Ko'kaldosh madrasasi
6.23K subscribers
17.8K photos
2.63K videos
670 files
16.7K links
"Ko‘kaldosh" o‘rta maxsus islom bilim yurti telegram kanali

Rasmiy sayt va sahifalar:
🌐 taplink.cc/kukaldoshuz

Murojaat uchun:
📨 @kukaldoshuzbot
Dushanba-shanba. 9.00-16.00 gacha

📍 Manzil: Toshkent shahar, Shayxontohur tumani, Navoiy ko'chasi, 46-uy
Download Telegram
#Инфографика
#Долзарб_мавзу

Тинч аҳоли орасига кириб ўзини портлатган шахс, ҳам ўз жонига ва ҳам ўзгалар жонига тажовуз қилган бўлади. Бу ҳолатда унга шаҳидлик эмас, балки гуноҳкорлик мақоми берилади. Аллоҳ таоло Моида сураси 32-оятида:
“Ким бир жонни ноҳақдан ёки ер юзида фасод қилмаса ҳам ўлдирса, худди ҳамма одамларни ўлдирган бўлади”, деб огоҳлантирган.


⬇️ Таълим муассасаси расмий саҳифалари:
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | Kukaldosh.uz
#ДОЛЗАРБ_МАВЗУ #СОФ_ЭЪТИҚОД #МАҚОЛА

Тавҳидни улуҳият ва рубубият тавҳидига бўлинишининг танқидий таҳлили
(2 - ҚИСМ)

“Мен эса: «У – Аллоҳ Парвардигоримдир», (дейман) ва Парвардигоримга ҳеч кимни шерик қилмайман.” деган оятида ҳам Аллоҳ таолонинг рубубиятини инкор қилаётган одамга хитоб қилиб айтилмоқда.

Қиёмат кунида уларнинг айтадиган сўзларига бир назар солинг!

«Аллоҳ номига қасамки, албатта бизлар очиқ залолатда бўлган эканмиз. Сизларни (эй бут ва санамлар), барча оламларнинг Парвардигорига тенглаштирган пайтимизда.” (Шуаро 97-98 оятлар) яъни сиз Парвардигорлар деб қилган бут–санамларингиз дейилиши бу сўздан очиқ кўриниб турган нарса .

✍🏻Имом Жамолиддин Юсуф Ибн Аҳмад Дижвий Моликийнинг «نقد تقسيم التوحيد» китобидан
Рустам Охунжонов ва Алиакбар Абдуллаев таржимаси

ДАВОМИ ➡️
https://kukaldosh.uz/26/11/2022/9654

БИРИНЧИ ҚИСМИНИ ЎҚИШ УЧУН

⬇️ Таълим муассасаси расмий саҳифалари:
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | Kukaldosh.uz
#Долзарб_мавзу

“Al-Istivo” oyatida Alloh taoloning Arsh ustidagi bir joyda ekanligiga ishora yo‘q.

Alloh taolo o'z kitobida: Rahmli zot arshda istivo qildi﴿ dedi. Lekin ﴾Alloh arshda﴿ demadi.

Demak, oyatdagi “Al-Istivo”ning ma’nosi oliy bo'lmoq va bo‘ysundirmoq bo‘lib, “Al-Istivo” ma’nolaridan biridir, “Al-Istivo”ning "to‘liq" manosi ehtimol qilinib Allohning Arshni yaratishi mukammal bo'ldi degan ma'no chiqadi. Chunki Arsh maxluqotlarning eng oxirgisi bo‘lib, undan keyin hech qanday yaratilmish yo‘q. Shuningdek oyatda Alloh taoloning Arsh ustidagi bir joyda ekanligiga dalolat yo‘q.
Alloh taolo makon va jihatdan pokdir.

Ko'kaldosh o'rta maxsus islom ta'lim muassasasi o'quv ishlari bo'yicha mudir o'rinbosari N.Jalolov

⬇️ Таълим муассасаси расмий саҳифалари:
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | Kukaldosh.uz
#ДОЛЗАРБ_МАВЗУ #СОФ_ЭЪТИҚОД #МАҚОЛА

Тавҳидни улуҳият ва рубубият тавҳидига бўлинишининг танқидий таҳлили
(3 - ҚИСМ)

و
َلَئِنْ سَأَلْتَهُمْ مَنْ خَلَقَ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضَ لَيَقُولُنَّ اللَّهُ
Энди “Қасамки, агар сиз улардан «Осмонлар ва Ерни ким яратган», деб сўрасангиз, улар албатта «Аллоҳ», дерлар.” Зумар 38-оятига келадиган бўлсак улар қатъий ҳужжатлар ва очиқ-равшан оятлар олдида безовта бўлиб шу иқрорга мажбур бўлишди, қалбларида бўлмаган нарсани тиллари билан айтиб, ўша вақтнинг тақозосига яраша жавоб беришди.

✍🏻 Имом Жамолиддин Юсуф Ибн Аҳмад Дижвий Моликийнинг «نقد تقسيم التوحيد» китобидан
Рустам Охунжонов ва Алиакбар Абдуллаев таржимаси

ДАВОМИ ➡️
https://kukaldosh.uz/06/12/2022/9762

ИККИНЧИ ҚИСМИНИ ЎҚИШ УЧУН

⬇️ Таълим муассасаси расмий саҳифалари:
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | Kukaldosh.uz
#Долзарб_мавзу
#Раддия

Hanafiy ulamolar nazdida Payg‘ambarimiz Muhammad (sav) qabrlarini ziyorat qilish va ziyorat asnosida tavassul qilish

Kamoliddin Ibn Humom Hanafiy rohimahulloh (hijriy 861 yilda tavallud topganlar): “Fathul qodir”ni yozishda Haj haqidagi so‘zlarining oxirida Nabiy (sav)ning qabrlarini ziyorati haqida shunday deydilar: “Mashoyixlarimiz rohimahumullohlar: “Nabiy (sav)ning qabrlarini ziyorat qilish eng afzal mandub ishlardan hisoblanadi. “Manosikul fikri va sharhil muxtor” nomli kitobida: “Albatta bu ish kengligi bor inson uchun vojibga yaqin amal hisoblanadi”, deb aytishgan”.

Batafsil o'qish uchun:
https://kukaldosh.uz/16/02/2023/10173

Bizni ijtimoiy tarmoqlarimizda kuzatib boring:

Telegram👍Instagram 👍 Facebook 👍Youtube 👍 kukaldosh.uz👍
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from ‎ AHNAFUZ | HANAFIYLAR
#Долзарб
Уламолар Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳ ҳақида айтган сўзлари.

Абу Ҳайён Тавҳидийдан, у киши айтдилар: “Подишохлар сиёсатда Умар розияллоҳу анҳуга боқиманда бўлишади, фуқаҳолар эса фиқҳда Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳга боқиманда бўлишади.”
Суютий роҳимаҳуллоҳ Назр ибн Шумайлдан ушбу сўзларни зикр қиладилар: “Инсонлар фиқҳ борасида уйқуда эдилар, уларни Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳ ушбу уйқудан фиқҳни очиб, баён қилиб бериб уларни уйғотдилар.”
Суфён Ибн Уяйна роҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Ҳадис илмига энг биринчи бўлиб мени ўтказган киши Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳдир". Бошқа ривоятда эса: "Мени биринчи бўлиб муҳаддис қилган киши Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳдир.”

Кўкалдош Ўрта махсус ислом таълим муассасаси матбуот котиби Рустам Охунжонов тайёрлади

⬇️ Rasmiy sahifalarimiz:
taplink.cc/ahnafuz
Forwarded from Ko'kaldosh madrasasi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Мавлид
#Долзарб_мавзу

Муҳаммад Рамазон Бутий роҳимаҳуллоҳ Мавлидун Набавийни нишонлаш ҳақида

Мударрис Дилшод Раҳмоналиев

📺ЮТУБДА КЎРИШ

☑️ «Кўкалдош» ўрта махсус ислом таълим муассасаси расмий саҳифалари:
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | Kukaldosh.uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#ДОЛЗАРБ_МАВЗУ
#ҲИЖРАТ

АСЛИЯТ ВА ТАЛҚИН

ҲИЖРАТ ҲАҚИДА НАБАВИЙ ҲАДИСИ ШАРИФ

✍️«Кўкалдош» ўрта махсус ислом таълим муассасаси матбуот хизмати

🌐 «Кўкалдош» ўрта махсус ислом таълим муассасаси расмий саҳифалари:
https://taplink.cc/kukaldoshuz
Forwarded from ‎ AHNAFUZ | HANAFIYLAR
#ДОЛЗАРБ
#МАВЛУД

Мустафо соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ўзлари эшитган мавлид.

Имом Табароний раҳматуллоҳи алайҳи ҳасан санад билан ривоят қилган ҳадисда шундай дейилади;
"Саййидимиз Аббос ибн Абдулмуттолиб Набий алайҳиссаломнинг туғилишлари ҳақидаги қиссани назм шаклига келтириб Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломга ўқиб бердилар".
Ривоятда келадики;
"У; ”Эй Аллоҳнинг Расули мен сизни юксакларга кўтариб мақтагим келаябди. Рухсат берсангиз бирор сўз билан сизни мадҳ қилсам”, - деди".

Расулуллоҳ; ”Айт! Қандай чиройли гапирасан-а, Аллоҳ сени гапиртирмай қўймасин”, - дедилар.

Шунда Аббос қиссани айтишни бошлади;

Ушбу ер пайдо бўлишидан олдин руҳингиз жаннатда пишиб етилган эди.
Баргдан тўсиқ тўқиб сақланган жойда руҳингиз соғ ва пок бўлган эди.
(Одам алайҳиссалом емаслиги керак бўлган дарахт мевасини еб қўйиб Роббига осий бўлганида, авратлари ўзларига очилиб қолиб, ўзларини жаннат барглари билан тўса бошлаганлар, бу ерда ўша жойга ишора қилинмоқда.)
Кейин мамлакатларга тушдингиз.
Сиз унда башр ҳам, чайналган гўшт ва алақа ҳам эмасдингиз.
Балки сиз Нуҳ кемасига минган, Насрни* жиловлаб аҳлини ғарқ қилган томчи сув эдингиз.
Олам тобоқ бўлиб давом этишни бошлаганида сиз,
Улуғ зотлар сулбидан раҳмларга кўчириб ўтқазилдингиз.
Хатто сизнинг шарафли уйингиз
олийликда баланд тоғ чўққиларидан ҳам юқори.
Сиз туғилган чоғда еру замин ёришиб кетди,
Нурингиз ила уфуқда нур таралиб кетди.
Бизлар эса, ушбу таралган нур зиёсида,
тўғри йўлни босиб ўтамиз.

*Наср - Нуҳ алайҳиссалом давридаги бутнинг номи.

Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам уни дуо қилдилар.
Аббос кексайиб улуғ ёшга етганларида ҳам бирорта тишлари тушмаган эди. (Чунки Набий алайҳиссалом унга; ”Аллоҳ сени гапиртирмай қўймасин”, ”Тишингга кумуш қоплама қўймагин” деган маънода дуо қилган эдилар).
Мустафо алайҳиссалом ҳақида айтилган мавлидни Мустафо алайҳиссаломнинг ўзлари эшитдилар.

Биз ҳам ушбу зиё ва нурдамиз. Эй Аббос тўғри айтдинг. Биз сендан бир минг тўрт юз кейин бўлсак-да биз ҳам ўша зиё ва нурда тўғри йўлни босиб ўтамиз.
Биз ”ла илаҳа иллаллоҳ”ни Муҳаммад алайҳиссалом орқали танидик. Қуръонни Муҳаммад алайҳиссалом ёрдамида ўргандик. Барчага меҳрибон бўлган Раҳмонни Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам орқалигина танидик.
Аллоҳ таоло бизга у кишининг умматларига бериладиган мукофотнинг олийсини берсин, барчаларимизни Расули ва у кишининг умматлари орасида жамласин.

Шайх Ҳабиб Умар ибн Хафиз.
Ғуломов Абдуллоҳ таржимаси.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
👍Telegram
Ижтимоий тармоқларда ҳам бизни кузатинг!
https://taplink.cc/ahnafuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Долзарб #Видеолавҳа

⁉️ Салафийларнинг Аллоҳ таолони моҳиятда яратилган нарсаларга ўхшатишлари

🎙 Доктор Ҳамза Бакрий

@AhliSunnaValJamoaUz

@kukaldoshuz — диний-маърифий канал!
Audio
#Долзарб
#АУДИО
🎼
"Мусулмон раҳбарларнинг ҳақларига дуо қилмоқ"

🎤 "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти Матбуот котиби Р.Охунжонов

Дўстларингизга ҳам улашинг!
@ahnafuz
📱 Ижтимоий тармоқларда ҳам бизни кузатишингиз мумкин!
https://taplink.cc/ahnafuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Раддия
#ДОЛЗАРБ_МАВЗУ
#СОФ_ЭЪТИҚОД

Ҳофиз Ибну АбдулБарр Аллоҳ таолонинг дунё осмонига нозил бўлиши ҳақидаги ҳадисга берган таъвиллари.

Муҳаммад Ибн Алий Ал-Бажлийдан ривоят қилинди (бу зот Қирвонда мусулмонларнинг энг ишончлиларидан эдилар) у зот Мисрда Жомеъ Ибн Саводадан бу зот эса Муторрифдан, Муторриф эса Анас Ибн Моликдан, Анас Ибн Молик “Албатта Аллоҳ таоло кечаси дунё осмонига “нозил” бўлади,” деган ҳадис ҳақида сўралганларида : “Унинг амри нозил бўлади,” деб айтганлар.
Бу гап Молик роҳматуллоҳи алайҳ айтганларидек : “Унинг раҳмати ва гуноҳларни авф этишга ҳамда дуоларни ижобат қилишга бўлган ҳукми нозил бўлади,” деган маънога эҳтимоли бор.

Имом Ибн АбдулБарр Моликий
Аттамҳид китоби 5/155

Кўкалдош ЎМИБЮ МАТБУОТ КОТИБИ Рустам Охунжонов таржимаси

Яқинларингизга ҳам улашинг! Каналимизга аъзо бўлинг!
⬇️ Таълим муассасаси расмий саҳифалари:
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | Kukaldosh.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚠️ #Долзарб #Видеолавҳа

⁉️Имом Абу Мансур Мотуридий раҳимаҳуллоҳ — аҳли сунна имоми

🎙Ҳасанхон қори Яҳё Абдулмажид

@AhliSunnaValJamoaUz

@kukaldoshuz – диний-маърифий канал!

Kukaldosh.uz | YouTube | Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚠️ #Долзарб #Видеолавҳа

⁉️ Аҳли сунна ва жамоа орасига фитна тарқатаётган «матн хоини» Имом Мотурудий ва Имом Ашъарийларни пойафзалини чангига тўғри келмайди

🎙 Ҳасанхон қори Яҳё Абдулмажид

@AhliSunnaValJamoaUz

@kukaldoshuz – диний-маърифий канал!

Kukaldosh.uz | YouTube | Facebook | Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚠️ #Долзарб #Видеолавҳа

⁉️Араб тилини яхши билган киши Қуръондан ўзича ҳукм чиқарса бўладими?

🎙Абдулатиф домла Турсунов

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz
Forwarded from ‎ AHNAFUZ | HANAFIYLAR
#ДОЛЗАРБ

Имом Шофеъий роҳимаҳуллоҳ айтадилар: "Молик Ибн Анаснинг мажлисида ҳар қачон бўлсам, Молик Ибн Анас вароқларнинг овозини эшитиб қолишларидан қўрқиб саҳифаларни эҳтиёт қилиб вароқлар эдим".
Робиъ Ибн Сулаймон (р.а.) айтадилар: "Аллоҳга қасамки, Шофеъий роҳимаҳуллоҳ менга назар солиб турганларида ҳайбатларидан сув ичишга журъат қилолмасдим."
Машойихларимиз айтишади: "Уламоларга бўлган одоб бу дин ва вафодир."
Агарда ҳозирги замонда мана шу ривоятларни уламоларни лозим тутмайдиган ва солиҳ кишиларга беадаблик қилаётганларга келтирсанг улар: "Бу фақатгина хорлик ва пасткашлик," деб айтишади.
Агар улар сиз учун йўлбошчи бўлишмаса, айтинг ким унда...!?
Эй умматнинг ёшлари: "Албатта мана шу илм диндир, сиз динингизни кимдан олаётганингизга бир назар солинг!"

✍️Манбалар асосида Кўкалдош ўрта махсус ислом билим юрти Матбуот котиби Рустам Охунжонов тайёрлади

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

⬇️ Rasmiy sahifalarimiz:
https://taplink.cc/ahnafuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM