#Qurbon_hayit #Bayram #Savol_javob
Яқин кунларда мусулмон оламидаги муҳим саналардан бири бўлган Қурбон ҳайити нишонланиши муносабати билан қурбонлик сўйиш масалалари юзасидан айрим саволларга жавоб тақдим этамиз.
❓– Қурбонликнинг маъноси нима?
✅– Аллоҳ таоло учун бўғизланадиган ҳайвон.
❓– Қурбонлик қандай кишига вожиб?
✅– Ўз ҳожатидан ортиқ кумуш нисоби миқдорича моли бор бўлган бой кишига вожиб бўлади.
❓– Қурбонлик қайси вақт сўйилади?
✅– Қурбон ҳайити куни, яъни зулҳижжа ойининг ўнинчи кунида қурбон ҳайити намози ўқилган сўнг сўйилади.
❓– У кунда сўйилмай қолса, нима бўлади?
✅– Ўн биринчи ёки ўн иккинчи зулҳижжада сўйилса ҳам дуруст бўлади.
❓– Ўн учинчи куни сўйилса-чи?
✅– Дуруст бўлмайди, чунки ўн иккинчи зулҳижжада қуёш ботгандан кейин қурбонлик сўйишнинг вақти чиқади.
❓– Қурбонликни кечаси сўйса бўладими?
✅– Йўқ, бўлмайди, макруҳ бўлади.
❓– Бир киши ўн биринчи ва ўн иккинчи зулҳижжада қурбонликни сўя олмай қолса, нима қилади?
✅– Қурбонлик учун олган ҳайвонни ёки ўша ҳайвон баҳоси миқдорича садақа қилади.
👉https://t.iss.one/kukaldoshuz

«Ибодати исломия» китобидан олинди.(Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 25.01.2021 йилдаги №03-07/489-сонли рақамли хулосаси берилган).
📢
ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ! 👉https://t.iss.one/kukaldoshuz