Ko'kaldosh madrasasi
7.89K subscribers
19.3K photos
3.07K videos
671 files
18K links
"Ko‘kaldosh" o‘rta maxsus islom bilim yurti telegram kanali

Rasmiy sayt va sahifalar:
🌐 taplink.cc/kukaldoshuz

📍 Manzil: Toshkent shahar, Shayxontohur tumani, Navoiy ko'chasi, 46-uy
Qabul-2025 boʻyicha tel.raqamlar +998 71 244 48 27 yoki 712421082
Download Telegram
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

ХУФТОН НАМОЗИНИ БОМДОДГА ЯҚИН ЎҚИШ

САВОЛ: Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар. Мен мана қарийб 1 йилдирки хуфтон намозини эрталаб яъни бомдоддан 30 минут олдин ўқийман. Хуфтон вақти кирганда чарчоқ бўлади ёки бу аллақачон рефлекс бўлиб қолган(ўзи аслида бошидан шайтон йўлдан уриб кеган менимча. Дангасалик деса ҳам бўлар балким). Шуни ҳукми нима бўлади?

ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Сиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қилган суннатга зид иш қилаяпсиз экан. Уламолар фазоили аъмол бобида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қуйидаги ҳадисларини келтирганлар. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам аввал хуфтонни ўқиб кейин уйқуга ётар эдилар. Сиз ҳар куни кўплаб савоблардан маҳрум бўлаяпсиз экан.

عن عبد الله بن مسعود رضي الله عنه قال : قال رسول الله صلى الله عليه وسلم : ( إن من ورائكم أيام الصبر ، الصبر فيهن كقبض على الجمر للعامل فيها أجر خمسين قالوا : يا رسول الله أجر خمسين منهم أو خمسين منا . قال : خمسين منكم ) قال الهيثمي رواه البزار والطبراني

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ортингизда сабр кунлари бор. У кунларда сабр қилиш қўлида чўғни тутиб туриш каби бўлади. У кунларда динига амал қилувчилар учун эллик кишининг ажри бор” дедилар. Шунда саҳобалар “Ўзларидан эллик кишиними ёки биздан эллик кишиними ё Расулуллоҳ” дедилар. У зот “Сиздан эллик кишини” дедилар. Баззор ва Табаронийлар ровояти.

عن أبي هريرة رَضِي اللهُ عَنْهُ، قال رسول الله صلى الله عليه وسلم من تمسك بسنتي عند فساد أمتي فله أجر مائة شهيد". وفي رواية: "فله أجر شهيد". رواها الطبراني

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Умматим фасодга учраганда суннатимга амал қилган кишига юзта шаҳиднинг савоби бордир” дедилар. Бошқа бир ривоятда “Битта шаҳиднинг савоби бордир” деганлар. Табароний ривояти. Валлоҳу аълам!

Зикр аҳлидан сўранг ҳайати

Манба: @Savollar_kanal

Яқинларингизга ҳам улашинг! Каналимизга обуна бўлиш учун линкни босинг ! 👇
t.iss.one/kukaldoshuz
#савол_жавоблар

“Отаси қизини бировга ваъда қилибди” деган гап шариатимизга кўра, мумкинми?

“Отаси қизини бировга ваъда қилибди, қулоғини тишлатибди”, деган гапларни кўп эшитганмиз. Бу иш шариатимизга кўра, мумкинми?

❗️ Шариат бўйича бундай қилиш мумкин эмас. Қиз бола вояга етгач, унинг кимга турмушга чиқиши борасида изни олинади. Қиз болани мажбурлаб эрга беришга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Жувон (aввaл турмуш кўрган aёл) ўзи билан маслаҳат қилинмагунча турмушга берилмайди. Бoкирa қизни унинг изни-рoзилиги олинмагунча турмушга берилмайди”. Сaҳoбaлaр: “Ё Расулуллоҳ, унинг рoзилиги қaндaй (билинади)?” деб сўрашди. “Сукут сaқлaши (розилигидир)”, дeдилaр (Муттафақун алайҳ). Валлоҳу аълам!

Муҳаммад Айюб ҲОМИДОВ

📢ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!
👉https://t.iss.one/kukaldoshuz