Ko'kaldosh madrasasi
6.25K subscribers
17.8K photos
2.63K videos
670 files
16.7K links
"Ko‘kaldosh" o‘rta maxsus islom bilim yurti telegram kanali

Rasmiy sayt va sahifalar:
🌐 taplink.cc/kukaldoshuz

Murojaat uchun:
📨 @kukaldoshuzbot
Dushanba-shanba. 9.00-16.00 gacha

📍 Manzil: Toshkent shahar, Shayxontohur tumani, Navoiy ko'chasi, 46-uy
Download Telegram
Forwarded from Muslim.uz
🌙 “ОЛАМЛАРГА РАҲМАТ ПАЙҒАМБАР” ТАНЛОВИ ҒОЛИБЛАРИ ЭЪЛОН ҚИЛИНДИ
(ФОТОЛАВҲАЛАР)
➡️ БАТАФСИЛ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar | @hajumrauz | @mp3muslim | @diniysavollar | @muminauz
Forwarded from Muslim.uz
🌙 “ОЛАМЛАРГА РАҲМАТ ПАЙҒАМБАР” ТАНЛОВИ ҒОЛИБЛАРИ ЭЪЛОН ҚИЛИНДИ

🕌 Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан ўтказилган “ОЛАМЛАРГА РАҲМАТ ПАЙҒАМБАР” номли сийрат танловининг ғолиблари эълон қилинди.

🔍Танловдаги ижодий ишлар етук уламо ва устозлардан иборат Ҳакамлар ҳайъати томонидан адолат ва холислик асосида кўриб чиқилиб, муносиб номзодлар танланди.

Танловнинг якуний натижалари қуйидагича бўлди:

📑 “Мақолалар” йўналишида:
🥇1-ўрин – Содиқжанов Абдулбосит (“Оламларга раҳмат Пайғамбар”)
🥈2-ўрин – Мирсагатов Рустамжон (“Кечиримли бўлиш – Расулуллоҳдан суннат”)
🥉3-ўрин – Комилова Юлдуз (“Ким сени унингдек яхши кўради”)

🎞📲“Медиа ва инновацион лойиҳалар” йўналишида:
🥇1-ўрин – Юнусова Қурбонбика (“Сийратга саёҳат, сийратни ўрганамиз” каби инновацион лойиҳалар)
🥈2-ўрин – Юнусбеков Аваз (“Расулуллоҳ” номли қисқа видеоролик)
🥉3-ўрин – Музрапов Турғун (“Расулуллоҳнинг суннатлари” ҳақида видеолавҳа)

📚 “Китоблар” йўналишида:

🥇1-ўрин – Мирносир Ҳасанов (“Аллоҳнинг элчиси Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам”)
🥈 2-ўрин – Саъдуллоҳ Камолиддин ҳожи (“Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаёти”)
🥉 3-ўрин – Эргашев Ҳасанбой (“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни тушимда кўрдим”)

🕋 “Оламларга раҳмат пайғамбар” номли сийрат танловининг Олий ўринига “Оламларга раҳмат пайғамбар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётларидаги раҳмат” номли китоби ғолиб деб топилди ва Ҳаж йўлланмаси муаллифлар жамоасидан Хонзода Абдулвоҳид қизига тақдим этилди.

Танловнинг номинация ғолиблари:
🔹“Энг ёши улуғ иштирокчи”:
- Олимжон Бўриев
- Аҳмаджон домла Бобомурод
- Атабоев Абдумуталиб

🔹“Энг матонатли иштирокчи”
- Юлдашев Козимжон (кўзлари ожиз)
- Сирожов Истам (I гуруҳ ногирони)

🔸“Энг чиройли безакли китоб”
- Абдукамол Абдужалилов

“Аёллар ҳақидаги сийрат китоби”
- Толиб Низом
- Бобомурод Эрали

🔸“Сийратнинг энг яхши манзумаси”
- Шукурулла Дадашев
- Имомгазарова Мовлуда

🔸“Энг таъсирли видеолавҳа”
- Расходжаeв Акмалходжа Адхамходжаeвич.

🔸“Энг изланувчан муаллиф”
- Валихонтўра Бухорий

🔸“Энг яхши сийрат бадиаси”
- Файзиев Акбаржон

– “Мақолалар”, “Медиа ва инновацион лойиҳалар” ва “Китоблар” йўналиши ғолиблари пул мукофоти билан тақдирланди;

– “Оламларга раҳмат пайғамбар” танлови номинация ғолибларига қимматбаҳо совғалар тақдим этилди.

🤲 Аллоҳ таоло барчаларига ғолибликни муборак айласин, қолган иштирокчиларга ҳам келгусида муваффақиятлар ато этсин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar | @hajumrauz | @mp3muslim | @diniysavollar | @muminauz
Forwarded from ‎ AHNAFUZ | HANAFIYLAR
#Раддия
#Мавлид_шариф

Мавлиди шарифни нишонлаш жоизлиги (4 қисм)

«Калиматун ҳадиа фий иҳтифалил мавлид» Доктор Умар Абдуллоҳ Комил

«Кўкалдош» ўрта махсус ислом таълим муассасаси Матбуот котиби Рустам Охунжонов таржимаси

БАТАФСИЛ ЎҚИШ УЧУН👇
https://telegra.ph/Mavludi-sharifni-nishonlash-zhoizligi-%D2%B3a%D2%9Bida-4-%D2%9Bism-10-12

🌐 Rasmiy sahifalarimizni kuzatib boring:
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#namoz_vaqti

📆 13-oktabr | 28-rabiul avval
(Toshkent shahar vaqti bilan)

🌐 Rasmiy sahifalarimizni kuzatib boring:
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | Kukaldosh.uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#juma_muborak

🌙 Alloh taolo bugungi fazilatli juma kuningizni tinchlik ofiyatda, yaxshi kayfiyatda, savobli amallar bilan to‘la bo‘lib o‘tishini sizga nasib qilsin!

🤲 Alloh taolo qilgan barcha duo-ibodatlaringizni qabul qilsin!

JUMA MUBORAK BO'LSIN!

🌐 Rasmiy sahifalarimizni kuzatib boring:
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | Kukaldosh.uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#juma_mavzusi

📝 Juma mavzusi: SHARIAT KO‘ZLAGAN OLIY MAQSADLAR
Ismoilov Hojiakbar
KO'KALDOSH O'MIBY 4-KURS TALABASI

🎞HD FORMATIDA KO'RISH

🌐 Rasmiy sahifalarimizni kuzatib boring:
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | Kukaldosh.uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видеолар

📝 “ИМОМ БУХОРИЙ МЕРОСИ – ЁТ ҒОЯЛАРГА ҚАРШИ” МАВЗУСИДАГИ ТАДБИРЛАР

Манба: O’zbekiston24 телеканали

Яқинларингизга улашинг!

https://taplink.cc/kukaldoshuz
Forwarded from Muslim.uz
“Вақф” фондига янги раҳбар тайинланди

🔹 2023 йил 13 октябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари раислигида “Вақф” хайрия жамоат фонди Васийлик Кенгаши йиғилиши бўлиб ўтди. Унда ташкилий масала кўрилди. “Вақф” хайрия жамоат фонди раиси вазифасида меҳнат қилаётган Зиёвуддин домла Мирсодиқов ўз аризасига биноан эгаллаб турган вазифасидан озод этилиб, Фонд раҳбари лавозимига ушбу йўналишда катта тажрибага эга бўлган Исахон Абдуллаев кенгаш аъзолари томонидан сайланди.

БАТАФСИЛ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz / @muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar | @hajumrauz | @mp3muslim | @diniysavollar | @muminauz
#XUSHXABAR

KO‘KALDOSH TALABASI QUVAYTDA BO‘LIB O‘TADIGAN XALQARO QUR’ON MUSOBAQASIDA QATNASHADI

2023 yil 08-15-noyabr kunlari Quvayt davlatida Qur’oni karim tilovati bo’yicha xalqaro musobaqa bo’lib o’tadi.

“Ko’kaldosh” O’MIBYu talabasi Hasanov Abdulhay qori Hikmatulloh o’g’li mazkur musobaqaning onlayn shaklda bo’lib o’tgan saralash bosqichidan muvaffaqiyatli o’tdi.

Abdulhay qori ushbu xalqaro musobaqa oldidan Shayx Alijon qoridan kerakli tavsiya va ko’rsatmalarni tinglab, Ustozimizning duoi xayrlarini oldi.

Alloh taolo yurtimiz sha’nini himoya qilayotgan Abdulhay qoriga ulkan zafarlar va muvaffaqiyatlar ato qilsin!

Manba: O‘zbekiston musulmonlari idorasi “Qur’on va tajvidni o’rgatish” bo’limi

Yaqinlaringizga ham ulashing!
https://taplink.cc/kukaldoshuz
#namoz_vaqti

📆 14-oktabr | 29-rabiul avval
(Toshkent shahar vaqti bilan)

🌐 Rasmiy sahifalarimizni kuzatib boring:
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | Kukaldosh.uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from ‎ AHNAFUZ | HANAFIYLAR
#Раддия
#Мавлид_шариф

Бидъат тушунчасининг илмий таҳлили

Мавлиди шарифни нишонлайдиганларни уни инкор қилувчилар бу янги пайдо бўлган бидъат ва “Ҳар бир бидъат залолатдир”, деб айблайдилар. Шунинг учун бидъатнинг асли нима экани, бидъат билан кимлар ҳукм қилинади ва қилинмайди, сўзимиз шулар ҳақида.
Биринчи: бидъатнинг маъноси ва унинг қисмлари
Ибнул Асир роҳимаҳуллоҳ ўзининг “Ниҳоя” номли асарида бидъатнинг маъносини ва унинг қисмларини қуйидагича очиқлаб берган:
“Бидъат икки хил бўлади: ҳидоят бидъати ва залолат бидъати. Аллоҳ таолонинг ва Унинг Расули соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг амри-буйруғига нима хилоф бўлса, у мазаммат ва инкор ўрнига тушади. Аллоҳ таоло ва Унинг Расули соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга ундаган ва чақирган нарсанинг умуми остига тушган ҳар қандай иш мақтов ўрнига тушади. Аммо олийжаноблик, саховатпешалик ва маъруф ишлар кабиларга ўҳшаш мавжуд мисоллар бўлган нарсалар бўлса ва у мақталган амаллардан бўлса, уларни шариат келтирган нарсага хилоф ўринга қўйиш жоиз бўлмайди. Чунки, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу каби ишларда савоб бўлишлиги ҳақида айтиб ўтганлар: “Кимки исломда гўзал суннат (одат) жорий қилса, унинг ажри ва ажрларидан бирор нарса камайтирилмаган ҳолда ундан кейин амал қилганларнинг ажри унга бўлади”. Ва унинг зидди ҳақида эса: “Кимки исломда ёмон суннат жорий қилса, унинг гуноҳи ва гуноҳларидан бирор нарса камайтирилмаган ҳолда ундан кейин амал қилганларнинг ҳам гуноҳи унга бўлади”, дея огоҳлантирганлар.
Умар розияллоҳу анҳу ҳам бу ҳақда: “Қандай ҳам гўзал бидъат бўлди бу”, деганлар. Чунки Умар розияллоҳу анҳу айтаётган ишлари яхшилик амаллар сирасидан бўлди ва мақтов ўрнига кирувчи бўлгани сабабли уни бидъат деб номлаб мақтадилар. Ундан ташқари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам таровеҳ намозини ўзлари мусулмонлар учун суннат қилиб бермадилар, бунинг сабаби таровеҳни бир неча кеча ўқидилар, сўнгра уни тарк қилдилар, уни муҳофаза (сақламадилар) қилмадилар ва уни адо этишга инсонларни жамламадилар. Бу ибодат Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг замонида ҳам йўқ эди. Фақатгина Умар розияллоҳу анҳу ўз халифалик замонларида инсонларни унга жам қилдилар ва унга ундадилар. Мана шу сабабдан таровеҳ намозини бидъат деб номладилар, аммо ҳақиқатда у суннат амал ҳисобланади. Чунки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ўзингизга менинг суннатимни ва мендан кейинги рошид халифаларнинг суннатини маҳкам тутинглар!” деганлар ва у зот соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Мендан кейинги икки кишига: Абу Бакр ва Умарга иқтидо қилинглар (эргашинглар)”, дея таъкидлаганлар. Шу таъвилга кўра бошқа бир ҳадиси шарифни ҳамл қилса бўлади: “Ҳар бир янги пайдо бўлган нарса бидъатдир”. Бу ердаги гапдан шариат аслларига хилоф бўлган ва суннати набавийяга мувофиқ келмаган нарса ирода қилинмоқда”. “Ниҳоя” муаллифининг гапидан қуйидаги нарсалар истифода қилинади:
1. Бидъат икки хил бўлиши:
А) Ҳидоят бидъати. Бу бидъат ҳақида Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Кимки исломда гўзал суннат (одат) жорий қилса, унинг ажри ва ажрларидан бирор нарса камайтирилмаган ҳолда ундан кейин амал қилганларнинг ажри унга бўлади”, деб хабар берганлар. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу ҳадисда бидъат сўзига чиройли суннат деган сўзни ишлатдилар. Демак, ҳидоят бидъати у яхши бидъат эканлиги келиб чиқади.
Б) Залолат бидъати. Бу бидъат турини Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Кимки исломда ёмон суннат жорий қилса, унинг гуноҳи ва гуноҳларидан бирор нарса камайтирилмаган ҳолда ундан кейин амал қилганларнинг ҳам гуноҳи унга бўлади”, деб сифатлаганлар. Демак ёмон суннат залолат бидъатига ҳамл қилинади.
Давоми бор...

«Калиматун ҳадиа фий иҳтифалил мавлид» Доктор Умар Абдуллоҳ Комил

«Кўкалдош» ўрта махсус ислом таълим муассасаси Матбуот котиби Рустам Охунжонов таржимаси

🌐 Rasmiy sahifalarimizni kuzatib boring:
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
2023 йилнинг 1 ноябридан кучга кираётган "Умра" тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишда зиёратчиларнинг манфаатларини самарали ҳимоя қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирлари ҳақидаги қарорга оид видеоролик.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Ҳаж-Умра маркази
+998998821858  +998770851858

#umra #tavof #safo #marva #tur #qollanma #ibodat #madina #makka #islom #hajvaumra

➡️ https://taplink.cc/hajumrauz

🌐 Rasmiy sahifalarimizni kuzatib boring:
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | Kukaldosh.uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM