Ko'kaldosh madrasasi
6.57K subscribers
18K photos
2.66K videos
670 files
16.8K links
"Ko‘kaldosh" o‘rta maxsus islom bilim yurti telegram kanali

Rasmiy sayt va sahifalar:
🌐 taplink.cc/kukaldoshuz

Murojaat uchun:
📨 @kukaldoshuzbot
Dushanba-shanba. 9.00-16.00 gacha

📍 Manzil: Toshkent shahar, Shayxontohur tumani, Navoiy ko'chasi, 46-uy
Download Telegram
#Биласизми?

Қуръони каримни доимий интизом билан ўқиб, уни тадаббур қилиш тилингизни фасоҳатли, гапириш услубингизни эса жозибали қилади.
@kukaldoshuz
#БИЛАСИЗМИ?
#ИҚТИБОС

Эй туғмаётган бепушт аёл, Бақара сурасини ўқишни йўлга қўй!
– Эй оила қуриши кечикаётган синглим, Бақара сурасини ўқишни йўлга қўй!
– Эй дўхтирлар ожиз қолаётган бемор, Бақара сурасини ўқишни йўлга қўй!
– Эй сеҳрланган, жин чалган кимса, Бақара сурасини ўқишни йўлга қўй!
– Эй камбағаллиги ёки хотин танлаш қийин бўлиши сабаб никоҳи кечикаётган йигит, Бақара сурасини ўқишни йўлга қўй!
– Эй ҳожатманд киши, Бақара сурасини ўқишни йўлга қўй!
Бақара сурасини бошидан охирига ўқиш учун 60 дақиқа вақт кетади холос. Рағбат қилган нарсангни амалга ошириш учун ҳар куни атига бир соат Аллоҳ учун вақт сарфлайсан. Бунинг ҳеч қандай қийин жойи йўқ. Аввалига қийинга ўхшайди. Агар сен ўн кун нафсингга курашиб, қийналиб бўлса ҳам ўқишда давом этсанг, охири нафсинг Бақара сурасини ўқишга ошиқ бўлиб қолади.
Бу ҳақда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: "Бақара сурасини ўқиб юриш барака, уни тарк қилиш хасратдир. Дангасалар (ёки сеҳр билан шуғулланувчилар) уни ўқишга имконлари йўқдир", деб айтганлар.
Имом Муслим ривояти.
www.arabic.uz
•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•
t.iss.one/kukaldoshuz
♦️🔹♦️🔹♦️🔹♦️🔹♦️🔹
🔍 @kukaldoshuz
🌐 www.kukaldosh.uz
#ФИҚҲ
#БИЛАСИЗМИ?

Таҳорат қилаётганда кўзлар қаттиқ юмилмайди. Акс ҳолда, кўз атрофларига сув етмаслиги натижасида таҳорат чала бўлиб қолиши мумкин. Кўзлар эркин юмиб турилади. Очиб, ичига сув етказиш шарт эмас.

«Оламгирия», «Сирожия», «Қозихон», «Муҳит».

🔸🔹🔸🔹🔸🔹🔸🔹🔸
Каналга уланиш учун:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGGvVxjpov993rSgA
#БИЛАСИЗМИ?

ИСТИҒФОРНИНГ ажойиботларидан...

➡️ Кўнгил роҳатини хоҳлайсизми? Истиғфор айтинг!

➡️ Юрак шодлигини хоҳлайсизми? Истиғфор айтинг!

➡️ Қалб ҳотиржамлигини хоҳлайсизми? Истиғфор айтинг!

➡️ Яхши роҳат (лаззат) хоҳлайсизми? Истиғфор айтинг!

➡️ Жисм қувватини хоҳлайсизми? Истиғфор айтинг!

➡️ Бадан саломатлигини хоҳлайсизми? Истиғфор айтинг!

➡️ Бало-офатларни даф қилишни хоҳлайсизми? Истиғфор айтинг!

➡️ Фитналардан омонлик хоҳлайсизми? Истиғфор айтинг!

➡️ Барака ёмғирини хоҳлайсизми? Истиғфор айтинг!

➡️ Яхши зурийёт хоҳлайсизми? Истиғфор айтинг!

➡️ Солиҳ фарзанд хоҳлайсизми? Истиғфор айтинг!

➡️ Ҳалол мол-мулк (бойлик) хоҳлайсизми? Истиғфор айтинг!

➡️ Кенг ризқ хоҳлайсизми? Истиғфор айтинг!

➡️ Ажр-ҳасанотларнинг зиёда бўлишини хоҳлайсизми? Истиғфор айтинг!

➡️ Ёмонликларни ўчиришни хоҳлайсизми? Истиғфор айтинг!!!.

➡️ АСТАҒФИРУЛЛОҲ ⬅️

🔸🔹🔸🔹🔸🔹🔸🔹🔸🔹
🔎 @islomotauz_official
🌐 www.islomota.uz
​​#Биласизми?

САФАР ойи - ЯХШИЛИК ойи

Сафар ойи – ҳижрий-қамарий тақвим бўйича йилнинг иккинчи ойидир. Ҳар доим сафар ойи яқинлашиши билан одамлар орасида турли саволлар кўпая боради. Сафар ойида сафар қилиб бўлмасмиш. Сафар ойида тўй қилиб бўлмасмиш ва ҳоказолар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам инсониятни жаҳолат ботқоғидан халос этиб, улар орасида тарқалган хурофотларни ислоҳ қилиш учун юборилганликлари барчамизга маълум. Илоҳий таълимотда қазою қадарга имон келтириш Ислом динимиз асосларидан биридир. Шундай экан, инсон бошига тушадиган барча яхшилик ва ёмонликларни ҳам тақдирдан деб билиш, у бандага Аллоҳнинг иродаси билангина етади дейиш энг тўғри йўлдир. Бу ҳақда Қуръони каримда қуйидагича баён қилинган: “Сизга Аллоҳнинг изнисиз ҳеч бир мусибат етмас. Ким Аллоҳга имон келтирса, У зот унинг қалбини ҳидоятга солур. Аллоҳ ҳар бир нарсани билувчидир”. (Тағобун,11).

Манба: muslim.uz


Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналимизга обуна бўлиш учун 👇
t.iss.one/kukaldoshuz
Forwarded from Nasoimul_hikmat 🌱
​​#Биласизми?
#Мулоҳаза

"ИСЛОМ ва САЛОМАТЛИК

Бундан 14 аср муқаддам Оламларга раҳмат ўлароқ юборилган Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ўнта нарса фитратдан (соф табиатдан)дир...", деб инсонга қадимдан анбиёю расуллар, мўъминлар томонидан амал қилиниб келаётган, инсоннинг яратилишига қўшилиб қўйилганга ўхшаш амаллар орасида бурунга сув олиб тозалашни ҳам зикр қилиб ўтдилар. Орадан шунча вақт ўтган бўлса ҳам мазкур муборак сўзнинг аҳамияти, қадри тобора ортиб борди. Бугунги кунда турли давлатларда Набавий тиб асосида олиб борилаётган тадқиқотлар ҳали инсоният илмий тадқиқотлар олиб бориш хаёлига келмаган даврдаги муборак сўзларнинг нақадар пурмаъно ва инсоният учун фойдали эканлигини тасдиқламоқда. Ана шундай набавий башоратлардан бири - бурунга сув олиб тозалашдир. Бир қараганда оддий сўздек туюлган бу сўз қуйида келтирадиганим илмий тадқиқот ҳақидаги иқтибосни мутолаа қилсангиз, ҳайратга қоласиз:
"Замондош олимлар бурунни тозалаш борасида илмий тажриба ўтказдилар. Бунинг учун бир гуруҳ намозхон ва бир гуруҳ бенамоз одамларни, яъни бурнини доиом тозалаб юрадиган ва тозаламайдиган одамларни олдилар ва уларнинг бурунлари ичини ўрганиб чиқдилар. Намозхонларнинг бурунлари тоза, ичида соғликлари учун зарарли нарсалар йўқлиги маълум бўлди. Бенамозларнинг бурунлари ичидан эса турли микроблар чиқди. Уларни исмлари ва миқдорини туздилар. Сўнгра бурнини тозаламайдиганларда мавжуд беморликлар рўйхати тузилди. Бурнини тозалайдиганлар бу беморликлардан фориғ эканлиги аён бўлди". (Ҳадис ва ҳаёт-4).
Мазкур тажриба асримиз олимлари томонидан олиб борилаётган набавий тиб борасидаги илмий кашфиётлардан биргина мисол холос. Аммо ҳадиси шарифларни ўқиб, улар устида чуқур мулоҳаза юритсак, ҳаётимизни фаровон ва бахтиёр қилиш, саломатлигимизни тиклаш йўлларини ўрганиб оламиз. Ул зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг биргина, қисқагина ҳадисларини эслайлик:
"Сизларга иккита иш (нарса)ни қолдирдим: Аллоҳнинг китоби ва набийсининг суннати. Бу иккисини маҳкам ушласангиз, ҳаргиз адашмайсиз".
Нақадар бахтли умматмиз!

©Олимжон Аллоҳқули.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Каналга уланинг👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFKB5pBv_nyvsvMu6Q
​​#Биласизми?
#Тарих

🕋 Каъбаи муаззама томидаги олтин тарнов нима учун ўткир учли тиканлар билан қопланган?

"Мийзабур-Раҳма" деб номланувчи тарнов Каъбаи муаззаманинг Ироқ ва Сурия бурчаклари ўртасида жойлашган, ёмғир сувлари оқиб кетиши учун мўлжалланган. У ёмғирлар деворларнинг қулашига олиб келганидан сўнг, 1627 йилги қайта тиклаш ишлари чоғида қўшилган.
Тарновни эслатувчи бундай конструкция Каъбада биринчи бўлиб курайшийлар даврида пайдо бўлган, улар томни барпо қилган. Бунгача Каъба фақат тўрт девордан иборат бўлган.
Тарновнинг ўзида ﷽ — «Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм» (Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан» ва «Ё Аллоҳ» деган ёзувлар бор.
Тарновнинг четларига қушлар қўнмаслиги учун у ўткир учли тиканлар билан қопланган.
Бунгача тарнов ёғочдан, кумушдан ва пўлатдан ясалган. 1573 йилда эса биринчи марта олтиндан қилинган.
Унинг узунлиги 2,53 метрни, кенглиги 26 сантиметрни ташкил этади.


•••┈┈••✾•🌿🌺🌿•✾••┈┈•••
📝 Каналимизга уланинг ↙️
♻️ Дўстларингизга улашинг:
✒️ https://t.iss.one/nasoimul_hikmat
#Биласизми

Муҳаббат бу...?

Муҳаббат бу - Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам вафотларидан кейин азон айтишни тўхтатган Билолдир.

Муҳаббат бу - Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг вафотларидан кейин Мадинада яшай олмай, уни тарк этган Билолдир.

Муҳаббат бу - Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қабрларини узоқ вақт зиёрат қилмагани учун тушида Пайғамбар алайҳиссаломни кўрган ва: "Бу қандай жафо бўлди, эй Билол" деган сўзларини эшитиб уйғонгач, йиғлаб Пайғамбар зиёратларига жўнаган Билолдир.

Муҳаббат бу - тунда Мадинага келиб, Ҳасан ва Ҳусайн розияллоҳу анҳумоларни излаб топиб, улардан бомдод азонига изн сўраган Билолдир. Ўшанда азонни эшитган Мадина йиғидан ларзага келганди. Мадина мана шундай ҳаяжонли онларга ҳеч қачон гувоҳ бўлмади.

Муҳаббат бу - Шомдаги қўшинга Умар розияллоҳу анҳу азон айтиб беришни сўраган ва "Ашҳаду анна Муҳаммадар расулуллоҳ"га келганда тўхтаб қолиб йиғлаган ва қўшинниям йиғлатган Билолдир. Энг қаттиқ ва энг кўп йиғлаган Умар эдилар.

Муҳаббат бу - ўлим тўшагида ётганда "Эртага севганим Муҳаммад ва асҳобига етишаман" деган Билолдир.

Муҳаббат бу - ушбу сатрларни ўқиётганда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни Билолдек севиб, унингдек тўлғониб, кўзлари жиққа ёшга тўлган Сиздир.

Муҳаббат бу - Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламни севиб, ҳар куни минглаб саловат айтган, Аллоҳга ёлвориб дуолар қилган Сиздир.

Аллоҳим бизни, ота-онамизни, аҳлимизни, Сени йўлингда севганларимизни, бизни Сенинг йўлингда севганларни Сенинг соянгдан бошқа соя йўқ Кунда, Аршингни соясида жамлагин! Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шафоатларига муяссар қилгин!

Аллоҳумма солли ъала саййидина Муҳаммад

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!! 👉 t.iss.one/Vakillikuz 👈
#Биласизми?

Қуръони каримни доимий интизом билан ўқиб, уни тадаббур қилиш тилингизни фасоҳатли, гапириш услубингизни эса жозибали қилади.

Яқинларингизга ҳам улашинг! Каналимизга обуна бўлиш учун линкни босинг ! 👇
t.iss.one/kukaldoshuz