Олтиариқда 51 нафар меҳнат муҳожирига ер майдонлари бўлиб берилган
Президент келган Олтиариқдаги кооперациянинг 6 гектарлик токзори ўрнида илгари пахтадан 20, ғалладан 25 центнер ҳосил олинган.
Ўтган йили бу ерда боғ яратилиб, “ҳусайни”, “келин бармоқ”, “ризамат” навли узум кўчатлари экилган. Қатор ораларида помидор, бодринг, кўкатлар, қалампир ва бошқа сабзавотлар етиштирилмоқда. Томчилатиб суғориш тизими жорий қилинган.
Таъкидланишича, ушбу майдон 51 нафар ёшга, жумладан, хориждан қайтиб келган меҳнат муҳожирларига ажратиб берилган. Улар давлат раҳбари билан суҳбатда плёнка остига сабзавотлар экиб, тўрт мартагача ҳосил олиши мумкинлигини айтишди.
👉 Фарғона хабарлари

🌦 #Об_ҳаво
5 феврал куни кутилаётган об-ҳаво тўғрисида маълумот
Гидрометеорология хизмати марказига кўра, эртага – 5 феврал куни Фарғона вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин.
Шамол шарқдан 5–10 м/с тезликда эсади.
Ҳарорат кечаси –2 ...+3, кундузи +10...+15 даража илиқ бўлади.

27 нафар ёшга экин майдонлари ажратиб берилди
“Ҳар бир ёшга – бир гектар” ташаббуси доирасида Данғара тумани ҳокими Шуҳрат Тожиҳакимов, сектор раҳбарлари ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими ҳамкорлигида “Ёшлар дафтари”га киритилган, қишлоқ хўжалиги соҳасида ишлаш истагида бўлган 27 нафар ишсиз ёшнинг ҳар бирига “Олтиқўш замини” фермер хўжалигидан 20 сотихдан, жами 5,5 гектар экин майдони ажратиб берилди.
Ёшларга мутахассислар томонидан эртанги экинлар турлари, уларни экиш ва парваришлаш агротехникаси тушунтирилди.

🗓 4 феврал:
📢 Асосий хабар ва янгиликлар
🇺🇿 Президент Шавкат Мирзиёевнинг Фарғона вилоятига ташрифи
🏘 «Снос»лар бағридаги ҳаёт: олмазорлик оила яна қанча вақт харобада яшайди?
🚉 Транспорт прокуратураси йўл ва кўприклар қурилишидаги жиноятлар ҳақида маълумот берди
☘️ Экология қўмитаси матбуот котиби ишдан бўшашга мажбурланмоқда
🛑 Дилшод Эшнаев нега президентнинг диний соҳадаги ислоҳотлари эътироф этилган мақолаларни олдириб ташламоқчи бўлди?
🇲🇲 Мянмадаги исён: Аун Сан Су Чжига айблов эълон қилинди, Хитой БМТда ҳарбий хунта ёнини олиб чиқди
Kun.uz Telegram каналлари:
👉 Ўзбекча | 👉 O‘zbekcha

🚌🚙 Автомобил транспортида ташилган йўловчилар умумий ҳажмида Фарғонанинг улуши қанча?
🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотига кўра, 2020 йилнинг январ–декабр ойларида транспорт турлари бўйича йўловчи ташиш таркибида автомобил транспорти етакчилик қилган. Унинг жами йўловчи ташиш ҳажмидаги улуши 99,1 фоизни ташкил этган.
🔹Автомобил транспортида ташилган йўловчилар умумий ҳажмида энг юқори улушга эга бўлган ҳудудлар:
▪️Тошкент шаҳри – 19,2 фоиз;
▪️Андижон вилояти – 12,3 фоиз;
▪️Тошкент вилояти – 11,6 фоиз;
▪️Фарғона вилояти – 11,3 фоиз;
▪️Самарқанд вилояти – 7,9 фоиз;
▪️Наманган вилояти – 7,8 фоиз;
▪️Хоразм вилояти – 7,0 фоиз.

Шоира опанинг хонадонига алоҳида ошхона қурилиб, ҳовлининг кўча деворлари таъмирланадиган бўлди
Kun.uz сайтида эълон қилинган “Қишлоқда бир кун” рукни остида «Тонг саҳардан ўтин тергани зовур бўйига — Қўштепанинг Лангарида ўтган бир кун» видеолавҳасидан кейин туман мутасаддилари Шоира опанинг хонадонида бўлди.
➡️ Батафсил ўқинг
“Лангар” МФЙ 2021 йилда “Обод қишлоқ” дастурига киритилган. Дастурга асосан 8 км янги ичимлик суви тармоғи тортиш ишларини бажариш режалаштирилган.
Оиланинг яшаш шароити ҳисобга олиниб, ҳомийлар томонидан тез кунларда ушбу хонадонга алоҳида ошхона қурилиб, ҳовлининг кўча деворлари таъмирланиши кўзда тутилган.
Шоира Холиқованинг қизлари Гулчеҳра ва Гулнораларга эса ишлаш учун тумандаги мавжуд бўш иш ўринлари таклиф қилинган.

Хайрулла Бозоров Фарғона вилояти ҳокими этиб тасдиқланди
Фарғона шаҳрида халқ депутатлари вилоят кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтмоқда.
Шавкат Мирзиёев 2020 йил сентябр ойидан буён Фарғона вилояти ҳокими вазифасини вақтинча бажариб келаётган Хайрулла Бозоров номзодини вилоят ҳокими лавозимига тавсия этди.
Овозга қўйиш натижаларига кўра, Хайрулла Бозоров Фарғона вилоятининг ҳокими этиб тасдиқланди.

❓#Биласизми
Сайғоқ ноёб жонивор ҳисобланиб, ҳозирда фақат Монголия, Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон ҳудудида сақланиб қолган.

Шавкат Мирзиёев Шуҳрат Ғаниев ҳақида: «У кимгадир ёқади, кимгадир ёқмайди. Лекин садоқати бор одам»
Фарғона шаҳрида халқ депутатлари вилоят кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтмоқда. Сессияда президент Шавкат Мирзиёев иштирок этмоқда.
Давлат раҳбари Фарғона вилоятига янги ҳоким тайинлашдан олдин вилоятнинг аввалги ҳокими – Шуҳрат Ғаниев ҳақида фикр билдирди.

«У халқпарвар, ғўдаймаган». Президент Фарғона вилоятининг янги ҳокими ҳақида фикр билдирди
«Мен Бозоровни 5 йилмас, 10 йилмас, 15 йилдан бери биламан. У халқпарвар, ғўдаймаган. Шунча йил ишлаб ўзгармади, энди ҳам ўзгармайди. Мана, вилоятда 4 ой ишлаб кўрди, синовинглардан ўтди. Муаммони елкасига олишни билади», – деди Шавкат Мирзиёев халқ депутатлари Фарғона вилоят кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида.

Бир қатор сектор раҳбарлари ишдан бўшатилди
Қува туманининг 4 та сектор раҳбари: ҳоким – Равшан Қурбанов, прокурор – Бахтиёр Вахобов, Ички ишлар бўлими бошлиғи – Элёр Хайдаматов, солиқ инспекцияси бошлиғи – Носир Мақсудов.
Ўзбекистон тумани 2 та сектор раҳбари: ҳоким – Қаҳрамон Жўраев, прокурор – Мирвохид Отабоев.
Ёзёвон тумани 1-сектор раҳбари, ҳоким – Йўлчибой Бойигитовлар эгаллаб турган лавозимидан бўшатилди.

Бобурбек Мўминов Фарғона шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди
Халқ депутатлари Фарғона вилоят Кенгашининг навбатдан ташқари бўлиб ўтаётган сессиясида сўзга чиққан “Фарғонаазот” акциядорлик жамияти ёшлар етакчиси Бобурбек Мўминовни Президент Фарғона шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинлаш бўйича топшириқ берди.
"Бобур, бугундан бошлаб ҳаётинг ўзгаради, бир йилдан кейин Тошкентга олиб кетаман. Сенга, ёшларга ишонаман", – деди давлати раҳбари.
Залда ўтирган Админстрация раҳбарига қарата:
“Кадр йўқ, кадр йўқ дейсан. Мана кадр. Нега менга рўпара қилмайсан шундай ёшларни”

Шавкат Мирзиёев бош вазир Абдулла Арипов ҳақида: «У ҳалол одам, касбига муносабати бошқача»
Фарғонада бўлиб ўтаётган халқ депутатлари вилоят кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Шавкат Мирзиёев Фарғона вилояти ҳокими Хайрулла Бозоровга маслаҳат берди ва у қандай ҳоким бўлиши кераклиги борасида ўрнак бўла оладиган шахсни айтди.
«Бизга маслаҳат берадиган эмас, аравани тортадиган ҳоким керак. Қоровуллик учун вазир бўлмайди. Мен нима учун Ариповни ёнимда олиб юраман? Бу одам ўзгармайди. Касбига муносабати бошқача, ҳалол одам», – деди президент.

Президент Қўқон шаҳар ҳокимидан норозилигини билдирди
«Қўқонда 8 та маҳалланинг ижтимоий аҳволи оғир. Жиноятлар ошиб кетган. Қўқонга мисли кўрилмаган ёрдам бердик. Шаҳар ҳокими, прокурори, ИИБ бошлиғи, Солиқ ҳамда ДХХ бошлиғи Қўқонни намунали шаҳарга айлантириш бўйича барча маҳаллаларда кенгайтирилган йиғилиш ўтказади. Мурожаат қабул қилади. Уларга бир ойлик синов муддати берилди», – деди Шавкат Мирзиёев.

Шерзод Шерматов халқ таълими тизими фидойиларини тақдирлади
Фарғона шаҳрида ўтказилган тадбирда халқ таълими вазири Шерзод Шерматов Ёзёвон туманидаги 12-умумтаълим мактаби директори Облаёр Ўрмонов ҳамда Ўзбекистон туманидаги 65-давлат ихтисослаштирилган умумтаълим мактаби информатика ва ахборот технологиялари фани ўқитувчиси Одинахон Юлдашевани “Халқ таълими фидойиси” нишони билан тақдирлади.
Шунингдек, ОТМларга ўқувчилари ўқишга киришда намунавий натижаларни кўрсатганликлари учун ўқитувчилар Камолидин Розиқов, Моҳирахон Мамадалиева, мактаб директорлари Асроржон Маҳмудов, Марҳабохон Бойжуманова “Халқ таълими аълочиси” кўкрак нишони ва эсдалик совғалари билан мукофотланди.
Моҳирахон Мамадалиева, Дилфузахон Избоевани ва Исроилжон Тиллабоевнинг таълим соҳасидаги самарали меҳнатлари эътироф этилиб, ташаккурнома ва совғалар билан тақдирланди.