Kumush O‘SAROVA ijodi
319 subscribers
982 photos
57 videos
2 files
47 links
Ҳамма сўзларимни СИЗга атадим,
Сизга аталмаган МЕН қолдим фақат...

©️Кумуш ЎСАРОВА

@kumushoyingiz

Мурожаат учун: @Kumushxonimijodi_bot
Download Telegram
Умримни ифторлик қилгин, азизим...

@kumushoyingiz
👍12
* * *

"Хафа бўлма, яхшиликка де,
Синса-синсин пиёланг"
- дединг.
Йўқ қилгандай барча ташвишни,
Кўзларимга бунча энтикдинг.

Шундан кейин синдирдим барин,
Тугаб кетди идиш-товоғим.
Кўнглимни ҳам синдирдим, қара,
Яхшиликка эмасми, жоним!

©️ Кумуш ЎСАРОВА

@kumushoyingiz
👍23🔥14
Kumush O'sarova she'ri
Sitorabonu ijrosida
* * *

"Mен сенга муҳаббат келтирдим"-деди,
Яна узоқлардан таниш бир овоз.
Менга кутилмаган мукофот эди,
Севилмаган дилим чиқади пешвоз.

Чопқиллаб боради ва тўхтайди жим,
Юзидан кўзёшмас, оқиб ўтар сел,
Ҳар йили муҳаббат дея алдайди,
Тиниб-тинчимаган биринчи апрель.

©️ Кумуш ЎСАРОВА

@kumushoyingiz
🔥18👍8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ёмон кўришга ҳаққингиз бор,
Ёмон кўрсатишга эмас...


@kumushoyingiz
🔥7👍6
Майли, мени севма, майли қизғонма,

Фақат, умримнинг сўнггига қадар энг яхши ҳамроҳ бўл!


@kumushoyingiz
🔥9👍1
Ҳамма нарсани ичингга отасану,
Ўзингни отадиган жой тополмайсан...


@kumushoyingiz
🔥10👍6
Бир ҳовуч тупроқ, бироз сувман мен,
Нимамга керилай, фақат шуман мен...

Юнус Эмро

@kumushoyingiz
🔥9👍4
Бир қарасам, дўсту-ёрдан кўнглим тўқдай,
Бир қарасам, атрофимда ҳеч ким йўқдай...


@kumushoyingiz
🔥15👍5
Қизимга...

Сенга айтаётган ушбу гапларимнинг аксариятини ҳар куни эшитасан, баъзиларини эса гапирмай ўрнак бўлишга ҳаракат қиляпман...

Қизим, мен доим ҳам Сен билан ёнма-ён яшолмаслигим, ҳар кунгидек мактабга кириб кетишингда ортингдан кузатиб, суянчиқ бўлолмаслигим мумкин. Бир кун келиб сени устидан туширмайдиган дадангни ҳам тополмай қоласан. Баъзида Сенга қўядиган талабларимдан аччиғинг чиқади. Аммо, биласанми, Сени бу ҳаётда мустақил бўлишингни, билиминг ва ироданг мустаҳкам бўлишини истайман!

Биламан, ҳарактеримиз умуман ўхшамайди. Чунки онанг "қиз боланинг ўрни ошхонада", "ўқиб олим бўлармидинг", "ким нима деса хўп де", "чида, чида, чида" каби "олтин" сўзлардан тарбия топган.

Ушбу суратинг бўйича эса Сенга анчагина тушунтириш ишларини олиб боргандим. Одамларнинг меҳнати, лаёқати устидан энса қотириш тарбиясизлик белгиси эканини уқтиргандим. Аммо Сен дадил овозда ўша вақтдаги тақдирлаш қисми ёқмаганини айта олдинг. Митти жуссанг билан эгилмаганинг, кўникмаганинг учун раҳмат, қизим!

...
🔥15👍5
Баъзида китоб ўқиб ўтирсам "ҳали ҳам ўқувчимисиз?" деб савол берасан. Ҳа, инсон ўқишдан нега тўхтамаслигини ҳозир кичиккина мисоллар билан тушунтираман. Ҳаёт оёғингга торлик қилиб оғритаётган туфлинг, севимли "Ореа" ширинлигингнинг нархи ошганидан иборат эмас. Улғайиб борганинг сари муаммолар турланиб, тусланиб бораверади. Энг ёмони ҳозиргидек атрофингни яхши одамлар билан тўлдириб қўёлмаймиз. Ёнингда туриб тухмат қилгувчи, қаршингга чиқиб ёлғон гапирувчи, ортингдан ғийбат қилгувчилар ҳар дақиқангда учрайверади. Сен янгилаб бораётган билимларинг эса ўшалар олдида бош эгмаслигинг, йиқилмаслигинг, йиқилсанг ҳам ҳеч кимнинг миннатли суянчиғисиз ўзинг тура олишинг учун керакдир.

Қизим, оилада онаси қадрланган қизларнинг ўзига ишончи баланд бўлади. Ҳар доим менинг шахсий жиҳатларим(сочимнинг кесилиши, кийимим)га чегара қўймайдиган, жамоатчиликда фаол бўлишимни қўллаб-қувватлайдиган, ривожланишимни қозон-товоқдан устун қўядиган дадангга раҳмат айтгим келади. Ва мен ҳам Сенга шуни айтмоқчиман, ўзингни буюмдек ҳис қилма. Сени шахс сифатида тан оладиганлар ичида бўл! Ҳар доим фикрингни, эътироз ва таклифларингни эркин ифода эт. Танловлар вақтида кўнглинг билан бирга ақлингни ҳам ишга солишни ўрган. Энг муҳими, муаммолар қаршисига келсанг ичингдаги оғриқларни бошқалар орқали чиқарма. Сенинг умр йўлингда уларнинг айби йўқ. Қодир қилганича одамларга яхшилик қил, садақа улаш... Энг муҳими ўз ҳаётингда эркин ва мустақил яша!

Соат сайин улғайиб боряпсан. Бир кун келиб кичиккина "Ватан"инг, муқаддас оиланг бўлади. Сенинг бахтли кунларинг даданг иккимизни ҳам хотиржам, ҳам бахтли қилиши тайин. Аммо бизнинг обрўйимиз, соғлиғимиз, одамларнинг фойдасиз ғийбатлари учун муросасиз кунларга, таҳқирларга, эътиборсизлик ва қадринг топталишига кўникишга мажбур эмассан. Сени ҳурмат қиладиганларни ортиғи билан эъзозла. Аммо кераксиз эканингни сездингми, улар учун умрингни, соғлиғингни сарфлама. Ўзингда "қул"лик синдромини ҳеч қачон шакллантирма. Ҳаётингни бошқалар белгилашига, муҳокама қилишига рухсат берма. Сен учун ҳар қандай вазиётда, ҳар қандай ҳолатда эшигимиз, бағримиз очиқ бўлади. Сени суяйдиган, ҳимоя қиладиган даданг ва тушунадиган онанг борлигини унутма.

Қизим, кучли бўл! Бу куч фақат билагингда эмас, юрагингда ҳам бўлсин! Худонинг олдида юзинг ёруғ бўлишини тилайман.
🔥14👏8👍3
Ўрик гулидайин нозик кўнглимни,
Кўкламдай яшнатиб юбор, Худойим!

@kumushoyingiz
👍13🔥7
Менинг Сенга бўлган чиройли гумонларимдан бошқа¸ ҳеч вақоим йўқ...

@kumushoyingiz
👍11🔥8👏3
Бисотида ҳамиша менга аталган илиқ сўзлари, табассуми бўларди. У мени ёнига чорласа, вақтни кўнгилли ўтказардик, ҳақиқатдан ҳам, унга кераклигимни ҳис этиб турардим. Мулоқотларимиз менга қанча ёқса, унга ҳам шунчалар манзур эканини англардим...

Ундаги мана шу эркинлик, мистер Рочестерга хос бўлган бағрикенглик бора-бора менга ҳам юқди: қисиниб-қимтинишни бас қилдим, дўстона очиқлик ва одоб доирасида юрагининг розларини мен билан бўлишиши, мени унга томон эгиб борарди... Лекин унинг камчилик ва нуқсонлари ҳам мавжуд эди. Феъл-атворига тааллуқли бўлган айрим жиҳатларини ёқламасдим...

Мен бу одамнинг табиати, шу кўп қиррали истеъдоди, нисбатан юксак тамойилларга таяниши, ҳаётга бўлган муносабати, қарашлари, турли вазиятлар, муҳитнинг таъсири ёки тақдирнинг тасодифлари туфайли таркиб топган қусурларидан покиза ва устунроқ эканига ишонардим.

"Джейн Эйр"
Шарлотта Бронте

@kumushoyingiz
👍11🔥2
* * *

Гарчи иши мўлдир – бу дунё хушёр!
Юракни борича очмоқлик қайда?
Биргина сўзим бор, ёлғиз сўзим бор,
Ўша эски сўз-да...
Айтайми қайта?

Чўчима. Мен ҳозир кетаман.
Бу дам
Нечун бошни эгдинг?
Уялма ёшдан...
Қайрилиб қарайман.
Қандай гўзалсан!
Ҳатто айрилиқ ҳам сенга ярашган.

Усмон Азим!

@kumushoyingiz
🔥24👍4👏1
"Телефонингга келган янги хабарга "Ундан келмадимикан?" — деб умидланиб қарамай қўйган кунингдан бошлаб ишқ тугаб, умид узилган бўлади..."

@kumushoyingiz
🔥17👍2👏2
Энг гўзал ҳадя - садоқатдир!

@kumushoyingiz
🔥9👍5👏1
Бахт

-- Мени кўп дуо қилаяпсан?

-- Қаердан билдинг?

-- Гуллаяпман!

Нурхон Элмирзаева

@kumushoyingiz
👍16🔥4👏2
Агар ҳали ҳам Мен ҳақимда билишни истасанг бир мухим хабарни айтмоқчиман:
— Тирикман!


@kumushoyingiz
🔥17👍6👏3
* * *

Кутган эдим Қадр кечасин,
Кўринмади лайлак деган қуш.
Бой бердимми неча-нечасин,
Бахт дегани туюлар сархуш.

Вужудимнинг ярмида титроқ,
Сўнг йиғлайман пана-панада.
Ухлаяпман, шеърхонам гувоҳ,
Онам ётар шифохонада.

Кўзёшимни сиқиб бераман,
Хажр деган хамир қорилар.
Менга осон, қофия керак,
Онамга-чи, ўнлаб дорилар.

Ўтиб кетар ухламаган тун,
Болишимга зардоблар тўлди.
Хавотирим, мен кутган шу қуш,
Тонг отганда келмаса бўлди....

©️Кумуш ЎСАРОВА

@kumushoyingiz
👍23🔥9
Мен Сенга умримни, вақтимни, ҳарактеримни эмас,
Тоза қалбимни олиб келгандим..
.😔

@kumushoyingiz
🔥24👍6