Вилоят ҳаётига оид 3️⃣ хабар
#Пскент_тумани. Аҳолини 2021 йилнинг май ойига қадар зарур озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида 1 626 минг тонналик захира жамланган. Шундан 813 тонна картошка, 645 тонна пиёз, 67 тонна сабзи, 100 тонна гуруч захираси тайёрлаб қўйилган. Шунингдек, 2020 йилда туманда қишлоқ хўжалигида 51 028 тонна сабзавот, 23 429 тонна картошка, 4 112 тонна полиз, 6 825 тонна дуккакли маҳсулот етиштирилган.
#Нурафшон_шаҳри. Ўзбекистон Қизил ярим ой жамияти томонидан Нурафшон шаҳрида яшовчи кам таъминланган, ногирон ва кўмакка муҳтож инсонлар моддий рағбатлантирилган. Хусусан, жамият томонидан вилоятдаги 360 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож инсонга 561 минг сўмдан, жами 202 миллион сўмдан ортиқ моддий ёрдам пули ажратилган.
#Чирчиқ_шаҳри. Электр таъминоти корхонасининг хабар беришича, Чирчиқ шаҳрида қарздорлиги мавжуд истеъмолчиларни электр тармоғидан ажратиш ишлари олиб борилмоқда. Шу пайтга қадар шаҳардаги “Ёшлик” МФЙ ҳудудидаги 40 дан ортиқ истеъмолчи электр тармоқларидан мавжуд қарздорлиги сабабли узиб қўйилган.
👉 Тошкент хабарлари

🆕 Ҳудудлардан 3️⃣ хабар
🔹#Нурафшон_шаҳри. Вазирлар Маҳкамасининг «Оила институтини янада ривожлантириш ва ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига кўра, Нурафшон шаҳрида ташкил этилган «Оила мактаби»нинг очилиш маросими бўлиб ўтди.
🔹#Оққўрғон_тумани. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Оққўрғон туман кенгаши ва туман ХТБ тасарруфидаги 16-умумий ўрта таълим мактаби билан ҳамкорликда буюк мутафаккир, сўз мулкининг султони – ҳазрат Алишер Навоийнинг 580 йиллиги муносабати билан адабий кеча ташкил этилди.
🔹#Чиноз_тумани. Президентнинг видеоселектордаги топшириғини бажариш мақсадида туман раҳбарлари ёшларга ер ажратиб бериш масаласини ҳал этишди. Туман бўйича «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»да рўйхатда турган 543 нафар йигит-қизга ҳосилдорлиги юқори бўлган 136 гектар ер ажратиб бериладиган бўлди.

🔹#Нурафшон_шаҳри. Аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда камбағалликни қисқартириш мақсадида "Аёллар дафтари" ва "Ёшлар дафтари"га киритилган ёшларни даромад манбаи билан таъминлаш учун "Қумариқ" ва "Наврўз" маҳаллаларидан 8 нафар аёл ва 12 нафар банд бўлмаган ёшларга 0,50 сотихдан ер ажратиб берилди.
🔹#Пскент_тумани’да бўлиб ўтган ижро интизомини таъминлаш масалаларига бағишланган онлайн ўқув-семинарда президентнинг 2021 йил 10 февралдаги “Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги фармони мазмун-моҳияти таҳлил этилди.
🔹#Олмалиқ_шаҳрида 2020-2021 йиллар давомида ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар режаси ижросини таъминлаш мақсадида спортнинг Таэквон-До ИТФ тури бўйича шаҳар ҳокими кубоги бўлиб ўтди.
⬇️ Тошкент вилояти хабарлари
👉 @KunuzToshvil

🔹#Тошкент_тумани. Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссия ташаббуси ва ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда 23-26 март кунлари Тошкент туманида аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида кийиниш маданиятини янада ривожлантиришга қаратилган «Нафосат» фестивали ўтказилмоқда.
🔹#Ўрта_Чирчиқ_тумани. Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида спортнинг гимнастрада тури бўйича 5 ёшдан 12 ёшгача бўлган қиз болалар ўртасида Халқ таълими бўлими мудири кубоги ташкил этилди. Мусобақада 40 нафар қиз болалар иштирок этган.
🔹#Нурафшон_шаҳри. Шаҳардаги "Тонг" маданият марказида меҳнат ярмаркаси бўлиб ўтди. Унда 15 та корхона ва ташкилот мавжуд бўш иш ўринлари билан қатнашган. Шунингдек, қатнашчиларнинг айримларига меҳнат қонунчилиги, тадбиркорлик ва ўзини ўзи банд қилиш бўйича маслаҳатлар берилган.