#СОХТА_САЛАФИЙЛАР_САЛАФЛАР_ЙЎЛИДАМИ?
Ушбу салафийлардан бири китобида бундай ёзган: "Мени уларнинг баъзилари Аҳли сунна бу - Ашъарий ва Мотуридийлардир, дея иддао қилишгани ва салафларга тажсим ва ташбеҳлик ила туҳмат қилишгани ҳайратга солди".
Унинг бу қавлни эшитгандаги ажабланиши ундаги жаҳолат ва таассубнинг даражасига далолат қилади.
Унинг бу каломига мулоҳазаларимиз бор.
Бу кишининг "Уларнинг баъзилари Аҳли сунна бу - Ашъарий ва Мотуридийлардир, дея иддао қилишади", деган сўзи ботилдир.
Зотан, "Аҳли сунна бу - Ашъарий ва Мотуридийлардир", деган қавл соҳиблари фақатгина баъзилар эмас, аксинча, улар аҳли суннанинг жумҳур уламолари ва мусулмонларнинг мутлақ уламолари жумҳури ҳамдир.
Бу айтилганлар маърифати учун мутақаддим ва мутааххир уламолар табақаси ва таржима китобларига, ибн Субкий, ибн Асокир, ибн Ҳажар, Саховий, Қози Иёз, Тошкўпризода ва Нажмуддин Ғаззий ва бошқа кўплаб олимлар қавлларига мурожаат қилиш кифоядир.
Аммо, муаллифнинг "уларнинг баъзилари салафларга тажсим ва ташбеҳлик ила туҳмат қилишади", деб ёзганининг ўзи ҳам туҳматдир.
Зотан, "салаф" калимаси мутлақ ишлатилганида саҳобалар, тобеъинлар ва табаъа тобеъинлар замони ирода қилинади.
Бирон бир Ашъарий ёки Мотуридий олимларининг салаф олимларини тажсим ва ташбеҳда айблагани бормикан?
Агар бундай деган олим улардан топилмаса ва топилиши мумкин ҳам эмас ва ҳеч қачон топилмайди ҳам, унда ушбу кимса ўзига бундайин туҳматдан иборат сўзни айтишга қандай ижозат ва журъат қилди экан? Бунинг биргина жавоби эса унинг ўта мутаассиб экани ва ўта ғулув кетганидир.
Ҳақиқат шуки, Ашъарий ва Мотуридийлар Қуръон ва Суннатнинг зоҳиридангина далил оладиган, шунга маҳкам ёпишиб олган баъзи кимсаларни адашганларини айтишган.
Гарчи бу тоифалар салафлар йўлини иддао этишсада, улар салафлар йўлини тутганлар эмасдир. Гарчи ўзларини имом Аҳмад раҳимаҳуллоҳга нисбат беришсада, имом Аҳмад роҳимаҳуллоҳ улар ақидасида эмаслиги шубҳасиздир.
Дарҳақиқат, замону тарихлар оша то ҳозирги замонгача ҳам Аҳли сунна вал жамоа ақидасини мустаҳкам ҳимоя қилиб келаётганлар булар - Ашъарий ва Мотуридийлардир.
Бу қавлдан эса фақатгина мўътабар бўлмаган ёки мутаасиб ва такаббур кимсагина бехабарликни даъво қилади.
Бу тоифалар гарчи ўзларини салафлар дейишсада, улар салафлар йўлига зид ақидада экани ва салафи солиҳларга умуман алоқаси йўқлиги кундай равшан.
Зотан, салаф уламолари ҳеч қачон Аллоҳга макон, жисм, ташбеҳни ифода этишмаган. Бирон бир жойда ўрнашган, дейишмаган. Бирон бир ўринда ўтиради, деб айтишмаган.
Аксинча, бу қавлларга раддияларни ёзишган.
Шайх Саъид Фуда ҳафизаҳуллоҳнинг
"Ан-нақд ват-тақвим лимунтақид ақоид ал-Мотуридия" китоби
https://t.iss.one/kukaldoshuz

Telegram
Ko'kaldosh madrasasi
"Ko‘kaldosh" o‘rta maxsus islom bilim yurti telegram kanali
Rasmiy sayt va sahifalar:
🌐 taplink.cc/kukaldoshuz
📍 Manzil: Toshkent shahar, Shayxontohur tumani, Navoiy ko'chasi, 46-uy
Qabul-2025 boʻyicha tel.raqamlar +998 71 244 48 27 yoki 712421082