Ko'kaldosh madrasasi
6.26K subscribers
17.8K photos
2.61K videos
670 files
16.6K links
"Ko‘kaldosh" o‘rta maxsus islom bilim yurti telegram kanali

Rasmiy sayt va sahifalar:
🌐 taplink.cc/kukaldoshuz

Murojaat uchun:
📨 @kukaldoshuzbot
Dushanba-shanba. 9.00-16.00 gacha

📍 Manzil: Toshkent shahar, Shayxontohur tumani, Navoiy ko'chasi, 46-uy
Download Telegram
Forwarded from ‎ AHNAFUZ | HANAFIYLAR
#Соф_эътиқод
#Раддия

Тобеъийнлар муташобиҳ оятлар ҳақида

Машҳур тобеъийн Абу Амр Шаъбий роҳимаҳуллоҳ (103 ҳ.й. вафот этган) (Аллоҳ таолонинг Ўз Аршига) "истиво" қилиш масаласида қуйидаги гапни айтганлар: "Бу Қуръонинг муташобиҳ (оятлари)дан ҳисобланади ва биз унга имон келтирганмиз ва унинг маъносига киришмаймиз."

"Рисола шарҳи" асари105-бет

Кўкалдош ЎМИБЮ Матбуот котиби Рустам Охунжонов таржимаси

Дўстларингизга ҳам улашинг!
@ahnafuz
📱 Ижтимоий тармоқларда ҳам бизни кузатишингиз мумкин!
https://taplink.cc/ahnafuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳадис_шарҳи
#Раддия
وَأَنْتَ الظَّاهِرُ فَلَيْسَ فَوْقَكَ شَىْءٌ وَأَنْتَ الْبَاطِنُ فَلَيْسَ دُونَكَ شَىْءٌ. رَوَاهُ مُسْلِمُ
“Сен Зоҳирсан, сендан юқорида ҳеч нарса йўқ, сен Ботинсан, сендан пастда ҳеч нарса йўқ”.
Муслим ривоят қилган.
- Ҳофиз Аҳмад ибн Ҳусайн Байҳақий раҳматуллоҳи алайҳ: “Мана шу ривоят қилинган ҳадиснинг охирида Аллоҳ таолодан маконни инкор қилишга бир ишора бор. Банда қаерда бўлмасин у Аллоҳга нисбатан узоқ ва яқин бўлишда баробардир[1].
Аллоҳ таоло Зоҳир эканлигини идрок қилиш Ботинсан деб номланиши далил бўлади, У зотни бирон маконда бўлишлигини идрок қилиш дуруст эмас.”

- Ҳофиз Аҳмад ибн Ҳусайн Байҳақий раҳматуллоҳи алайҳ ушбу ҳадис ҳақида шундай деган: “Баъзи дўстларимиз Аллоҳ таолодан маконни рад этишга Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг “Сен Зоҳирсан, сендан юқорида ҳеч нарса йўқ, сен Ботинсан, сендан пастда ҳеч нарса йўқ” сўзларини далил қилишган. Чунки юқорисида бирор нарса бўлмаса, пастида бирор нарса бўлмаса, бирор маконда бўлмаган бўлади”.

[1] Юнус алайҳиссалом балиқнинг қорнида бўладиларми, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Сидротул мунтаҳода бўладиларми ва банда сажда ҳолатида бўладими барчалари Аллоҳ таолога яқинлиги бир хил бўлади, зеро У зот субҳанаҳу ва таоло: "(Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), бандаларим сиздан, Мен ҳақимда сўрасалар, Мен уларга яқинман. Менга дуо қилган пайтларида дуогўйларининг дуосини ижобат қиламан", деб марҳамат қилади

Сайтда ўқиш: https://kukaldosh.uz/20/09/2024/13425

✍🏻 Кўкалдош ЎМИБЮ Матбуот котиби Рустам Охунжонов тайёрлади

@kukaldoshuz – диний-маърифий канал!

Kukaldosh.uz | YouTube | Facebook | Instagram
Forwarded from ‎ AHNAFUZ | HANAFIYLAR
#Раддия
#Соф_эътиқод

Билишингиз керак бўлган ҳақиқат

Ашъарий ва мотуридийликдан иборат бўлган Аҳли сунна валжамоа ҳашавийлик эътиқоди билан ҳаргиз бирлашмайди, чунки иккиси бир-бирига зид эътиқодлардир. Зеро, танзиҳ - Аллоҳни махлуқотларнинг сифатидан поклаш (Ашъарий ва мотуридийликдан иборат бўлган Аҳли сунна валжамоа эътиқоди) ва тажсим - Аллоҳ таолога жисм исбот қилиш (ҳашавия эътиқоди) жамланмайди.

РУСТАМ ОХУНЖОНОВ
КЎКАЛДОШ ЎМИБЮ МАТБУОТ КОТИБИ
ТАРЖИМАСИ
Дўстларингизга ҳам улашинг!
@ahnafuz
📱 Ижтимоий тармоқларда ҳам бизни кузатишингиз мумкин!
https://taplink.cc/ahnafuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from ‎ AHNAFUZ | HANAFIYLAR
#Раддия
#Соф_эътиқод

⚡️
Агар Аллоҳ таоло бир тарафда бўлганида эди, бандаларга нигоҳларини махлуқотларнинг асли бўлмиш Каъбага эмас, Ўзига қаратишни буюрган бўларди.

✍️ Аллома Шайх Низол Ҳанафий

РУСТАМ ОХУНЖОНОВ
КЎКАЛДОШ ЎМИБЮ МАТБУОТ КОТИБИ
ТАРЖИМАСИ
Дўстларингизга ҳам улашинг!
@ahnafuz
📱 Ижтимоий тармоқларда ҳам бизни кузатишингиз мумкин!
https://taplink.cc/ahnafuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Раддия
#Мантиқ_илми

МАНТИҚ ИЛМИНИ ЎРГАНСА БЎЛАДИ(МИ)


Шайхул ислом Тақийюддин Субкий (683-756 ҳ.й.й) айтадилар:

ينبغي أن يقدم على الاشتغال به - الاشتغالُ بالقرآن، والسُّنة، والفقه؛ حتَّى يَرْسَخَ في الذِّهْنِ تعظيمُ الشَّريعة وعلمائها ، فإذا تمَّ ذلك، وعلم المرء من نفسه صحَّة الذهن؛ حتَّى لا تروج عليه الشبهة ، ولقي شيخًا ناصحًا حسن العقيدة - جاز له - والحالة هذه - الاشتغالُ بالمنطق، وانتفع به، وأعانه على العلوم الإسلامية، قال: وهو من أحسن العلوم وأنفعها في كل بحث، [قال: وفصل القول فيه؛ إنَّه كالسَّيف يجاهد به شخص] في سبيل الله، ويقطع [به] آخرُ الطريقَ.

“Мантиқ” илмини ўрганишдан аввал зеҳнда шариат ва уни ўрганувчи уламоларнинг ҳурмати мустаҳкамланиб қолиши учун Қуръони карим, ҳадис ва фиқҳ илмларидан пухта таҳсил олиш лозим. Қачон мана шу илмлар яхшилаб ўрганилса ва киши ўзининг эътиқоди мустаҳкам ва ақли соғлом бўлганига, ҳамда ҳеч қандай шак-шубҳаларга алданмаслигига ишончи комил бўлса, шу билан бирга унинг ёнида ақидаси тўғри ва холис насиҳат берувчи бир устози бўлса, шундагина мантиқ илми билан шуғулланиши, бу илмдан фойда олиши мумкин бўлади. Шу даражага етгандан сўнг ўрганилган мантиқ илми кишига кўплаб исломий илмларга йўл очади. Бу илм ҳар қандай баҳсда илмларнинг энг гўзали ва энг фойдалисидир. Шайх Тақийюддин Субкий мантиқ илми ҳақида батафсил сўзлаб, шундай дейдилар: “Мантиқ илми қиличга ўхшайди, кимдир у билан Аллоҳнинг йўлида жанг қилса, яна кимдир у билан йўлтўсарлик қилади.”

(Рофъул ҳажиб ъан мухтасар Ибн Ҳажиб 1/282)

РУСТАМ ОХУНЖОНОВ
КЎКАЛДОШ ЎМИБЮ МАТБУОТ КОТИБИ ТАРЖИМАСИ

Дўстларингизга ҳам улашинг:
👍t.iss.one/AHNAFUZ
Ижтимоий тармоқларда ҳам бизни кузатишингиз мумкин!
https://taplink.cc/ahnafuz
#Раддия
#Огоҳлантириш

Аҳли бидъатларнинг ҳеч гапи олинмайди

Иш шу даражадаки, бемазҳаб сохта салафийлар фирқасининг бераётган фатволари у ёқда турсин, ҳатто "ҳикматли" гапларини ҳам олманг. Фасоҳат-балоғат соҳиби бўлган Аҳли сунна уламоларининг ҳикматли гаплари шу қадар кўп нақл қилинганки, уларнинг сўзларини қўйиб, иқтибосларни уларнинг даҳолари Ибн Таймия ва Ибн Қаййимдан ва ҳозирги кундаги номаълум тарғиботчиларидан олишнинг ҳожати йўқ.

Психологияга  ҳам худди шундай муносабатда бўлишимиз даркор. Яхшиси, тасаввуфга, Имом Ғаззолий, Муҳаммад Бирқавий ва бошқа олимларнинг асарларига мурожаат қилишимиз керак. Аҳли суннанинг тасаввуфида  барча маънавий-руҳий касалликларнинг ечими бор. Аммо ҳозирги замонда психология билан шуғулланиб кишиларнинг ҳаётларини тартибга солиш даъвоси билан юрганларнинг аксариятини қарасангиз, ўзларининг ҳаётлари пароканда эканини кўрасиз. Баъзиларининг ҳатто ахлоқлари ҳам ўрнак бўлгули эмас. Шундай экан, ечим - аҳли сунна вал жамоанинг соф эътиқодида ва уламоларимизга эргашишдадир.
Ўз навбатида уламоларимиз ҳам аҳли сунна вал жамоанинг соф эътиқодини мусулмонларга етказишда ўз илмий салоҳиятларини ишга солишлари керак бўлади.

Кўкалдош ислом билим юрти матбуот котиби Р.Охунжонов тайёрлади


Улашинг! 📤 @ahnafuz

Расмий саҳифаларимизни кузатинг:
https://taplink.cc/ahnafuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#РАДДИЯ

АҲЛИ СУННА ВАЛ ЖАМОА НАЗДИДА ТАБАРРУК ҚИЛИШ МАСАЛАСИ

Хатиб Бағдодий ўзларининг “Тариху Бағдод” номли китобларида ва у зотдан бошқалар Алий Ибн Маймундан ривоят қилишади, у зот айтадиларки: “Мен Шофеъий роҳимаҳуллоҳдан қуйидаги гапларини айтаётганимни эшитдим: “Мен Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳ билан табаррук қиламан ва унинг қабрини олдига зиёрат учун бораман. Агар бирон ҳожатим бўлса икки ракаат намоз ўқийман ва ҳар куни у зотнинг қабрига бориб, унинг ҳузурида Аллоҳ таолодан ҳожатимни сўрайман. Мен у ердан ҳали узоқлашмасимдан ҳожатим рўёбга чиқарди.”
Ҳофиз Ибн Асокир “Тариху Димашқ” китобларида Асмаъийдан у зот айтадилар:" Мен Амирул мўминийн Маъмунни 214 ҳижрий йилда Шофеъий роҳимаҳуллоҳ ҳақларида қуйидагиларни айтаётганларини кўрдим: “Аллоҳ таоло Муҳаммад Идрис Шофеъийни тақво, илм, фасоҳат, одоб, диёнат ва салоҳият билан хослади. Мен отам Ҳорундан, Аллоҳ таолога Шофеъий билан тавассул қилганларини эшитганман, ваҳоланки у зот ҳаёт бўлганлар.”

Кўкалдош ЎМИБЮ Матбуот котиби Рустам Охунжонов таржимаси

Сайтда ўқиш: https://kukaldosh.uz/21/10/2024/13724

@kukaldoshuz – диний-маърифий канал!

Kukaldosh.uz | YouTube | Facebook | Instagram | Mundarija | Murojaat
Forwarded from ‎ AHNAFUZ | HANAFIYLAR
#Соф_эътиқод
#Раддия

Аллоҳ таолонинг туннинг охирги қисмида дунё осмонига "нузули"ни қандай тушунамиз?

Моликий мазҳабининг буюк уламоларидан Шайх Зарқоний Моликий ўзининг «Шарҳуз-Зарқоний» асарида Аллоҳнинг туннинг охирги қисмида дунё осмонига "нузули" ҳақида қуйидаги ривоятни келтиради:

"وكذا حكى عن مالك أنه أوله بنزول رحمته وأمره أو ملائكته كما يقال فعل الملك كذا أي أتباعه بأمره"


«Ва шу каби Имом Моликдан, у зот "нузул ҳадиси"ни қуйидагича таъвил қилгани ҳикоя қилинади:
«Унинг раҳмати ва Унинг амри ёки Унинг фаришталари нозил бўлади, бу гўё "Подшох фалон ишни қилди" сўзидан унинг буйруғи билан хизматкорлари қилдилар деган маъно тушунилганидек бўлади».


Кўкалдош ЎМИБЮ Матбуот котиби Р.Охунжонов таржимаси


🌐 Rasmiy sahifalarimizni kuzatib boring:
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from ‎ AHNAFUZ | HANAFIYLAR
#Раддия
#Соф_эътиқод

🗣Буюк муфассирдан бир оят таъвили

Буюк муфассир, имом Ибн Жарир Табарий (224–310 ҳ/839–923 м) Қалам сураси 42-оятини тафсир қилиб шундай дейдилар:

يَقُول تَعَالَى ذِكْره ( يَوْم يُكْشَف عَنْ سَاق ) قَالَ جَمَاعَة مِنْ الصَّحَابَة وَالتَّابِعِينَ مِنْ أَهْل التَّأْوِيل : يَبْدُو عَنْ أَمْر شَدِيد . ذِكْر مَنْ قَالَ ذَلِكَ : حَدَّثَنِي مُحَمَّد بْن عُبَيْد الْمُحَارِبِيّ , قَالَ : ثنا عَبْد اللَّه بْن الْمُبَارَك , عَنْ أُسَامَة بْن زَيْد , عَنْ عِكْرِمَة , عَنِ ابْن عَبَّاس ( يَوْم يُكْشَف عَنْ سَاق ) قَالَ : هُوَ يَوْم حَرْب وَشِدَّة .

Аллоҳ таоло: «Болдирлар очиладиган .... Кунни (эсланг)!» деб марҳамат қилди. Аҳли таъвил бўлган саҳоба ва тобеъийнлардан бир жамоа: "Ўша Куни оғир-шиддатли (яъни, оғир ҳисоб-китоб бўлалиган Кун) воқеъалар содир бўлади", деб айтишган.
Муҳаммад ибн Убайд Муҳарибий (245 ҳ/859 м.й вафот этган), у киши Ибн Муборакдан (181 ҳ/797 м.й. вафот этган), у Усома ибн Зайддан (153ҳ/770 м.й. вафот этган), у Икримадан (104 ҳ/723 м.й. вафот этган), у Ибн Аббосдан (68 ҳ/687 м.й. вафот этган) ривоят қилади: «Болдирлар очиладиган .... Кунни (эсланг)!» оятидаги "Болдир"дан "ҳарб (уруш) ва шиддат (қўрқув)" тушунилади".

📚Имом Табарий, «Жомеул баён фий таъвилил Қуръон» (68:42)

✍️Кўкалдош ўрта махсус ислом билим юрти Матбуот котиби Рустам Охунжонов

📲 Rasmiy sahifalarimiz:
taplink.cc/ahnafuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from ‎ AHNAFUZ | HANAFIYLAR
#Раддия

Сохта салафий(таймиячи-ваҳҳобий)ларга савол

Ибн Қаййим Жавзия “Мадорижус соликийн” китобида шундай деган:
قال ابن القيم : سمعت شيخ الإسلام ابن تيمية رحمه الله يقول : مَن وَاظَب على "يا حي يا قيوم لا إله إلا أنت" كل يوم بَيْن سُنة الفَجر وصلاة الفجر أربعين مَرّة أحْيَا الله بها قَلْبَه

Мен Шайхулислом Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳнинг шундай деганларини эшитдим:
“Ким ҳар куни бомдод намозининг суннати билан фарзининг ўртасида қирқ марта “Йаа Ҳайю йаа Қоййуум, Лаа илааҳа иллаа ант” (Эй Тирик ва абадий Тургувчи Зот, Сендан ўзга илоҳ йўқ) дейишда бардавом бўлса, Аллоҳ шу билан унинг қалбини тирилтиради”.
Аслида Ибн Таймиянинг ушбу ихтиро қилган дуосининг биринчи қисми эрталаб субҳда ва кеч кирганда ўқиладиган дуонинг бир қисми:

يا حي يا قيوم برحمتك أستغيث، أصلح لي شأني كله، ولا تكلني إلى نفسي طرفة عين

“Эй (доимо) тирик ва (доим) қоим бўлган зот, Сенинг раҳматинг ила ёрдам сўрайман, ишларимнинг барчасини ислох эт, мени бир лаҳзага бўлса ҳам ўз нафсимга топшириб қўйма!”.
Иккинчи қисми эса Анбиё сурасининг 88-оятида келган Юнус алайҳиссаломнинг балиқ қорнида бўлганларида қилган ушбу дуоларидан олинган:

لا إله إلا أنت سبحانك إني كنت من الظالمين

“Ҳеч илоҳ йўқ, магар Ўзинг бордирсан, эй пок Парвардигор, дарҳақиқат, мен (ўз жонимга) жабр қилгувчилардан бўлдим”. (Анбиё сураси, 88-оят).

“Бидъат - шаръий далилсиз бирор ишни динга киритишдир. Яхши бидъат билан қораланган бидъатнинг фарқи йўқ, балки ҳар бир бидъат залолатдир, ҳар бир залолат эса дўзахдадир”. Ушбу гаплар таймиячи-ваҳҳобийлар, ҳозирги сохта салафийлар доимо такрорлайдиган гаплардан биридир.

Хўш, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ёки у зотнинг муҳтарам саҳобаларидан ривоят қилинмаган маълум бир ададда, маълум бир вақтда, маълум бир зикр қилиш ҳақида нима дейиш мумкин?!
Ундан ташқари бу зикрда бардавом бўлган кишига Ибн Таймия “Аллоҳ таоло қалбини тирилтиради” деб ҳукм бериши қайси далилга асосланади?
Ўз-ўзидан бу ерда савол пайдо бўлади:Таймиячи-ваҳҳобийлар фикрича, бу иш бидъатми? Ёки бидъат фақат Ибн Таймиядан бошқаларга қўлланиладими?

Кўкалдош ўрта махсус ислом билим юрти Матбуот котиби Рустам Охунжонов тайёрлади.

@ahnafuz – diniy-ma'rifiy kanal!
📲 Rasmiy sahifalarimiz:
taplink.cc/ahnafuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from ‎ AHNAFUZ | HANAFIYLAR
#Раддия

Сохта салафий(таймиячи-ваҳҳобий)ларга савол

Ибн Қаййим Жавзия “Мадорижус соликийн” китобида шундай деган:
قال ابن القيم : سمعت شيخ الإسلام ابن تيمية رحمه الله يقول : مَن وَاظَب على "يا حي يا قيوم لا إله إلا أنت" كل يوم بَيْن سُنة الفَجر وصلاة الفجر أربعين مَرّة أحْيَا الله بها قَلْبَه

Мен Шайхулислом Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳнинг шундай деганларини эшитдим:
“Ким ҳар куни бомдод намозининг суннати билан фарзининг ўртасида қирқ марта “Йаа Ҳайю йаа Қоййуум, Лаа илааҳа иллаа ант” (Эй Тирик ва абадий Тургувчи Зот, Сендан ўзга илоҳ йўқ) дейишда бардавом бўлса, Аллоҳ шу билан унинг қалбини тирилтиради”.
Аслида Ибн Таймиянинг ушбу ихтиро қилган дуосининг биринчи қисми эрталаб субҳда ва кеч кирганда ўқиладиган дуонинг бир қисми:

يا حي يا قيوم برحمتك أستغيث، أصلح لي شأني كله، ولا تكلني إلى نفسي طرفة عين

“Эй (доимо) тирик ва (доим) қоим бўлган зот, Сенинг раҳматинг ила ёрдам сўрайман, ишларимнинг барчасини ислох эт, мени бир лаҳзага бўлса ҳам ўз нафсимга топшириб қўйма!”.
Иккинчи қисми эса Анбиё сурасининг 88-оятида келган Юнус алайҳиссаломнинг балиқ қорнида бўлганларида қилган ушбу дуоларидан олинган:

لا إله إلا أنت سبحانك إني كنت من الظالمين

“Ҳеч илоҳ йўқ, магар Ўзинг бордирсан, эй пок Парвардигор, дарҳақиқат, мен (ўз жонимга) жабр қилгувчилардан бўлдим”. (Анбиё сураси, 88-оят).

“Бидъат - шаръий далилсиз бирор ишни динга киритишдир. Яхши бидъат билан қораланган бидъатнинг фарқи йўқ, балки ҳар бир бидъат залолатдир, ҳар бир залолат эса дўзахдадир”. Ушбу гаплар таймиячи-ваҳҳобийлар, ҳозирги сохта салафийлар доимо такрорлайдиган гаплардан биридир.

Хўш, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ёки у зотнинг муҳтарам саҳобаларидан ривоят қилинмаган маълум бир ададда, маълум бир вақтда, маълум бир зикр қилиш ҳақида нима дейиш мумкин?!
Ундан ташқари бу зикрда бардавом бўлган кишига Ибн Таймия “Аллоҳ таоло қалбини тирилтиради” деб ҳукм бериши қайси далилга асосланади?
Ўз-ўзидан бу ерда савол пайдо бўлади:Таймиячи-ваҳҳобийлар фикрича, бу иш бидъатми? Ёки бидъат фақат Ибн Таймиядан бошқаларга қўлланиладими?

Кўкалдош ўрта махсус ислом билим юрти Матбуот котиби Рустам Охунжонов тайёрлади.

@ahnafuz – diniy-ma'rifiy kanal!
📲 Rasmiy sahifalarimiz:
taplink.cc/ahnafuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from ‎ AHNAFUZ | HANAFIYLAR
#Раддия

Каъба намоз учун қибла бўлганидек Осмон дуо учун қибла ҳисобланади!

Муфассир, Ҳофиз Имом Қуртубий ўзларининг тафсирларида: "Қўллар дуо учун осмонга кўтарилиши у ваҳий нозил бўлиши, ёмғир ёғиши, муқаддас жой, (гуноҳдан) пок фаришталар маъдани ва у ерга бандаларнинг амаллари кўтариладиган жойдир. Унинг устида Арш ва жаннат бордир. Аллоҳ таоло каъбатуллоҳни дуо ва намоз учун қибла қилгани каби осмонни дуо учун қибла қилди. Аллоҳ таоло маконларни Ўзи уларга муҳтож бўлгани учун яратмади балки У барча нарсадан беҳожат Зотдир. Аллоҳ таоло замон ва макон ятратилишидан олдин ҳам азалдан мавжуддир, У учун на макон ва на замон бордир ва У қандай бўлса шундай мавжуддир," деб ҳужжат келтирадилар.

Имом Қуртубийнинг устозлари Абул Аббос Қуртубий ўзларининг "Муфҳим" номли китобларида, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бармоқларини осмонга кўтарганлари ҳақидаги ҳадиси шарифни :"Бу Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қилган ишоралари дуо қибласи бўлгани учун осмонга бўлган ёки Аллоҳнинг маънавий олийлигига ишора бўлган. Чунки Аллоҳ таолони бирон бир макон қамраб олмайди ва Уни бирон бир тарафда деб хослаб бўлмайди. Аллоҳ таоло буни Ҳадид сурасининг 4-оятида баён қилади: "Сизлар қаерда бўлсангизлар, У сизлар билан биргадир"шарҳлаганлар.

© Кўкалдош ўрта махсус ислом билим юрти Матбуот котиби Р.Охунжонов тайёрлади


Яқинларингизга ҳам улашинг! Каналимизга аъзо бўлинг!
https://t.iss.one/ahnafuz