалютадаги жами 150 дона таблеткани 300 минг сўмга сотаётган вақтида ушланган. Улар билан ўтказилган суҳбатда дориларни “Маъмурхон” исмли шахсдан олгани аниқланиб, тадбир давом эттирилган. Шу туманда яшовчи М.З. ҳам 43 та конвалютадаги жами 430 дона трамадол ва 33 дона тропикамид таблеткасини шартли харидорга сотаётган вақтида қўлга олинган.

Ушбу дори воситасининг асосий манбасини аниқлаш мақсадида тезкор тадбир давом эттирилиб, «Олтинтепа» МФЙда яшовчи 1994 йилда туғилган А.Ж.нинг яшаш хонадони кўздан кечирилган. Натижада 5 789 дона трамадол ва 8 640 дона селофен кучли таъсир қилувчи психотроп дори воситалари борлиги аниқланган.

Тошкент тумани ИИБ тезкор ходимлари томонидан тун-у кун ўтказилган тадбир натижасида тахминий бозор нархи 1 млрд сўмга тенг бўлган 6 239 дона трамадол гиёҳвандлик дори воситаси, 8 640 дона селофен ҳамда 33 дона тропикамид кучли таъсир қилувчи психотроп дорилар далилий ашё сифатида олиниб, беш нафар шахс ушланган.

⬇️ Тошкент вилояти хабарлари
👉 @KunuzToshvil
🆕 Ҳудудлардан 3️⃣ хабар

🔹
#Ангрен_шаҳри. Шаҳар давлат хизматлари марказида кореялик инвесторлар муассислигида "Angren Korea international school" нодавлат таълим муассасаси рўйхатдан ўтказилди. Ушбу нодавлат олий таълим ташкилотининг фаолияти 2021/2022 ўқув йилидан бошланиши режалаштирилган.

🔹#Пскент_тумани. Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби туман аҳолиси ҳам умумхалқ хайрия ҳашарида фаол иштирок этишмоқда. “Обод ва кўркам маҳаллам” шиори остида ўтказилаётган ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш тадбирларида ёлғиз ва ўзгалар ёрдамига муҳтож кексалар ҳолидан хабар олинмоқда.

🔹#Оҳангарон_тумани. 12-умумий ўрта таълим мактабида ўқув муассасаларида ташкил этилган “Ёш қутқарувчи” кўнгиллилар клублари ўртасидаги мусобақанинг туман босқичи бўлиб ўтди. Ғолиб деб топилган жамоалар танловнинг вилоят босқичида иштирок этишади.

⬇️ Тошкент вилояти хабарлари
👉 @KunuzToshvil
Тошкент туманида 200 миллион сўмлик дорини ноқонуний сотаётган шахс ушланди

Яқинда Тошкент вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Тошкент вилояти бошқармаси билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказган.

Тадбир давомида Тошкент туманидаги автотураргоҳлардан бирида фуқаро Н.Х. ўзига тегишли бўлган “Дамас” русумли автотранспорт воситасига ортилган, умумий қиймати 200 миллион сўмлик 5 минг қути “Гепарин” номли сифати кафолатланмаган дори воситаларини шартли харидорга сотаётган вақтида ушланган.

Ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

⬇️ Тошкент вилояти хабарлари
👉 @KunuzToshvil
Тошкент вилоятидан 11 нафар ўқувчи халқаро олимпиада саралашининг кейинги босқичига чиқди

Халқ таълими вазирлиги халқаро олимпиада саралашининг 1-босқич натижаларини эълон қилди.

Биология, кимё, математика, физика ва информатика фанларидан ўтказилган синовларда Тошкент вилоятидан 11 нафар ўқувчи кейинги босқичга ўтган.

Хусусан, биология фанидан 5 нафар, кимё фанидан 4 нафар ҳамда математика фанидан 2 нафар ўқувчи саралашдан ўтган. Бу республика бўйича 10-кўрсаткичдир.

Республика бўйича энг яхши кўрсаткичга Бухоро вилояти эришган – 37 нафар ўқувчи. Кейинги ўринларни Тошкент шаҳри (27) ва Қашқадарё вилояти (24) эгаллаган.

⬇️ Тошкент вилояти хабарлари
👉 @KunuzToshvil
🍇 #Нарх_наво

Нурафшон шаҳри марказий деҳқон (озиқ-овқат) бозоридаги нархлар

🗓 14 март ҳолатига

🥩 Мол гўшти (1 кг) 55.000 – 60.000 сўм
🌻 Ўсимлик мойи (1 л) 16.000 – 17.000 сўм
🍚 Гуруч (1 кг) 8.000 – 15.000 сўм
🍚 Шакар (1 кг) 7.500 – 8.000 сўм
🍚 Ун (1 кг) 5.000 – 6.500 сўм
🥚 Тухум (1 дона) 1.000 – 1.100 сўм
🍅 Помидор (1 кг) 18.000 – 20.000 сўм
🥒 Бодринг (1 кг) 17.000 – 20.000 сўм
🥔 Картошка (1 кг) 4.500 – 5.500 сўм
🧅 Пиёз (1 кг) 2.000 – 2.500 сўм.

⬇️ Тошкент вилояти хабарлари
👉 @KunuzToshvil
Ўзбекистон ҳудудига киришда коронавирусга тест топшириш тартиби бекор қилинади

🔹Республика махсус комиссиясининг қарорига асосан, Ўзбекистон ҳаво, темир йўл транспорти ҳамда чегара пунктлари орқали ташриф буюраётган барча шахслардан ўз ҳисобидан аэропорт, темир йўл вокзали ёхуд чегара пункти ҳудудида коронавирус инфекциясига антиген экспресс тест олиш тартиби 2021 йилнинг 15 мартидан бошлаб бекор қилинади.

Бунда ҳаво ва темир йўл қатновлари орқали ташриф буюраётган шахслар Ўзбекистон Республикасига келиш учун ҳаво ёки темир йўл қатновига рўйхатдан ўтишдан олдин сўнгги 72 соатдан кўп бўлмаган муддатда коронавирус инфекциясига фақат ПЗР орқали текширилиб, манфий кўрсаткичга эга деб топилган маълумотномани тақдим этиши талаб этилади.

⬇️ Тошкент вилояти хабарлари
👉 @KunuzToshvil
Бир кунда 20 дан ортиқ транспорт воситаси жарима майдонига қўйилди

Вилоят ҳудудида йўл-патруль хизмати ходимлари томонидан «зарбдор ойлиги» доирасида ЙТҲларнинг олдини олишга қаратилган тадбирлар ўтказилмоқда.

Дастлаб, 150 дан ортиқ мактаб ўқувчилари, шунингдек, йўловчи ташиш билан шуғулланувчи автокорхона масъуллари ва ҳайдовчилар билан ЙТҲнинг олдини олишга қаратилган мулоқотлар ташкил этилиб, уларнинг фикр-мулоҳаза ва таклифлари ҳам тингланган.

Бундан ташқари, 12 март куни «зарбдор ойлиги» доирасида вилоят Транспорт бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда рейд ўтказилиб, ноқонуний йўловчи ташиш билан шуғулланган 20 дан ортиқ автомашина жарима майдонига қўйилган. Шунингдек, 100 га яқин юк транспортига нур қайтаргич воситалари қўйилиши таъминланган.

⬇️ Тошкент вилояти хабарлари
👉 @KunuzToshvil
«Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларга бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади

➡️ Ҳукумат қарорига кўра, маблағлар қуйидагиларга йўналтирилади:

🔹Моддий аҳволи қийин ёшларга БҲМнинг 4 бараваригача миқдорда бир марталик моддий ёрдам кўрсатишга;

🔹Мамлакатдаги ОТМларда ўқиётган, «Темир дафтар»га киритилган оилалар фарзандлари тўлов-контракт суммаси 50 фоизигача, аммо БҲМнинг 50 бараваридан ошмаган миқдорда тўлаб беришга;

🔹«Темир дафтар»га киритилган оилаларнинг аҳволи оғир бўлган бемор фарзандларига мамлакатда ёки хорижий давлатда даволаниш билан боғлиқ харажатларни БҲМнинг 50 бараваридан ошмаган миқдорда қоплашга.

➡️ Батафсил ўқинг

⬇️ Тошкент вилояти хабарлари
👉 @KunuzToshvil
Икки ҳафтада 191 миллион сўмлик телефон ўғирлаган шахслар қўлга олинди

5 март куни Қуйи Чирчиқ ва Оҳангарон тумани ИИБ тезкор ходимлари томонидан фуқаро аризасига асосан ўтказилган тадбирда 19 февралдан 20 февралга ўтар кечаси Қуйи Чирчиқ тумани «Навқирон» МФЙ ҳудудида жойлашган савдо дўконидан 45 дона ҳар хил турдаги мобил телефон ва 15 млн сўм нақд пулни олиб воқеа жойидан яширинган 2000 йилда туғилган С.А. ва 2001 йилда туғилган И.А. далилий ашёлар билан ушланган.

Бундан ташқари, ушбу шахслар 3 мартдан 4 мартга ўтар кечаси танишлари 1999 йилда туғилган А.А. ҳамда 1998 йилда туғилган Д.О.лар билан бир гуруҳ бўлиб Бекобод шаҳрида жойлашган яна бир савдо дўконида (ҳар хил турдаги мобил телефон ва аксессуар) ўғирлик содир этганлиги аниқланган.

Дастлабки тергов давомида ушбу гуруҳ аъзолари тадбиркорларга биринчи ҳолатда 65 млн 430 минг сўм, иккинчи ҳолатда 126 млн сўмлик зарар етказгани маълум бўлган.

⬇️ Тошкент вилояти хабарлари
👉 @KunuzToshvil
Тошкент туманининг айрим ҳудудларида газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади

“Тошкент тумангаз” газ таъминоти бўлимининг хабарига кўра, туманнинг Қизғалдоқ ҳудуди, Файзиобод маҳалласи Охунбобоев кўчасида қурилган кўп қаватли уй-жойларнинг кўча қисмини кенгайтириш ишлари олиб борилаётгани туфайли истеъмолчиларни табиий газ билан таъминловчи Д-114 мм ўрта босимли газ қувурини кўчириш ишлари олиб борилади.

Шу сабабли Охунбобоев, Дадил кўчаларидаги 350 та аҳоли хонадони, туман ИИБ, Акушерлик комплекси, ДХХ хизмат уйлари, 1 та ижтимоий соҳа объекти ҳамда 1 та улгуржи истеъмолчига етказиб берилаётган газ таъминоти бугун соат 14:00 дан 17:00 га қадар вақтинчалик тўхтатилади. Келтирилган ноқулайлик учун истеъмолчилардан узр сўраймиз, дейилади хабарда.

⬇️ Тошкент вилояти хабарлари
👉 @KunuzToshvil
Тошкент туманидаги мактабларда олиб борилган таъмирлаш ишларида 321,6 млн сўм талон-торож қилинди

Тошкент туманидаги 5 та мактабда олиб борилган жорий таъмирлаш ишларида бюджет маблағлари талон-торож қилингани фош этилди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Тошкент вилояти, Тошкент тумани бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган.
Департамент хабарига кўра, текширув давомида “К.И.” МЧЖ раҳбари Д.Б. ва туман халқ таълими бўлимининг қурилиш бўйича етакчи мутахассиси С.Т. тумандаги 5 та умумий ўрта таълим мактабида амалга оширилган жорий таъмирлаш ишлари бўйича ҳисоб-фактураларга амалда бажарилмаган ишларни қўшиб ёзиш орқали 321,6 млн сўм бюджет маблағини талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (талон-торож қилиш), 228-моддаси (ҳужжатларни қалбакилаштириш) ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

⬇️ Тошкент вилояти хабарлари
👉 @KunuzToshvil
Тошкент вилояти ҳокимининг ўринбосари Хатирчи туманига ҳоким бўлди

Вилоят ҳокимининг туризм ва спортни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Сайфиддин Низомов Навоий вилояти Хатирчи тумани ҳокими лавозимида иш бошлади.

Бугун бўлиб ўтган халқ депутатлари Хатирчи туман кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Сайфиддин Низомов туман ҳокими лавозимига тасдиқланди. Бу ҳақда Навоий вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Бугунги кунга қадар Хатирчи тумани ҳокими лавозимида ишлаб келган Ғофур Алиев бошқа ишга ўтгани сабабли вазифасидан озод этилган.

⬇️ Тошкент вилояти хабарлари
👉 @KunuzToshvil
Мактабларда баҳорги таътил 20 мартдан бошланади

Мактабларда баҳорги таътил 20 март кунидан бошланади. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги хабар қилмоқда.

Қайд этилишича, президентнинг 2020 йил 3 декабрдаги “2021 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги фармонига мувофиқ, 20 март – шанба куни барча ходимлар учун иш ҳафтаси туридан қатъи назар дам олиш куни ҳисобланади.

Шу муносабат билан 2021 йил 20 март куни 2020-2021 ўқув йили баҳорги таътилининг биринчи куни ҳисобланади. Баҳорги таътил 20 мартдан 28 мартгача давом этади. 2021 йил 29 мартдан ўқув йилининг 4-чораги бошланади.

2021 йил 20 март куни юқори синфларга белгиланган дарс соатлари 4-чоракда тиғизлашган ҳолда ўтказилади, дейилади вазирлик хабарида.

⬇️ Тошкент вилояти хабарлари
👉 @KunuzToshvil
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Қуйи Чирчиқда муҳтожларга уй қурган тадбиркорни «чув туширишмоқчи». Ҳокимнинг «ўйинчи» ўринбосаридан кутилмаган муносабат

Тошкент вилоятининг Қуйи Чирчиқ туманида давлат раҳбарининг кўрсатмаси ва Президент администрацияси раҳбари тасдиқлаган йўл харитасига асосан кам таъминланган оилалар учун уй-жой қурган қурувчига ҳокимлик ваъда қилган пул берилмаяпти. Бунинг натижасида аҳоли уйсиз, қурилишда ишлаган ишчилар даромадсиз, тадбиркор эса инқироз ёқасида қолмоқда. Ҳоким ўринбосари Aлишер Каримжоновнинг Kun.uz мухбирига «муносабати» алоҳида эътиборга лойиқ.

➡️ Батафсил ўқинг

Президент Шавкат Мирзиёев 2019 йил июнь ойида Тошкент вилоятига ташриф буюрган эди. Ташриф давомида вилоят раҳбарларига Қуйи Чирчиқ тумани Беруний маҳалласида бўш турган, туман ҳокимлиги балансидаги уч қаватли бинони қайта ихтисослаштирган ҳолда капитал таъмирлаб, кам таъминланган ва чин етим фуқароларга уй-жой сифатида бериш вазифаси топширилган.

⬇️ Тошкент вилояти хабарлари
👉 @KunuzToshvil
Ўзбекистонга Эрон ҳудудларидан қуруқ ва иссиқ ҳаво кириб келади

«Ўзгидромет» хабарига кўра, 16 ва 17 март кунлари антициклон периферияси Ўзбекистон ҳудудидан чиқиб кетади, кечалари бироз совуқ сақланиб туради, кундуз кунлари эса аста-секин исийди ва чоршанба куни ҳарорат 9-14 даражагача кўтарилади.

Ҳудудларнинг кўп қисмида ушбу кунларда ёғингарчилик кутилмайди. Фақат Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида салқин ва нам ҳаво массалари кириб келиши ҳисобига баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин.

Ҳафтанинг иккинчи ярми бошидан Эрон ҳудудларидан қуруқ ва жуда илиқ ҳаво кириб келиши бошланади. Ҳаво ҳарорати кундуз кунлари кескин кўтарилади. Иш ҳафтаси охирига келиб, ҳарорат кундуз кунлари 20-25 даража иссиқ, жанубда 27 даража иссиққача бўлган қийматларга етади ва бу меъёрдан 6-8 даражага кўп бўлади.

15-19 март кунлари Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи сақланиб туради.

⬇️ Тошкент вилояти хабарлари
👉 @KunuzToshvil
Тошкент вилояти ҳокимлиги: Қуйи Чирчиқдаги тадбиркор муаммоси юзасидан ички текширув бошланди

Қуйи Чирчиқда кам таъминланган оилаларни уй-жой билан таъминлаш учун ажратилган бинони таъмирлаётган тадбиркорга ҳокимлик пул бермаётгани ҳолати юзасидан вилоят ҳокими в.б. Даврон Ҳидоятов бошчилигида ишчи гуруҳи тузилиб, ички текширув бошланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Жорий йилнинг 15 март куни Kun.uz сайтида «Қуйи Чирчиқда муҳтожларга уй қурган тадбиркорни «чув туширишмоқчи». Ҳокимнинг «ўйинчи» ўринбосаридан кутилмаган муносабат» сарлавҳали танқидий мақола эълон қилинди.

Унда кам таъминланган оилалар учун уй-жой қурган қурувчига ҳокимлик ваъда қилган пул берилмаётгани, натижада аҳоли уйсиз, қурилишда ишлаган ишчилар даромадсиз, тадбиркор эса инқироз ёқасида қолаётгани ҳақида сўз юритилган. Орадан кўп вақт ўтмай, мазкур ҳолат юзасидан вилоят ҳокимлиги расмий муносабат билдирди. Унда вилоят ҳокими в.б. Даврон Ҳидоятов бошчилигида ишчи гуруҳ тузилиб, ички текширув бошлангани маълум қилинган.

«Мазкур ҳолат юзасидан вилоят ҳокими в.б. Даврон Ҳидоятов бошчилигида ишчи гуруҳи тузилиб, ички текширув бошланди. Суриштирув якунига етгач, натижаси ҳақида қўшимча ахборот берилади. Вилоятимиздаги муаммоларга бефарқ бўлмай, уларни ёритиш ва ечим топишда фаоллик кўрсатаётган Kun.uz жамоасига ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз», дейилади расмий баёнотда.

⬇️ Тошкент вилояти хабарлари
👉 @KunuzToshvil
11 йилдан буён қидирувда бўлган шахс Оҳангарон туманида ушланди

Тошкент вилояти ҳудудида жиноятчиликнинг олдини олиш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш бўйича ўтказилаётган «зарбдор ойлиги» доирасида 30 нафардан ортиқ қидирувда бўлган шахс ушланиб, жазо муқаррарлиги таъминланди.

Хусусан, фирибгарлик, ўғрилик, гиёҳвандлик, пора олиш, маъмурий назорат қоидаларини бузиш, ҳужжат ва муҳрларни қалбакилаштириш, тақиқланган экинларни етиштириш ва бошқа жиноятлар содир этганлиги учун қидирувда бўлган 27 нафар, йил бошидан эса 55 нафар қидирувда бўлган шахс аниқланиб, ушланган.

Жумладан, 7 март куни Оҳангарон тумани ИИБ ходимлари томонидан Жиноят кодексининг 246-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этиб, 2010 йил 21 январдан буён қидирувда бўлган 1983 йилда туғилган фуқаро Е.М. қўлга олинган.

Бундан ташқари, ушбу тадбир давомида 7 нафар, йил бошидан эса 14 нафар бедарак йўқолган шахс оиласи бағрига қайтарилган.

⬇️ Тошкент вилояти хабарлари
👉 @KunuzToshvil