Ko'kaldosh madrasasi
7.89K subscribers
19.3K photos
3.07K videos
671 files
18K links
"Ko‘kaldosh" o‘rta maxsus islom bilim yurti telegram kanali

Rasmiy sayt va sahifalar:
🌐 taplink.cc/kukaldoshuz

📍 Manzil: Toshkent shahar, Shayxontohur tumani, Navoiy ko'chasi, 46-uy
Qabul-2025 boʻyicha tel.raqamlar +998 71 244 48 27 yoki 712421082
Download Telegram
#Қишки_таътил

⚡️Ўзбекистонда талабаларнинг қишки таътили 24 январгача узайтирилди

🔸Ўзбекистондаги Олий таълим муассасаларининг талабалари, академик лицей ва ҳунар мактаблари ўқувчилари учун қишки таътил муддати 24 январгача узайтирилди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

🔸Маълум қилинишича, Ўзбекистон олий таълим тизими тарихида илк маротаба – ректорлар, проректорлар, деканлар ва молия масалаларига масъуллар учун ўз касбий маҳоратини ошириш, янгича тартибда ишлашни бошлаш мақсадида 2022 йил 10—24 январь кунлари амалий семинар-тренинглар ташкил этилади.

🔸Шу билан бирга, олий таълим муассасалари кредит-модуль тизимига тўлиқ ўтгани сабабли кафедра мудирлари ва профессор-ўқитувчилари учун асосий ишдан ажралган ҳолда ўқувлар барча олий таълим муассасаларида ташкил этилади. Бу жараёнга олий таълим муассасалари ҳузуридаги барча профессионал таълим муассасалари ҳамда академик лицейлар раҳбарлари ҳам жалб этилади.

🔸Юқоридагилардан келиб чиқиб, 2021/2022-ўқув йилининг иккинчи ярмини тўлиқ ва пухта тайёргарлик кўрган ҳолда бошлаш мақсадида олий ва профессионал таълим муассасалари, академик лицей талаба-ўқувчилари учун қишқи таътил муддати 2022 йил 24 январга қадар узайтирилган.

🔸«Ўз навбатида, қишки таътил даврида олий ва профессионал таълим муассасалари, академик лицейлар талаба-ўқувчиларининг вақтини мазмунли ўтказиш мақсадида олий таълим муассасалари ректорлари ҳамкорлигида онлайн фан олимпиадалари, интеллектуал викториналар ташкил этилади», — дейилади хабарда.

🔸Шунингдек, талаба-ўқувчиларга ўз уйларидан таълим муассасаларига қайтишларига қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида авиа ҳамда темир йўл чипталари тариф қисмидан 50 фоиз миқдорида чегирма берилиши муддати ҳам 2022 йилнинг 24 январига қадар узайтирилган.

🔸«Ва асосийси – 2022 йилнинг 11 январигача бўлган муддатга харид қилинган авиа ва темир йўл чипталари бепул тарзда тегишли муддатга алмаштириб берилади», — дея қайд этилади хабарда.

🔸Мазкур масалаларни мувофиқлаштириш мақсадида вазирликда Махсус штаб ташкил этилган бўлиб, барча ташкилий масалалар юзасидан қуйидаги ишонч телефонларига (10-06, 71-246-97-45, 71-246-28-63) мурожаат қилиш мумкин.

🔗 https://t.iss.one/kukaldoshuz!
#Қишки_таътил

▪️Олий, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида таълим олувчиларнинг ҳар йилги қишки таътили тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони халқ муҳокамасига қўйилди.

▫️Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ишлаб чиққан Фармонга кўра, ҳар йили декабрь ойининг охирги ўн кунлиги ва январь ойининг биринчи ўн кунлиги оралиғида Ўзбекистондаги професссионал таълим муассасалари ўқувчилари ва олий таълим муассасалари талабаларининг ҳар йилги икки ҳафталик қишки таътилини ўтказиш таклифи берилмоқда.

▫️Қишки таътил бошланишидан 10 кун аввал авиа ва темир йўл чипталарининг тўлиқ қийматидан 50 фоизли чегирма кўзда тутилади.

Яқинларингизга ҳам улашинг!
t.iss.one/KUKALDOSHUZ
#Малака_ошириш #Қишки_таътил

📚 "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти педагог ўқитувчилари малака ошириш ўқув-машғулотларида қатнашмоқда

🗓 Диний таълим муассасаларининг асосий штатдаги педагог-ўқитувчилар учун 2025 йил 3-7 январь кунлари оралиғида Тошкент, Бухоро ва ҳудудлардаги тегишли таълим муассасаларида малака ошириш ўқув-машғулотлари ўтказилмоқда.

💬 Тошкент шаҳридаги Тошкент ислом институти, “Кўкалдош” ва “Хадичаи Кубро” ўрта махсус ислом таълим муассасалари учун Тошкент ислом институтида, Бухородаги Мир Араб олий мадрасаси, “Мир Араб” ва “Жўйбори Калон” ўрта махсус ислом таълим муассасалари учун Мир Араб олий мадрасасида ҳамда қолган ҳудудлардаги 8 та диний таълим муассасаларида ҳам машғулотлар ташкил қилинган.

🎓 Семинарнинг асосий мақсади профессор-ўқитувчиларнинг малакасини ошириш, янги педагогик технологиялар ва методологиялар бўйича билимларини бойитиш, шунингдек, ихтисослик фанлари бўйича ўқув жараёнларини янада самарали ташкил этишдир.

⚡️Тошкент ислом институтида бўлиб ўтаётган малака оширишда "Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво маркази фаолияти ва замонавий масалаларнинг фиқҳий ечимлари" мавзусида Фатво маркази мутахассиси Абдулвоҳид Аҳмадалиев маъруза қилди.

Навбатдаги дарсда Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат тил ва адабиёт университети “Ўзбек адабиёти тарихи ва манбашунослик” кафедраси профессори, филология фанлари доктори Рашид Зоҳид "Илмий-ижодий тадқиқ жараёни ва унинг таркибий-таснифий хусусиятлари" мавзусида ўқитувчиларга маълумот берди.

Манба:
@oliymahad

@kukaldoshuz – диний-маърифий канал!

Kukaldosh.uz
| YouTube | Facebook | Instagram | Mundarija | Murojaat
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍15
Ko'kaldosh madrasasi
Photo
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Малака_ошириш #Қишки_таътил 

📚 "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти педагог ўқитувчилари малака ошириш ўқув-машғулотларида қатнашмоқда

Манба: @oliymahad

@kukaldoshuz – диний-маърифий канал!

Kukaldosh.uz | YouTube | Facebook | Instagram | Mundarija | Murojaat
👍4
#Малака_ошириш #Қишки_таътил

📚 Малака ошириш ўқув машғулотларида долзарб мавзулар муҳокама қилинмоқда

⚡️Тошкент ислом институтида бўлиб ўтаётган малака ошириш ўқувларининг навбатдаги кунида "Адашган тоифа ва фирқаларнинг эътиқодлари ва уларнинг келиб чиқиш сабаблари" мавзусида Имом Мотурудий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходими, доцент Аҳмад Саъд Даманҳурий маъруза қилди.

Кейинги дарсда Дин ишлари бўйича қўмита Юридик бўлими бошлиғи Улуғбек Аминов “Диний-марифий соҳа фаолиятини такомиллаштириш бўйича қонунчилик тизимидаги сўнгги янгиликлар” мавзусида ўқитувчиларга маълумот берди.

🔄 Мазкур ўқувларда институт профессор-ўқитувчилари билан бир қаторда Тошкент шаҳридаги “Кўкалдош” ва “Хадичаи Кубро” ўрта махсус ислом таълим муассасалари педагоглари ҳам иштирок этиб, маърузаларни тингламоқда.

💬 Шунингдек, институтда юртимиздаги олий ва ўрта махсус ислом таълим муассасаларининг ўқув ишлари бўйича раҳбар ўринбосарлари, ўқув-услубий ва ёшлар билан ишлаш, маънавият-маърифат бўлимлари бошлиқлари учун қисқа муддатли малака ошириш курси ҳам ташкил этилган.

💼 Мазкур малака оширишда ИИВ Тезкор-қидирув департаменти Терроризмга қарши курашиш хизмати масъул ходими Фарруҳ Элмирзаев хусусий тартибда диний таълим беришнинг ҳуқуқий оқибатлари ҳақида маълумот берди.

🔊 Ўзбекистон халқаро ислом академияси доценти, сиёсатшунослик фанлари доктори (DSc) Фарҳод Каримов томонидан замонавий геосиёсий вазият ва ғоявий жараёнлар ҳамда уларнинг глобал ва маҳаллий ҳаётга таъсири илмий асосда таҳлил қилинди.

📱 Шунингдек, Тошкент Давлат педагогика университети катта ўқитувчиси Равшан Ишмуҳаммедовнинг фанларни ўқитиш методикаси ва дарс жараёнида фойдаланиладиган интерфаол таълим методлари борасидаги маърузаси тингловчиларда катта таассурот қолдирди.

🔅Институтдаги малака ошириш курслари ўқув, илмий, маънавий-маърифий йўналишларда тажриба алмашиш, янги билимларни эгаллаш ва замонавий таълим технологияларини ўзлаштириш учун амалий муҳит бўлиб хизмат қилди.

Манба: @oliymahad

@kukaldoshuz – диний-маърифий канал!

Kukaldosh.uz
| YouTube | Facebook | Instagram | Mundarija | Murojaat
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
5👍5
#Малака_ошириш #Қишки_таътил

🔹 Қишки таътил даврида ўтказилган малака ошириш ўқув семинари ниҳоясига етди

🗓 2024 йил 25 декабрдан 2025 йил 07 январга қадар "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти ва Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида профессор-ўқитувчилар учун ўқув семинарлари ташкил этилди.

💬 Мавзу:
“Ўқув жараёнига оид меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар, замонавий педагогик технологиялар ва методологиялар ҳамда ихтисослик фанлари”.

🗂 Семинарнинг асосий мақсади профессор-ўқитувчиларнинг малакасини ошириш, янги педагогик технологиялар ва методологиялар бўйича билимларини бойитиш, шунингдек, ихтисослик фанлари бўйича ўқув жараёнларини янада самарали ташкил этишдир.

💬 Шу малака ошириш ўқувлари доирасида институт профессор-ўқитувчилари билан бир қаторда Тошкент шаҳридаги “Кўкалдош” ва “Хадичаи Кубро” ўрта махсус ислом таълим муассасалари педагоглари ҳам дарсларда иштирок этиб, маърузаларни тингладилар.

💼 Маърузаларга Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво маркази, Дин ишлари бўйича қўмита, Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази каби ташкилотларнинг етук мутахассислари, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти, Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, Тошкент халқаро университети каби нуфузли таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари жалб этилди.

🔅Ўқув машғулотлари махсус ўқув режа ва дарс жадвали асосида замонавий ахборот технологиялари ва интерфаол усуллардан фойдаланган ҳолда ўтказилди.

Бугун малака ошириш ўқувларининг сўнги дарслари бўлиб ўтди. Шундан сўнг институт ректор Уйғун Ғафуров, Кўкалдош мадрасаси мудири Маъмур Эркаев ва Хадичаи кубро мадрасаси мудираси тингловчиларга сертификатларни топширдилар.

Батафсил: https://kukaldosh.uz/07/01/2025/14300

"Кўкалдош" ЎМИБЮ Матбуот хизмати

@kukaldoshuz – диний-маърифий канал!

Kukaldosh.uz
| YouTube | Facebook | Instagram | Mundarija | Murojaat
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍73