Ko'kaldosh madrasasi
6.27K subscribers
17.8K photos
2.62K videos
670 files
16.7K links
"Ko‘kaldosh" o‘rta maxsus islom bilim yurti telegram kanali

Rasmiy sayt va sahifalar:
🌐 taplink.cc/kukaldoshuz

Murojaat uchun:
📨 @kukaldoshuzbot
Dushanba-shanba. 9.00-16.00 gacha

📍 Manzil: Toshkent shahar, Shayxontohur tumani, Navoiy ko'chasi, 46-uy
Download Telegram
#Maqola
ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРГА ОИД ОДОБЛАР
Интернетда
чат, форум, фейсбук, твиттер каби ўзаро алоқа олиб боришга хизмат қилувчи воситалар орқали кишилар бир-бирлари билан ёзишма, сўзлашма, суратли мулоқотлар олиб бориш имкониятларига эга бўлишган. Улар ушбу имкониятларни ишга солиб, кўпгина ҳожатларини рўёбга чиқариш, маълумот алмашиш, билмаганини сўраб ўрганиш, янги дўст ва шериклар орттириш каби кўпгина манфаатларга эга бўлишмоқда.
Интернетда бўлаётган мулоқотлар давомида турли кўнгилсиз ҳолатлар юз бермаслиги учун мусулмон киши бу борадаги шаръий одобларга риоя қилмоғи лозимдир.
Интернет орқали ўзгалар билан алоқа қилишда ният яхши бўлиши даркор.
Албатта, ҳар ишда бўлгани каби интернетда ишлаш ва ижтимоий тармоқларда мулоқот қилганда ниятни тўғри қилиш керак бўлади.

БАТАФСИЛ

📢ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!
👉https://t.iss.one/kukaldoshuz
#Maqola

ИЧИМЛИК ИЧИШ ОДОБЛАРИ

Таомланишнинг бир қисми бўлмиш ичимлик ичиш ҳам инсоннинг доимо ҳожати тушиб турадиган ишлардан биридир. Ичимлик ичишда одам боласининг маданияти, одоби намоён бўлади. Исломда бошқа нарсалар қатори, ичимлик ичиш бўйича ҳам юксак одоб намуналари жорий қилинган. Мазкур одобларга ният орқали амал қилган мусулмонлар ичимлик ила нафсларини қондириш билан бирга ажр ва савоблар ҳам оладилар. Қуйида сиз, азизларга ичимлик ичиш одобларидан баъзилари тақдим қилинади:
Ичимлик ичишдан олдин «бисмиллаҳ» айтилади.
БАТАФСИЛ

📢ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!
👉https://t.iss.one/kukaldoshuz
❗️Расман
2021-2022 ўқув йили учун
абитуриентлардан ҳужжатларни қабул қилиш жараёнлари

🔸ўрта махсус ислом таълим муассасалари ҳамда Ҳадис илми мактабида
📆 2021 йилнинг 20 июнидан 10 июлигача,

🔶Тошкент ислом институти
ва Мир Араб олий мадрасасида
📆 20 июндан 20 июлгача,

🔷Тошкент ислом институтининг Модуль таълим тизими учун
📆15 июлдан 30 июлгача этиб белгиланди!

‼️Абитуриентлардан ҳужжатларни қабул қилиш Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг qabul.muslim.uz портали, Тошкент ислом институти Модуль таълим тизими бўйича modul.muslim.uz портали орқали масофавий тарзда амалга оширилади.

📌БИЗНИ КУЗАТИБ БОРИНГ!

📢ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!
👉https://t.iss.one/kukaldoshuz
#Қабул-2021

❗️Абитуриентларнинг "Кўкалдош" ўрта махсус ислом таълим муассасасига ўқишга кириш ҳақидаги аризалари (электрон ҳужжатлари) Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг muslim.uz сайтида qabul.muslim.uz электрон портали орқали онлайн масофавий шаклда
📆 20 июндан 10 июлгача (шу куни ҳам 18:00 гача) қабул қилинади.

‼️Абитуриентлар қуйидаги ҳужжатларни электрон порталга жойлаштирадилар:
- паспорт (электрон шаклда);
- аттестат ёки диплом (академик лицей, ўрта махсус касб-хунар коллежини тамомлаганлар учун) электрон шаклда;
- 3,5 х 4,5 ҳажмдаги фотосурат (электрон шаклда, сўнгги уч ойда олинган ҳамда орқа фони оқ рангда бўлиши талаб этилади);
- тил билиши тўғрисидаги сертификат (маълумоти тўғрисидаги ҳужжатда кўрсатилган чет тилидан бошқа чет тилини танловчилар учун) электрон шаклда.

📌БИЗНИ КУЗАТИШДА ДАВОМ ЭТИНГ
📢ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!
👉https://t.iss.one/kukaldoshuz
МУФТИЙ ҲАЗРАТЛАРИ АНДИЖОН БОШ МАСЖИДИДА ЖУМА НАМОЗИНИ АДО ЭТДИЛАР

Жорий йилнинг 18-июнидан бошлаб бутун Андижон вилоятининг мўъмин-мусулмонлари учун катта совға қилинган Андижон шаҳрининг марказида жойлашган "Бош" жоме масжидида (аввалги Девонабой) жума намози жамоат билан жуда катта шукуҳият ила адо этилди.

Ушбу масжиднинг очилиш жума ибодатларини халқ билан бирга адо этишлик учун Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов, Ўзбекистон Ислом Цивилизацияси маркази илмий ходими Аброр Мухтор Али домлалар иштирок этиб, барча йиғилган жамоатга маъруза қилдилар...
БАТАФСИЛ

📢ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!
👉https://t.iss.one/kukaldoshuz
#Maqola

МЎМИНЛАРНИНГ РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛОЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВА САЛЛАМДАН МЕРОС ГЎЗАЛ СИФАТЛАРИ

Аллоҳ таолонинг каломи Қуръони каримда мўминларнинг сифатлари қандай бўлиши, мўмин деганда ким тушунилиши тўғрисида жуда ҳам кўплаб оятлар нозил бўлган. Ҳаттоки ундаги бир сура «Мўминлар» деб номланган. Мазкур суранинг аввалги 10 оятида мўминларнинг сифатлари тўғрисида сўз юритилган. Ана шу ояти карималарга батафсил тўхталиб ўтсак. Аллоҳ таоло Муъминун сурасида марҳамат қилади:

1. Батаҳқиқ, мўминлар нажот топдилар.

Ушбу оят ила Аллоҳ таоло мўминларнинг нажот топишларига очиқ-ойдин, таъкид-ланган ваъда бермоқда. Аввалида «Батаҳқиқ»-ҳақиқатан-сўзи билан бошланган жумла шунга далолат қилади.

Қолаверса, жумланинг охирида «нажот топдилар» деб нажот бўлишига ҳеч шубҳа қўймаяпти. Аслида, «нажот топадилар» дейилиши керак эди. Аммо «нажот топдилар» дейишлик, албатта, «нажот топадилар» маъносидан ҳам кучлидир.
БАТАФСИЛ

📢ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!
👉https://t.iss.one/kukaldoshuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижон вилояти Бош жоме масжидининг янги биноси очилди

Дин ишлари бўйича қўмита Ахборот хизмати

📢ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!
👉https://t.iss.one/kukaldoshuz
#Таъзия

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Кўкалдош ўрта махсус ислом таълим муассасаси жамоаси таълим муассаса талабаси Тошпўлатов Иброҳимнинг падари бузрукворларини вафоти муносабати билан у кишига ва оила аъзоларига чуқур таъзия изҳор этади.

Аллоҳ таоло марҳумнинг барча хайрли ишлари ва солиҳ амалларини ҳусни қабул айлаб, Ўз мағфиратига олсин. Охиратларини обод қилиб, ажру мукофотларини кўпайтирсин ва яқинларига чиройли сабр берсин.

👉https://t.iss.one/kukaldoshuz
#Qabul_2021

АБИТУРИЕНТЛАРДАН ОНЛАЙН ҲУЖЖАТ ҚАБУЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ

Кўкалдош ўрта махсус ислом таълим муассасасига 2021-2022 ўқув йили учун абитуриентлар ҳужжатлари масофавий тарзда qabul.muslim.uz сайти орқали қабул қилинади

📌БАТАФСИЛ БУ ЕРДА

📢ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!
👉https://t.iss.one/kukaldoshuz
#ЗИКР

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳни зикр қилар эканмиз, уни кўпайтиришга ҳаракат қилишимиз лозим. Чунки “Аллоҳни зикр қилинглар!” ояти билан “Аллоҳни кўп зикр қилинглар!” ояти ўртасида фарқ бор.Зикрлардан фойда кўришнинг асосий шарти уларни кўпайтиришдир.

Ин Шаа Аллоҳ мақсад қилдикки шу ўринда ҳар куни Аллоҳ қодир қилганча бомдодда сиз азизлар учун кунлик зикрларни вазифа қилиб бермоқликни ҳамда бунга соф қалблар (виждон) ни ҳакам деб билдик.
Саҳардаги зикр вазифамизни кечги саноқлар ила текшириб оламиз соф қалблар билан Ин Шаа Аллоҳ.

Аллоҳнинг зикрини кўпайтирганингиз миқдорича Унинг муҳаббатига эришасиз. Дуога ҳарис бўлганингиз миқдорича ижобатига эришасиз. Зикрларни такрор қилганингиз миқдорича шайтонга, ҳасадчиларга, ғамларга қаҳр кўрсатасиз. Аллоҳ вақтларингизни Ўзининг зикри ила хуш ўтишини насиб этсин.

https://t.iss.one/kukaldoshuz
#Бомдод

Бандани ўзига қилди мувофиқ
Намозга буюрди баҳш этди тавфиқ
Намоз бу дилларни этгувчи ташриқ
Бергувчи инсонга беҳишти қутлиқ

https://t.iss.one/kukaldoshuz
#Оят

۝بِسْـــــــــــــمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِـــــــــــــيم۝


ارْجِعِي إِلَى رَبِّكِ رَاضِيَةً مَرْضِيَّةً ۝ فَادْخُلِي فِي عِبَادِي۝ وَادْخُلِي جَنَّتِي ۝

۝Роббингга сен Ундан, У сендан рози бўлган ҳолингда қайт!۝Бас, бандаларим ичига киргин!۝Ва жаннатимга киргин!
(Фажр сураси 28-30 оятлар)

•┈•┈•✿••❁📖❁••✿•┈•┈•

👉https://t.iss.one/kukaldoshuz
#Мавлоно_Румий

• Ҳаёт сенга орқама-орқа тўсиқлар, синовлар юборса, бу тиканлардан сақлан. Хавотир олма: яқин кунларда бу тиканлар гулини хам кўрсатади .

https://t.iss.one/kukaldoshuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Фиқҳ #Намоз

🕌 Мўмин киши ўзига ёқмаган имомга иқтидо қилмасликка ҳаққи борми?

🎤Ахунджанов Рустам
"Кўкалдош" ўрта махсус ислом таълим муассасаси бўлим бошлиғи

📢ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!
👉https://t.iss.one/kukaldoshuz
⚡️ Э Ъ Л О Н !
Ҳурматли Ўзбекистон Республикаси фуқаролари!

📌 Миср Араб Республикаси “Ал-Азҳар” таълим мажмуаси билан эришилган келишувга мувофиқ 2021 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун “Ал-Азҳар” таълим мажмуасининг барча муассасаларига қабул қилиш фақатгина Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита (Кейинги ўринларда – Дин ишлари бўйича қўмита деб юритилади) тавсияси асосида амалга оширилиши белгилаб қўйилган.

❗️ Шу муносабат билан, жорий йилдан Миср Араб Республикаси “Ал-Азҳар” мажмуасида таълим олиш юзасидан мурожаатлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижий диний таълим муассасаларида ўқишларини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 13 августдаги 651-сон қарори билан Дин ишлари бўйича қўмита ҳузурида ташкил этилган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижий диний таълим муассасаларида таълим олишига кўмаклашиш бўйича Маслаҳат кенгаши (Кейинги ўринларда – Маслаҳат кенгаши) томонидан кўриб чиқилади ҳамда Дин ишлари бўйича қўмита тавсияси асосида амалга оширилади.

Батафсил: https://religions.uz/pages/view?id=97

https://t.iss.one/kukaldoshuz
#СОХТА_САЛАФИЙЛАР_САЛАФЛАР_ЙЎЛИДАМИ?

Ушбу салафийлардан бири китобида бундай ёзган: "Мени уларнинг баъзилари Аҳли сунна бу - Ашъарий ва Мотуридийлардир, дея иддао қилишгани ва салафларга тажсим ва ташбеҳлик ила туҳмат қилишгани ҳайратга солди".

Унинг бу қавлни эшитгандаги ажабланиши ундаги жаҳолат ва таассубнинг даражасига далолат қилади.

Унинг бу каломига мулоҳазаларимиз бор.

Бу кишининг "Уларнинг баъзилари Аҳли сунна бу - Ашъарий ва Мотуридийлардир, дея иддао қилишади", деган сўзи ботилдир.
Зотан, "Аҳли сунна бу - Ашъарий ва Мотуридийлардир", деган қавл соҳиблари фақатгина баъзилар эмас, аксинча, улар аҳли суннанинг жумҳур уламолари ва мусулмонларнинг мутлақ уламолари жумҳури ҳамдир.

Бу айтилганлар маърифати учун мутақаддим ва мутааххир уламолар табақаси ва таржима китобларига, ибн Субкий, ибн Асокир, ибн Ҳажар, Саховий, Қози Иёз, Тошкўпризода ва Нажмуддин Ғаззий ва бошқа кўплаб олимлар қавлларига мурожаат қилиш кифоядир.

Аммо, муаллифнинг "уларнинг баъзилари салафларга тажсим ва ташбеҳлик ила туҳмат қилишади", деб ёзганининг ўзи ҳам туҳматдир.

Зотан, "салаф" калимаси мутлақ ишлатилганида саҳобалар, тобеъинлар ва табаъа тобеъинлар замони ирода қилинади.

Бирон бир Ашъарий ёки Мотуридий олимларининг салаф олимларини тажсим ва ташбеҳда айблагани бормикан?

Агар бундай деган олим улардан топилмаса ва топилиши мумкин ҳам эмас ва ҳеч қачон топилмайди ҳам, унда ушбу кимса ўзига бундайин туҳматдан иборат сўзни айтишга қандай ижозат ва журъат қилди экан? Бунинг биргина жавоби эса унинг ўта мутаассиб экани ва ўта ғулув кетганидир.

Ҳақиқат шуки, Ашъарий ва Мотуридийлар Қуръон ва Суннатнинг зоҳиридангина далил оладиган, шунга маҳкам ёпишиб олган баъзи кимсаларни адашганларини айтишган.

Гарчи бу тоифалар салафлар йўлини иддао этишсада, улар салафлар йўлини тутганлар эмасдир. Гарчи ўзларини имом Аҳмад раҳимаҳуллоҳга нисбат беришсада, имом Аҳмад роҳимаҳуллоҳ улар ақидасида эмаслиги шубҳасиздир.

Дарҳақиқат, замону тарихлар оша то ҳозирги замонгача ҳам Аҳли сунна вал жамоа ақидасини мустаҳкам ҳимоя қилиб келаётганлар булар - Ашъарий ва Мотуридийлардир.

Бу қавлдан эса фақатгина мўътабар бўлмаган ёки мутаасиб ва такаббур кимсагина бехабарликни даъво қилади.

Бу тоифалар гарчи ўзларини салафлар дейишсада, улар салафлар йўлига зид ақидада экани ва салафи солиҳларга умуман алоқаси йўқлиги кундай равшан.

Зотан, салаф уламолари ҳеч қачон Аллоҳга макон, жисм, ташбеҳни ифода этишмаган. Бирон бир жойда ўрнашган, дейишмаган. Бирон бир ўринда ўтиради, деб айтишмаган.

Аксинча, бу қавлларга раддияларни ёзишган.

Шайх Саъид Фуда ҳафизаҳуллоҳнинг
"Ан-нақд ват-тақвим лимунтақид ақоид ал-Мотуридия" китоби

https://t.iss.one/kukaldoshuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Qabul_2021

qabul.muslim.uz tizimi orqali online hujjat topshirish

Ko‘pchilik abiturientlarning talablarini inobatga olgan holda qabul.muslim.uz tizimi orqali O‘zbekiston musulmonlari idorasi tasarrufidagi o‘rta maxsus islom ta'lim muassasalariga online hujjat topshirish bo‘yicha videoqo‘llanma tayyorlandi.

©️Ko‘kaldosh ATT bo‘limi

📢ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!
👉https://t.iss.one/kukaldoshuz