Ko'kaldosh madrasasi
6.23K subscribers
17.8K photos
2.63K videos
670 files
16.7K links
"Ko‘kaldosh" o‘rta maxsus islom bilim yurti telegram kanali

Rasmiy sayt va sahifalar:
🌐 taplink.cc/kukaldoshuz

Murojaat uchun:
📨 @kukaldoshuzbot
Dushanba-shanba. 9.00-16.00 gacha

📍 Manzil: Toshkent shahar, Shayxontohur tumani, Navoiy ko'chasi, 46-uy
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#umra_2022
#xushxabar

Юртдошларимиз учун яна бир ажойиб хушхабар. Зиёратчиларимиз Каъбатуллоҳга энг яқин, машҳур меҳмонхона "Makkah Clock Royal Tower"да истиқомат қилмоқдалар. Халқ тилида "Соатли меҳмонхона" номини олган ушбу мажмуа ҳам ибодат, ҳам Масжидул Ҳарамга боришга қулайлиги жиҳатидан бетакрор иншоотдир.

Таъкидлаш керакки, “АБРАЖУЛ-БАЙТ” Саудия Арабистонининг Макка шаҳрида қад кўтарган соатли минора (Makkah Clock Royal Tower) баландлиги бўйича дунёда иккинчи ўринда туради. Унинг баландлиги 601 метр (яъни, 120 этажли уй) бўлиб, бино 1,5 млн. квадрат метрга тенг еттита минорани ўз ичига олган “Абражул-Байт” комплекси таркибига киради. Мазкур иншоот қурилиш ишлари 2004 йилда бошланиб, 2012 йилнинг июнь-июль ойлари якунланган.

@hajumrauz