Farg’ona | Kun.uz
4.23K subscribers
7.09K photos
900 videos
7.26K links
Kun.uz’ning Farg'ona viloyatiga oid xabar va yangiliklar rasmiy kanali.

Reklama: +998 78 113 10 10

Video jo'natish uchun 👉 @kunuzvideo_bot
Download Telegram
17 трлн сўмлик 949 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилади

Президент иштирокида ўтган халқ депутатлари Фарғона вилояти кенгаши сессиясида аҳолини иш билан таъминлаш ва турмуш шароитларини яхшилаш бўйича вазифалар белгиланди.

Вилоятда 2021-2022 йилларда умумий қиймати 17 трлн сўмлик 949 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилиши таъкидланди. 503 километр йўлларни таъмирлаш, 16 та оилавий шифокорлик пункти ва поликлиника очиш, 19 та туман ва шаҳарларда биттадан ёшлар саноат зоналарини ташкил этиш вазифаси қўйилди.

👉 Фарғона хабарлари
Гумонланувчилар Қўқон шаҳридан бўлиб чиқди

Тошкент шаҳрида 2021 йилнинг 18 январ куни тунги соат 01:30 ларда номаълум шахслар ўзганинг мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида, Шайхонтоҳур туманида жойлашган “Малика” савдо мажмуасининг А-блок 29-дўконига кириш эшик ойнасини ўткир тиғли жисм ёрдамида очиб, ғайриқонуний равишда кириб фуқаро 26 ёшли А.Ю.га тегишли бўлган умумий қиймати 74 172 000 сўмга тенг бўлган 2 дона ноутбук компютери ва турли русумдаги 8 дона уяли телефон аппаратларини ўғирлаб ҳодиса жойидан яширинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “в” банди (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор тергов ҳаракатлари натижасида мазкур ўғрилик жиноятини Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида яшовчи фуқаролар 18 ёшли Ж.Х., О.А., ва вояга етмаган 16 ёшли А. Н.лар содир этганликлари аниқланган.

Дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

👉 Фарғона хабарлари
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Шавкат Мирзиёев кутилмаганда Фарғонадаги маҳаллалардан бирига ташриф буюрди

Фарғона шаҳрида вилоят депутатларининг сессиясидан сўнг президент Шавкат Мирзиёев кутилмаганда сафар дастурида режалаштирилмаган манзил – Фарғонадаги маҳаллалардан бирига ташриф буюрди.

👉 Фарғона хабарлари
🌦 #Об_ҳаво

6 феврал куни кутилаётган об-ҳаво тўғрисида маълумот

Гидрометеорология хизмати марказига кўра, эртага – 6 феврал куни Фарғона вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин.

Шамол шарқдан 5–10 м/с тезликда эсади.

Ҳарорат кечаси 0 ...+5, кундузи +12...+17 даража илиқ бўлади.

👉 Фарғона хабарлари
2020 йилда Фарғонада қанча сабзавот етиштирилган?

🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра,
2020 йил давомида республикамизда 10,4 млн тонна сабзавотлар етиштирилган. Ўтган йилга нисбатан солиштирилганда ўсиш суръати 102,4 фоизга тенг.

Ҳудудлар кесимида етиштирилган сабзавотлар ҳажми:
🔸Қорақалпоғистон Республикаси – 287,7 минг;
🔸Андижон – 1 611,0 минг;
🔸Бухоро – 768,6 минг;
🔸Жиззах – 425,3 минг;
🔸Қашқадарё – 495,6 минг;
🔸Навоий – 291,1 минг;
🔸Наманган – 831,7 минг;
🔸Самарқанд – 1 636,3 минг;
🔸Сурхондарё – 1 013,5 минг;
🔸Сирдарё – 307,0 минг;
🔸Тошкент – 1 066,9 минг;
🔸Фарғона – 1 128,6 минг;
🔸Хоразм – 596,2 минг тонна.

👉 Фарғона хабарлари
Қамчиқ довонида кучли қор ёғиши кутилмоқда

«Ўзгидромет» хабар беришича, 2021 йил 7–9 феврал кунлари А-373 «Тошкент–Ўш» автомобил йўлининг Қамчиқ довони қисмида вақти-вақти билан кучли қор ёғиши кутилмоқда.

Хабарда айтилишича, туман тушиб, кўринувчанлик 50 метргача пасайиши, шамол тезлиги 17–22 м/с.гача, юқори шамол тезлиги 25-27 м/с.гача кучайиши, йўлда қор уюмлари, яхмалак ҳосил бўлиши мумкин.

👉 Фарғона хабарлари
2021 йил феврал ойи пенсия ва нафақа тўловлари учун дастлабки маблағлар молиялаштирилди

Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Фарғона вилояти бошқармаси ахборот хизматининг Kun.uz мухбирига берган маълумотига кўра, вилоятдаги 445 мингдан зиёд пенсия ва нафақа олувчи фуқарога жорий йил феврал ойи пенсия ва нафақа тўловларининг ўз вақтида ва тўлиқ етказиб берилишини таъминлаш мақсадида жами 334,5 млрд сўмга тўлов қайдномалари шакллантирилган.

188,1 млрд сўм (56 фоиз) Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари орқали АТ Халқ банки ҳамда тегишли банк филиалларига тўлиқ молиялаштирилиб берилган.

Молиялаштирилган маблағларнинг 97,1 млрд сўми 4 феврал куни банк пластик карталари орқали олувчи фуқароларнинг банк пластик карточкаларига тўлиқ юклаб берилиши таъминланган.

👉 Фарғона хабарлари
Президент Фармони билан Хайрулло Бозоров Фарғона вилояти ҳокими лавозимига тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 93-моддаси 15-банди ва 102-моддасига асосан ҳамда халқ депутатлари Фарғона вилоят Кенгашининг қарорига мувофиқ Хайрулло Ҳайитбоевич Бозоров Фарғона вилояти ҳокими лавозимига тайинлансин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти
Ш. Мирзиёев

05.02.2021 йил
ПФ-6161

👉 Фарғона хабарлари
Қува туманининг 4 та сектор раҳбари ишдан кетди

Фарғона шаҳрида халқ депутатлари вилоят кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтмоқда.

Сессияда Ўзбекистон тумани ҳокими ва прокурори, Ёзёвон тумани ҳокими ҳам ишдан олинди.

👉 Фарғона хабарлари
Бугун Фарғонанинг бир қатор туманларига янги ҳокимлар тайинланади. Сессияларда Хайрулло Бозоров иштирок этади

Жумладан вилоятнинг Ёзёвон, Қува, Боғдод ҳамда Ўзбекистон туманларида халқ депутатлари маҳаллий кенгашларининг навбатдаги сессиялари ўтказилади. Унда туманларга янги ҳокимлар тайинланади. Сессияларда Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров иштирок этиши кутилмоқда.

Кеча президент иштирокидаги вилоят сессиясида Қува туманининг тўртта сектор раҳбарлари, Ўзбекистон туманининг ҳокими ва прокурори, Ёзёвон туманининг эса ҳокими ишдан олинган эди.

Боғдод тумани ҳокими Алибек Турсунов эса ўз лавозими бўйича бошқа туманга ротация қилиниши кутилмоқда. Фарғона шаҳридаги сессияда эса шаҳар тўртлиги – ҳоким, прокурор, ИИБ бошлиғи ҳамда бош солиқчи ишдан олинганлиги айтилмоқда.

Воқеалар ривожини каналимизда кузатиб боринг.

👉 Фарғона хабарлари
Президент Фарғонада тўйга таклиф этилди. Бозоров президент номидан тўйга борадиган бўлди

Президент Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятига қилган ташрифининг иккинчи кунида, Фарғона шаҳридаги Шодиёна маҳалласига борди. Маҳалла оралаб юриб, аҳоли билан учрашди.

Учрашувда онахонлардан бири 6 феврал куни ўғлининг тўйи бўлишини айтди. Президент уларни табриклаб, ёш оилага бахт, соғлик тилади. Президент вилоят ҳокими Хайрулло Бозоровга онахоннинг исм-фамилиясини ёзиб олишни тайинлаб, ҳоким унинг номидан тўйга боришини билдирди.

👉 Фарғона хабарлари
Қува туманига янги ҳоким тайинланди

Бугун, Халқ депутатлари Қува туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Сессияда Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров, Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Қаҳрамон Қуранбоев иштирок этди.

Сессияда ташкилий масала кўрилди. Ҳалимжон Умаров Қува тумани ҳокими этиб тасдиқланди.

У шу пайтга қадар вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари вазифасида ишлаб келган.

👉 Фарғона хабарлари
Боғдод тумани ҳокими вилоят ҳокимига ўринбосар бўлиши кутилмоқда

Kun.uz'нинг ишончли манбалари берган маълумотга кўра, Боғдод тумани ҳокими лавозимида ишлаб турган Алибек Турсунов вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланиши кутилмоқда.

👉 Фарғона хабарлари
Kun.uz'нинг ишончли манбаси маълумотига кўра, Наманган вилоят солиқ бошқармаси бошлиғи бўлиб турган Адҳамжон Тиллаволдиев Фарғона шаҳар ҳокими лавозимига тайинланиши кутилмоқда.

👉 Фарғона хабарлари
#Биласизми

Кучли ёмғир остида ҳам парвоз қила оладиган ягона қуш бургутдир.

👉 Фарғона хабарлари
Бугун Ўзбекистон туманига янги ҳоким тайинланади

Kun.uz манбаларига кўра, бугунги кунга қадар Фарғона шаҳар ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган Шерзод Акрамович Йўлдошев Ўзбекистон тумани ҳокими лавозимига тасдиқланиши кутилмоқда.

Маълумот учун, кеча Фарғона шаҳрида бўлиб ўтган Халқ депутатлари вилоят кенгашининг сессиясида Президент Шавкат Мирзиёев туман ҳокими вазифасида ишлаб келаётган Қахрамон Жўраев ҳамда туман прокурори Мирвохид Отабоевни ишдан олган эди.

Ўзбекистон туманида бугун бўлиб ўтиши режалаштирилган сессия иши соат 14:00 да бошланиши белгиланган.

👉 Фарғона хабарлари
Боғдод туманига янги ҳоким тайинланади

💼 Kun.uz'нинг ишончли манбаларига кўра, вилоят молия бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган Восилжон Назаров Боғдод тумани ҳокими лавозимига тайинланиши кутилмоқда.

👉 Фарғона хабарлари
Дилшоджон Жалилов Ёзёвон туман ҳокими бўлди

Бугун бўлиб ўтган халқ депутатлари Ёзёвон туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Дилшоджон Турсунмуродович Жалилов туман ҳокими этиб тасдиқланди.

Дилшоджон Жалилов бугунгача "Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси" акциядорлик жамияти бош директори лавозимида фаолият юритиб келган.

1980 йилда Фарғона шаҳрида туғилган. Фарғона политехника институти, Президент ҳузуридаги давлат ва жамият қурилиш академиясини тамомлаган.

Кеча Давлат раҳбари иштирокида бўлиб ўтган халқ депутатлари Фарғона вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Ёзёвон туман ҳокими Йўлчибой Боййигитов йўл қўйган камчиликлари учун лавозимидан озод қилинганди.

👉 Фарғона хабарлари
Олтиариқлик фуқаро ўз уйига ўғирликка тушди...

Олтиариқ туманида яшовчи Т.Б. 2021 йил 15 январ куни ИИБга мурожаат қилиб, 2020 йилнинг 25 декабр кунидан 15 январ кунигача бўлган вақт оралиғида номаълум шахс яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда кириб, ётоқхонасидаги сандиқ ичида бўлган 1 900 АҚШ доллари ва 3 000 000 сўм пулларини яширин равишда ўғирлаганлигини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Олтиариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” бандлари (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида мазкур жиноятни жабрланувчи Т.Б.нинг бирга яшовчи ўғли А.Т. содир этганлиги туфайли жиноят иши Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” бандидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмига қайта малакаланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

👉 Фарғона хабарлари